ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9145 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 16/10/2019 31/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишлар натижалари юзасидан ҳирсоботларнинг мазмуни ва тузилишига бўлган умумий талаблар тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида
ID-9145

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ

ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ер ости бойликларини  геологик ўрганиш бўйича ишлар натижалари юзасидан  ҳирсоботларнинг  мазмуни ва тузилишига  бўлган умумий  талаблар

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида  

 

 

 

            Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қарор қилади:

1. Ер ости бойликларини  геологик ўрганиш бўйича ишлар натижалари юзасидан  ҳирсоботларнинг  мазмуни ва тузилишига  бўлган умумий  талаблар тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

        Раис                                                                                Б.Исламов

                                                

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил ___ ____________,

________-сон

 

 

 

 

 

                  

 

 

 

 

 

 

                 Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал

 ресурслар  қўмитасининг

                                                                     2019 йил -сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Ер ости бойликларини  геологик ўрганиш бўйича ишлар натижалари юзасидан  ҳирсоботларнинг  мазмуни ва тузилишига  бўлган умумий  талаблар

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида  

 

 

Ер остини геологик ўрганиш бўйича ишларнинг натижалари ҳақидаги ҳисоботларнинг мазмунига ва расмийлаштирилишига бўлган умумий талаблар тўғрисидаги йўриқнома Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари ҳақида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси қошидаги Давлат Геология фонди (бундан кейин Давлат геология фонди) томонидан тақдим этиладиган ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишлар натижалари хақида тузилган ҳисобот материалларини бирхиллаштириш мақсадида, уларни ҳисобга олиш, тизимлаштириш, сақлаш ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар улардан фойдаданишлари учун ишлаб чиқилди. У ер остини геологик ўрганиш бўйича геологик тасвирлаш, излаш, баҳолаш, қидирув ишлари, гидрогеологик, муҳандислик-геологик, геоэкологик, илмий-тадқиқот, тематик ва бошқа хил ишларнинг тузилиши мазмуни ва расмийлаштиришига бўлган ягона талабларни аниқлайди.

Ушбу йўриқномани бажариш барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир; Ўзбекистон Республикаси худудида ер ости бойликларини геологик ўрганишни амалга оширувчи қўшма корхоналар ҳамда хорижий юридик ва жисмоний шахслар бундан истисно.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйичаДавлаткомиссиясига (бундан кейин ДЗКга) тасдиқлаш учун тақдим этилган, фойдали қазилмалар захираларини хисобга олишга оид ҳисоботни тузишда, қўшимча равишда металл ва нометалл фойдали қазилмаларни захираларини, ичимлик ва техник ер ости сувларининг эксплуатацион захираларини ҳисобга олиш бўйича материалларнинг мазмуни, расмийлаштирилиши ва ДЗК га тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг талаблари хисобга олиниши керак.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ҳисобот-якуний илмий-ишлаб чиқариш хужжати бўлиб, қуйидагилардан таркиб топиши керак:

- бажарилган ишлар, жумладан ишларнинг мақсадлари ва вазифалари, уларни ечиш усуллари, шунингдек, уларни бажариш жараёнида олинган натижалар ҳақидаги тўла-тўкис маълумотлар, кейинги ишларнинг йўналиши ёки натижаларини жорий этиш бўйича хулосалар ва тавсиялар.

1.2 Ҳисоботнинг ҳажми, таркиби ва тақдим этлш муддати, ишларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган лойихаси (дастури, режаси) билан ишларни бажариш даврида расмий қабул қилинган барча қўшимчалар ва ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Буюртмачининг шартнома асосида бажариладиган ишларнинг натижалари бўйича ҳисоботга алоҳида талаблари Шартнома билан аниқланади. Бунда қўшимча талаблар мазкур йўриқномага зид бўлмаслиги керак.

1.3 Ҳисобот таркибига кирадиган материаллар қиёмига етказиб тизимлаштирилиши ва қуйидаги умумий талабларни қондириши керак:

фактик материални баён қилишда объективлик, аниқлик, изчиллик ва тўлиқлик;

аргументларнинг ишончлилиги қисқа ва аниқлиги, келтирилган маълумотларни ҳар хил талқин этиш имкониятини истисно қиладиган бўлиши;

олинган натижаларни аниқ баён этилиши ҳамда хулоса ва тавсияларнинг асосланганлиги.

