ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9403 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 23/10/2019 07/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари тўғрисида
ID-9403

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларини
тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан
ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги қарор қилади:

1. Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2008 йил 12 июндаги 01-193, 173 ва 25-сон “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари бўйича йўриқнома”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 1836, 2008 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й.,
29-30-сон, 287-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 19 декабрдаги 27/ққ, 52/ққ ва 61-сон “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқноманинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1836-1, 2014 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 633-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 августдаги 19-1, 4-2016 ва 10-мҳ-сон “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1836-2, 2016 йил
9 сентябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 36-сон, 416-модда).

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи                                                           У. Ташкенбаев

 

Тошкент ш.,
2019 йил _
___ ____________,
______-сон

 

Мактабгача таълим вазири                                                   А. Шин                    

                       

Тошкент ш.,
2019 йил ____ ____________,
______-сон

 

 

 

Халқ таълими вазири                                                               Ш. Шерматов

 

Тошкент ш.,
2019 йил ____ ____________,
______-сон

 

 

Олий ва ўрта махсус

таълим вазири                                                                             И. Маджидов

 

Тошкент ш.,
2019 йил _
___ ____________,
______-сон

 

 

 

Инновацион ривожланиш вазири                                         И. Абдурахмонов

 

Тошкент ш.,
2019 йил _
___ ____________,
______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг

2019 йил ____ _____________даги

_____, _____, _____, _____ ва _____-сон қарорига

ИЛОВА

Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш

МЕЗОНЛАРИ

Мазкур мезонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

7 июндаги 470-сон “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, мактабдан ташқари, олий, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасаларини ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда таълим ташкилотлари деб аталади) аттестациядан ўтказиш мезонларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мактабгача, мактабдан ташқари ва умумий ўрта таълим ташкилотлари аттестацияси ҳудудий аттестация комиссиялари томонидан, бошқа таълим муассасалари аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб юритилади) томонидан ташкил этилади ҳамда ўтказилади.

Ушбу мезон талаблари жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига татбиқ қилинмайди.

2. Таълим ташкилотларининг фаолияти аттестациядан ўтказиш мезонлари бўйича баҳоланади.

3. Таълим ташкилотлари аттестацияси Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган аттестациядан ўтказиш жадвали асосида ўтказилади.

4. Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун аттестация комиссиялари (бундан кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”га мувофиқ тузилади.

2-боб. Аттестациядан ўтказиш мезонлари

1-§. Мактабгача таълим ташкилотларини баҳолаш

5. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ва таълим сифатини баҳолаш қуйидаги 4-та йўналишнинг 7 та ривожланиш соҳалари бўйича 19 стандартнинг бажарилиши Иловада берилган индикаторлар асосида ўрганилади:

а) I. Таълим-тарбия жараёнини ташкил этилганлик ҳолати, амалга оширилган ишлар натижавийлиги йўналишида 3та ривожланиш соҳаси таҳлили қилинади:

1. Мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнининг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги;

2. Тарбияланувчиларнинг ривожланиш даражаси;

3. Таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш дастурларининг ижроси.

1. Мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнининг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги 3 та стандарт асосида ўрганилади:

1.1. Мактабгача таълим ташкилотида таълим тарбия жараёнининг ривожланиш соҳаларини интеграциялаштириш ҳисобга олган ҳолда давлат талаблари ва давлат ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилганлиги (баҳолаш вазни-7)

Мазкур стандарт иловада берилган индикаторлар бўйича ўрганилади ва баҳоланади. Бунда педагогларнинг йиллик иш режасининг мавжудлиги, таълим-тарбия жараёнининг йиллик мавзувий ва ҳафталик режасига мослиги ҳамда ижодий ёндошган ҳолда ташкил этилганлиги, улар томонидан иш журнали ва тарбияланувчилар қатновини қайд этиш журналининг ўрнатилган тартибда юритилиши, ривожланишнинг барча соҳаларини интеграциялаштирган ҳолда турли фаоллаштирувчи таълим усулларидан фойдаланилганлиги, ташкил этиладиган барча ҳаракатларнинг ўйин тарзида амалга оширилиши; тарбияланувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда хилма-хил фаолият (фаол фаолият, пассив фаолият, очиқ ҳавода ёки бинода) турларини режалаштирганлиги, фаолиятни режалаштиришда таълимий-тарбиявий мақсадларни ўзаро интеграциялаштирган ҳолда миллий-маданий ва тарихий қадриятларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳамда мактабгача таълим ташкилотида кун тартибининг мавжудлиги, режалаштирилган тадбир ва машғулотларнинг ўзаро мослашувини инобатга олган ҳолда кетма- кетликда ўтказилиши, зарур ҳолларда тарбияланувчиларга ўз фаолиятни якунлашлари учун қўшимча вақтнинг берилиши кузатув ва ҳужжатлар асосида тахлил қилинади.

1.2. Педагог томонидан ҳавфсиз, ривожлантирувчи ҳамда мотивацион муҳитни яратганлиги. (бахолаш вазни-8)

Мазкур стандарт иловада берилган индикаторлар бўйича кузатув, тегишли ҳужжатлар таҳлили, тарбияланувчилар портфолиоси, педагоглар ўртасида суҳбат ва сўровномалар асосида ўрганилади.

1.3. Педагогнинг таълим-тарбиявий фаолиятни ташкил этишда тарбияланувчилар ҳақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда алоҳида ёндошганлиги. (бахолаш вазни-6)

Ушбу стандартда болалар ривожланишида индивидуал фарқланишлар мавжудлиги сабабли, педагог томонидан ташкил этилган таълим-тарбиявий фаолият ҳар бир болага мослашувчан бўлиб, индивидуал вариативлик асосида ёндашилганлиги иловада берилган индикаторлар орқали ўрганилади. Бунда педагог ҳар бир тарбияланувчининг кучли ва кучсиз тарафларини билиши; педагог томонидан фаолият туридан қатъий назар жараёнда ҳар бир боланинг иштирокини таъминлай олганлиги; тарбияланувчиларнинг эркин фикрлаши, ҳар қандай шароитда ҳам ўз ҳиссиётларини бошқара олишларига кўмак бериши, ҳоҳиш ва муносабат билдиришлари учун имконият яратилганлиги, ҳамда ҳар бир боланинг дини, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши ва жинсидан қатъий назар ўзига хос ҳусусиятлари ва салоҳиятларини намойиш этишлари учун ёрдам беришига алоҳида аҳамият берилади.

2. Тарбияланувчиларнинг ривожланиш даражаси бўйича куйидаги стандартлар асосида ўрганилади:

2.1. Педагог ҳар бир боланинг ривожланиш даражаси ҳамда ютуқларини мунтазам равишда кузатиб борганлиги; (бахолаш вазни-6)

2.2. Болаларнинг ривожланиш харитасидаги натижалар билан кузатув кунидаги натижаларнинг ўзаро мутаносиблиги (мослиги) (бахолаш вазни-5)

Тарбияланувчиларнинг ривожланиш даражаси Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш Давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат ўқув дастурига мувофиқ 6-7 ёшли болалар ривожланишига қўйилган талаблар асосида ўрганилади. Ривожланиш соҳалари бўйича ҳар бир боланинг ривожланиш даражаси ҳамда ютуқларини систематик равишда кузатиб борилади хамда болаларнинг ривожланиш харитасидаги натижалар билан кузатув кунидаги натижаларнинг ўзаро мутаносиблиги таҳлили қилинади.

3. Таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш дастурларининг ижроси бўйича битта стандарт кўйилган:

3.1. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг бошланғич таълимга тайёргарлиги ҳамда мослашуви юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича тахлил олиб борилади. (бахолаш вазни-3)

Мазкур стандарт иловада кўрсатилган индикаторлар орқали ҳужжатлар таҳлили, ота-оналар ўртасида интервью, сўровнома ҳамда тарбияланувчиларнинг мактабга тайёргарлик харитаси асосида МТТда умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режасининг мавжудлиги ва белгиланган вазифалар ижроси, тарбияланувчиларнинг мактабга тайёргарлик ҳолати юзасидан мониторинг таҳлилларининг мавжудлиги ҳамда ўтказилган таҳлиллар натижалари юзасидан ота-оналарга маълумотларнинг бериб борилиш ҳолати ўрганилади.

б) II. Бошқарув сиёсати ва кадрлар салоҳияти йўналиши бўйича битта ривожланиш соҳаси:

4. Раҳбар ва тарбиячи-педагог кадрлар салоҳияти бўйича куйидаги стандартлар бажарилиши ва таҳлили қилинади:

4.1. Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бошқарувининг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилганлиги; (бахолаш вазни-5)

4.2. Мактабгача таълим ташкилоти штат жадвали асосида кадрлар билан таъминланганлиги; (бахолаш вазни-5)

4.3. Мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг лавозими бўйича малака талабларига мослиги; (бахолаш вазни-2)

4.4. Мактабгача таълим ташкилотида ходимларининг тизимли равишда малака оширганлиги ва касбий маҳоратини ривожлантириб бориши; (бахолаш вазни-8)

4.5. Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан йиллик ички баҳолашнинг ўтказиб борилиши. (бахолаш вазни-8)

Мазкур стандартларнинг бажарилиши раҳбар ва педагог ходимларнинг ҳужжатлар таҳлили, педагог ва ота-оналар ўртасида интервью ҳамда кузатув асосида иловада берилган индикаторлар бўйича ўрганилади.

Амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг мактабгача таълим ташкилоти бошқарувига тадбиқ этилиши, мактабгача таълим ташкилотида таълим мақсадларига қаратилган фаолиятни режалаштириш ва амалга ошириш учун маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш, умумлаштириш ва сақлаш ҳолати, матабгача таълим ташкилотида штат бирлигининг мавжудлиги, ходимларининг системали равишда малака оширганлиги ва касбий маҳоратини ривожлантириб борилганлиги, барча ходимларининг малака талабларига мослиги, мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан йиллик ички баҳолашнинг ўтказилганлигига эътибор берилади.

в) III йўналиш - Мактабгача таълим ташкилотининг моддий-техника базаси ҳолати.

Бу йўналишга куйидаги ривожланиш соҳалари киради:

5. Моддий-техника базанинг ҳолати ва тарбияланувчилар ривожланиши учун яратилган шароитлар;

6. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, эстетик талабларга риоя қилиниши ҳамда овқатлантириш сифати.

5. Моддий-техника базанинг ҳолати ва тарбияланувчилар ривожланиши учун яратилган шароитлар бўйича:

5.1. Бинонинг моддий-техник ҳолати, жойлашган ҳудуд ва мебель жиҳозларининг амалдаги СанПин меъёр ва талабларига мувофиқлиги (бахолаш вазни-5);

5.2. Мактабгача таълим ташкилоти ҳудуди, биноси, мебель жиҳозларининг давлат дастурини амалга ошириш имконини берувчи таълим муҳитини яратганлиги (баҳолаш вазни-6) ;

5.3. Миллий, маданий тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминланиш ҳолати (бахолаш вазни-4) стандартларнинг бажарилиши иловада берилган индикаторлар қўлланилган ҳолда кузатув орқали ва тегишли ҳужжатлар таҳлили асосида ўрганилади.

