ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9492 Национальная гвардия Республики Узбекистан 28/10/2019 09/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида
ID-9492

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа

академик лицейини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида кадрларни тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, иқтидорли ёшларнинг дамли ва зарбли чолғу асбобларига бўлган қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги ҳарбий оркестр жамоалари, шунингдек, бошқа оркестр ва бадиий жамоалар учун дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи негизида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейини (кейинги ўринларда – Ҳарбий-мусиқа академик лицейи деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
  2. Қуйидагилар Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;

Ватанга садоқат, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига содиқлик руҳида тарбияланган ёшларни тайёрлаш;

умумий мусиқа бўйича билимларнинг бошланғич асосларини ўргатиш ҳамда дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида етук кадрларни тайёрлаш;

республика ва хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологиялар қўлланилишини таъминлаш;

ўқувчиларнинг маънавий ва эстетик ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда ўқувчиларнинг истеъдодини ва маданий савиясини ҳар томонлама юксалтириш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий оркестрлари учун малакали кадрлар резервини шакллантириш;

миллий ва жаҳон мусиқасининг юксак намуналаридан ва ўзбек халқининг мумтоз мусиқа мероси дурдоналаридан ўқувчиларнинг баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратиш.

  1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейи тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг ташкилий-штат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейига бириктирилган олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейи офицерлар таркибининг ҳарбий унвонлари ва лавозимлар бўйича тариф разрядлари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига, зарур ҳолларда, Миллий гвардия қўшин ва бўлинмаларининг умумий сони доирасида Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг ташкилий-штат тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
  2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ҳарбий-мусиқа академик лицейида:

мусиқа таълими ва ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида истисно тариқасида, мавжуд умумий ўрта таълим синфлари сақлаб қолинади;

ўқитиш умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларининг ўқув режалари ва дастурлари асосида “Дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги” таълим йўналиши бўйича амалга оширилади
ва “оркестр артисти” квалификацияси берилади;

б) академик лицей фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, молиялаштириш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

в) ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини оширишга методик ёрдам кўрсатиш, дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар, мультимедиа иловалари, синф журналлари, ўқувчиларни рейтинг дафтарчалари ва бошқа ҳужжатлар билан таъминлаш, шунингдек, педагог кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади;

г) Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг 3 бирлик ишчи ва хизматчи лавозимлари офицерлик лавозимларига ўзгартирилади;

д) Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ишчи ва хизматчилари ходимларининг базавий тариф ставкалари (меҳнатга хақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича лавозим маошлари) 2020 йил 1 январдан бошлаб:

директор ва унинг ўринбосарлари, умумий ва ўрта махсус таълими ўқитувчилари, концертмейстерлари, ўқув ва маънавият бўлими ходимлари, оркестр дирижерлари учун – 5 баробар;

тўгарак (секция) раҳбари ва психологлар учун – 3 баробар;

ахборот-ресурс маркази (кутубхона), ахборот технология бўлинмаси, бухгалтерия ходимлари, ёшлар иттифоқи етакчиси, тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи ва лаборантлар учун – 2 баробар миқдорда оширилади;

е) 2020 йил 1 январдан бошлаб Ҳарбий-мусиқа академик лицейида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминотига уларнинг лавозим маошининг 50 фоизига тенг миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;

ж) Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг ишчи ва хизматчиларига Ўзбекистон Республикасида мавжуд академик лицейларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари қўлланилади ҳамда улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ
ва имтиёзлардан фойдаланади;

з) Ҳарбий-мусиқа академик лицейи битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи (шу жумладан ижодий имтиҳонлар) миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;

и) Ҳарбий-мусиқа академик лицейи Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари
ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси уч ой муддатда:

Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг уставини тасдиқласин ҳамда уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг кийим-бош формаси намуналарини тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

  1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Махмудов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

            Президенти                                                                      Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___”______ даги ПҚ–_____-сон қарорига

