ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9543 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 28/10/2019 12/11/2019 3

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ижтимоий ходимларнинг алоҳида лавозими бўйича тариф-малака тавсифномасини тасдиқлаш тўғрисида
ID-9543

 

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг

2019 йил “____________даги

____”-сонли буйруғига

ИЛОВА

 

Ижтимоий ходимларнинг алоҳида лавозими бўйича

тариф-малака тавсифномаси

 

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур ижтимоий ходимнинг тариф-малака тавсифномаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4185-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ижтимоий иш мутахассисларининг қуйидаги лавозимларининг тариф-малака тавсифини белгилайди:

1) Ижтимоий иш мутахассиси (фаолиятнинг барча соҳалари);

2) Оила ва болалар ҳамда ёшлар билан ижтимоий иш олиб борувчи мутахассис;

3) Ижтимоий иш мутахассисининг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ассистенти.

2. Ушбу тариф-малака талаби юқорида кўрсатилган лавозимларнинг лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

 

II. Ижтимоий иш (фаолият турининг барча соҳаларида) мутахассисисининг тариф –малака талаби

 

3. Ижтимоий иш мутахассиси ўз ташкилоти (корхона, муассасаси)да ташкил этилган штат бирлиги ва функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифа мажбуриятларини амалга оширади:

давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам жараёнини бошқариш ҳамда вазиятлар бўйича ишларни юритиш (кейс-менежмент): турмуш шароитини мажмуавий баҳолаш, хизматлар режасини ишлаб чиқиш, кўрсатиладиган хизматларни мувофиқлаштириш, мониторингини амалга ошириш ва натижани баҳолаш;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий ёрдам беришнинг оптимал шаклларини аниқлаш ва қўллаш;

оғир турмуш шароитида бўлган фуқаролар (ногиронлик, кексалик
ёки беморлик даврида ўз-ўзига хизмат қила олмаслик, ишсизлик, етимлик,
ёлғизлик, қаровсизлик, кам таъминланганлик, оиладаги зиддиятли ёки
шавқатсиз муносабат, хақ-ҳуқуқларнинг бузилиши, аниқ яшаш жойининг
мавжуд эмаслиги, психофаол моддаларга қарам, рухий, ОИТС/ОИВ
ва ҳ.к. касалликлар мавжудлиги сабабли ҳаёт фаолияти бузилганлар)ни комплекс ижтимоий ҳимоя қилинишини ташкиллаштириш;

ўз иш фаолиятида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг илмий-асосли ёндошувларини қўллаш;

ногиронлиги бўлган шахслар ва гуруҳларга салбий таъсир кўрсатувчи шахсий, ижтимоий, экологик ва маънавий характерга эга бўлган қийинчиликларни англаш ҳамда уларни бартараф этишда кўмаклашиш;

ҳуқуқий, профиклактик, қўллаб-қувватловчи, реабилитацион ва терапевтик хусусиятга эга психоижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали инсонларга оғир турмуш шароитидан чиқишга кўмаклашиш;

ҳар бир мижознинг ўз ҳаётий вазиятини яхшилаши учун шахсий имкониятларидан кенг фойдаланишига ёрдам бериш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ва гуруҳларни ижтимоий ҳимоя қилишда барча мавжуд воситалар ва жамоат ресурсларидан фойдаланиш.

4. Ижтимоий иш мутахассиси ижтимоий-ҳуқуқий вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ваколатларга эга:

соғлиқни сақлаш, таълим, ҳуқуқ ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларида фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, белгиланган тартибда маълумотлар алмашиш;

давлат ҳокимияти органларига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳужжатлар тақдим этиш;

суд ва бошқа ҳуқуқ тартибот органларига мижозларининг (жисмоний, эмоционал, жинсий зўравонлик ва мажбурлаш ҳолатлари юзасидан) ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги мурожаатларни киритиш;

муаммоли ва низоли оилаларни мониторинг қилиш, оиланинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш;

оиладаги муаммоли вазиятлар ёки низоларни бартараф этишда иштирок этиш;

мижозларни қонунда белгиланган имтиёзлар, пенсия ва нафақалар, шунингдек бошқа турдаги ижтимоий ёрдам турлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек пенсия ва нафақалар тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга кўмаклашиш;