1.4. Ҳисобот вазирликнинг, идоранинг, корхона(ташкилот)нинг илмий-техник, илмий кенгашлари ёки бошқа ваколат этилган орган томонидан кўриб чиқилади.

1.5 Ҳисоботнинг биринчи нусхаси мажбурий равишда Давлат геология фондига тақдим этилади.

Ҳисобот нусхаларининг умумий сони, уларни сақлаш тартиби ва шароитлари таркибига ер ости бойликларининг геологик ўрганиш бўйича ишларни амалга оширувчи корхона ва ташкилот кирадиган вазирлик, идора томонидан аниқланади.

1.6 Ҳисоботнинг ишларнинг ижрочиси томонидан буюртмачига бериладиган нусхалар сони, шартнома билан белгиланади.

2. ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ

2.1 Ҳисобот қуйидаги мажбурий тузилма элементларидан таркиб топиб қуйидати тартибда жойлаштирилиши керак:

этикетка (муқовада);

титул варағи;

ишларни бажаришда ва ҳисоботни тузишда қатнашган асосий ижрочиларнинг рўйхати;

ҳисоботнинг реферати;

геологик топшириқ (техник топшириқ, илмий-тадқиқот ишларининг дастуридан кўчирма ва ҳ.к. лар);

мундарижа;

шартли белгилар, символлар, кам тарқалган терминлар ва қисқартирмаларнинг рўйхати;

ҳисоботнинг киришдан, асосий қисмдан ва хулосадан иборат матн қисми;

фойдаланилган манбаалар (нашр этилган ва этилмаган адабиётлар)нинг рўйхати;

чизма иловалар рўйхати;

чизма иловалар (алоҳида папка (китоб, том)да графикалар сони 5 вараққача бўлганида эса, ҳисобот матн қисмининг алоҳида чўнтагида илова қилинади);

ҳисоботнинг формуляри;

рецензиялар;

ҳисоботни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича баённомалар;

асосий ишларнинг турларининг ҳажми, ишларнинг лойиҳа бўйича ва фактик қиймати ҳақидаги маълумотнома, шунингдек СМ-2 шакли;

2.2 Қуйидаги тузилма элементлари мажбурий бўлмасдан, улар ҳисобот таркибига мавжуд бўлганида киритилади;

матнли иловалар рўйхати (ҳисоботда мундарижадан сўнг жойлаштирилади);

матнли иловалар (агар улар алоҳида китобга киритилмаган бўлса), улар фойдаланилган манбаалар рўйхатидан сўнг жойлаштирилади;

тушунтирувчи расм, тасвир ва жадваллар рўйхати (матнли иловалар рўйхатидан сўнг жойлиштирилади);

бирламчи материалларни топширилиш далолатномаси (ҳисоботни тасдиқлаш баённомасидан сўнг жойлаштирилади);

2.3 Ҳисобот таркибида кўрсатилган тузилма элементларидан ташқари, мазмуни ва ҳисоботда жойлашиш ўрни тегишли кўринишдаги ишлар бўйича амалда бўлган меъёрий-техник ҳужжатлар томонидан белгиланган бошқа элементлар ҳам киритилиши мумкин.

3. ҲИСОБОТНИНГ МАТНЛИҚИСМИ МАЗМУНИГА БЎЛГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

3.1 Ҳисоботнинг матнли қисми Кириш, Асосий қисм ваХулосадан таркиб топади.

3.2 Кириш.

3.2.1 Киришда ҳал этиладиган илмий-техник масала(муаммо)нинг ҳозирги замондаги ҳолати ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси, ҳам ҳорижда ўрганилганлик даражаси(нашр қилинган материаллар бўйича)нинг қисқа кўринишдаги баҳоси, дастлабки маълумотлар, ҳал этиладиган масаланинг долзарблиги ва ишларни қўйишнинг асосланиши келтирилади. Мазкур ишнинг бошқа тугалланган, ҳам ўтказилаётган геологик-қидирув, мавзули ва илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлилиги акс этиши керак.