Бунда бинонинг моддий-техник ҳолати, ҳудуднинг ўралганлиги, мебель жиҳозларининг амалдаги СанПин меъёр ва талабларига мувофиқлиги, мактабгача таълим ташкилоти биноси, мебель жиҳозлари ва ҳудудининг давлат дастурини амалга оширишга имкон берадиган таълим муҳитини яратилганлиги, миллий, маданий тарихий қадриятларни акс эттирувчи хамда китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминланиш ҳолати, қўлланмаларнинг болалар учун қулай жойлашганлиги ва улардан давлат дастурининг бажарилишида мақсадли фойдаланилиши, ҳамда кичик кутубхоналарнинг ташкил этилганлиги ва педагогнинг адабиётлардан болаларни китобга бўлган муҳаббати ва ўқишга бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида фойдаланишига эътибор қаратилади.

6. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, эстетик талабларга риоя қилиниши ҳамда овқатлантириш сифати соҳасида куйидаги стандартлар бажарилишига аҳамият берилади:

6.1. Мактабгача таълим ташкилотида болалар ҳамда ходимлар соғлиғини назорат қилишнинг тизимли равишда йўлга қўйилганлиги (бахолаш вазни-4);

6.2. Болаларда мустақил равишда ўз-ўзига хизмат ва шахсий гигиенага амал қилиш кўникмаларининг шаклланганлиги (бахолаш вазни-5);

6.3. Овқатлантириш тизимининг мавжуд СанПин меъёрлари ва талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги (бахолаш вазни-4).

Мактабгача таълим ташкилотида болалар ҳамда ходимлар соғлиғини назорат қилишни тизимли равишда йўлга қўйилганлигини, болаларда мустақил равишда ўз-ўзига хизмат ва шахсий гигиенага амал қилиш кўникмаларининг шаклланганлигини хамда овқатлантириш тизимининг мавжуд СанПин меъёрлари ва талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги кузатув орқали ва тиббиёт ходимлари ҳамда педагоглар ҳужжатларининг таҳлили асосида ўрганилади.

г) IV. Жамоатчилик. Ҳамкорлик:

7. Жамоатчилик ва ота-оналар билан ўзаро ҳамкорлик учун яратилган шароитларни ўрганиш бўйича:

7.1. МТТда болаларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ота-оналар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар (бахолаш вазни-5);

7.2. МТТ Кузатув кенгаши фаолиятининг Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом асосида ташкил этилганлиги (бахолаш вазни-4) стандартларининг бажарилиши иловадаги индикаторлар асосида таҳлил қилинади.

Бунда мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ота-оналар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини хамда мактабгача таълим ташкилотида Кузатув кенгаши фаолиятининг Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомга мувофиқ иш олиб борилиши мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари, кузатув кенгаши ва ота-оналар билан суҳбат ҳамда ташкилот ҳужжатларининг таҳлили орқали ўрганилади.

Изоҳ: ички баҳолашда ташкилот фаолияти Иловада берилган мезон ва стандартларнинг барча индикаторлари бўйича тўлиқ ўрганилади.

Ҳар битта стандарт 5 балл билан баҳоланади ва ўша стандартга берилган баҳолаш вазнига кўпайтирилади. Умумий баҳолаш вазни -100 бирлик. Демак, 100 га кўпайтирилган 5 балл максимал 500 баллни беради. Процентга чиқариш учун, тўпланган ўртача бални 100га кўпайтириб максимал 500 балга бўлинади.

Қуйидаги формула асосида баҳоланади:

Бунда:

N - МТТ фаолиятининг ўрганиш натижаси

ФБ - Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти баҳоланган асл

(факт) бали

МБ - максимал балл (500 б)

Ташқи баҳолашда мезонда кўрсатилган индикаторларни қўллаган ҳолда қуйидаги йўналишлар таҳлил этилади:

1) ички баҳолаш натижаларининг ҳаққонийлигига эътибор берилади (ички баҳолашда йўриқнома талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда ёки ҳолисоналик таъминламаганда ташкилотнинг фаолияти тегишли мезон бўйича қайта ўрганилади);

2) тарбияланувчиларнинг ривожланиш даражасини ўрганиш жараёнида фақат тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирок этади ва жараёнга кузатув кунидаги тарбияланувчилар сайланма тарзда танланган битта таёрлов гуруҳи тарбияланувчилари қамраб олинади.

Мактабгача таълим ташкилотида тайёрлов гуруҳлари мавжуд бўлмаган ҳолда катта гуруҳ тарбияланувчиларининг ривожланиш даражаси ва ўзлаштириш натижалари таҳлил этилади;

3) ота-оналар ҳамда педагог ходимлар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказилади (ташкилот маъмурияти фаолияти бўйича педагог ходимлар билан ҳамда ташкилотдаги таълим-тарбия сифати бўйича ота-оналар билан ўтказилган сўровнома натижалари асосида баҳоланади);

4) ўрганилаётган мактабгача таълим ташкилотининг аввалги аккредитация якунлари бўйича йўл харитасининг мониторинги амалга оширилади.

2-§. Умумий ўрта таълим ташкилотларини баҳолаш

6. Умумий ўрта таълим ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади

(1500 баллгача):

а) ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги бўйича (200 баллгача):

мактабни бошқариш амалдаги ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этилган;

мактабда таълим мақсадларини режалаштириш ва амалга ошириш учун маълумотлар тўплаш ва уни умумлаштириш тизими мавжуд;

мактаб таълим сифатини ривожлантириш бўйича истиқбол режасига асосан фаолият кўрсатади;

мактаб директори, унинг ўринбосарлари, фанлараро услуб бирлашмалар, педагогик ва кузатув кенгашлари мактабнинг истиқбол режасига мувофиқ равишда фаолият юритади;

ўқувчилар мактаб ҳаёти ва бошқарувига жалб этилган;

мактабни бошқариш ва сифатли таълим бериш шароитларини яхшилаш бўйича ота-оналар, кузатув кенгаши ва ҳомийлар билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилганлиги ўрганилади.

б) Таълим жараёнига давлат таълим стандартларини жорий этилиши бўйича

(200 баллгача):

мактабнинг дарс жадвали, ўқитувчиларнинг тақвим-мавзу режалари ва дарс ишланмалари давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган;

ўқув жараёнига ўқитишнинг интерфаол (компетенциявий ёндашувлар) усуллари татбиқ қилинган;

мактабда лаборатория тажрибалари ва амалий машғулотлар ўтказилган;

ўқитувчилар дарсни тайёрлаш ва ўтказишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган;

ўқитувчи таълим бериш жараёнида ўқувчилар билан якка тартибда иш олиб борганлиги ўрганилади.

в) ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги бўйича (400 баллгача):

ўқувчилар билимининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини баҳолаш учун турли хил воситалардан фойдаланилганлиги ўрганилади.

г) педагог кадрларнинг салоҳияти бўйича (300 баллгача):

педагог-ходимларнинг таркиби ва малакаси талабга мувофиқ шакллантирилган;

ўқитувчилар мунтазам равишда ўз малакаларини оширганликлари ўрганилади.

д) моддий – техник таъминот бўйича (200 баллгача):

таълим муассасасида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилган;

ўқув жараёни учун барча қулайликлар яратилган;

ўқувчиларнинг ўқув дарсликлар билан, ўқитувчилар методик қўлланмалар билан тўлиқ таъминланганлиги ўрганилади.

е) Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича (200 баллгача):

Мустақил фикрлайдиган, маънавий етук ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар режаси мавжуд ва амалга татбиқ этилган;

Ўқувчиларни таълим олишлари учун мактаб томонидан қулай ижтимоий-маънавий муҳит яратилган;

Мактабда ўқувчиларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилган;

Ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича олиб борилган ишлар ўрганилади ва баҳоланади.

Изоҳ: Ички баҳолашда ташкилот фаолияти мазкур мезон ва механизмларнинг барча индикаторлари бўйича тўлиқ ўрганилади ва натижалари иловада келтирилган мезонлар асосида баҳоланади.

Ташқи баҳолашда мезонда кўрсатилган индикаторларни қўллаган ҳолда қуйидаги йўналишлар таҳлил этилади:

1) ички баҳолаш натижаларининг ҳаққонийлигига эътибор берилади (ички баҳолашда белгиланган мезон талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда ёки ҳолисоналик таъминланмаганда таълим ташкилотининг аттестациядан ўтказилмаслигига асос бўлади);

2) битирувчи 4-, 9- ва 11-синф ўқувчилари билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги назорат ишлари (диктант, баён, ижодий баён, иншо, ёзма иш, тест, онлайн-офлайн тестлар) (ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатларда йўналишлар бўйича ижодий синовлар) орқали баҳоланади.

3) ота-оналар ҳамда педагог ходимлар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказилади.

4) ўрганилаётган умумий ўрта таълим ташкилотининг аввалги аккредитация якунлари бўйича йўл харитасининг мониторинги амалга оширилади.

3-§. Ўрта махсус таълим ташкилотларини баҳолаш

7. Ўрта махсус таълим ташкилотлари (академик лицейлар) қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги бўйича:

таълим сифатини назорат қилиш сиёсатининг мавжудлиги ва самарадорлиги;

ўқув-услубий ишларнинг олиб борилиши;

олий таълим ташкилотлари билан алоқа ва халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги;

услубий кенгашнинг ташкил этилганлиги ва фаолияти;

ташкилий ва бошқарув ҳужжатларининг юритилиши ўрганилади.

б) таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги бўйича:

ўқув-тарбиявий жараённинг давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этилганлигини ўрганишда қуйидаги талабларнинг бажарилганлигига эътибор берилади:

академик лицейда таълим йўналиши бўйича тасдиқланган таълим стандарти, намунавий ва ишчи ўқув режалар, фанлар бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурлари, календарь-тематик режалар мавжуд бўлиши;

ишчи ўқув режа намунавий ўқув режага мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ва унинг давлат таълим стандартлари талаблари доирасида бўлиши;

фанлар бўйича календарь-тематик режалар ҳамда амалиёт турлари бўйича ишчи дастурлар намунавий дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ва унга мос бўлиши;

календарь-тематик режалар, дарс жадвали, ўқув машғулотлар журналларининг ишчи ўқув режаларига мувофиқлиги ўрганилади ва таҳлил қилинади.

в) ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги бўйича:

ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун эксперт комиссияси аттестациядан ўтказиладиган таълим йўналиши бўйича таълим олаётган битирувчи курс ўқувчиларидан мутахассислик фанларидан тест, ёзма иш каби шаклларда назорат ишлари ўтказади;

назорат ишларига ҳар бир таълим йўналиши бўйича битирувчи курс гуруҳларининг камида 30 фоизи жалб этилади. Назорат ишлари ўтказиладиган гуруҳлар эксперт комиссияси томонидан қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинади. Бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳлардан 2 ва 3 та гуруҳ танланган ҳолларда улар орасидан битта бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳ танланади. Назорат ишларида танлаб олинган гуруҳлар ўқувчиларининг 100 фоиз қатнашиши таъминланиши зарур. Танлаб олинган гуруҳлар бошқа гуруҳлар ўқувчилари ҳисобига тўлдирилишига йўл қўйилмайди. Назорат ишларида узрсиз сабабга кўра қатнашмаган ўқувчиларга «қониқарсиз» баҳо қўйилади ва унинг натижаси умумий натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинади. эксперт комиссияси фаолияти даврида узрли сабабли кўра назорат ишида қатнашмаган ўқувчилар натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинмайди ва ўқувчилар умумий сонидан чиқариб ташланади;

умумтаълим ёки махсус (чуқурлаштирилган) фанлардан назорат ишлари она тили ва адабиёти, хорижий тил, математика, тарих, физика, биология, кимё, информатика фанлари орасидан йўналиш (мутахассислик)нинг хусусиятига қараб танланади. Умумтаълим фанларидан назорат ишлари академик лицейларда камида 3 та фандан ўтказилади;

тест саволлари академик лицей битирувчи курс ўқувчилари учун 3 та умумтаълим ва махсус (чуқурлаштирилган) фанлардан 12 тадан, жами 36 та саволни ташкил этади. Тест саволларини ечиш учун бир астрономик соат (60 дақиқа), белгиланган жавобларни жавоблар варақасига кўчириш учун қўшимча 10 дақиқа вақт берилади;

назорат иши тест шаклида ўтказилганда, тест синови натижалари қуйидаги мезон бўйича баҳоланади: тест саволларининг 55 фоизигача тўғри жавоб берилса «қониқарсиз» баҳо, 55 фоиздан 70 фоизигача «қониқарли» баҳо, 70 фоизидан 85 фоизигача «яхши» баҳо, 85 фоиздан 100 фоизигача тўғри жавоб берилса «аъло» баҳо қўйилади. Натижалар ҳар бир фан бўйича алоҳида ҳисобланади;

ёзма иш (иншо, баён, диктант), амалий имтиҳонлар таълим муассасасида амалда қўлланилаётган баҳолаш мезони бўйича баҳоланади;

таълим йўналиши бўйича танланган барча фанлардан ўтказилган назорат ишларида ижобий баҳоланган ўқувчиларнинг салмоғи 55 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

г) ўқувчиларнинг дарслик ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси бўйича:

ўқувчиларнинг дарслик ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси, ўрта махсус таълим ташкилотининг кутубхонасидаги мавжуд ўқув адабиётлари таҳлил қилинади ҳамда ўқувчиларнинг кутубхонадан фойдаланилиши ҳолати ўрганилади.

д) педагог кадрлар салоҳияти бўйича:

педагог кадрлар билан таъминланганлиги, педагог кадрлар салоҳияти, раҳбар ва педагог кадрлар лавозим вазифаларининг малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади;

таълим йўналиши ўқув режасидаги барча фанлардан назарий ва амалий машғулотларни олиб борувчи педагог кадрлар билан тўлиқ таъминланган бўлиши зарур;

педагог кадрлар таянч маълумотининг дарс бераётган фанларига мослиги таҳлил қилинади;

илмий даражага ва тоифага эга, шунингдек ўқув адабиётлари нашр этган раҳбар ва педагоглар салмоғи таҳлил қилинади;

ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг мавжудлиги ва у асосида моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилганлиги ўрганилади.

е) таълим жараёнига замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги бўйича:

таълим муассасалари ўқув-тарбиявий жараёнига замонавий ўқитиш услублари ва технологияларининг жорий этилиши, компьютер билан таъминланиши ва ундан фойдаланиш ҳолати, ахборот технологияларининг жорий этилиши, намунавий ўқув дастури ва ўқув-мавзуий режаларда тавсия этилган лаборатория ишларининг ишчи тақвим-мавзуий режаларга киритилганлиги ҳамда бажарилган лаборатория ишларининг сони ва сифати таҳлил қилинади.

ж) моддий-техник таъминоти бўйича:

умумтаълим фанларидан ўқув хоналари, компьютер ва лингофон синфлари, физика, кимё ва биология фанлари учун лаборатория хоналарининг мавжудлиги ва жиҳозланиши ўрганилади. Мавжуд жиҳозларнинг тармоқ таълим стандарти ва ўқув дастури талабларини бажариш учун етарлилиги таҳлил қилинади;

академик лицейда таълим йўналиши бўйича чуқурлаштирилган фанлардан назарий ва амалий машғулотлар учун ўқув ҳамда лаборатория хоналарининг мавжудлиги, жиҳозланиш даражаси ўрганилади;

маъмурий ва услубий хоналарнинг ҳолати, мебель ва техник воситалар билан, ошхонанинг жиҳозлар билан, тиббиёт хонасининг зарур жиҳозлар ва дори-дармонлар билан таъминланганлиги;

спорт зали ва майдонларининг мавжудлиги, спорт инвентарлари билан таъминланганлиги амалдаги меъёрий талаблар асосида баҳоланади;

академик лицейни компьютерлаштириш даражаси ўрганилади.

з) маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сифати бўйича:

маънавий-маърифий ишлар режасининг мавжудлиги, мазмуни ҳамда унда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши, маънавий-маърифий йўналишдаги кўрик-танловларда эришилган натижалар, таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш ишларининг ҳолати, ётоқхона ишларининг ташкил этилганлиги;

ўқувчилар ота-оналари билан ишлаш самарадорлиги ўрганилади.

и) халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этиш ҳолати ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи бўйича:

республика ва халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, бадиий-ижодий танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар салмоғи таҳлил қилинади;

к) битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши ҳолати бўйича:

академик лицей битирувчиларининг олий таълим ташкилотларига ўқишга кирганлари салмоғи баҳоланади (сўнгги икки йиллик динамикаси таҳлил қилинади);

л) ўрта махсус таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича:

ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида таълим ташкилотида раҳбарият томонидан яратилган шароит, яратилган шарт-шароит, дарсларнинг ташкил этилиши юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровнома таҳлил қилинади.

4-§. Касб-ҳунар таълими ташкилотларини баҳолаш

8. Касб-ҳунар таълими ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) ўқув-тарбиявий жараённинг давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этилганлиги бўйича:

ўқув-тарбиявий жараённинг давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этилганлигини ўрганишда қуйидаги талабларнинг бажарилганлигига эътибор берилади;

касб-ҳунар коллежида касб ва мутахассислик бўйича тасдиқланган таълим стандарти, намунавий ва ишчи ўқув режалар, фанлар бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурлари, календарь-тематик режалар мавжуд бўлиши ва уларнинг ўзаро мутаносиблиги ўрганилади;

ишчи таълим дастурларини тузишда иш берувчиларнинг иштирок этганлиги ўрганилади;

календарь-тематик режалар, дарс жадвали, ўқув машғулотлар журналларининг ишчи ўқув режаларига мувофиқлиги ўрганилади ва таҳлил қилинади.

б) таълим муассасаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг таълим-тарбия жараёнига жорий этилганлик ҳолати бўйича:

илмий-педагогик кенгашнинг йиллик иш режаси, унинг Илмий-педагогик кенгаш Низомида белгиланган асосий вазифаларга мувофиқлиги, Илмий-педагогик кенгаш қарорларининг бажарилишининг тегишли баённомалар асосида расмийлаштирилганлиги таҳлил қилинади;

ўқув-тарбиявий жараёнда фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавжудлиги ва жорий этилганлик ҳолати ўрганилади. Жумладан, битирувчилар якуний давлат аттестациясининг ташкил этилиши ва ўтказилиши, ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими, дарс жадвали тузилиши, ўқув машғулотлари журналлари юритилиши таҳлил қилинади;

таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари, идора ва ташкилотлардан келган ҳужжатларнинг рўйхатга олиниши ва улар ижросининг таъминланганлиги ўрганилади ва таҳлил қилинади.

в) ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражаси (билими) бўйича:

ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун Комиссия аттестациядан ўтказиладиган касб ёки мутахассислик бўйича таълим олаётган битирувчи курс ўқувчиларидан мутахассислик фанларидан тест, ёзма иш, касбий амалий имтиҳон каби шаклларда назорат ишлари ўтказади;

назорат ишларига ҳар бир касб ёки мутахассислик бўйича битирувчи курс гуруҳларининг камида 30 фоизи жалб этилади. Назорат ишлари ўтказиладиган гуруҳлар Комиссия томонидан қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинади. Бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳлардан 2 ва 3 та гуруҳ танланган ҳолларда улар орасидан битта бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳ танланади. Назорат ишларида танлаб олинган гуруҳлар ўқувчиларининг 100 фоиз қатнашиши таъминланиши зарур. Танлаб олинган гуруҳлар бошқа гуруҳлар ўқувчилари ҳисобига тўлдирилишига йўл қўйилмайди. Назорат ишларида узрсиз сабабга кўра қатнашмаган ўқувчиларга «қониқарсиз» баҳо қўйилади ва унинг натижаси умумий натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинади. Комиссия фаолияти даврида узрли сабабли кўра назорат ишида қатнашмаган ўқувчилар натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинмайди ва ўқувчилар умумий сонидан чиқариб ташланади;

назорат иши тест шаклида ўтказилганда, тест синови натижалари қуйидаги мезон бўйича баҳоланади: тест саволларининг 55 фоизигача тўғри жавоб берилса «қониқарсиз» баҳо, 55 фоиздан 70 фоизигача «қониқарли» баҳо, 70 фоизидан 85 фоизигача «яхши» баҳо, 85 фоиздан 100 фоизигача тўғри жавоб берилса «аъло» баҳо қўйилади;

ёзма иш (иншо, баён, диктант), амалий имтиҳонлар таълим муассасасида амалда қўлланилаётган баҳолаш мезони бўйича баҳоланади;

таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича танланган барча фанлардан ўтказилган назорат ишларида ижобий баҳоланган ўқувчиларнинг салмоғи 55 фоиздан кам бўлмаслиги лозим;

г) педагог, муҳандис-педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг сифат таркиби бўйича:

педагог, муҳандис-педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан таъминланганлиги, педагог кадрлар салоҳияти, раҳбар ва педагог кадрлар лавозим вазифаларининг малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади;

