ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9350 Государственный комитет Республики Узбекистан по развитию туризма 22/10/2019 06/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Кириш ва ички туризм соҳаларидаги туристик маҳсулоти ва жойлаштириш воситалари рекламасида миллий туризм соҳасида ўрнатилган танитиш белгиларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида
ID-9350

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг

ҚАРОРИ

 

 

Кириш ва ички туризм соҳаларидаги туристик маҳсулоти
ва жойлаштириш воситалари рекламасида миллий туризм соҳасида ўрнатилган танитиш белгиларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш хақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Кириш ва ички туризм соҳаларидаги туристик маҳсулоти ва жойлаштириш воситалари рекламасида миллий туризм соҳасида ўрнатилган танитиш белгиларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Раис в.в.б.                                                                                       А. Аққулов

 

 

Ташкент ш.,

2019 йил “___” ___________,

______

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил
____ октябрдаги
_______-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Кириш ва ички туризм соҳаларидаги туристик маҳсулоти
ва жойлаштириш воситалари рекламасида миллий туризм соҳасида ўрнатилган танитиш белгиларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

 

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ кириш ва ички туризм соҳаларидаги туристик маҳсулоти ва жойлаштириш воситалари рекламасида миллий туризм соҳасида ўрнатилган танитиш белгиларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кириш туризми – Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳати;

ички туризм – Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳати;

туристик маҳсулот – турист ва экскурсантнинг тури (саёҳати) учун зарур бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган комплекс хизматлар, ишлар ва товарлар;

тур – туристик хизматларнинг камида иккита турини ўз ичига олган туристик хизматлар мажмуи билан таъминланган, белгиланган йўналиш бўйича аниқ муддатлардаги саёҳат;

жойлаштириш воситалари – меҳмонхоналар, туристик базалар
ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;

2. Миллий туризм соҳасида ўрнатилган танитиш белгиларининг шакли, рангли тасвири ҳамда шиорнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланади.

3. Қўмита миллий туризм соҳасида ўрнатилган танитиш белгиларини (бундан буён матнда танитиш белгилари деб юритилади) оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг тарғиб қилиш чораларини кўради.

4. Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва жамоат ташкилотлари кириш ва ички туризм соҳаларидаги туристик маҳсулоти ва жойлаштириш воситалари рекламасида (бундан буён матнда реклама деб юритилади) танитиш белгиларидан беғараз фойдаланишлари мумкин.

2-боб. Кириш ва ички туризм соҳаларидаги туристик маҳсулоти
ва жойлаштириш воситалари рекламасида миллий туризм соҳасида ўрнатилган танитиш белгиларидан фойдаланиш тартиби

5. Рекламада танитиш белгиларидан фойдаланиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳияти, туризм турларини тарғиб қилиш ҳамда оммалаштириш;

Ўзбекистон Республикасида туристик маҳсулотлар тўғрисида ахборот оқимини шакллантириш;

туризм соҳасининг субъектлари, улар томонидан ишлаб чиқилган хизматлар, товарлар ва ишлар тўғрисида ахборот оқимини шакллантириш ва оммалаштириш;

туризм соҳасида тадбиркорлик фаолияти ва истеъмол маданиятини такомиллаштириш;

республиканинг туристик маҳсулотларини намойиш қилиш;

халқаро ва маҳаллий кўргазма ва ярмаркаларда республиканинг миллий туристик маҳсулотларини тарғиб қилиш;

туристик маҳсулотнинг характери, тайёрланиш усули ва жойи, истеъмол хусусиятлари, сифати ва бошқа тавсифлари, уни реализация қилиш шартларига кўра туристларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ маълумотлар реклама воситасида тарқатилишининг олдини олиш.

6. Қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламада танитиш белгиларидан фойдаланишга доир асосий талаблардир.

Рекламада танитиш белгиларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:

ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган туристик маҳсулотлар орқали тарғиб қилиш;

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг туристик маҳсулотини бадном этиш учун фойдаланиш;

қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган, фуқароларнинг соғлиғи ёки ҳаётига ва атроф муҳитга зарар етказувчи ёхуд зарар етказиши мумкин бўлган, шунингдек хавфсизлик воситаларига эътиборсизлик туйғусини уйғотувчи ҳаракатларга даъват қилишга қаратилган маҳсулотларда фойдаланиш;

мажбурий сертификатлаштирилиши зарур бўлган ёки ишлаб чиқарилиши ёхуд реализация қилиниши учун махсус рухсатнома (лицензия) бўлиши талаб этиладиган туристик маҳсулотни тегишли сертификати, лицензияси бўлмай туриб реклама қилиш;

агар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, бошқа туристик маҳсулот рекламасида қўлланиладиган танитиш белгиларининг умумий ечими, матни, тасвирини айнан такрорлаш (тақлид ёки ўхшатма қилиш);

иштирок этиш учун муайян туристик маҳсулотни олиш шарти қўйилган рағбатлантирувчи лотерея, танлов, ўйин ёки шунга ўхшаш бошқа тадбир ўтказишни тадбирнинг ташкилотчисини, уни ўтказиш қоидалари ва муддатларини, бундай тадбир ҳақидаги ахборот манбаини, мукофотлар ёки ютуқлар миқдорини, уларни олиш муддатлари, жойи ва тартибини кўрсатмаган ҳолда реклама қилиш;

туристик маҳсулотни товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси реклама қилиш тақиқланган ёхуд реклама қилишга нисбатан тегишли чекловлар ёки талаблар белгиланган туристик маҳсулотнинг товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёхуд унга айнан ўхшаш бўлган бошқа туристик маҳсулотнинг рекламаси кўринишида реклама қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга зид бўлган усуллар орқали фойдаланиш.

7. Танитиш белгиларидан товарларни (ишларни ва хизматларни) тарғиб этишда фойдаланилиши мумкин.

8. Қуйидаги ҳолларда танитиш белгиларидан фойдаланиш тақиқланади.

танитиш белгиларининг шаклини бузиш, унинг таркибий элементлари ва нисбатларини бузиш, элементларни бир-биридан ажратиб олиш;

танитиш белгиларида белгиланган рангларнинг тусини ўзгартириш ҳамда ўзаро жойлашган жойларини ўзгартириш;

рекламада танитиш белгиларининг сохта нусхаларидан фойдаланиш;

оқ-қора фотожамланмада фойдаланиш;

танитиш белгиларига қўшимча ёзувлар киритиш;

контрастсиз фонларда танитиш белгиларидан фойдаланиш.

Рекламада танитиш белгиларининг элементларидан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

3-боб. Якуний қоида

9. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Umumiy takliflar

146