3.2.2 Киришда ишларнинг ижрочиси бўлган корхона(ташкилот), уларни бажариш услубияти, олинган фактик материал, махсуслашган геологик тадқикотларни ўтказган корхоналар (ташкилотлар) ва мутахассислар, ёрдам кўрсатган ёки маслахат берган ижрочилар хақида қисқача маълумотлар берилади.

Ҳисоботларда ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича давлат бюджети маблағлари ҳисобига бажарилган ишларнинг натижалари бўйича, шунингдек, иш жараёнида қабул қилинган ва дастлабки геологик топшириқларга (лойихага, дастурга, техник топшириққа) расмий тасдиқланган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилади.

3.2.3 Киришда шунингдек қуйидагилар кўрсатилади: дала ишлари районининг маъмурий ўрни;

ишлар худуди (райони), майдонининг географик холати, географик координатлари ва варақлар номенклатураси;

дала ишлари билан машғул бўлган мутахассисларнинг фамилияси ва дала ишларини ўтказишнинг календар муддатлари;

ишнингҳар бир муайян хили учун амалдаги меъёрий-техник ҳужжатлар билан белгиланган рўйхати, бошқа махсус маълумотлар.

3.3 Ҳисоботнинг асосий қисми.

3.3.1 Ҳисобот асосий қисмининг тузилиши ва мазмуни ишларнинг хар бир хили учун амалдаги меъёрий-техник хужжатлар билан белгиланади.

3.3.2 Ҳисоботнинг асосий қисми бўлим ёки кичик бўлимлар кўринишида қуйидагиларни ўз ичига олиш керак;

аввал бажарилган ишлар натижалари таҳлили ва умумлашмаси; қўйилган масалаларни хал этиш усулларининг тавсифи ва уларни қиёсий баҳолаш, ишларни бажаришда қабул қилинган услубиятни асослаш, ишларни ўтказишнинг йўналиши, мазмуни ва кетма-кетлигини белгиловчи амалдаги МТҲ (меъёрий техник хужжатлар)га кўрсатмалар;

ишларнинг метрологик таъминоти, ишлар жараёнида ўтказилган ўлчашларнинг, қўлланилган аппаратуранинг рўйхати, бу аппаратуранинг метрологии характеристикалари, олинган маълумотлар манбаларининг рўйхати, ўлчашлар ҳатоликларинингбаҳоси, аппаратурани текшириш даври ва ҳ.к. лар;

назарий, амалий ва эксперементал тадқиқотлар характери ва мазмунининг тавсифи (агар улар қўйилган масалани ҳал этиш доирасида ўтказилган бўлсалар), ҳисоблаш усуллари, олинган маълумотларнинг таҳлили;

бажарилган ишлар натижаларини уларнинг алоҳида турлари бўйича баён қилиш, қўйилган вазифаларни ечишнинг тўлиқлигини бахолаш, олинган натижаларни аввалги ёки ўхшаш ишлар маълумотлари билан қиёслаш;

қўшимча ишлар ўтказишни (агар бунга зарурият бўлса) ёки бундан кейинги ишларни тўхтатиш (агар салбий натижалар олинган бўлса);

олинган натижалар асосида қилинган ҳулосалар ва тавсиялар, жумладан, бундан кейинги ишларнинг йўналиши бўйича;

ишлар натижаларини жорий этиш бўйича тавсиялар, уларнинг хили ва аҳамияти ҳақидаги маълумотлар, тавсияларнинг эришилган даражага нисбатан афзалликлари, мумкин бўлган қўлланиш сохалари ва миқёслари, ишларнинг натижалари жорий этилган ҳолларда эса - корхона (ташкилот)нинг номи ва жорий этиш муддат,кўрсатилиб,техник-иктисодийасослашикелтирилади.

3.3.3 Агар фойдали қазилмалар конларини бирйўла излаш ишлари ўтказилган бўлса ҳисоботнинг асосий қисмида, асосий ишлар натижалари тавсифидан сўнг тегишли бўлим жойлаштирилади ва унинг кичик бўлимларида фойдали қазилмаларнинг хар бир тури бўйича ишлар натижалари баён этилади.