таълим йўналиши (мутахассислик) ўқув режасидаги барча фанлар ва амалиётлардан назарий ва амалий машғулотларни олиб борувчи педагог, муҳандис-педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан тўлиқ таъминланган бўлиши зарур;

педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари таянч маълумотининг дарс бераётган фанларига мослиги таҳлил қилинади;

илмий даражага эга, шунингдек ўқув адабиётлари нашр этган раҳбар ва педагог-кадрлар салмоғи таҳлил қилинади;

д) ўқув режасидаги фанлар бўйича зарур ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар тўплами, методик қўлланма, электрон дарсликлар) мавжудлиги ҳамда кутубхона ёки ахборот-ресурс маркази фондининг улар билан тўлдирилганлиги бўйича:

фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги таҳлил қилинади. Касблар бўйича ўқув режадаги ҳар бир фандан камида битта номда дарслик ёки ўқув қўлланма (дарслик ва ўқув қўлланма яратилмаган фандан эса таълим муассасаси Илмий-педагогик кенгаши томонидан тавсия этилган маърузалар тўплами) мавжуд бўлиши лозим;

таълим муассасаси ахборот-ресурс маркази (кутубхона)нинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси ўрганилади. Ахборот-ресурс маркази фондининг ўқув адабиётлари, жумладан янги авлод дарсликлари билан ўқувчиларнинг таъминланганлик даражаси таҳлил қилинади;

е) кутубхонанинг ёки ахборот-ресурс марказининг ўқитиш тилига мос ҳолда ўқув, методик, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан бойитилиши бўйича:

кутубхона ёки ахборот-ресурс маркази умумий фонди, унинг ўқув, услубий, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан бойитилишининг сўнгги икки йиллик динамикаси ўрганилади;

таълим ташкилоти веб-сайтида таълим дастури ҳақида маълумот мавжудлиги ва кутубхона фондининг таълим дастури талабларига мувофиқлиги ўрганилади.

ж) моддий-техника таъминоти ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш ҳолати бўйича:

фанлардан ўқув хоналари, компьютер ва лингофон синфлари, лаборатория хоналарининг мавжудлиги ва жиҳозланиши ўрганилади. Мавжуд жиҳозларнинг тармоқ таълим стандарти ва ўқув дастури талабларини бажариш учун етарлилиги таҳлил қилинади;асб ва мутахассисликлар бўйича назарий ва амалий машғулотлар учун ўқув, лаборатория ва ўқув амалиёти хоналари, ўқув устахона ҳамда ўқув-тажриба хўжаликларининг мавжудлиги ва уларнинг жиҳозланиш даражаси ўрганилади. Мавжуд жиҳозларнинг таълим стандарти ва ўқув дастури талабларини бажариш учун етарлилиги таҳлил қилинади; касб-ҳунар коллежларини компьютерлаштириш даражаси ўрганилади.

з) замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши бўйича:

замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларга асосланган дарс усули ҳамда уларга доир тарқатма материаллар, технологик хариталарнинг мавжудлиги, уларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши ўрганилади;

и) республика ва халқаро миқёсдаги касбий кўрик-танловлар ғолиблари салмоғи бўйича:

республика ва халқаро миқёсдаги касбий кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, бадиий-ижодий танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар салмоғи таҳлил қилинади;

й) таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси бўйича:

олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан тузилган шартномаларнинг бажарилиши, ўзаро ҳамкорлик асосида амалга оширилган ишлар ҳамда васийлик кенгашининг фаолияти таҳлил қилинади;

к) касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги, таълим ташкилотига ўқувчилар қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши бўйича:

ўқувчилар қабулини ташкил этиш ва амалга оширишда касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилганлиги ўрганилади;

касб ёки мутахассисликлар бўйича қабул режасининг бажарилиши таҳлил қилинади;

л) битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга кириши ҳамда ишга жойлашиши даражаси бўйича:

битирувчилар бандлигининг таъминланганлик даражаси, жумладан олий таълим муассасаларига ўқишга кирганлар салмоғи аниқланади;

битирувчи курс ўқувчиларининг коллеждаги таълим сифати тўғрисидаги фикри таҳлил қилинади (сўровнома орқали);

иш берувчиларнинг битирувчиларнинг сифати тўғрисидаги фикрининг ўрганилиб борилиши таҳлил қилинади.

м) маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилганлиги ва унинг самараси бўйича:

маънавий-маърифий ишлар режасининг мавжудлиги, мазмуни ҳамда унда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши, маънавий-маърифий йўналишдаги кўрик-танловларда эришилган натижалар, таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш ишларининг ҳолати, ётоқхона ишларининг ташкил этилганлиги ўрганилади;

н) ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириши ҳолати бўйича:

овқатланиш, дам олиш ва маданий ҳордиқ чиқариш учун яратилган шароитлар ҳамда ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг мавжудлиги ва у асосида моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилганлиги ўрганилади.

10. Касб ёки мутахассислик бўйича қуйидаги асосий ҳисобланган кўрсаткичлар:

а) Касб ёки мутахассисликлар бўйича тасдиқланган таълим стандарти, намунавий ўқув режа ва дастурлар билан тўлиқ таъминланган ҳамда ишчи ўқув режа ва ўқув дастурлари намунавий ўқув режа ва ўқув дастурларига мувофиқ бўлганда;

б) аттестация жараёнида ўтказилган назорат ишларида ижобий баҳоларга ўзлаштирган ўқувчилар салмоғи 55 фоиздан кам бўлмаганда;

в) барча ўқитилаётган фанлар ва амалиётлар бўйича педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан тўлиқ таъминланган ҳамда уларнинг лавозим вазифалари малака талабларига мувофиқ бўлганда;

г) ҳар бир фан бўйича ўқитиш тилига мос камида битта номда дарслик ёки ўқув қўлланма (дарслик ва ўқув қўлланма яратилмаган фандан эса таълим муассасаси илмий-педагогик кенгаши томонидан тавсия этилган маърузалар тўплами) кутубхона ёки ахборот-ресурс марказида мавжуд бўлганда;

д) мутахассислик фанларидан ишчи ўқув дастурда белгиланган лаборатория (амалий) ишларини бажариш учун керакли жиҳозлар билан таъминланган ҳамда режалаштирилган лаборатория (амалий) ишлари бажарилганда касб ёки мутахассислик «Аттестациядан ўтди» деб ҳисобланади.

5-§. Олий таълим ташкилотларини баҳолаш

11. Олий таълим ташкилотлари (ОТТ) қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги

ОТТ ташкилий тузилмаси ва бошқарув фаолияти - унинг миссия (ташкилот асосий фаолиятининг мазмуни)си стратегик ва жорий режалар, таълим мақсадлари ва вазифаларини самарали амалга оширишга йўналтирилган бўлиши керак.

Бунда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

ОТТ олий таълим тизимининг вазифаларидан келиб чиқадиган стратегияга эга бўлиши, уни амалга оширишга қаратилган стратегик режанинг мавжудлиги. Стратегик режада таълим соҳасидаги давлат сиёсати мазмунининг акс эттирилганлиги, унинг бажарилишини баҳолаш механизмининг мавжудлиги, ижроси ҳолати;

ОТТнинг таълим сифатини таъминлаш борасидаги фаолиятининг таълим сифатини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилганлиги, жамоа барча аъзоларининг таълим сифати учун жавобгарликни ўз зиммаларига олганлиги ҳамда уни таъминлаш ва ривожланишида иштирок этганлиги;

ОТТда ўз миссиясига эришиш ва ривожланиш стратегиясини рўёбга чиқаришга йўналтирилган бошқарув тизимининг бўлиши;

ОТТни самарали бошқаришга оид маълумотларнинг мунтазам равишда йиғилганлиги, тўпланганлиги, таҳлил қилиб борилганлиги ва бунда АКТдан самарали қўлланилганлиги, бошқарувнинг кучли ва заиф томонларини баҳолаб борилганлиги (SWOT таҳлил), мазкур маълумотлар асосида раҳбарият ва вакиллик органлари (Васийлик Кенгаши, ОТТ кенгаши, Жамоатчилик кенгаши ва бошқалар) фаолияти сифатини таъминлаш чораларининг белгиланганлиги, маълумотлар очиқлигининг таъминланганлиги.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

миссиянинг амалдаги таълим ташкилотининг бошқарув тизимига, таълим сифатини таъминлаш соҳасидаги сиёсатга мувофиқлиги;

миссиянинг мавжуд ресурслар, ОТТнинг имкониятлари ва меҳнат бозори талабларига мувофиқлиги;

ўрнатилган тартибда тасдиқланган ва барча фаолият соҳаларини қамраб олган стратегик режанинг мавжудлиги, уни амалга ошириш учун чора-тадбирлар режаларининг ишлаб чиқилганлиги, стратегик режанинг ОТТ миссиясига мослиги;

стратегик режани ишлаб чиқишда кадр истеъмолчилари, ОТТ жамоаси ва талабаларнинг иштироки ва ҳиссаси;

стратегик режада ОТТнинг ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва ижтимоий фаолияти нуқтаи назаридан миллий ва халқаро рейтингини оширишга қаратилган вазифаларнинг белгиланганлиги;

стратегик режасининг ОТТ моддий-техник базаси ва интелектуал салоҳиятига мувофиқлиги, унинг талаба, ўқитувчи ва ходимларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилганлиги;

тaълимни ташкил қилиш вазифа ва мақсадларининг самарадорлиги мониторинги ҳолати;

таълим хизматлари бозорида ОТТнинг рақобат мавқеи ва уни оширишга қаратилган фаолият самарадорлиги;

ОТТнинг ташқи ва ички муҳитини баҳолашда SWOT таҳлил (ўзининг кучли ва заиф томонларини, ОТТнинг таълим хизматлари бозоридаги имкониятларини ва унинг ривожланишига ташқи хавфларни баҳолаб бориш)нинг мавжудлиги;

таълим сифатини таъминлаш борасида ички сиёсатнинг мавжудлиги, уни ОТМнинг стратегик режаси, миссияси, мақсад ва вазифларига мувофиқлиги;

ОТТ маъмурияти, профессор-ўқитувчи, талабалар ҳамда Васийлар Кенгаши, иш берувчилар, битирувчилар ва бошқа манфаатдор томонларнинг таълим сифатини амалга ошириш (шакллантириш ва таъминлаш) ишларидаги иштироки;

ОТТда коррупциясиз таълим сиёсатини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг самарадорлиги, профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан плагиатга йўл қўйилмаганлиги, раҳбариятининг профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун очиқлиги, барча мурожаатларга эътибор ҳолати;

бошқарув ва ташкилий тузилмасининг ҳужжатлар билан расмийлаштирилганлиги (Устав, паспорт, низомлар ва бошқалар);

бошқарув ва ташкилий тузилмаларнинг ОТТ миссияси, сифатни таъминлаш борасидаги мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги;

ОТТ кенгаши (коллегиал органи), факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлимларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими мавжудлиги;

электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг мавжудлиги;

маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш тизими асосида оптимал бошқарув қарорларининг қабул қилинганлиги;

таълим дастурлари ва, илмий-тадқиқотларнинг самарадорлиги, талаба, профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг ижтимоий талаблари, ОТМнинг моддий таъминоти тўғрисидаги маълумотларнинг таҳлили асосида қабул қилинган қарорларнинг таҳлили.