1-илова

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа

академик лицейи тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейи (кейинги ўринларда – Ҳарбий-мусиқа академик лицейи)нинг мақоми, фаолиятнинг ташкилий асослари, мақсадлари, асосий вазифалари, ўқувчиларни саралаш, қабул қилиш
    ва четлатиш тартиби, раҳбарларининг жавобгарлигини белгилайди.
  2. Ҳарбий-мусиқа академик лицейи давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, мазкур Низом, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўз Уставига мувофиқ амалга оширади.
  3. Ҳарбий-мусиқа академик лицейида ўқув-тарбия жараёни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади.
  4. Ҳарбий-мусиқа академик лицейига умумий раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятини молиялаштириш, моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан амалга оширилади.
  5. Ҳарбий-мусиқа академик лицейи Устави, ўқувчилар ҳарбий кийими намуналари ва кийиниш тартиби, уларнинг суткалик озиқ-овқат паёги нормалари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
  6. Ҳарбий-мусиқа академик лицейи юридик шахс ҳисобланиб, банк муассасаларида ҳисоб рақами ва бошқа ҳисоблар, белгиланган намунадаги муҳр, штамп, ўз номи туширилган бланкаларига эга.

2-боб. Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг мақсад ва вазифалари

  1. Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг мақсади давлат таълим стандартларига мувофиқ ҳар бир шахснинг таълим ва тарбия олишдаги конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш, ўқувчиларни соҳа бўйича пухта ўқитиш, уларнинг интеллектуал камол топишини, қобилиятлари ва касбларга мойиллигига мувофиқ равишда танлаган мутахассисликларни эгаллашини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий, ихтисослаштирилган ҳамда бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун мақсадли ва чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлашдан иборат.
  2. Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;

Ватанга садоқат, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига содиқлик руҳида тарбияланган ёшларни тайёрлаш;

умумий мусиқа бўйича билимларнинг бошланғич асосларини ўргатиш ҳамда дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида етук кадрларни тайёрлаш;

республика ва хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологиялар қўлланилишини таъминлаш;

ўқувчиларнинг маънавий ва эстетик ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда ўқувчиларнинг истеъдодини ва маданий савиясини ҳар томонлама юксалтириш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий оркестрлари учун малакали кадрлар резервини шакллантириш;

миллий ва жаҳон мусиқасининг юксак намуналаридан ва ўзбек халқининг мумтоз мусиқа мероси дурдоналаридан ўқувчиларнинг баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратиш.

3-боб. Ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилиш

  1.  Ҳарбий-мусиқа академик лицейида ўқув-тарбия жараёни:

умумий ўрта таълими бўғинида давлат таълим стандартлари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган таянч ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ;

ўрта махсус таълими бўғинида давлат таълим стандартлари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилади.

  1.  Ҳарбий-мусиқа академик лицейида ўқиш давлат тилида олиб борилади.
  2.  Тиббий ва педагогик асосларга асосланган таълим, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирлар уйғунлигини таъминловчи кун тартиби ўқувчилар кечаю-кундуз Ҳарбий-мусиқа академик лицейида бўлишини ҳисобга олиб тузилади ва Педагогик кенгаш қарори билан тасдиқланади.
  3. Мансабдор шахсларнинг вазифа ва функционал мажбуриятлари, шунингдек, ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг Устави билан белгиланади.
  4. Ўқув йили якунланганидан сўнг якуний назорат натижалари асосида Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчиларини кейинги синфга (курсга) ўтказиш тўғрисида директорнинг буйруғи чиқарилади.
  5. Халқаро ва республика фан олимпиадаларида (танловларда)
    1-3-ўринларни эгаллаган Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчиларини ҳамда уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантириш (мукофотлаш) республика умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчиларини ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантиришни (мукофотлашни) тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
  6. Умумий ўрта таълим бўғинида алгебра, геометрия, физика, она тили ва адабиёт ҳамда академик лицей бўғинида хорижий тиллар, информатика, рус тили фанлари бўйича машғулотларни ўтказиш вақтида ўқувчилар гуруҳи иккита кичик гуруҳларга бўлиниши мумкин.
  7. Ўқувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга мувофиқ бепул турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланадилар.
  8. Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг 5-9 синф ўқувчилари давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун тасдиқланган ягона умумий ўрта таълим муассасалари формаси билан ота-оналари томонидан таъминланади.
  9. Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг 9-синф битирувчиларига умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, эгаллаган мутахассислиги бўйича сертификат ва битирувчиларнинг кўкрак нишони берилади.
  10. Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг 1-2 босқич (10-11 синф) ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан тасдиқланган кийим-бош билан бепул таъминланади.
  11. Ҳарбий-мусиқа академик лицейини тамомлаган битирувчиларга давлат намунасидаги диплом, эгаллаган мутахассислиги бўйича сертификат ва битирувчиларнинг кўкрак нишони берилади.