3.3.4 Моддалар, минераллар, тоғ жинслари ва маъданлар, табиий газлар, конденсатлар, нефт, табиий ва сунъий мухитларнинг таркиби ва хоссаларини тадқиқ этиш натижалари келтирилган ҳисоботларда қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак;

моддалар, минераллар, тоғ жинслари ва маъданларнинг физик константалари ва хоссалари ҳақидаги маълумотлар жадвал кўринишида келтирилиши; ўлчаш натижалари ва эксперементал боғланишлар графика ёки формулалар кўринишда келтирилганда, бу уларнинг жадвал кўринишидаги ифодаланиши билан алмаштирилмаслиги керак.

ҳисобот ишларнинг метрологии таъминоти хақидаги маълумотлар (ўлчаш объекти ва усули, ўлчаш шароитлари ва аппаратура, ўлчаш маълумотларига ишлов бериш, олинган маълумотларнинг ишончлилик даражасини баҳолаш)ни ўз ичигаолиши керак;

рақамли маълумотларнинг ва физик доимийларнинг қайси манбадан олингани кўрсатилиши;

физик натижалар бирликларнинг Халқаро тизими (Си)да келтирилиши керак.

3.3.5 Ҳисобот асосий қисмннинг ҳажми, машинка билан ёзилган 200 варақли матндан ошмаслиги керак.

3.4. Хулоса.

3.4.1 Хулоса”қисқа шаклда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак;

ишнинг асосий натижалари;

бажарилган ишлар ёки унинг алоҳида боскичлари бўйича хулосалар, иш натижасида олинган янги маълумотларнинг рўйхати;

ишларнинг кейинги йўналишлари бўйича тавсиялар;

иш натижаларидан фойдаланиш бўйича таклифлар.

4. ҲИСОБОТНИ РАСММЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ

4.1. Умумий талаблар.

4.1.1. Ҳисобот А4 форматдаги (297-210мм) ГОСТ (ISO 14001, ISO 18001, ISO 9001 ва ISO 9706) талабларига жавоб берувчи ёзув қоғозида варақнинг икки тарафида ШЭҲМ принтерида бир сатр оралиғида босилган бўлиши зарур. Босма ҳарфлар тиниқ ва қора рангда бўлиши керак.

4.1.2. Ёзув вақтида ҳисобот материалларини муқовалаш имкониятини ва у билан ишлашнинг қулайлигини таъминловчи талабларга риоя қилиниши керак. Шуни назарда тутиб варақ четки майдончаларининг ўлчамлари қуйидагича белгиланади:

чап майдонга - 30 мм. дан кам эмас;

ўнг майдонга - 10 мм. дан кам эмас;

юқори ва қуй и майдонга - 20 мм. дан кам эмас.

4.1.3. Ҳисобот биринчи нусхаси матнининг ва унга кирган барча материалларнинг бажарилиш сифати ва ёрқинлиги ҳисоботни кейинчалик турли усуллар, жумладан, электрон фотографиялаш усули билан репродукциялашни таъминлаши керак.

4.1.4. Ҳисобот матнига айрим сўзлар, формулалар, белгиларни чертёж шрифтида қора туш ёки паста билан ёзиб қўйилишига рухсат этилади.

Шундай рангда ҳисоботнинг алоҳида тузилма элементлари (титул варағи, ижрочилар рўйхати, қайдномалар, матнли ва чизма иловалар ва бошқалар)да хам ёзувлар қилинади.

4.1.5. Ҳисоботни расмийлаштириш жараёнида аниқланган ёзув чоғида йўл қўйилган хатоликлар ва чизма ноаниқликлар ёзув машинкасида ёки қўлда эхтиётлик билан тозалаб тўғриланади. Бир варақда бештадан ортиқ тўғрилашлар киритишга рухсат этилмайди.

4.1.6. Ҳисобот ва унга кирган барча материалларни расмийлаштиришда ҳисобот материалларининг узоқ вақт сақланишининг имконияти таъминланиши керак.

