ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
933 Министерство народного образования Республики Узбекистан 15/10/2018 30/10/2018 9

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатини қўшимча рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-933

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш, таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

1. Ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрлари қуйидаги тартибда энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши белгилаб қўйилсин:

фан олимпиадаларининг иккинчи (туман, шаҳар) босқичида 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 10, 9, 8 баробари миқдорида;

фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида 1, 2, 3, 4, 5-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 20, 15, 13, 11, 10 баробари миқдорида;

фан олимпиадаларининг тўртинчи (республика) босқичида 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда   40, 35, 30 баробари миқдорида;

халқаро фан олимпидаларида совринли ўринларни қўлга киритган олтин, кумуш, бронза медаллари соҳиблари бўлган умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларини тайёрланган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 50, 45, 40 баравари миқдорида.

2. Ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагоглар белгиланган тартибда умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссия қарори асосида умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг буйруғи билан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

3. Фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагогларга пул мукофотлари умумий ўрта таълим мактаблари қошидаги Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилиши назарда тутилсин.

4. Халқ таълими вазирлиги

- фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагогларга пул мукофотлари билан ўз вақтида ва белгиланган тартибда тақдирланишини таъминласин;

- Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан давлат мукофотига сазовор бўлган педагогларга имтиёзли асосларда санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма бериш тақсимот-жадвали асосида буюртмаларни шакллантирсин ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этсин.

5. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тақдим этилган буюртмаларга асосан таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган, давлат мукофотларига сазовор бўлган педагог кадрларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида имтиёзли шартларда соғломлаштириш йўлланмаларини ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К.Рафиков зиммаларига юклансин.

Umumiy takliflar

1220