Ҳарбий-мусиқа академик лицейи битирувчиларининг кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўмондони томонидан тасдиқланади.

4-боб. Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчиларини танлаб олиш

ва қабул қилиш тартиби

  1. Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг 5-синфига Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини битирган, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний
    ва шаффофлик тамойилларига асосланган танловдан муваффақиятли ўтган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўғил ва қиз бола ўқувчилар (кейинги ўринларда
    номзод деб аталади) орасидан қабул қилинади.
  2. Номзоднинг билим савияси, касбий (ижодий) ва интеллектуал қобилияти, дунёқараши ва психологик жиҳатларини аниқлаш танлаб олишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
  3. Танлаб олишдан муваффақиятли ўтган номзодлар Ҳарбий-мусиқа академик лицейига белгиланган квота доирасида қабул қилинади.
  4. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, шахсий ҳужжатлари йиғма жилди билан ишлаш, кириш имтиҳонларини ўтказиш, зарур материаллар ва ҳисоботларни тайёрлаш, ота-оналар мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқа ташкилий ишларни бажариш учун Ҳарбий-мусиқа академик лицейида қабул комиссияси тузилади.

Қабул комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан тасдиқланади.

  1. Номзодларга тегишли ҳужжатларни, уларни тавсифловчи маълумотларини ва умумтаълим фанлари бўйича ўзлаштириши, соғлиғи
    ва шахсий-психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда қабул имтиҳонларини ташкил этиш қабул комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади.
  2.  Ҳарбий-мусиқа академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари қабул комиссияси томонидан қабул қилинади.
  3. Номзоднинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмаслиги Ҳарбий-мусиқа академик лицейига кириш учун рад жавобини берилишига асос бўлади.
  4. Номзодлар томонидан қабул комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати Ҳарбий-мусиқа академик лицейи Устави билан белгиланади.
  5. Ҳарбий-мусиқа академик лицейига номзодлар кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали танлаб олинади.
  6. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун материаллар умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
  7. Кириш имтиҳонлари давлат тилида ўтказилади.
  8. Номзодлар билан қуйидаги кириш имтиҳонлари ўтказилади:
    она тили, математика, ўқиш, психологик синов, ижодий имтиҳон (мусиқа).
  9. Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда, улар Ҳарбий-мусиқа академик лицейига белгиланган квотадан ташқари қабул қилинади.
  10. Имтиҳонларга келмаган номзодлар билан такрорий имтиҳонлар ўтказилмайди.
  11. Ўтказилган имтиҳонлар натижаларига мувофиқ тегишли қайдномалар, йиғилиш баённомаси, қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатлари расмийлаштирилади, улар қабул комиссияси томонидан тасдиқланади.
  12. Кириш имтиҳонлари натижасидан норози бўлган номзодларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Ҳарбий-мусиқа академик лицейи аппеляция комиссиясига аппеляция бериш ҳуқуқига эга.