ижтимоий ҳимояга оид масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

гуруҳ ва индивидуал тарзда психотерапия ўтказиш ҳамда маслаҳат бериш;

жамиятга хавли бўлган ҳаракатлар, жумладан фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар, эпидемия, ҳарбий ҳаракатлар) ва унинг оқибатларини олдини олишда ҳамкорлик қилиш;

васийлик ёки ҳомийликнинг ўрнатилишида иштирок этиш;

баҳолаш (ўрганиш) жараёнини олиб бориш, ижтимоий кузатув ва мониторингни амалга ошириш;

эҳтиёжли аҳоли қатлами учун маиший ва ижтимоий-реабилитацион хизматлар, шунингдек қулай инфратузилмалар яратиш ҳамда улардан фойдаланишни мувофиқлаштириш;

мижозларга уй-жой ва ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этишда кўмаклашиш;

ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш ёки қайта ўқитишга кўмаклашиш;

коммуникатив, ҳаётий, ижтимоий ва ўз-ўзини руҳий бошқариш кўникмаларини ривожлантириш бўйича маслаҳат (тренинг) ўтказиш;

5. Тиббий-ижтимоий йўналтирилган вазифаларни амалга оширишда:

мижозларга саломатлик, яшаш шароитлари, озиқ-овқат хом-ашёси сифати, озиқ-овқат ва ҳ.к. маҳсулотлар тўғрисида маслаҳат бериш ва маълумот етказиш;

мижознинг тиббий-ижтимоий хизматларга бўлган ҳуқуқлари ва муаммо хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ушбу хизмат турларини кўрсатиш тартиби тўғрисида маълумот етказиш;

саломатлиги бўйича муаммолари бўлган шахсларни парваришлаш ва уларга тиббий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштириш;

оилалар ва шахсларга тиббий-ижтимоий ҳамда патронаж ёрдам бериш ва мувофиқлаштириш;

паллиатив (руҳий-ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлаш орқали ҳаётига таҳдид солувчи касаллик муаммолари билан тўқнашган беморлар ва уларнинг оилаларининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун) ёрдамни ташкиллаштириш;

ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар (руҳий касалликлар, ОИВ/ОИТС, туберкулёз, онкологик, психоактив моддаларга қарам ва ҳ.к) билан касалланган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкиллаштириш.

6. Ижтимоий иш мутахассиси ўз фаолиятида қуйидаги интегратив вазифаларни амалга оширади:

индивидуал, гуруҳий ва ҳудудий даражада соматик, руҳий, репродуктив саломатликнинг ижтимоий аҳамиятга эга касалликларининг профилактик чораларини амалга оширишда ёрдам бериш;

мижоз ва аҳоли гуруҳларини соғлом турмуш тарзига бўлган муносабатини шакллантириш;

оилани режалаштириш, ногиронликни олдини олиш масалаларини ёритиш;

тиббий-меҳнат экспертизасини ташкиллаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитациясини ташкиллаштириш;

клиник тиббиётнинг психиатрия, наркология, онкология, гериатрия, жаррохлик, акушер-гинекология ва бошқа соҳаларида ижтимоий ишни ташкиллаштириш;

ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, ушбу касалликка чалинганлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;

реабилитацион, психологик-педагогик, ижтимоий-ҳуқуқий турдаги ўз-ўзига ва ўзаро кўмаклашувчи терапевтик жамоаларни шакллантириш;

турли даражадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун тиббий-ижтимоий комплекс дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

мижозларнинг муаммоларини бартараф этишда муқобил касбдаги мутахассисларнинг ўзаро ҳамкорлиги узвийлигини таъминлаш;

7. Ижтимоий иш мутахассисининг лавозим мажбуриятлари:

ижтимоий ёрдам ва хизматга муҳтож шароитда яшаётган ёки қийин ҳаёт шароитида бўлган оилалар, ёлғиз кексалар, меҳнатга лаёқатсиз ва бошқа фуқаролар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш;

ижтимоий нохуш вазиятлар сабабини аниқлаб, шахс ва оилаларни тегишли ташкилотларга йўналтириш ҳамда зарур ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатилишида ҳамкорлик қилиш;

кейс-менеджмент ёки вазиятлар бўйича иш юритиш: мижознинг ҳолатини коплекс баҳолайди, кўрсатиладиган хизматлар режасини тузиш ва уларнинг тақдим этилишида ҳамкорлик қилиш, кўрсатилаётган хизматлар сифати мониторингини амалга оширади;