б) давлат таълим стандарти ва малака талабларининг ўқув жараёнига жорий этилиши

Ўқув жараёни давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларига мос ҳолда ташкил этилган бўлиши керак.

Бунда ОТТ даги қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

таълим жараёнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа, ўқув дастури ва ҳоказолар) асосида ташкил этилганлиги;

таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг илғор хорижий тажриба, кадрлар истеъмолчилари, турдош олий таълим муассасалари ва талабалар фикрлари асосида меҳнат бозори, жамиятнинг ривожланиш истиқболларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилганлиги ёки такомиллаштирилганлиги, улар мазмунининг талабалар билимларини ошириб борилишига ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилганлиги;

фан дастурларини ўзлаштирилишини аниқлашга қаратилган талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизимининг белгиланган талаблар асосида ташкил этилганлиги.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

барча таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг тегишли таълим соҳаси давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа, фан дастурлари билан таъминланганлиги, уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланганлиги ва руйхатдан ўтказилганлиги;

тасдиқланган норматив ҳужжатлар асосида ишчи ҳужжатларнинг ишлаб чиқилганлиги, расмийлаштирилганлиги ва уларнинг ўзаро мувофиқлиги;

ўқув дастурларининг тасдиқланган давлат таълим стандартлари ва малака талабларига мослиги;

ўқув дастурларининг ОТТ миссияси, иш берувчиларнинг талаблари ва талабаларнинг эҳтиёжларига мос келиши, уларда касбий фаолиятга тайёрловчи, асосий компетенцияларни ривожлантирувчи, интеллектуал ва касбий кўникмаларни шакллантирувчи таркибий қисмларнинг мавжудлиги;

ўқув дастурларини ишлаб чиқишда кадрлар истеъмолчилари ва бошқа манфаатдор томонларнинг иштироки ва улар билан келишилганлик;

ўқув дастурларига фан ва техниканинг замонавий ютуқлари, янги ўқув адабиётларининг киритилганлиги;

ўқув дастурларида фанларнинг мантиқий кетма-кетлигига риоя қилинганлиги;

ўқув дастурини ўзлаштириш натижасида олинадиган малака даражасининг аниқ кўрсатилганлиги ва давлат таълим стандартида кўрсатилган олий таълим даражасига мос бўлишлиги;

таълим сифатини баҳолаш бўйича ички тизимнинг мавжудлиги ва унинг самарадорлиги.

в) талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими)

Талабалар ўзлаштириши (билими)ни баҳолаш жараёнида холислик ва шаффофликни таъминлаш учун барча шароитлар яратилган бўлиши керак.

Бунда ОТТ даги қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

ОТТда таълим олиш, ўқитиш ва таълимни ташкил этиш (таълим технологияси ва дастурлари)нинг таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг хусусиятлари асосида ташкил этилганлиги;

талабаларнинг фан (ишчи ўқув) дастурларини ўзлаштиришини баҳолашнинг тегишли норматив ҳужжатлар асосида олиб борилганлиги.

Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган назорат синовлари орқали баҳоланади. Талабаларнинг фан дастурини ўзлаштириш даражаси бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун (биринчи курс жалб этилмайди) барча блок фанларидан, магистратура мутахассисликлари битирувчи курс талабалари учун мутахассислик блоки фанларидан уларни назорат ишларига жалб қилиш орқали аниқланади. Ўқиш муддати бир йиллик бўлган магистратура мутахассисликлари аттестациядан ўтказилганда, ўқув йилининг биринчи семестрда таҳсил олаётган талабаларнинг билим даражаси, кириш синовларида назорат ўтказилган мутахассислик фанларидан ва иккинчи семестрида эса биринчи семестрда ўқитилган фанлардан назорат синовларини олиш орқали аниқланади.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

ОТТда баҳолаш тизими сифатини таъминловчи синовлари натижалари (жорий, оралиқ, якуний баҳолаш, аттестация ва бошқалар) назоратини қўйилган талаблар асосида олиб борилганлиги инобатга олинади.

Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун назорат ишларига бакалавриат таълим йўналишлари битирувчи курс талабаларининг камида

30 фоизи, қолган курслардан (биринчи курслардан ташқари) биттадан гуруҳ ва магистратура мутахассисликлари битирувчи курс талабалари тўлиқ жалб қилинади.

Назорат ишларида жалб қилинган талабаларнинг камида 95 фоизи қатнашиши шарт. Назорат ўтказиладиган фанлар имкон қадар тугалланган фанлар таркибидан курслар кесимида ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши бўйича 3 та, магистратура мутахассислиги бўйича 2 та этиб белгиланади. Ҳар бир фан бўйича кўп вариантли тест ёки ёзма иш саволлари, ижодий имтиҳон материаллари ўқув дастурини ёки унинг тегишли қисмини қамарб олган ҳолда тайёрланади.

Бакалавриат таълим йўналишларида дастлаб курслар кесимида ҳар бир йўналишдан

5 тадан, магиструратура мутахассислигида битирувчи курсдан 3 тадан фан танлаб олинади, тест (назорат) синовлари ўтказиладиган фанлар ва гуруҳлар бўйича маълумотлар таълим ташкилотига назорат ишлари ўтказилишидан 3 кун олдин маълум қилинади.

Фанлардан ўтказилган тест (ёзма, ижодий ва бошқа назорат синовлари) бўйича ҳар бир фандан талаба тўплаган балл максимал баллнинг 86 фоизи ва ундан юқори бўлса “аъло” баҳо, 71 фоиздан 86 фоизигача бўлса “яхши” баҳо, 55 фоиздан 71 фоизигача бўлса “қониқарли” баҳо, 55 фоиздан кам бўлса талабага “қониқарсиз” баҳо қўйилади.

Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) муайян таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигидаги назорат ишларида талабаларнинг ижобий баҳоланганлари салмоғи (ҳар бир фандан умумий баллнинг 55 фоизидан юқориси) 70 фоиздан кам бўлмаслиги лозим;

г) профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти ва улар мутахассисликларининг (ихтисосликларининг) дарс бераётган фанларига мувофиқлиги

ООТ профессор-ўқитувчиларининг илмий-педагогик салоҳияти даражаси республикадаги ўртача салоҳият даражаси билан қиёсланади, уларнинг таянч маълумотлари (мутахассислиги, ихтисослиги) ўзлари дарс берадиган фан(лар)га мувофиқ бўлиши керак.

Бунда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича аниқ механизмнинг мавжудлиги;

факультет ва кафедраларнинг талабларга мос равишда ташкил этилганлиги;

профессор-ўқитувчилар таянч маълумотларининг улар дарс берадиган фан(лар)га мувофиқлиги;

профессор-ўқитувчилар касбий маҳоратини ошириш, фаолиятини баҳолаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг таълим сифатига йўналтирилганлиги;

таълим бериш самарадорлигини баҳолашнинг тизимли равишда йўлга қўйилганлиги.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

кафедралардаги илмий-педагогик кадрлар салоҳиятининг белгиланган малака талабларига мослиги;

профессор-ўқитувчилар таянч маълумотлари (мутахассислиги, ихтисослиги)нинг улар дарс берадиган фан(лар)га мувофиқлиги (мос бўлмаган ҳолда уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлиги ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга бўлиши, якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма нашр этганлиги (сертификат асосида));

профессор-ўқитувчиларнинг эришган ютуқлари (давлат нишонлари, давлат мукофоти, фахрий унвон, “Йилнинг энг яхши педагоги” Республика танлови ғолиблари ва бошқалар) кўрсатгичларининг мавжудлиги;

профессор-ўқитувчилар йиллик юкламаларининг тақсимоти, уларнинг тўғри ва тўлиқ бажарилганлиги;

профессор-ўқитувчилар томонидан барча таълим йўналишлари, мутахассисликлар учун ўқув-услубий мажмуаларнинг ишлаб чиқилганлиги;

профессор-ўқитувчиларнинг бажарган ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишлари (фундаментал, амалий ва бошқа илмий-тадқиқотлар кесимидаги иштироки, дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-методик ишланмалар, маҳаллий ва халқаро нашрларда, импакт-факторли журналлардаги мақолалари) бўйича йиллик ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва сифати;

кафедралар профессор-ўқитувчиларининг дарслик, ўқув қўлланма ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари нашри ҳамда малака ошириш борасидаги фаолияти.

е) талабаларнинг дарслик (электрон дарслик) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлиги даражаси, электрон кутубхона тизимининг мавжудлиги, ундан фойдаланиш самарадорлиги ва мустақил таълим бўйича ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги

ОТТ ўқув режаларидаги фанлардан талабалар дарслик (электрон дарслик) ва ўқув қўлланмалари билан меъёр талаблари доирасида таъминланган бўлиши керак.

Бунда ОТТ даги қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

электрон автоматлаштирилган ва масофадан фойдаланиш имкониятини берувчи ахборот ресурс маркази тизимининг мавжудлиги ва унинг электрон ресурслар билан таъминланганлиги;

барча таълим йўналишлари, мутахассисликлар ҳамда таълим бериш тиллари бўйича ўқув, услубий ва илмий адабиёт (дарслик, ўқув қўлланма, монография, илмий журнал ва ҳ.к.)лар билан етарли даражада таъминланганлиги, уларнинг мунтазам янгиланиб борилганлиги;

электрон ахборот ресурслардан фойдаланиш учун шароитлар (электрон ўқув зали фонди, АКТ жиҳозлари ва бошқалар) билан таъминланганлиги;

халқаро, маҳаллий ахборот ва маълумотлар базаси (Scopus, Web of Siense ва ҳ.к)дан фойдаланиш имкониятларининг яратилганлиги;

ахборот ресурс маркази (АРМ) томонидан бошқа маҳаллий ва хорижий АРМлар билан ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилганлиги;

ўз профили бўйича маҳаллий ва хорижий нашрларга йиллик обунанинг ташкил этилганлиги.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

ОТТда электрон автоматлаштирилган ва масофадан фойдаланиш имкониятини берувчи ахборот ресурс маркази тизимининг мавжудлиги;

барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун ўқув режалардаги фанларнинг, шу жумладан давлат тилида, ўқув адабиёт (дарслик, ўқув қўлланма, монография, илмий журнал ва ҳ.к.з)лар билан таъминланганлиги;

ҳар бир фан бўйича ўқитиладиган талабалар сонидан келиб чиқиб, асосий адабиёт (дарслик, ўқув қўлланма)га ёки ахборот-ресурс марказида уларнинг электрон нусхаларига бўлган талаб (бакалавриат таълим йўналишида ҳар олти нафар талабага камида бир дона, магистратура мутахассислигида ҳар икки нафар талабага камида бир дона дарслик ва ўқув қўлланмани тўғри келиши)нинг бажарилганлиги;

таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасининг ўқув-услубий (тегишли) бўлимда таҳлил қилиб борилганлиги, ОТТ Кенгаши (коллегиал органида)да муҳокама қилинганлиги;

ўқув адабиётлари билан таъминланмаган (ёки тўлиқ таъминланмаган) фанлар учун адабиётлар тайёрлаш (таъминлаш) чора-тадбирларининг ишлаб чиқилганлиги.

