ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9286 Агентство «Узархив» при Кабинете Министров Республики Узбекистан 18/10/2019 02/11/2019 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-9286

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-4463-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив иши
ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий методик марказ
тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва унинг таркибига кирувчи архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда давлат тасарруфидаги бўш турган объектлардан Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий методик марказ учун маъмурий бино ажратилишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2008 йил 26 августдаги 194-сон қарори 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                                А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ...октябрдаги ...
.-сон қарорига

1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий методик марказ

1-боб Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий методик марказнинг (бундан буён матнда Марказ деб аталади) мақоми, мақсади, вазифалари ва фаолияти асосий йўналишларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Марказ Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) таркибий тузилмаси ҳисобланади ҳамда давлат ва нодавлат архив ходимларини, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларнинг идоравий архив ходимларини (архивариусларни), иш юритувчиларини, архив иши ва иш юритиш соҳасидаги бошқа мутахассисларни малакасини оширади, ушбу йўналишда ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий-методик ишларни амалга оширади, янги илғор педагогик технологияларни жорий этади, архив иши ва иш юритиш тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш масалаларида узлуксиз методик хизмат кўрсатади.

3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, “Ўзархив” агентлигининг буйруқ ва фармойишлари ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга асосан амалга оширади.

4. Марказ ўз балансига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда ўз фаолияти учун зарур бошқа белгилар ва реквизитларга эга бўлади.

5. Марказ бевосита Агентликка бўйсунади. Агентлик Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади.

6. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи – Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий методик маркази;

қисқа номи – Архив иши ва иш юритиш маркази;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи – Center for Scientific and Methodological Support and Advanced trainingof specialists in Archival Affairs and Record Keeping;

қисқа номи – Center of Archival Affairs and Record Keeping;

в) рус тилида:

тўлиқ номи – Центр по научно-методическому обеспечению и повышении квалификации специалистов по архивному делу и делопроизводства;

қисқа номи – Центр архивного дело и делопроизводство;

7. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

2-боб. Мaркaзнинг фaолияти вa функциялари

 

8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, шунингдек уларинг малакасини ошириш;

архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни касбий, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, архив иши ва иш юритиш тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш; 

ўқув жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

давлат ва нодавлат архивлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича методик ишларни ташкил этиш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали архив иши ва иш юритиш соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий муассасалар билан ҳамкорлик қилиш.

9. Марказ унга юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) архив иши ва иш юритиш соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, шунингдек уларинг малакасини ошириш йўналишида:

архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;

касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касбий маълумотга эга бўлмаган архив муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича қисқа муддатли махсус курсларни ташкил этиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини оширишни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштириш, давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

мутахассислик бўйича ва архивларни бошқариш соҳасида раҳбарлар
ва мутахассисларнинг билимларини ошириш;

илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассислар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш учун қисқа муддатли ва мақсадга йўналтирилган курсларни ташкил этиш;

малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурлари тизимли равишда такомиллаштирилишини таъминлаш;

б) архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни касбий, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, архив иши ва иш юритиш тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш йўналишида:

ўқув жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни жорий этиш;

ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда ўқув режалари
ва дастурлари тизимли равишда такомиллаштирилишини таъминлаш;

илмий-педагог кадрларни тайёрлаш мазмуни ва сифатини такомиллаштиришга, касбий, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, архив иши ва иш юритиш таълим тизимини методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Агентликка киритиш;

в) ўқув жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш йўналишида:

архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини ошириш жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштириш;

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олган ҳолда ижодий тафаккурни ривожлантиришга қаратилган ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланиш орқали архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларни, ўқув-методик ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини ошириш бўйича халқаро тажрибани, шунингдек, жаҳоннинг энг яхши таълим муассасалари ютуқларини умумлаштириш асосида илмий асосланган инновацияларни жорий этиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг барча босқичларида сабоқ беришнинг инновацион методикаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун хорижий мутахассисларини жалб этиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини оширишда таълим жараёнининг юқори даражасини таъминлаш, илмий тадқиқотларга интилиш, мустақил фикрлаш кўникмалари ва ижодий маҳоратни ривожлантириш; 