ногиронлиги бўлган ва психожисмоний  ривожланишида муаммолари бўлган фарзандлари бор оилалар, қочоқлар ва кўчишга мажбур бўлган оилалар, байналминал аскарлар ва тинч даврда ҳарбий ҳаракатлар иштирокчиларининг оилалари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбияланаётган оилалар (қондош ҳамда тутинган оилалар); ёлғиз кексалар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий патронажини амалга ошириш;

ижтимоий хизмат кўрсатиш, таълим ва тарбия, даволаш-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма бериш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;

зарур ҳолларда ўзгалар парваришига муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа шахсларни давлат ижтимоий муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади ҳамда ушбу муассасаларга боришда ҳамроҳлик қилиш;

ногиронлиги бўлган ёки ҳаракатланишида муаммолари бўлган шахсларга реабилитация техник воситаларини олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашади;

болали оилаларга, ёлғиз кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ёрдам берувчи турли давлат, нодавлат, жамоат, диний ташкилот ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

оилани қийин ҳаёт тарзидан чиқариш бўйича маълумотларни ягона маълумотлар базасига киритиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтожларни узоқ муддатли ёки вақтинчалик ижтимоий хизматга қабул қилиш, васийлик ва ҳомийликни белгилаш, шифохонага жойлаштириш учун ҳужжатларини тайёрлашга ва расмийлаштиришга ёрдам бериш;

ғайриижтимоий ва ҳуқуқий нормаларга зид ҳатти-ҳаракатларни олдини олиш ишига жалб этилган ташкилотлар (ички ишлар органлари, ижтимоий таъминот бўлимлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, жамоат ташкилотлари ва б.) билан ҳамкорлик қилиш;

мижоз учун ҳордиқ чиқариш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ташкиллаштиришда иштирок этиш;

ижтимоий патронажга муҳтожларни аниқлаш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати динамикаси ва турларини таҳлил қилиш;

ҳудудда ижтимоий ва оила сиёсатини шакллантириш ва такомиллаштириш, ҳудудий ижтимоий дастурларни тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнларида иштирок этиш;

услубий кенгаш, ижтимоий ишчиларнинг услубий бирлашмалари ишлари, ижтимоий масалалар бўйича семинарлар ташкиллаштириш ва ўтказишда иштирок этиш;

фуқаролар ва мутахассисларга ижтимоий масалалар бўйича маслаҳат бериш;

иш фаолиятига оид зарур ҳужжатларни юритиш.

8. Ижтимоий иш мутахассисининг малакасига бўлган талаблар:

олий тоифа – ижтимоий иш ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумот, ижтимоий иш бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлганда;

биринчи тоифа – ижтимоий иш ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумот, ижтимоий иш бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлганда;

иккинчи тоифа – ижтимоий иш ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат) маълумот, ижтимоий иш бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада
бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлганда;

тоифасиз – олий (бакалавриат) маълумот (ижтимоий педагогик, тиббий), иш стажи талаб этилмайди.

III. Оила ва болалар ҳамда ёшлар билан ижтимоий иш олиб борувчи ижтимоий иш мутахассисининг тариф –малака талаби

9. Оила ва болалар ҳамда ёшлар билан ижтимоий иш олиб борувчи мутахассис ўз ташкилоти (корхона, муассасаси)да ташкил этилган штат бирлиги ва функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги лавозим мажбуриятларини амалга оширади:

болалар, жумладан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлиш хавфида бўлган болалар, зўравонликдан жабр кўрган, психожисмоний ривожланишида нуқсони ва/ёки ногиронлиги бўлган, ижтимоий-ҳуқуқий хатар гуруҳига кирувчи ва бошқа ҳимояга муҳтож болаларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

ҳимояга муҳтож болалар учун давлат таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш, ижтимоий ҳимоя муассасалари битирувчилари бўлган, шу жумладан уюшмаган ёшларнинг мустақил ҳаётга ижтимоий мослашувлари давомида юзага келувчи муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш, уларнинг манфаатларини илгари суриш;

10. Оила ва болалар ҳамда ёшлар билан ижтимоий иш олиб борувчи мутахассис қуйидаги асосий вазифа мажбуриятларни амалга оширади:

давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам жараёнини бошқариш ҳамда вазиятлар бўйича ишларни юритиш (кейс-менежмент): бола ва оила ҳамда ёшларнинг ҳаёт тарзи, эҳтиёжлари қондирилиши учун яратилган имкониятларни комплекс баҳолаш, кўрсатиладиган хизматлар режасини (ҳимоя, васийлик белгилаш, оилага қайтариш, ижтимоий кузатувни амалга ошириш ва б.) ишлаб чиқиш, кўрсатиладиган хизматларни мувофиқлаштириш, мониторингини амалга ошириш ва натижани баҳолаш;

болани интернат муассасаси (Болалар уйи, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси, SOS Болалар маҳаллалари, Оилавий болалар уйи ва б.)га тушиб қолишини олдини олиш мақсадида бола ва унинг оиласига руҳий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун идоралараро ҳамкорлик жамоасини (педагоглар, тарбиячилар, психологлар, тиббиёт ходимлари, ички ишлар ходимлари ва ҳ.к.) ташкиллаштириш;

имкон бўлган ҳолларда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим-тарбия, ўғил бола ва қиз болалар учун республика ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган болаларни ўз оиласига қайтариш ёки тутинган оилага бериш мақсадида уларнинг ҳаёт фаолияти тарзини мунтазам кузатиб бориш;

ўз оиласидан ташқарида тарбияланаётган болани яқинлари, жумладан ака-укалари ва опа-сингиллари билан мунтазам алоқасини таъминлаш;

оила ғамхўрлигига муҳтож болани ўз оиласига тарбиялаш учун олиш истагида бўлган шахсларни танлаш, тайёрлаш ва уларни кузатиб бориш;

боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда оила ва болани васийликнинг бир шаклидан бошқасига муаммосиз ўтишга тайёрлашни таъминлайди;

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз тарбияси (васийлик ва ҳомийлик, патронат, фарзандлик, Оилавий болалар уйи)га олган оилаларга маслаҳатлар бериш;

тутинган оилалар (васийлик, ҳомийлик, патронат ва фарзандлик, Оилавий болалар уйига)га олинган болаларнинг яшаш шароити, боланинг шахси ва хулқ-атвори шаклланиши ҳолатининг доимий мониторингини олиб бориш, бу ҳақда васийлик органларига мунтазам равишда маълумотлар бериб бориш;

вояга етмаган ва катталар кузатувисиз мустақил яшаётган ўсмир ҳамда ўспиринларни кузатиш ва уларга яшаш жойи бўйича руҳий-ижтимоий хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;

психожисмоний ривожланишида муаммолари бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилаларга яшаш жойи бўйича руҳий-ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;

ижтимоий мослашувда қийинчиликлари бўлган, қонун билан низолашиш хавфида бўлган, психотроп моддалар истеъмол қилган, суицид ҳаракати хавфи остида бўлган ва бошқа қийин ҳаётий вазиятдаги болалар ва ёшларга яшаш жойи бўйича руҳий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

интернат муассасалар (Болалар уйи, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси, SOS Болалар маҳаллалари, Оилавий болалар уйи ва б.)га келгунга қадар болаларнинг турар-жойлари мавжуд бўлса, уларнинг турар-жойга бўлган ҳуқуқларининг сақланилиши ёки таъминланишини ҳимоя қилиш, жумладан, тарбияланувчининг турар-жойи бегоналаштирилишини олдини олиш, турар-жойи мавжуд бўлмаган ҳолда қонун билан ўрнатилган тартибда турар-жойга муҳтожлар сифатида рўйхатга қўйиш, тарбияланувчига тегишли бўлган турар-жойни шартнома асосида ижарага бериш ва унинг банк ҳисоб рақамига ижара тўловининг ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш;

вояга етмаганларнинг, жумладан интернат муассасалар тарбияланувчиларининг мулкий ҳуқуқлари (алимент, боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия (ёки нафақа) ва қонун билан белгиланган бошқа имтиёзлар)ни ҳимоя қилиш ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштиришда иштирок этиш;

болаларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт) олишини таъминлаш, рўйхатга қўйиш ва рўйхатдан чиқариш масалаларини амалга ошириш;

судда тарбияланувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, юрист билан ҳамкорликда судда алимент ундириш, ота-оналарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки тиклаш тўғрисидаги каби даъво аризаларини кўриб чиқиш учун асослантирилган материал тайёрлаш;