ж) моддий-техника таъминоти, ўқув лабораторияларининг замонавий асбоб-ускуналар ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлиги даражаси

ОТТ таълим жараёнида ўз стратегиясини тўлиқ амалга ошириши учун зарур бўлган моддий-техник таъминотга эга бўлиши керак.

Бунда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

таълим жараёнида ўз стратегиясини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник таъминотнинг мавжудлиги;

ўқув режада белгиланган лаборатория ишларининг тўлиқ бажарилиши ва услубий жиҳатдан таъминланганлиги;

ўқув ва илмий фаолиятини таъминловчи, санитария-эпидемиологик норма ва қоидаларга жавоб берадиган замонавий техник воситалар, мультимедия, илмий ва ўқув лаборатория жиҳозлари билан таъминланган аудитория фондлари, ўқув-машқ полигонлари, технопарклар, клиникалар ва талабалар турар жойларига эгалиги;

жиҳозланган компьютер синфлари, мультимедия, лингофон ва илмий-методик хоналарнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг таълим олувчилар контингентидан келиб чиқиб, етарли ўринлар билан таъминланганлиги.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

ОТТ умумий ўқув майдони, ўқув аудитория, ўқув-машқ полигонлари, технопарклар, клиникалар ва бошқа турдаги фойдали майдонлар (кв.м. ҳисобида)нинг мавжудлиги ва уларнинг меъёр талабларига мослиги;

ОТТда компьютерлар ва ахборот коммуникация воситаларининг мавжудлиги, уларнинг таълим олувчилар сонига мослиги ва мунтазам равишда янгиланиб туриш даражаси;

талабалар турар жойларининг майдони, яшаш учун мўлжалланган ўринлар сони, талабалар турар жойига муҳтож талабалар сони;

жисмоний тарбия дарсларини ўтиш, соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш ҳамда жамоанинг спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитларнинг етарли даражада яратилганлиги;

ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислиги ўқув режасига биноан фанлар бўйича лаборатория ишларининг тегишли жиҳозлар, компонентлар билан таъминланганлиги ва бажарилиши бўйича чоп этилган услубий қўлланмаларнинг мавжудлиги;

лаборатория ишларининг ўқув юрти ҳудудидан ташқарида (ишлаб чиқариш корхонаси, ташкилотлар, ўқув тажриба хўжалиги ва шу кабиларда) бажарилганлиги, виртуал стендлар ва лабораторияларни бажариш учун компьютер техникаси билан таъминланганлиги;

таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, малака талабларида белгиланган амалий малака ва кўникмаларнинг шаклланиши учун керакли асбоб-ускуна, жиҳозлар, инвентарлар (мусиқа асбоблари, спорт анжомлари, хом-ашё ва бошқалар) ва ҳ.к.лар билан таъминланганлиги.

з) электрон таълимнинг жорий этилишида замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши

Таълим жараёнида электрон таълимнинг жорий этилишига ОТТда замин яратилган ва уни амалда қўллаш учун тизимли чоралар (механизм) белгиланган бўлиши керак.

Бунда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогик, ахборот-коммуникацион ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда дарсларни олиб борганлиги;

интерфаол педагогик усуллар ёрдамида дарс машғулотларининг олиб борилганлиги ҳамда инновацияларнинг ўқув жараёнига қўлланилганлиги;

ўқув жараёнида илғор ахборот технологияларидан ва алоқа воситаларидан, жумладан, интернет тармоқларидан фойдаланиш имконияти берадиган компьютерлар сони, интернет тармоғига жойлаштирилган таълим ресурслари ҳажми;

замонавий педагогик ва ахборот технологияларни қўллаб ўтилган дарс машғулотлари салмоғи;

талабалар билимини ҳаққоний ва холисона баҳолаш мақсадида фанлардан синов назоратларни ўтказишда компьютерлардан фойдаланиш даражаси.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

профессор-ўқитувчиларнинг педагогик ва ахборот технологиялари бўйича малака оширганлиги;

ўқув жараёнида, масофавий ўқитиш, онлайн маърузалар ва видео дарслар ўтиш учун илғор ахборот технологияларидан ва алоқа воситаларидан фойдаланишда интернет тармоқларига уланган компьютерлар билан таъминланганлик ҳолати;

мустақил таълим жараёнини самарали ташкил этишда интернет тармоғига жойлаштирилган таълим ресурслари ҳажмининг етарлилиги;

талабалар билимини баҳолашда оралиқ ва якуний назоратлар (тестлар)нинг компьютердан фойдаланган ҳолда олиниши.

к) таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси

ОТТда таълимнинг илм-фан ва кадр истеъмолчилари билан интеграцияси ҳамда ўзаро алоқаларининг йўлга қўйилганлиги ва самараси бўлиши керак.

Бунда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади ва баҳоланади:

кадрлар тайёрлаш ва илмий-технологик ечимлар яратишда корхона-ташкилотларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланганлик даражаси (самарали ёки самарасиз);

илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакасини бевосита ишлаб чиқаришда оширилиб борилганлиги (мунтазам ёки мунтазам эмаслиги);

таълим йўналишлари бўйича кадр истеъмолчилари талаб-эҳтиёжлари бозорининг ўрганилганлиги (маркетинг хизмати асосида);

илмий-тадқиқот институт (лар)и ходимларининг ўқув жараёнида иштирок этганлиги;

тасарруфидаги академик лицей ва бириктирилган умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги.

л) илмий-тадқиқот фаолияти

ОТТда профессор-ўқитувчилар илмий изланишларининг натижалари амалиётга жорий этишга қаратилган ёки йўналтирилган бўлиши керак.

Бунда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси, инновацияларни жорий этиш учун шароит яратилганлиги ва профессор-ўқитувчиларни фаол илмий изланишлар олиб боришга қизиқтириш ҳамда рағбатлантириш механизмининг мавжудлиги;

илмий фаолиятнинг ОТТнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ равишда амалга оширилганлиги;

профессор-ўқитувчиларнинг илмий изланишлари натижадорлиги бўйича рағбатлантирилиб борилганлиги;

талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига жалб қилинганлиги.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг ОТТ профилига тўғри келиши;

илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этилганлиги, молиялаштирилганлиги;

профессор-ўқитувчилар, талабалар, магистрантлар илмий-тадқиқот ишларида (фундаментал, амалий ва бошқа илмий тадқиқотлар кесимида)ги иштироки;

илмий, илмий-методик ва амалий конференцияларнинг ўтказилганлиги;

ОТТнинг халқаро ва республика миқёсидаги танлов ва қўргазмалардаги иштироки;

олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги (илмий ишлар нашри, илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, фаолият кўрсатаётган ихтисослашган кенгашнинг мавжудлиги);

кафедраларда сўнгги 2 йилда бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган илмий-тадқиқот ишлари ҳажми.

л) маънавий-маърифий фаолияти

ОТТда таълим-тарбия жараёни уйғунликда олиб борилиши керак.

Бунда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

ОТТнинг миссияси, мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда маънавий-маърифий ишлар режасининг мавжудлиги ва унинг ижроси ҳолати;

профессор-ўқитувчиларнинг ОТТ ижтимоий ҳаётида ва ёшларни тарбиялашдаги иштироки даражаси.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

маънавий-маърифий ишлар режасининг ишлаб чиқилганлиги;

одоб-ахлоқ ва ички тартиб интизом қоидаларини бузган, қонунбузарлик ва жиноятлар содир этган (ҳуқуқ-тартибот органлари расмий маълумотлари асосида) профессор-ўқитувчи ва талабаларга нисбатан ОТТ ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан чоралар кўрилганлиги;

ОТТдаги маънавий-ахлоқий муҳитини, педагогларнинг ахлоқий сифатларини маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича масъул бўлим томонидан мунтазам равишда (сўровнома асосида) тахлил қилиниб келинганлиги;

халқаро ва республика миқёсидаги маънавий-маърифий кўрик-танловларда, олимпиадаларида, спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган талабалар салмоғи;

талабалар ва ёш ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ОТТда шароитларнинг яратилганлиги;

талабалар турар жойларида ўқиш ва дам олиш учун яратилган шарт-шароитларнинг мавжудлиги;

талабалар ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий йўналишдаги фаолиятнинг тизимли йўлга қўйилганлиги, унинг самарадорлиги ва бунда талаба-ёшлар қамрови

(мураббийлар билан ишлаш тартиби, тадбирлар, олиб борилган мониторинг, ҳисоботларнинг мавжудлиги, тегишли бўлим фаолияти самарадорлиги ўрганилади);

ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга йўналтирилган спортнинг ҳар хил турлари бўйича мусобақалар (тадбирлар)нинг ташкил қилинганлиги.

н) битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга ёки ишга жойлашиши

Сўнгги 2 ўқув йилида ОТТни битирган талабаларнинг ишга жойлашганлик даражаси кўриб чиқилади, бунда давлат гранти асосида битирган талабалар 100% ишга жойлашган бўлиши керак.

Бунда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади ва баҳоланади:

битирувчиларни иш жойларига тақсимлаш бўйича ОТТдаги тақсимот комиссияси қарорларининг мавжудлиги;

ОТТ томонидан битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва олиб борилган мониторинг ҳолати (ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассисликлар кесимида);

кадр истеъмолчилари (вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, муассасалар ва б.) билан ўзаро ҳамкорликдаги ишларнинг ҳолати;

собиқ битирувчилар билан ОТТ ўртасидаги алоқаларнинг тизимли йўлга қўйилганлиги.

о) халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги

Бунда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

халқаро ҳамкорлик фаолияти;

халқаро дастурларда иштирок этганлиги;

бошқа давлатлар фуқораларининг ОТТда ўқиганлиги;

илмий-педагог кадрларнинг хорижда малака оширганлиги;

қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлашнинг йўлга қўйилганлиги;

қўшма факультетларнинг ташкил этилганлиги.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, докторант, мустақил изланувчи, илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви;

фан соҳасида халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилиши (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳ.к.);

фан соҳасида халқаро совринлар соҳиблари;

хорижий мамлакатлардаги методик, илмий семинарлар аъзолари;

мунтазам хорижий илмий алоқага эга бўлган профессор-ўқитувчилар сони;

чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари (номи, сони, ҳажми);

хорижий мамлакатларда чоп этилган монография, мақола ва ўқув адабиётлари сони (турлари бўйича);

хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши;

хорижий мамлакатлар учун тайёрланган илмий даражали кадрлар сони.

п) абитуриентларни ўқишга қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши

Бунда сўнгги икки ўқув йилида абитуриентларни ўқишга қабул қилишнинг белгиланган талаб ва тартиблар асосида ташкил этилганлиги ва амалга оширилганлиги ўрганилади.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

қабул жараёнининг ошкоралик, холислик, шаффофлик ва одиллик принциплари асосида ташкил этилганлиги;

абитуриентлар учун таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, таълим жараёнини ташкил этилиши, яратилган шарт-шароитлар, битирувчиларнинг фаолият йўналишлари ҳақидаги маълумотларнинг ОТТнинг веб.сайтида мавжудлиги;

ўқишга қабулнинг ОТТда кадрларни сифатли тайёрлашни ташкил этиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилганлиги;

абитуриентларни ўқишга белгиланган талаб ва тартиб асосида қабул қилинганлиги (бунда ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг олган баллари ва ҳужжатлари ўрганилади).

ОТТнинг бош миссиясидан келиб чиқиб, ҳудудларда иқтидорли ёшларни танлаб олишга қаратилган ишлар (турли танловлар, тайёрлов курслари, ОТТ мактаблари ва ҳ.к.)нинг амалга оширилганлиги.

р) иш берувчиларнинг битирувчилар билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиши ҳолати

Бунда битирувчиларнинг билими, малакаси ва кўникмаларига берилган баҳо иш берувчилар ўртасида ўтказилган сўровнома орқали аниқланади.

Аттестация жалб қилинган ҳар бир таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича иш берувчиларнинг битирувчилар билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиши ҳолати камида 55 фоиз бўлиши керак.

с) битирувчилар томонидан битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг бажарилиши (сифати), якуний давлат аттестациясига оид фаолият ва унинг натижалари

ОТТда битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари сифати, якуний давлат аттестацияси фаолияти қўйилган талабларга жавоб бериши керак.

Бунда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг илмий ва амалий жиҳатдан долзарблиги;

кадр истеъмолчилари талабларига асосан мавзулар банкининг шакллантирилганлиги;

битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари электрон базасининг яратилганлиги ва “Антиплагиат” сиёсатининг самарали жорий этилганлиги;

якуний давлат аттестациясининг белгиланган талаблар асосида ташкил этилганлиги.

Қуйидагилар асосида баҳоланади:

битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзулари банки базасининг яратилганлиги;

талабалар фойдаланиши учун баҳолаш мезони ва усулларининг мавжудлиги (силабус, ўқув дастурлари, веб-сайт ёки маълумотномалардан фойдаланиш имкониятнинги бўлиши).

талабаларнинг рефератлари, ижодий ишлари, курс ишлари (лойиҳалари), битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари намуналарининг мавжудлиги;

битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини бажаришда плагиатга йўл қўйилиши ҳолатларини олдини олишга қаратилган чораларнинг белгиланганлиги;

тадқиқот ишларини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида дастлабки ва асосий ҳимоялар жараёнида комиссиялар фаолиятида кадр истеъмолчилари вакиллари иштирокининг таъминланганлиги;

танлов асосида битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларининг бажарилиш сифати, долзарблиги, ишлаб чиқаришга жорий қилинганлиги ва уларни бажаришга қўйилган талабларнинг бажарилганлиги;

якуний давлат аттестацияси натижаларининг баҳолаш мезонларига жавоб бериши;

якуний давлат аттестация комиссияларини тўғри шакллантирилганлиги, аттестация натижалари, якуний давлат аттестацияси ҳисоботини олий таълим ташкилоти кенгашида кўриб чиқилганлиги таҳлил қилинади.

6-§. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларини баҳолаш

12. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) давлат талабларининг таълим жараёнига жорий этилиши бўйича:

олий таълимдан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларининг бажарилиши;

олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқитиш шакллари ва муддатлари, уларга қабул қилиш талабларининг бажарилиши;

таянч докторант, докторант сифатида ўқишга кирувчи талабгорларга қўйиладиган талабларнинг бажарилиши;

олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқишни ташкил этиш ҳолати таҳлил қилинади.

в) илмий раҳбар ва маслаҳатчилар таркибининг сифат кўрсаткичлари ҳамда уларнинг илмий-ташкилий фаолияти натижалари бўйича:

илмий раҳбарлар этиб, илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан доктори, шунингдек илмий унвонга эга бўлган фан номзоди ёки фалсафа докторлари (PhD) тайинланганлиги;

илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан докторларининг илмий консультантлар этиб тайинланганлиги;

илмий раҳбарлар ва консультантларнинг бир вақтнинг ўзида нечта докторантлар ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилаётганлиги;

ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий раҳбарлар ва илмий консультантлар (консультант бўлган тақдирда)нинг тайинланганлиги;

докторант илмий раҳбар ва консультант (консультант тайинланган ҳолатларда) билан биргаликда диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режасини ишлаб чиққанлиги ва белгиланган муддатларда тасдиқланганлиги;

илмий раҳбар томонидан докторант учун ихтисослик бўйича назарий-методологик дастурни ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган муддатда Коллегиал орган томонидан тасдиқланганлиги;

назарий-методологик дастурни таянч докторант томонидан ўқишнинг биринчи йили мобайнида илмий маслаҳатчининг ёрдамида ўзлаштирилганлиги;

илмий раҳбарлар ва консультантлар раҳбарлигида ўз вақтида ҳимоя қилган докторант ва мустақил изланувчилар сони аниқланади.

г) таълимни амалга ошириш жараёнига жалб этилган педагог ва илмий ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси эътироф этган журналларда, шунингдек, хорижий нашрларда илмий мақолаларни чоп этиш фаолияти бўйича:

таълимни амалга ошириш жараёнига жалб этилган педагог ва илмий ходимларнинг олиб бораётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари;

таълимни амалга ошириш жараёнига жалб этилган педагог ва илмий ходимлар томонидан ОАKнинг докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган етакчи илмий журналлар ва нашрлар, шу жумладан электрон илмий-техник журналлар рўйхатига киритилган илмий нашрларда илмий мақолаларнинг нашр этиш фаолияти таҳлил қилинади.

д) илмий-экспериментал, моддий-техника базанинг ҳолати бўйича:

илмий-экспериментал лабораториялар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ва улардан фойдаланилиши ҳолати;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ахборот ресурс марказларида тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги;

илмий-тадқиқотларни олиб бориш учун асбоб-ускуналар, материаллар, ахборот-коммуникация воситалари, компьютер техникаси, оргтехника ва бошқа зарур воситаларнинг етарли даражада мавжудлиги ўрганилади ва таҳлил қилинади.

е) докторант ва мустақил изланувчиларга ижтимоий, илмий, ижодий ҳамда лойиҳалаш ишларини олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар бўйича:

докторант ва мустақил изланувчиларнинг турар жойлар билан таъминланганлик ҳолати;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасида докторант ва мустақил изланувчиларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги;

докторант ва мустақил изланувчилар учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ахборот ресурс марказидан, замонавий компьютерлардан ҳамда Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича, шунингдек бошқа зарур шарт-шароитларнинг яратилганлиги аниқланади.

ж) докторант ва мустақил изланувчилар шахсий иш режаларининг бажарилиши, ҳисоботларининг олий таълим ташкилотларининг ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг коллегиал органларида (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқаларда) муҳокама қилинганлиги ҳамда тасдиқланган режага мос деб топилганлиги бўйича:

докторант ва мустақил изланувчиларнинг шахсий иш режаларининг бажарилиши;

ҳисоботларнинг олий таълим муассасаларининг кенгаши ёки илмий тадқиқот муассасаларининг илмий (илмий-техникавий) кенгашлари, тегишли кафедра, бўлим, лаборатория ва бошқаларда муҳокама қилинганлиги ҳамда тасдиқланган режага мослиги;

докторант ва мустақил изланувчи томонидан эълон қилинган илмий ишларда ҳимоя қилинаётган докторлик диссертациясининг асосий натижалари акс этганлиги ҳамда илмий натижалар халқаро ва республика доирасида ўтказиладиган илмий конференцияларда, семинарларда, давра суҳбатларида муҳокамадан ўтказилганлиги;

докторант ва мустақил изланувчи томонидан илмий ишларнинг ОАКнинг докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган етакчи илмий журналлар ва нашрлар, шу жумладан электрон илмий-техник журналлар рўйхатига киритилган илмий нашрларда эълон қилинганлиги;

ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилинганлиги ўрганилади.

з) докторант ва мустақил изланувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингининг олиб борилиши ҳолати бўйича:

докторант ва мустақил изланувчиларнинг олий таълим муассасаси ва илмий-тадқиқот муассасасидаги фаолияти самарадорлиги бўйича ўтказилган мониторинг натижаси таҳлил қилинади.

и) олий ўқув юртидан кейинги таълим институтини битирган докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Doctor of Science) диссертацияларини ҳимоя қилиши ҳолати бўйича:

сўнгги 3 йилда таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилар институтини битирганлар ва улардан докторлик диссертациясини ҳимоя қилганлар ҳамда илмий кенгашга ҳимояга тақдим этганлар сони ихтисосликлар бўйича аниқланади.

7-§. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ташкилотларини баҳолаш

13. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) ташкилий-бошқарув фаолиятнинг самарадорлиги бўйича:

ижро интизоми, илмий-методик кенгашнинг ва ўқув жараёнини ташкил этиш бўлимининг иш фаолияти;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим ташкилотининг бош миссияси, мақсад ва вазифалари, ривожлантириш бўйича стратегик ва жорий ўқув йили учун режаларининг мавжудлиги ва бажарилиши;

режаларни ишлаб чиқишда профессор-ўқитувчилар, асосий кадр истеъмолчиларининг иштироки;

АКТ ёрдамида бошқариш тизимининг мавжудлиги;

таълим муассасасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланиши, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таълим муассасаси бошқарувига татбиқ этилиши таҳлил этилади.