г) давлат ва нодавлат архивлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича илмий-методик ишларни ташкил этиш йўналишида:

ўқув-машғулот жараёни сифатини оширишга, архивчи ва иш юритувчилар қобилиятларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар (конференциялар, спорт мусобақалари, семинар-тренинглар, танловлар) ташкил этиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларнинг ўз соҳасини билишини ривожлантириш ва оширишда ўқитишнинг интерактив ва замонавий усулларини, методик материаллар, ёрдам кўрсатишнинг самарали шаклларини ишлаб чиқиш, синаб кўриш ва ўқув-машғулот жараёнига жорий этиш;

малака оширишнинг самарали шаклларини (тўғридан-тўғри малака ошириш, илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш, хорижда тажрибага эга бўлиш, мустақил ўқиб билим олиш, масофавий таълим, ва бошқа шаклларини) жорий этишнинг илмий ва ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқиш;

турли хил методик материаллар тайёрлаш, педагогик ва илмий-методик ахборотни умумлаштириш ва тарқатиш, журналлар, газеталар, тўпламлар, тавсияномалар ва қўлланмалар нашр этиш;

миллий ва халқаро илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассислар маҳоратини ошириш дастурлари, методик тавсияномалар, қўлланма ҳамда илмий-методик ишланмалар билан таъминлаш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, дарсликлар ва ўқув-методик материалларни ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш, таклифлар киритиш ва Марказнинг илмий-методик кенгашида хулосалар қабул қилиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш ҳамда филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш, натижадорлигини мунтазам ўрганиб бориш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;

малака ошириш курслари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича филиаллар раҳбарларининг ҳисоботлари муҳокамасини ташкил этиш, муҳокама натижалари юзасидан филиалларни ривожлантириш чораларини кўриш;

архив иши ва архив иши соҳасидаги фундаментал, назарий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;

архив иши ва иш юритиш соҳасини ривожлантириш концепциялари ва прогнозларини ишлаб чиқиш, Агентлик тизимидаги архив муассасаларининг асосий фаолияти учун меъёрий-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, бошқарув соҳасидаги тадқиқотлар олиб бориш;

давлат ва нодавлат ташкилотларнинг сўровларига асосан шартнома асосида идоравий архивларда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибидаги ҳамда бошқа турдаги ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг холати тўғрисида ўрганишлар ўтказиш, хулосалар тайёрлаш ва илмий-амалий ёрдам кўрсатиш;

ҳужжатларни узоқ муддатли сақлаш учун физик-кимёвий ва биологик шароитларини ўрганиш, ҳужжатларни таъмирлаш ва қайта тиклаш, шунингдек биологик ҳимоя қилиш воситалари, усуллари ва технологияларини такомиллаштириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш;

давлат ва нодавлат архивлари, шунингдек идоравий архивларга шартнома асосида архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

д) халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали архив иши ва иш юритиш соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий муассасалар билан ҳамкорлик қилиш йўналишида:

соҳадаги халқаро тажрибаларни архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини ошириш жараёнига татбиқ этиш;

хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари, тренерларини таълим жараёнига жалб этган ҳолда архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассислар ҳамда филиалларда дарс берадиган профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини узлуксиз ривожлантириб бориш;

малака ошириш курслари тингловчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини самарали ўзлаштиришлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, архив иши ва иш юритиш соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш;

конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини ошириш соҳасида маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда шериклик фаолиятини юритиш.