4.1.7. Ҳисобот катта ҳажмли бўлганда уни қисмларга ажратиш лозим. Ҳар бир қисмни 200 варақдан кўп бўлмаган алохида китоб кўринишида комплектланади.

4.1.8. Муқовалаш чоғида китобларни тикиш фақат иплар билан бажарилади.

4.1.9. Ҳисоботниг хар бир китоби қаттиқ муқовага эга булиши керак. 30 вараққача бўлган китоблар учун юмшоқ картонли муқовага рухсат этилади.

4.2. ШЭҲМ принтерида босилган ҳисоботни тақдим этиш чоғида, ҳисоботнинг электрон шакли ҳам бир вақтда топширилиши зарур (5-бандда мукаммал келтирилади).

4.3. Этикетка.

4.3.1. Этикетка (1-илова) ҳисобот ҳақидаги қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

ҳисоботни тузган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, корхона (ташкилот) ва уларнинг тузилма бўлинмалари номи (агар хисобот иккита корхона (ташкилот) томонидан тузилган бўлса, биринчн бўлиб ижрочи корхона (ташкилот), иккинчи - ҳамижрочи корхона (ташкилот) кўрсатилади);

хужжат билан танишишга чекланганлик грифи (агар у бўлса);

ҳисобот нусхасининг тартиб рақами;

маъсул ижрочининг фамилияси, исми-шарифи;

ҳисоботнинг тўлиқ номи (рўйхатга олиш хужжатларига мувофиқ), мавзунинг тартиб рақами, ишларни бевосита амалга оширувчи ва ҳисоботни тузувчи тузилма бўлиимасининг номи;

китобнинг умумий сони;

китобнинг тартиб рақами ва унинг номи;

ҳисоботнинг чиқарилган жойи, йили.

4.3.2. Этикетка 140-150x100-110 мм. ўлчамли тўғри бурчак шаклига эга ва ҳисобот хар бир китоби муқовасининг марказига жойлаштирилади. Этикеткани расмийлаштириш намунаси 2-иловада келтирилган.

4.4. Титул варағи.

4.4.1.Титул варағи (3-илова) ҳисоботнинг биринчи варағидир ва у 4-иловада келтирилган намуналарга мувофиқ вариантлардан бири бўйича расмийлаштирилади.

Титул варақларнинг чоп этилган (босма) бланкаларидан фойдаланиш мумкин, уларни ШЭҲМ принтери ёки ёзув машинкасида тўлдирилади.

4.4.2. Титул варағи қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг номи, ҳисоботни тузган корхона (ташкилот) ва унинг тузилма бўлинмасининг номи (кейинги ҳолда қисқартирилган номи хам). Бунда номлардаги ташкилий тузилмалар даражаси учтадан ошмаслиги керак;

УЎТ (универсал ўнли таснифи) индекси;

хужжат билан танишишга чекланганлик грифи (агар убўлса);

ҳисобот нусҳасининг тартиб рақами;

Давлат геологик фонди томонидан берилган давлат томонидан рўйхатга олиш тартиб рақами;

инвентар тартиб рақами;

келишилганлик грифи (керак бўлганда);

тасдиқлаш грифи;

хисоботнинг рўйхатга олиш хужжатларига мувофиқ тўлик номи;

мавзунинг тартиб рақами, корхона (ташкилот)нинг ишларни бевосита ўтказган ва ҳисоботни тузган тузилма бирлиги (партия, участка ва ҳ.к.)нинг номи, бажарилган ишларнинг миқёси,варақларнинг номенклатураси, ишларни бажариш даври;

китоблар сони (агар китоблар иккита ва ундан ортиқ бўлса);

китобнинг рим рақамларида келтирилган тартиб рақами (агаркитоблар иккита ва ундан кўп бўлса) ва унинг номи (жумладан матнли иловалар);

илмий рахбарнинг, корхона (ташкилот) бош геологининг ёкиишлар ва кураторлик қилувчи шахснинг лавозими, илмий даражаси, илмий унвони (агар у бўлса), имзоси, сана ва имзоларнинг тафсилоти;

ҳисоботни тузган тузилма бўлими раҳбарининг мансаби, имзоси (эксплуатация бошлиғи, кичик корхона, фирма директори ваҳ.к.) сана, имзо тафсилоти;

ҳисобот чиқарилган жой, йил.