5-боб. Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчиларини ўқишдан четлатиш

  1.  Ўқувчиларни Ҳарбий-мусиқа академик лицейидан четлатиш қуйидагиларга асосланиб амалга оширилади:

соғлиғи туфайли (тиббий комиссиянинг хулосаси асосида);

ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ташаббусига кўра;

фанларни ўзлаштирмаслик, биринчи ёки иккинчи ярим йилликда
(76 соат) узрли сабабларсиз дарс машғулотларида қатнашмаслик;

Ҳарбий-мусиқа академик лицейи Уставида белгиланган ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузиш.

  1. Ўқувчиларни Ҳарбий-мусиқа академик лицейидан четлатиш Педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ директорнинг буйруғи билан амалга оширилади.
  2. Ҳарбий-мусиқа академик лицейидан ўқишдан четлатилган ўқувчилар аввал ўқиган умумий ўрта таълим муассасасига, ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда эса, мазкур ҳудуддаги бошқа умумий ўрта таълим муассасасига қайтариб юборилади.
  3. Узрли сабабларсиз дарс машғулотларида қатнашмаганлиги
    ва Ҳарбий-мусиқа академик лицейи Уставида белгиланган ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун ўқишдан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумот уларни ўқишдан четлатиш тўғрисида буйруқ чиққан кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга тақдим этилади.
  4. Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун (5-9 синфлар) қўшимча танлов эълон қилинади ва ўтказилади. Бунда танлов ўқувчининг битирган синф хажмидаги ўқув фанларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

6-боб. Раҳбар ва педагог кадрлар,

Ҳарбий-мусиқа академик лицейини бошқариш

  1. Раҳбар ва педагог кадрлар ҳамда контракт бўйича ҳарбий хизматчилар лавозимларини бутлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
  2. Ҳарбий-мусиқа академик лицейига қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
  3. Директор Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, ўқувчиларга сифатли таълим бериш
    ва тарбиялаш, ўқув режа ва ўқув дастурларининг бажарилиши, Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг ўқув-услубий ва молия-хўжалик фаолияти лозим даражада амалга оширилиши учун жавоб беради. Директор ишчи
    ва ҳизматчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, ўз ваколати доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда Ҳарбий-мусиқа академик лицейи бўйича буйруқлар чиқаради.
  4. Ҳарбий-мусиқа академик лицейи директори Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги билан келишилган ҳолда таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича республика ва хорижий таълим муассасалари билан халқаро меморандум ва битимлар тузиш ҳуқуқига эга.
  5. Ҳарбий-мусиқа академик лицейида педагогик фаолият билан шуғулланишга тегишли маълумотга ва профессионал тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий сифатларга эга шахслар ҳақлидир.
  6. Ҳарбий-мусиқа академик лицейида директор ҳузурида ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш ва такомиллаштиришга кўмаклашувчи, коллегиал орган ҳисобланадиган Педагогик кенгаш тузилади.

Педагогик кенгашнинг вазифа ва функциялари Ҳарбий-мусиқа академик лицейи Устави билан белгиланади.

7-бобДавлат органларининг Ҳарбий-мусиқа академик лицейини

бошқариш бўйича асосий вазифалари

  1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ҳарбий-мусиқа академик лицейини бошқариш бўйича асосий вазифалари ҳисобланади:

Ҳарбий-мусиқа академик лицейига бириктирилган олий ва олий ҳарбий
таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш, ўқувчиларнинг олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун сифатли тайёрлашда уларнинг роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек, бевосита иштирокини таъминлаш;

таълим дастурлари ва ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш;

Ҳарбий-мусиқа академик лицейини ҳарбий хизматга чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик учун мўлжалланган ўқув воситалари, махсус адабиётлар, спорт жиҳозлари, замонавий компьютер техникаси, ўқув мақсадлари учун мўлжалланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулкларнинг замонавий намуналари билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик дастурига мувофиқ ўқув ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлаш;

Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчилари билан ҳарбий таълим муассасалари дала ўқув майдонлари базаларида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик амалий машғулотларини ўтказиш;

Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг олий ҳарбий таълим муассасаларига, ҳарбий қисмлар ва муассасаларга ташрифларини ташкил этиш;

Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ҳарбий хизматчиларини олий ҳарбий
таълим муассасалари малака ошириш факультетларида ҳамда Қуролли Кучлар Академияси Марказида малака оширишини ташкил қилиш;

ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий
ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган комплекс маънавий-маърифий
ва тарбиявий ишларни ўтказиш
;

Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги билан биргаликда Ҳарбий-мусиқа академик лицейига муносиб номзодларни танлаб олиш учун ўрта умутаълим муассасаларининг 4-синф ўқувчиларининг билими, жисмоний қобилиятлари ва шахсий сифатларини доимий равишда ўрганиш ва улар бўйича ягона маълумотлар базасини тузиш, ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг фаолияти, қабул шартлари ва тақдим қилинаётган имтиёзлар тўғрисида ўқувчиларни хабардор қилиш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам равишда олиб бориш.

  1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирли ҳамда Маданият вазирлигининг Ҳарбий-мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича асосий вазифалари ҳисобланади:

вазирлик ва идоралар томонидан давлат таълим стандартлари асосида  Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ўрганиш ҳамда ўрнатилган тартибда келишиш;

соҳадаги олий таълим муассасалари негизида ва малака ошириш муассасаларида Ҳарбий-мусиқа академик лицейи педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

ўқув жараёнини ташкиллаштириш учун Ҳарбий-мусиқа академик лицейини барча зарур расмий ҳужжатлар ҳамда ўқув муассасасини тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги диплом ва сертификатлар билан таъминлаш;

Ҳарбий-мусиқа академик лицейини зарур ўқув ва методик адабиётлар билан таъминлаш.

  1. Қуйидаги масалаларда кўмаклашиш Ҳарбий-мусиқа академик лицейига бириктирилган олий ҳарбий, ихтисослаштирилган ва олий таълим муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилиш, таълим дастурлари ва ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, таҳсил олаётган ёшларни олий таълим муассасасига қадар касбга йўналтириш ва педагог кадрлар малакасини оширишни самарали ташкиллаштириш;

ўқувчиларнинг билим даражаси ва интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш, уларни аниқ мақсадга йўналтирилган тарзда олий таълим муассасаларда ўқишни давом эттиришга тайёрлаш;

миллий ва хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини ташкиллаштиришнинг замонавий методларини жорий этиш, шунингдек,  унинг мазмунини доимий равишда янгилаш;

юқори билим даражаси, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни Ҳарбий-мусиқа академик лицейида ишлаш учун танлаб олиш.

8-боб. Ҳарбий-мусиқа академик лицейининг молиявий
ва моддий-техник таъминоти

  1.  Ҳарбий-мусиқа академик лицейи фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бюджетдан ташқари маблағлар;

ҳарбий-маъмурий секторларнинг маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайриялари ҳамда мақсадли бадаллари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалари.

  1. Молиялаштириш маблағлари Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ихтиёрида бўлиб, улардан қонунчилик ва Ҳарбий-мусиқа академик лицейи Уставига мувофиқ мустақил равишда фойдаланилади.

Ҳарбий-мусиқа академик лицейи тасарруфида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари, тегишли ҳарбий-маъмурий секторларнинг маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан ишчи ва ходимларни рағбатлантириш мақсадида директор фонди ташкил этилади.

Ушбу фонднинг маблағларидан фойдаланиш тартиби амалдаги қонунчилик талаблари асосида белгиланади.

  1. Ҳарбий-мусиқа академик лицейи белгиланган тартибда ўз ишининг натижаларини оператив ва бухгалтерия ҳисоб-китобларини амалга оширади, статистик ва бухгалтерлик ҳисобини юритади.

Ҳарбий-мусиқа академик лицейида хўжалик ва молия интизомига риоя қилиниши устидан назорат ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

  1. Ҳарбий-мусиқа академик лицейини тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан амалга оширилади.
  2. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Umumiy takliflar

436