3-боб Марказнинг ҳуқуқлари

 

10. Марказ ўзига юклатилган функциялар ва вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Агентликка таълим мазмунини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалардан архивчи ва иш юритувчи кадрлар бўйича маълумотларни олиш;

Архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларини малакасини ошириш бўйича дастурлар, ўқув қўлланмалари, илмий асарлар тўпламлари, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик кўрсатмалар ҳамда қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш;

аҳолига, турли ташкилотларга пуллик таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва асосий фаолиятга зид бўлмаган фаолиятнинг барча турларини амалга ошириш ҳамда хизматлар нархларини мустакил белгилаш;

бўлимларни ўзгартириш, янгиларини ташкил этиш, мавжуд бўлимларни тугатиш, тасдиқланган штат жадвали доирасида штат бирликларини бир бўлинмадан бошқа бўлинмага ўтказиш;

профессор-ўқитувчилар таркибига, бошқа ходимларга белгиланган тартибда рағбатлантирувчи устамалар тайинлаш;

юқори меҳнат кўрсаткичлари учун Марказ ходимларини давлат ва идоравий мукофотлар билан мукофотлаш тўғрисида Агентликка таклифлар киритиш;

малака ошириш бўйича фаолият сифати ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳамкорлик доирасида муаллифлик ишларини ишлаб чиқишга тажрибали мутахассислар, педагоглар ва ходимларни жалб қилиш (зарур бўлса шартномалар асосида);

қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишларга мувофиқ ўқув дастурларига тузатишлар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

хорижлик тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассислар малакасини мунтазам ошириш учун қисқа муддатли ва аниқ мақсадга йўналтирилган курсларни ташкил этиш;

ходимларни ўқитиш, семинарлар ва конференцияларда қатнашиш учун хорижга тажриба алмашиш ва инновацион педагогика технологияларини ва илғор методикаларни ўрганиш бўйича тажриба орттиришга юбориш;

Марказнинг молиявий ҳолатини текшириш учун мустақил аудиторлар ва аудиторлик фирмаларининг хизматларидан фойдаланиш;

вазирликлар, идоралар, бошқа жисмоний ва юридик шахслардан бинолар, транспорт воситалари, жиҳозлар, компютерлар ва оргтехника, алоқа воситалари, техник ҳужжатлар, технологиялар, материаллар, бутловчи буюмлар ва бошқа зарур мол-мулкни сотиб олиш, бепул олиш, ижарага олиш шартномалари тузиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомда белгиланган тартибда Марказга берилган мол-мулкни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бериш;

ўз фаолиятини оммавий ахборот, шу жумладан Интернет тармоқларида кенг ёритиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш

 

11. Марказ ўз фаолиятида бевосита Агентликка бўйсунади ва унга ҳисобот беради.

12. Марказга Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

13. Қуйидагилар Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий методик маркази директорининг (кейинги ўринларда Марказ директори деб аталади) асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

Марказ фаолиятига, ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар самарали ташкил этилишига умумий раҳбарлик қилиш;

ташкилотлар билан Марказ номидан хўжалик шартномалари тузиш, Агентликда Марказ манфаатларини ифодалаш, шунингдек, ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш;

ўқув-мавзу режалари, дастурлар ва илмий-методик ишлар режаларини тасдиқлаш;

ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқариш ва ишончномалар бериш;

ходимларни рағбатлантириш, интизомий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

малака оширишга қўйилган давлат талаблари, ўқув режалари ва дастурлар, бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг ўқув жараёнига жорий этилишини таъминлаш;

Марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларни мувофиқлаштириш;

тингловчиларга маиший хизмат кўрсатиш, Марказнинг ўқув-методик ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этиш;

Марказ ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш ҳамда ушбу қоидалар ходимлар ва тингловчлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

жамоада соғлом маънавий ва ижодий муҳитни шакллантириш чора-тадбирларини кўриш.

Марказ директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Марказ директори бир нафар ўринбосарга эга бўлади.

Марказ директори ўринбосари Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

5-боб. Марказни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

15. Марказ фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

шартнома асосида пуллик ўқитишдан тушадиган маблағлар;

давлат илмий-техникавий дастурлари рўйхатига киритилган илмий дастурларни мақсадли молиялаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари буюртмаси бўйича танлов асосида бажариладиган ишлар учун ажратиладиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

16. Марказ ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.

19. Марказ ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган устамалар ва қўшимча ҳақлар Агентлик томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.

20. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.

6-боб. Ўқув жараёнини ташкил қилиш

 

25. Марказ фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари қоидалари ва замонавий талаблари асосида шунингдек, халқаро стандартлар ва ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган кадрларни малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари асосида амалга оширади.

26. Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш курслари ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ташкил этилади.

Марказнинг ўқув дастурлари кадрларни малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига асосан ишлаб чиқилади.

27. Марказда тингловчиларни малакасини ошириш кундузги ўқиш шаклида, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олиб борилади.

Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда тингловчиларни малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил этилади.

Малака ошириш курсларида ўқиш Марказ томонидан тасдиқланган, коида тариқасида ўқув дастурлари бўйича ишдан ажралган ҳолда амалга оширилади.

28. Марказга ўқишга юбориладиган ходимлар касбий йўналиши бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқитилади, уларнинг ўқиш вақти ва муддати Марказ томонидан тасдиқланадиган тақсимот-режаларга мувофиқ белгиланади.

Ўқишга юборилган ходимларнинг Марказга етиб келиши тақсимот-режаларга асосан тегишли ташкилотлар томонидан таъминланади.

29. Архив иши ва иш юритишнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар архивчи ва иш юритувчи кадрлари уч йилда камида бир марта малакасини ошириб борадилар.

29. Тўлов-шартнома асосида тингловчиларни ўқитиш муддати буюртмачи ташкилот билан Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида белгиланади.

30. Малака ошириш курслари тингловчиларининг билими синов имтиҳони ёки суҳбатдан ўтиш асосидан баҳоланади.

Синов имтиҳонини ёки суҳбатдан ўтишни ташкил этиш ва ўтказиш учун Архив иши ва иш юритиш маркази директорининг буйруғи билан синов имтиҳони комиссияси тузилади. Комиссия, қоидага кўра, раис ва камида икки нафар аъзодан иборат бўлади.

Синов имтиҳони комиссияси таркибига, келишув асосида, “Ўзархив” агентлиги марказий аппарати, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилот вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Тингловчилар билан якуний синов имтиҳони (суҳбат) — улар касбий фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда малака ошириш курси дастурига асосан ўтилган мавзулар бўйича ўтказилади. Синов имтиҳони (суҳбатдан ўтиш) натижалари синов имтиҳони қайдномасида “синовдан ўтди” ёки “синовдан ўтмади” деб баҳоланади ҳамда комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади.

Архив иши ва иш юритиш маркази ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва синов имтиҳонини муваффақиятли топширган (суҳбатдан ўтган) тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Синов имтиҳонини топширмаган (суҳбатдан ўтмаган) тингловчига сертификат берилмайди. Бу ҳолда тингловчига малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

31. Ўқиш муддати мобайнида тингловчиларнинг асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Республиканинг бошқа ҳудудларидан Марказга ўқишга келган тингловчиларга бир марталик хизмат сафари харажатлари ўқишга йўллаган ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда қопланади.

32. Марказда кадрларни малакасини ошириш харажатлари давлат архивлари ходимлари учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Архив ва девонхона ходимлари (архивариус ва иш юритувчилар), мутахассислар ва бошқа тоифадаги тингловчиларни ўқитиш харажатлари ҳар бир киши учун ойига амалда бўлган базавий ҳисоблашнинг беш баробари миқдорида тўловни амалга ошириш йўли билан қопланади.

33. Давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар:

навбатдаги календарь йилга архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассислар ҳақида маълумотларни уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, иш жойи ва стажи, лавозими, охирги малака оширган вақти кўрсатган ҳолда Марказга тақдим этади;

тасдиқланган режа ва жадвал асосида архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни белгиланган муддатда Марказ ва филиалларга ўқишга етиб боришларини таъминлайди.

34. Марказ архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини ошириш фаолиятини амалга оширади.

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий методик марказ низомига 1-илова

 

Архив иши ва иш юритиш бўйича мутахассисларни малакасини ошириш курсларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Ижрочилар

 

Амалга ошириш механизми

 

Бажариш муддати

I-босқич

 

Давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва муассасалар ҳамда жисмоний шахслар (кейинги ўринларда - Буюртмачи)

 

Буюртмачи

 

Буюртмачилар Марказга курсларда малака оширишга давогарлар рўйхатини
тақдим этади

 

Ҳар йили 15 ноябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Архив иши ва иш юритиш маркази (кейинги ўринларда - Марказ)

 

Марказ томонидан давогар шахслар (тингловчилар) рўйхатини ва гуруҳларни шакллантиради ва Марказ тегишли буйруқ чиқаради.