бола ҳуқуқлари бузилганлиги ёки унга нисбатан ёмон муносабатда бўлганлиги (жисмоний, эмоционал, жинсий зўравонлик ва мажбурлаш), эътиборсиз қолганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган ҳолларда бола ҳаёти вазиятини баҳолаш, ҳимоя ва реабилитация чораларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш;

тарбияланувчилар билан ишлаш вазифалари, шакллари ва услубларини, замонавий руҳий-ижтимоий технологиялар, жумладан ахборот, шунингдек, рақамли таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда шахсий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш усулларини белгилаш;

болалар ва ёшларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини, қийинчиликлари ва муаммоларини, зиддиятли вазиятларини, уларнинг хулқ-атворидаги қийинчиликларни аниқлаш, ўз вақтида бола, ёшлар ва уларнинг оиласига руҳий-ижтимоий кўмак бериш ҳамда қўллаб қувватлаш;

болалар муассасалари тарбияланувчилари ва ходимларинг турли хилдаги ижтимоий аҳамиятга эга ижтимоий кўникмалари ва ташаббусларини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни, ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш ҳамда уларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

васийлик ва ҳомийлик ҳамда жойлаштиришнинг бошқа шаклларини расмийлаштиришда, бола ва оилага тааллуқли ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш;

болалар ва ёшлар учун ёзги соғломлаштириш ва дам олишини таъминлаш чораларини ташкил этиш;

болалар, ёшларнинг психологик қулай ва шахсий хавфсиз муҳитини яратишда ҳамкорлик қилиш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофазасини таъминлашда иштирок этиш;

қонун билан ўрнатилган тартибда ҳимояга муҳтож болаларга давлат томонидан белгиланган ва бошқа ҳомийлар томонидан тақдим этилган кийим-бош, поябзал ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланишини назорат қилиш;

тарбияланувчиларни касбга йўналтиришга оид ишларни амалга оширишда иштирок этади;

ҳисоботлар, статистик маълумотлар, тарбияланувчиларнинг батафсил рўйхатларини шакллантириш, маълумотларни ўз вақтида ота-она қарамоғисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотлар базасига киритиш;

васийлик вазифасини бажарувчи таълим муассасалари (интернат муассасалар – ўрта махсус касб-ҳунар таълими – олий ўқув юрти) ишида узлуксизлик тизимини яратишда иштирок этиш;

қонун билан белгиланган тартибда боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни йиғишга ва расмийлаштиришга кўмаклашиш;

интернат муассасалар иш режасида назарда тутилган педагогик, услубий кенгашлар ишида иштирок этиш, соғломлаштириш, тарбиялаш ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш, ота-оналар, шу жумладан тутинган ота-оналарга услубий ва маслаҳатли ёрдам беришни ташкил этишда иштирок этиш;

11. Оила ва болалар билан ижтимоий иш олиб борувчи мутахассиснинг малакасига нисбатан белгиланган талаблар:

олий тоифа – ижтимоий иш ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумот, ижтимоий иш бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлганда;

биринчи тоифа – ижтимоий иш ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумот, ижтимоий иш бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлганда;

иккинчи тоифа – ижтимоий иш ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат) маълумот, ижтимоий иш бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада
бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлганда;

тоифасиз – олий (бакалавриат) маълумот (ижтимоий, тиббий, педагогик), иш стажи талаб этилмайди.

 

IV. Ижтимоий иш мутахассисининг ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ассистентининг тариф –малака талаби

 

12. Ижтимоий иш мутахассисининг ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ассиситенти (кейинги мантларда –ассиситент) қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга комплекс тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни амалга ошириш;

бириктирилган контингентга маиший масалаларни ҳал этишда ёрдам беради;

психоижтимоий ривожланишида нуқсони ва ногиронлиги бўлган фарзандлари бор оилаларга парвариш қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш;

13. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ассистент қуйидаги вазифалар ва лавозим мажбуриятларини амалга оширади:

зарур озиқ-овқат, шунингдек, иссиқ таомларни харид қилиш ва уйга етказиб бериш;

озиқ-овқат маҳсулотларидан таом тайёрлашга ёрдам бериш;

биринчи эҳтиёждаги саноат маҳсулотларини сотиб олиш ва уйга етказиб бериш;

