ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9529 Национальная комиссия Республики Узбекистан по делам ЮНЕСКО 26/10/2019 10/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси котибияти фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
ID-9529

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси котибияти фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) котибияти самарали фаолият олиб бориши учун унинг ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларининг иш ҳақини ошириш ва моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Комиссиянинг:

комиссия ишчи органи ‒ котибият (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) бошқарув ходимларининг чекланган сони 9 нафар этиб белгилаш;

котибият бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида Комиссия бош котиби ўринбосари лавозимини жорий этиш;

комиссия бош котиби ўринбосарини мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштириш;

котибият ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (ходимларни қисқартириш ҳисобидан қўлланиладиган устамалардан ташқари), мақоми ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитларини татбиқ этиш;

котибият ходимларининг эришган натижаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ой лавозим маошларига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан 100 фоизгача устамалар ўрнатиш, бунда, 50 фоизни бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча устама ўрнатиш, 50 фоизгача ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан устама ўрнатишни назарда тутиш;

котибият ходимлари ҳар ойлик лавозим маошига котибиятда хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача – 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача – 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача – 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ – 40 фоиз ойлик устамалар тўлаш;

котибиятга қўшимча 1 та, жами 2 та енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги котибият фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган харажатларга зарур маблағларни 2019 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида, шунингдек, идоравий жиҳозлар ҳамда замонавий моддий-техника воситаларини харид қилиш харажатлари учун 2020 йилда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО мезонларига асосан котибиятнинг валюта ҳисоб рақамига лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш учун келиб тушган маблағлар доирасида кўрсатилган банк хизматлари учун тегишли ҳақ ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда хизмат кўрсатиш тавсия этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги котибият буюртманомаси бўйича белгиланган тартибда котибиятни алоқанинг зарур турлари, шу жумладан, Ҳукумат алоқаси билан жиҳозланишини, шунингдек, кенг полосали Интернет ахборот тармоғидан фойдаланишини таъминласин.

5. Котибият Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 171-уй манзилидаги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
                Бош вазири                                                                                                                  А. Арипов

Umumiy takliflar

189