 

Гуруҳлар шаклланиши билан ва белгиланган меъёрларга мувофиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

II-босқич

 

Марказ тингловчилари

 

Марказ

 

Марказ тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича (жорий йилда режага киритилмаган ва курсдан четлатилган ёки якуний аттестация синовларидан ўта олмаган тингловчилар марказ рахбари ўртасида тегишли шартнома бўйича) ўрнатилган тартибда тингловчилар учун малака ошириш курслари ташкил этилади.

 

Тасдиқланган йиллик режа асосида
(10 кун давомида)

 

 

 

 

 

 

 

 

Марказ тингловчиларга шарт-шароитларни яратади ва кўмаклашади

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Буюртмачи

 

Буюртмачи тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича тингловчиларни белгиланган муддатларда курсларга қатнашишини таъминлайди (шартнома асосидаги тингловчилар белгиланган тўловларни амалга оширади).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

III-босқич

 

Марказ,

Тингловчи

 

Марказ

 

Буюртмачи шартномада белгиланган тўловларни амалга ошириши ва маблағлар ҳисоб рақамга тушиши билан Марказ курслар бошланиши ва якунланиши бўйича режа-жадвални тасдиқлайди

 

1 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

IV-босқич

 

Марказ,

Тингловчи

 

Марказ,
Буюртмачи

 

Марказ таълим курслари бошланиши тўғрисида буюртмачини (тингловчини) 3 кун олдин (иш кунида) хабардор қилади, буюртмачи (тингловчи) белгиланган муддатда ўқиш жараёнига ва шартнома шартларини бажаришга киришади

 

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

V-босқич

 

Марказ,

Тингловчи

 

Марказ,
Буюртмачи

 

Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режага мувофиқ Марказ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ҳамда тингловчи курсларга ўз вақтида келмаганлиги (тингловчи 3 кун давомида курсларга келмаса четлатилади) тўғрисида буюртмачига дарҳол хабар беради.

 

Курслар бошланиши санасидан бошлаб
3 кун давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

VI-босқич

 

Марказ,

Тингловчи

 

Марказ,

Тингловчи

 

Тест асосида тингловчининг дастлабки билим даражаси аниқланади. Ўқув жараёнида (маъруза, амалий машғулот, семинар тренинг, кўчма машғулот, педагогик амалиёт, махорат сабоқлари, интерфаол ва бошқа шакллар) тингловчилар билим олади.

 

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

Марказ,  Тингловчи

 

Якуний тест асосида тингловчининг билим даражаси аниқланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

VII-босқич

 

Марказ,

Тингловчи

 

Марказ,  Тингловчи

 

Курс синовларида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56%) миқдорида тўплаган тингловчи курсларни ва синовларни муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда тингловчига сертификат берилади.

 

1 кун иш кунида.
Курс синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчига сертификат берилади ёки ўта олмаган тингловчилар рўйхати эълон қилинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Якуний тестга ажратилган 50 баллдан 28 балл (56%) миқдоридан кам тўплаган ва курс синовларида 56 баллдан (100 баллнинг 56%) кам тўплаган тингловчи курс синовларидан ўта олмаган тингловчи янги тузиладиган шартнома асосида такроран таълим олиши ва синовлардан ўтиши мумкин бўлади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий методик марказ низомига 2-илова

 

Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги

СЕРТИФИКАТ

(тавсифи)

 

Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

- босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;

- ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

- нақшли растр;

- ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

- махсус қоғозлар;

- ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

 

 

         
 

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

 
 

Malaka oshirish haqida

 
   

SERTIFIKAT

   
   

MO № 000000

   

_____________________________________________________________________________

 

(Familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

_______20___ yil _________________________________ dan 20___ yil______________gacha

___________________________________________________________________________da

 

(Ta’lim muassasasining nomi)

 

jami _____________________________________________________________________ soatli

         

____________________________________________________________________________

 

(Malaka oshirish kursining nomi)

 

bo‘yicha malakasini oshirdi.

