ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9267 Министерство юстиции Республики Узбекистан 18/10/2019 10/11/2019 4

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-9267

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 27 июндаги ПҚ–3808-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 йил, 5-сон, 88-модда) билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил __ _________даги __-сон қарорига

ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар

1) 3-банд қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“кўп болали оила – ўн саккиз ёшгача беш нафар ва ундан зиёд болалари бўлган қонуний никоҳдан ўтган кам таъминланган эр-хотин ёки ёлғиз она (ота);

ижтимоий-маиший шароитини яхшилашга муҳтож оила – таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила.”;

2) 6-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“кўп болали оилалар ва ижтимоий-маиший шароитини яхшилашга муҳтож оилалар”;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

3) 7-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Кам таъминланганлик тўғрисидаги маълумотнома туман (шаҳар) ҳокими бошчилигидаги доимий амал қилувчи ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) сўровига асосан ариза берган фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тақдим этилади.”;

4) 8-банддаги “туман (шаҳар) ҳокими бошчилигидаги доимий амал қилувчи ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади)” деган сўзлар “комиссия” деган сўзга алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

488