марказий сув таъминотига уланмаган ҳудудда яшовчи шахслар учун ичимлик сувини етказиб бериш;

шахсий гигиенага амал қилиш, зарур ҳолларда санитар-гигиеник муолажаларни бажариш (артиш, касални ювинтириш, суднани чиқариш, ётоқли касални ювиниш хонасида чўмилтириш, бошини ювиш, тўшак ҳамда ички кийимларни алмаштириш ва ҳ.к.);

марказий ишсиз тизимисиз бўлган турар-жойларда яшовчиларни ёқилғи билан таъминлаш (аризалар ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш)да ёрдам бериш;

уй-рўзғор буюмларини ювишга, кимёвий тозалашга топшириш ва қайтариб олиб келиш;

турар-жой биноларида носозликларни бартараф этиш ва таъмирлашни ташкил этишда ёрдам бериш (санитария-техник ва бошқа керакли ишчиларни чақириш, пудратчиларни излаш ва тегишли ишларни бажариш учун улар билан фуқаролик шартномаларини тузишда ёрдам бериш);

турар-жой биноларини йиғиштириш, жумладан бошқа шахслар (хизматлар)ни жалб этган ҳолда;

уй-жой коммунал хизматларини тўлашга ёрдам бериш (тўлов ҳисоб варақларини тўлдириш, кредит ташкилотлари, уй-жой коммунал хизматлари, касса ҳисоб-китоб марказлари орқали тўловларни амалга ошириш);

савдо ташкилотлари, коммунал хизматлар, транспорт, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларда товарлар ва хизматларни сотиб олишга кўмаклашиш (аризаларни расмийлаштириш, мижозга ушбу ташкилотларга олиб борадиган иш соатлари давомида яшаш жойига етказиб беришни амалга оширишда кўмаклашиш);

хат ёзиш ва ўқиб беришга кўмаклашиш;

маданий тадбирларга қатнашишга кўмаклашиш;

бошқа шахслар ёки хизмат кўрсатувчиларни жалб этган ҳолда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги ишларига ёрдам беришни ташкиллаштириш (ижрочиларни қидириш ва улар билан вазифалари тўғрисида фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни тузишда ёрдам бериш, кўнгилли (волонтёр)ларни, ҳомийларни жалб этиш);

дафн маросимларини ташкиллаштиришда кўмаклашиш (вафот этган шахснинг қариндошлари йўқ бўлса);

шифокор хулосасига кўра мижозни дори-дармон воситалари ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш (харид қилиш ва уйига етказиб бериш, жумладан ижтимоий хизматлар гуруҳи таркибида);

ногиронлиги бўлган шахс (бола)лар учун индивидуал дастурлар асосида реабилитация тадбирларини ўтказишда ёрдам бериш

реабилитация хизматларини кўрсатишда, реабилитациянинг техник воситаларини, шу жумладан протез-ортопедия маҳсулотларини тақдим этишда ёрдам бериш;

мижознинг соғлиги ҳолатини назорат қилиб бориш;

тиббий ёрдамга эҳтиёж туғилганда уйга шифокор ёки тез тиббий ёрдамни чақириш;

шифохонага жойлаштириш учун ҳужжатларни рамийлаштиришда кўмаклашиш, шифохонага жойлаштириш учун стационар тиббий муассасага боришда ҳамроҳлик қилиш ва ушбу муассасаларда мижозни йўқлаб туриш;

14. Ижтимоий иш мутахассисининг ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ассистентига қўйиладиган малака талаби:

биринчи тоифа – ўрта – махсус касб-ҳунар маълумоти (ижтимоий, педагогик, тиббий) ёки умумий ўрта таълим ва касбий таълим ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва уйда парвариш қилиш бўйича иккинчи тоифали ассистент лавозимида бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиш;

иккинчи тоифа – ўрта – махсус касб-ҳунар маълумоти (ижтимоий, педагогик, тиббий) ёки умумий ўрта таълим ва касбий таълим ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат, уйда парвариш қилиш бўйича тоифасиз ассистент лавозимида бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиш;

тоифасиз - ўрта – махсус касб-ҳунар маълумот ёки умумий ўрта таълим ва касбий таълим ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат, меҳнат стажи талаб этилмайди.

 

 

Umumiy takliflar

324