     
         

Muhr o’rni

       
         

Direktor ______________

     
         

Sana _______________

 

Qayd raqami ________

         

Вазирлар Маҳкамасининг  
«___»  _____ 2019 йилдаги 
___-сон қарорига
2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини бошқариш, шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.

3. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

давлат архивлари (шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларидан ташқари) пуллик хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг
20 фоизи миқдоридаги йиллик мажбурий ажратмалар;

Архив иши ва иш юритиш марказининг пуллик хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг 30 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига қўйишдан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Жамғармага давлат архивлари ва Архив иши ва иш юритиш марказининг пуллик хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг мажбурий ажратмалари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасида кечиктирмай туширилиши шарт.

6. Жамғармага давлат архивларининг пуллик хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг мажбурий ажратмалари ҳажмининг тўғри белгиланиши ҳамда белгиланган муддатда ўтказилиши юзасидан масъулият Архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, давлат архивлари директорлари зиммасига юкланади.

7. Жамғарманинг вақтинчалик бўш турган маблағлари Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилиши мумкин.

8. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади.

 

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

9. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) давлат архивларининг бинолари ва сақловхоналарида қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатларини инобатга олган ҳолда) амалга оширишга, уларнинг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан зарур замонавий ускуналар, мебель, инвентарлар билан жиҳозлаш, кузатув, назорат, ёнғин хавфсизлиги ва идентификация тизимлари, воситалари ва қурилмалари билан таъминлаш ва бошқа товар-моддий қимматликлар харид қилиш учун;

б) ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, иш жараёнини автоматлаштиришга хизмат қилувчи тизимларни яратиш, Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва давлат архивлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш, интерактив ресурслари ва маълумотлар базасини шакллантириш, уларни ишчи ҳолатда сақлаш ва хизмат кўрсатиш учун;

в) хорижий давлатлардан Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари ёки уларнинг нусхаларини қайтариш;

г) жисмоний ва юридик шахслардан архив ҳужжатларини сотиб олиш;

д) Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш, шу жумладан:

Агентлик харажатларини, шунингдек, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатларини ўтказиш харажатларини қоплаш, сувенирлар, маҳсулотлар, буклетлар ва ахборот-маърифий материалларни харид қилиш;

республикада ва хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш ва уларни ўтказиш;

хорижий меҳмонларни ташрифи билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

е) Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ўқитиш ва малакасини ошириш;

ж) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

з) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ходимларини хорижий давлатларнинг архив, илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, тажриба алмашиш;

и) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ходимларига мамлакатда ва хориждаги режадан ташқари хизмат сафарлари ҳаражатларини қоплаш учун тўлаб бериш;

к) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ходимлари томонидан турар жой сотиб олинишини ва ижарага олинишини имтиёзли молиялаштириш;

л) қонунчиликда тақиқланмаган Агентлик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар.

10. Жамғарма маблағлари Агентлик марказий аппаратининг қуйидаги харажатларига йўналтирилиши мумкин:

Агентликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан ахборот-коммуникация жиҳозлари, мебель, инвентарлар ва транспорт воситаларини харид қилиш, реконструкция, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлар;

ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва ижтимоий муҳофаза қилиш (йўлкира ва овқатланиш харажатлари учун қўшимча ҳақлар кўринишида) харажатларини амалга ошириш.

Агентлик марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва ижтимоий муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва унинг таркибига кирувчи архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига асосан амалга оширилади.

11. Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатлар ушбу харажатларни асословчи тегишли ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.

Ҳужжатларнинг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги юзасидан ҳудудий бошқарма бошлиқлари
ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари раҳбарлари жавобгардир.

12. Зарур холларда, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, мажлис баёнлари асосида Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган муассаса (ташкилот)ларни ҳамда Агентлик марказий аппарати учун қўшимча штат бирликларини сақлаш амалга оширилади.

13. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади, Агентлик томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

15. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига йил давомида белгиланган тартибда Агентлик томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш

16. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун жамғармани бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этилади.