б) давлат талабларининг ўқув жараёнига жорий этилиши бўйича:

курсларнинг тегишли ҳужжатлар билан таъминланганлиги ҳамда кадрларларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга оид қонун ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бажарилиши;

курсларнинг давлат талаблари, ўқув ва ишчи ўқув режалар, фанларнинг намунавий ва ишчи дастурлари билан таъминланганлиги ва мослиги; календарь-тематик режалар, дарслар жадвали, гуруҳ журнали, ишчи ўқув дастурларининг ишчи ўқув режаларига мувофиқлиги, профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларининг бажарилиш ҳолати;

тингловчилар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситалари (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар)нинг фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олиши каби масалалар таҳлил этилади;

тингловчиларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) Комиссия томонидан таълим муассасаси ўтказган якуний назоратларни таҳлил қилиш орқали баҳоланади.

в) моддий-техника таъминоти бўйича:

моддий-техника, ўқув-лаборатория таъминоти, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиш ҳолати таҳлил қилинади, лаборатория ишларининг бажарилиши ва методик кўрсатмалар билан таъминланган бўлиши шарт;

г) педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳияти бўйича:

Педагогларнинг таянч маълумотларининг тегишли мутахассисликка мослиги ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлиги ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга бўлиши, якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма нашр этганлиги (сертификат асосида) таҳлил қилинади, дарс берадиган фанига улардан бири мос бўлиши керак. Илмий даражали ва илмий унвонли педагоглар салмоғи, сўнгги 2 тугалланган йилда педагоглар томонидан малака ошириш тизими учун нашр этилган ўқув қўлланма, услубий қўлланма, услубий кўрсатмалар сони, илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг нашри ҳамда малака ошириш фаолияти ўрганилади.

д) ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши бўйича:

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасасининг замонавий компьютер техникаси билан таъминланганлиги ва замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги ўрганилади.

е) таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграцияси ҳамда халқаро ҳамкорлик фаолияти бўйича:

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаси фаолиятида ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражаси ўрганилади;

илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакасини бевосита ишлаб чиқаришда ошириб бориши, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган талабнинг ўрганилганлиги, илмий-тадқиқот институтлари ходимларининг ўқув жараёнида иштирок этишлари таҳлил қилинади.

ж) битирув имтиҳонлари, малака ва битирув ишларининг бажарилиши бўйича:

битирув имтиҳонлари, кириш чиқиш тестлари натижалари таҳлил қилинади, малака ва битирув иши мавзулари банкини шакллантирилганлиги, мавзуларнинг долзарблиги ва йўналишга мослиги ўрганилади, малака ва битирув ишларининг расмийлаштирилиши ва сифати танлов асосида таҳлил қилинади.

з) малака ошириш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича дипломлар, гувоҳномалар, сертификатлар расмийлаштирилиши ва берилиши бўйича:

дипломлар гувоҳномалар ва сертификатларнинг бериш китобларининг расмийлаштирилиш ҳолати ўрганилади. Дипломлар сертификатлар ва гувоҳномаларнинг берилиши таҳлил қилинади.

8-§. Мактабдан ташқари таълим муассасаларини баҳолаш

14. Мактабдан ташқари таълим муассасалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

14.1. Мусиқа ва санъат таълими ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади (1000 балгача):

а) таълим жараёнига давлат талабларининг жорий этилганлиги бўйича (200 балгача):

йўналишлар ва фанлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари (тавсия этилган) ва ўқув соат режалари асосида давлат талабларининг бажарилган;

ўқувчиларнинг шахсий иш режалари, ўқитувчиларнинг тақвим ва мавзувий режалари, шунингдек бўлим мудирлари ҳужжатларининг юритилган;

ўқувчиларнинг дарс машғулотларидаги иштироки;

тасдиқланган рўйхат бўйича таълим муассасаси ҳужжатларининг юритилган;

болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ушбу мактабга қабул қилинишидан битирув синфига қадар узлуксиз таълим олган;

муассасани бошқариш ва сифатли таълим бериш шароитларини яхшилаш бўйича ота-оналар, кузатув кенгаши ва ҳомийлар билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилганлиги ўрганилади.

б) таълим олувчилар билим даражаларининг давлат талабларига мувофиқлиги бўйича (200 балгача):

ўқувчилар билимининг давлат талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун турли хил воситалардан фойдаланилганлиги ўрганилади.

в) ўқув-методик ишларнинг олиб борилиши бўйича (100 балгача):

муассасада очиқ дарслар, маҳорат дарслари, семинарлар, конференция ва бошқа тадбирлар ўтказилган ҳамда уларда педагог ходимлар иштирок этган;

ўқитувчи таълим бериш жараёнида ўқувчилар билан якка тартибда иш олиб борган;

ўқитувчилар дарс машғулотларини ўтишда интерфаол усуллар ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланганлиги ўрганилади.

г) маданий-оммавий тадбирларнинг ташкил этилиш ҳолати бўйича (200 балгача):

маданий-оммавий тадбирларда (концерт, танлов, фестиваль, кўргазма ва олимпиада-викториналарнинг мактаб, туман, шаҳар, республика, халқаро босқичлари) ўқувчилар иштирок этган;

бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилганлиги ўрганилади.

д) педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва педагог кадрлар салоҳияти бўйича (200 балгача):

педагог-ходимларнинг таркиби ва малакаси талабга мувофиқ шакллантирилган;

ўқитувчилар мунтазам равишда ўз малакаларини оширишлари ўрганилади.

е) моддий-техник таъминоти ва унинг таълим йўналишларига мослиги бўйича (100 балгача):

таълим муассасасида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилган;

ўқув жараёни учун барча қулайликлар яратилган;

ўқувчиларнинг чолғулар, ноталар ҳамда ўқитувчиларнинг методик қўлланмалар билан таъминланганлиги ўрганилади.

14.2. Болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади (1000 балгача):

а) спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларининг давлат талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқлиги бўйича (100 балгача);

муассасанинг машғулот жадвали, тренерларнинг иш режалари давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган;

машғулот жараёнига интерфаол усуллар татбиқ қилинган;

тренер машғулот жараёнида спортчилар билан якка тартибда иш олиб борганлиги ўрганилади.

б) спорт мусобақаларини ўтказиш календарь режасининг тузилганлиги ва унинг бажарилиши ҳолати бўйича (100 балгача):

спорт мусобақаларини ўтказиш календарь режаси тузилган ва мусобақалар ушбу календарь режаси асосида ўтказилганлиги ўрганилади.

в) педагог кадрлар ва тренерлар билан таъминланганлик даражаси бўйича (100 балгача):

тренернинг таркиби ва малакаси талабга мувофиқ шакллантирилган;

тренерлар мунтазам равишда ўз малакаларини оширишлари ўрганилади.

г) спорт турлари бўйича спорт базасининг мавжудлиги, спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланганлик даражаси бўйича (100 балгача):

муассасада спортчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилган;

машғулот жараёни учун барча қулайликлар яратилган;

спорт турлари бўйича услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси ўрганилади.

д) республика ва ҳудудий терма жамоаларнинг асосий ва ўринбосарлар таркибига номзодларни тайёрлаш даражаси бўйича (100 балгача):

спортчиларни спорт турлари бўйича терма жамоаларга тайёрлаш жараёни ўрганилади.

е) спорт таълим ташкилоти терма жамоасининг халқаро, республика ва ҳудудий спорт мусобақаларида эришган натижалари бўйича (100 балгача):

спортчи-ўқувчиларнинг спорт мусобақаларидаги иштироки ва натижаларининг таҳлил қилинганлиги ўрганилади.

ж) Таълим олувчиларни спорт тайёрлов гуруҳининг кейинги босқичларида сақлаб қолиш мониторинги бўйича (100 балгача:

спорт тайёрлов гуруҳларининг шакллантирилиши ҳолати;

муассаса спортчиларини спорт тайёрлов гуруҳининг кейинги босқичларида сақлаб қолиш ҳолати ўрганилади.

з) Ўқувчи-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишнинг ҳолати бўйича (100 балгача):

Муассаса томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш ишлари амалга оширилганлиги ўрганилади.

14.3 Баркамол авлод марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади (400 балгача):

а) таълим олувчилар билим даражаларининг давлат талабларига мувофиқлиги бўйича (100 балгача);

ўқувчилар билимининг мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мувофиқлигини баҳоланганлиги ўрганилади.

б) маданий-оммавий тадбирларнинг самарадорлиги бўйича (100 балгача):

маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш юзасидан амага оширилган ишлар;

ўтказилган маданий-оммавий тадбирлар ва эришилган натижалар ўрганилади;

в) мактабдан ташқари таълим ташкилотининг таълим соҳасига мос жиҳозланиши ва улардан фойдаланиш даражаси бўйича (100 балгача):

муассасада ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилган;

г) педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва педагог кадрлар салоҳияти бўйича (100 балгача):

педагог кадрларнинг таркиби ва малакаси талабга мувофиқ шакллантирилган;

педагог кадрлар мунтазам равишда ўз малакаларини оширишлари ўрганилади.

3-боб. Якуний қоидалар

15. Мазкур мезонлар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

16. Мазкур мезонлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти билан келишилган.

Фанлар академияси президенти Б.Юлдашев

 

2019 йил ____ ____________

Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов

 

2019 йил ____ ____________

Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев

 

2019 йил ____ ____________

Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев

 

2019 йил ____ ____________

Маданият вазири Б.Сайфуллаев

 

2019 йил ____ ____________

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазири

 

2019 йил ____ ____________

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев

 

2019 йил ____ ____________

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазири Ш.Садиков

 

2019 йил ____ ____________

Бош прокурор Н.Йўлдошев

 

2019 йил ____ ____________

Ички ишлар вазири П.Бобожонов

 

2019 йил ____ ____________

Мудофаа вазири Б.Курбанов

 

2019 йил ____ ____________

Миллий гвардия қўмондони Б.Ташматов

 

2019 йил ____ ____________

Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.Азизов

 

2019 йил ____ ____________

Қурилиш вазири Б.Зокиров

 

2019 йил ____ ____________

Транспорт вазири А.Раматов

 

2019 йил ____ ____________

Ташқи ишлар вазири А.Камилов

 

2019 йил ____ ____________

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси А.Аккулов

 

2019 йил ____ ____________

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов

 

2019 йил ____ ____________

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов

 

2019 йил ____ ____________

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев

 

2019 йил ____ ____________

Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимов

 

2019 йил ____ ____________

Навоий кон-металлургия

комбинати директори Қ.Санақулов

 

2019 йил ____ ____________

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов

 

2019 йил ____ ____________

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий

агентлиги директори Д.Ли

 

2019 йил ____ ____________

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси ректори Р.Қосимов

 

2019 йил ____ ____________

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия

академияси ректори в.б. Б.Бердияров

 

2019 йил ____ ____________

“Ўзбекистон темир йўллари”

акциядорлик жамияти бошқарув раиси Х.Хасилов

 

2019 йил ____ ____________

Umumiy takliflar

441