Кенгаш аъзолари кенгаш таркибида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.

Кенгаш иштирок этишнинг ихтиёрийлиги ва кенгаш ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда унинг барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари асосида шакллантирилади.

Кенгаш, қоидага кўра, кенгаш раиси, раиснинг ўринбосари, котиб ва аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.

Кенгаш 7-9 нафар Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларининг раҳбар ва масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади. Кенгашнинг шахсий таркиби, қоидага кўра, бир йилда бир марта директор томонидан тасдиқланади.

Директор лавозимига кўра кенгаш раиси ҳисобланади.

17. Кенгаш аъзоларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;

архив иши ва иш юритиш тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича кенгашга таклифлар киритиш;

кенгаш томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича овоз бериш.

кенгаш аъзолари мажлисда шахсан қатнашадилар. Бундай қатнашишнинг имкони бўлмаган тақдирда кенгаш аъзоси мажлиснинг кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидир.

18. Кенгаш раиси:

кенгаш мажлиси кун тартибини белгилайди ва уни чақиради;

кенгаш қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

кенгаш аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради;

кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга оширади.

19. Кенгаш котиби:

кенгаш мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

мажлисни ўтказиш муддатлари ва жойини Кенгаш раиси билан келишади;

кун тартиби масалалари бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳасидан хабардор қилади;

кенгаш қарорлари бажарилиши мониторингини юритади;

кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.

Кенгаш котиби кенгаш аъзоси ҳисобланади.

20. Кенгаш ўз мажлисларини заруриятга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.

21. Кенгаш мажлисини кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса — кенгаш раисининг ўринбосари бошқаради.

22. Кенгаш мажлиси унда кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ўтказилган ҳисобланади.

23. Мажлисни ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда, кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.

24. Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, давлат архивларининг ходимлари таклиф этилиши мумкин.

25. Кенгаш қарори кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини, шунингдек кенгаш маблағларидан фойдаланилишини тасдиқлаш масалалари бўйича қарор кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзолари учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.

Кенгаш қарорлари кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда директор буйруғи асосида амалга оширилади.

26. Қуйидагилар кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳисобот йили якуни бўйича жамғарма маблағларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

жамғарма маблағларидан мақсадли на самарали фойдаланилишини назорат қилиш.

27. Агентликнинг бухгалтерия бўлими жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

Жамғарма ҳисобидан унинг фаолиятини юритиш учун икки бирлик бош мутахассис лавозими штатини сақлашга рухсат этилади.

28. Ишчи орган қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқади:

даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди, шунингдек уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди:

ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва Ўзбекистон миллий архивлари, Архив иши ва иш юритиш маркази раҳбарларининг Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларини умумлаштиради ва кенгашга кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлайди;

Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;

ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади.

29. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботини юритиш хамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Агентликнинг бухгалтерия бўлими томонидан амалга оширилади.

5-боб. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат

30. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Агентликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.

31. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот кенгаш томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили Агентлик ҳайъати йиғилишида 15 апрелгача тасдиқланади.

32. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ва унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарлар (иш ва хизматлар)ни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

33. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ҳамда Агентлик буйруғи билан ташкил этилган тегишли Ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

34. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси
 фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ

 

Босқич

 

Масъуллар

 

Чора-тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

             

1-босқич

 

Давлат архивлари,
Архив иши ва иш юритиш маркази

 

Давлат архивлари, Архив иши ва иш юритиш маркази томонидан пуллик хизмат кўрсатишдан олинган даромадларидан мажбурий ажратмалар тўланади.

 

ҳар чоракда,

 кейинги ойнинг

25 санасигача

     
             

2-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги

 

Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Жамғармани бошқариш кенгаши тузилади ва унинг шахсий таркиби тасдиқланади.

 

ҳар йили

     
             

3-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги,
Молия вазирлиги

 

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиб тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган муддатларда

     
             

4-босқич

 

Жамғармани бошқариш кенгаши

 

1 Жамғармадан маблағ ажратиш масалалари Жамғармани бошқариш кенгаши мажлисида муҳокама этилади, маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

2. Кенгаш қарорлари кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори буйруғи асосида амалга оширилади.

 

заруриятга кўра
(ҳар чоракда камида бир марта)

     
             

5-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги

 

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги Ҳайъати йиғилишида тасдиқланади.

 

ҳар йили 15 апрелга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг  
«___»  _____ 2019 йилдаги 
___-сон қарорига
3-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги

ва унинг таркибига кирувчи архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ва унинг таркибига кирувчи архив иши ҳудудий бошқармалари  (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2-боб. Ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирларини

амалга ошириш

 

2. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади:

а) бюджет маблағлари:

бир йилда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги мукофотлар;

бир йилда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам тўловлари;

ходимнинг соҳадаги иш стажи давомийлигидан келиб чиқиб, хизмат муддати учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;

қонунчиликда белгиланган миқдор ва тартибда давлат хизматчиларининг лавозим маошига меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;

Махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 15 фоиз миқдорида ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш;

б) Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига:

байрам саналарига мукофотлар;

хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажарганлик учун юқори малакали ходимларнинг лавозим маошларига устамалар;

ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг соғлигини тиклаш мақсадида тўланадиган моддий ёрдам;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба тўланадиган моддий ёрдам.

3-боб. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва унинг архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларини рағбатлантириш
миқдорлари ва шартлари

 

3. Агентлик ва унинг таркибидаги ҳудудий бошқармалари раҳбар ва ходимларига соҳадаги иш стажи учун лавозим маошига ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда қуйидаги миқдорларда тўланади:

1 йилдан 3 йилгача - 10 фоиз;

3 йилдан 5 йилгача - 20 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 30 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача - 40 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача - 50 фоиз;

20 йил ва ундан ортиқ -60 фоиз

4. Байрам саналарида - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни, Конституция куни, 8-март куни, Наврўз, Янги йил, диний байрамларда (“Рўза ҳайит” (Ийд-ал-Фитр) ва “Қурбон ҳайит” (Ийд-ал-Адха), “9 июнь- Халқаро архивлар куни” ходимлар ойлик лавозим маошининг бир баробари миқдорида рағбатлантирилади.

5. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган юқори малакали, ташаббускор марказий аппарат ходимларига лавозим маошининг 200 фоизи, ҳудудий бўлинмалар ходимларига 100 фоизи миқдоригача устамалар белгиланади. Устаманинг аниқ миқдорини тегишли раҳбар белгилайди.

6. Ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) транспорт харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробаригача бўлган тўловлар ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида овқатланиш харажатларини қоплаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баробаригача бўлган тўловлар амалга оширилади.

7. Заруратга кўра, жамғарма ҳисобидан касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган ҳолда ходимлар ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига қуйидаги ҳолатларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади:

ходим вафот этганда - бунда моддий ёрдам хотинига (эрига) тўлаб берилади, агар ходимнинг хотини (эри) бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўлаб берилади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам ота-онаси ёки боқимандалар ўртасида тенг улушларда тақсимланади;

турмуш қурганда, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда;

истисно тариқасида, ходим аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги директорнинг розилиги асосида жамғарма ҳисобидан қуйидаги ҳолатларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади:

яқин қариндоши вафот этганда - вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда;

алоҳида заруратга кўра (бахтсиз ҳодиса, фалокат, узоқ муддатли касаллик сабабли даволаниш ва соғлигини тиклаш, оиланинг кам таъминланганлиги ва молиявий ҳолатининг оғирлиги).

8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баробаригача бўлган миқдорда тўловлар амалга оширилади.

4-боб. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тизимининг
ходимларини рағбатлантириш чораларини молиялаштириш

 

9. Қуйидагилар ходимларни рағбатлантиришнинг молиявий манбалари ҳисобланади:

жамғарма ва бюджет маблағлари;

Агентлик таркибига кирувчи бюджет ташкилотлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари маблағлар;

шунингдек, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.

10. Молиялаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тегишли миқдор ва манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

5-боб. Якунловчи қоида

 

11. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Umumiy takliflar

378