4.4.3. Агар ҳисобот иккита ва ундан кўп китоблардан иборат бўлса, биринчи китобнинг титул варағи 3-иловага мувофиқ иккинчи ва кейинги китобларники эса - 5 иловага мувофиқ расмийлаштирилиши керак.

4.4.4. Вазирлик (идора), ташкилотнинг номи ва ҳисоботнинг номи катта ҳарфлар билан ёзилади.

4.4.5. Келишилганлик грифи (агар у зарур бўлса) варақнинг чап қисмида жойлаштирилади ва келпшилган сўзидан, корхона (ташкилот) номидан, ҳисоботни келиштирган шахснинг лавозими, исми-шарифи,фамилияси ва имзосидан ҳамда келишиш санасидан ташкил топади. Имзо кохона (ташкилот)нинг гербли (у бўлмаганида бошқа хил) муҳри билан тасдиқланади.

4.4.6. Тасдиқланганлик грифи варақнинг ўнг қисмига жойлаштирилади ва тасдиқлайман сўзидан, корхона (ташкилот) номидан, ҳисоботни тасдиқлаган шахснинг лавозими, исми-шарифи,фамилияси ва имзосидан хам тасдиқлаш санасидан ташкил топади. Имзо корхона (ташкилот)нинг гербли (у бўлмаганида бошқа хил) муҳри билан тасдиқланади.

4.4.7. Агар иш шартнома асосида бажарилган бўлса, бу ҳисоботнинг кичик сарлавҳасида кўрсатилади ва буюртмачи корхона (ташкилот)нинг номи келтириладн. Расмийлаштириш намунаси 6-иловада келтирилган.

4.4.8. Агар ҳисобот ишларни биргаликда бажарган иккитакорхона (ташкилот) томонидан тузилган бўлса, тасдиқловчи имзолар ва мазкур йўриқноманинг 4.4.6. бандида белгиланган барча маълумотлар битта сатхда жойлаштирилишлари керак. Расмийлаштириш намунаси 7-иловада келтирилган.

Титул варағининг орқа томонида ҳисобот нусҳаларининг тақсимоти кўрсатилади.

4.5. Ижрочилар руйҳати.

4.5.1. Ижрочилар рўйхати ҳисоботни тузишда қатнашган барча ижрочилар фамилияларини ўз ичига олади.

Фамилиялар рўйҳатда устун кўринишида, маъсул ижрочи томонидан белгиланган тартибда келтирилади. Унинг фамилияси “маъсул ижрочи” деб ёзилиб биринчи бўлиб келтирилади.

Чап томонида ижрочининг лавозими, илмий даражаси ва илмий унвоникўрсатилади, сўнгра унинг имзоси, исм-шарифи, фамилияси ва(қавсларда)мазкур ижрочи томонидан бажарилган бўлим(кичик бўлим)нинг тартиб рақами келтирилади. Ҳамижрочилар учун уларнинг корхонаси(ташкилоти) кўрсатилади.

Зарурият бўлганида бўлимларнинг муаллифлари “Мундарижа” бўлимида ҳам кўрсатилиши мумкин.

Ижрочилар рўйхатини расмийлаштириш намунаси 8-иловада келтирилган.

4.5.2. Ишларни бажаришда иштирок этган ва ҳисоботнинг муаллифлари бўлган шахслар рўйхати ишларни ўтказишда қатнашган, бироқҳисоботнинг муаллифлари бўлмаган шахсларнинг рўйхати билан (бажарилган ишларнинг характерини кўрсатган холда) тўлдирилиши керак, бунда кейингиларнинг имзоси мажбурий эмас.

4.5.3. Агар ҳисобот икки ёки ундан кўп китобдан иборат бўлса, ижрочиларнинг рўйхати фақат биринчи китобда жойлаштирилади.

4.6. Реферат.

4.6.1. “Реферат” қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ўтказилган ишлар ва ҳисобот материаллари ҳақидаги асосиймаълумотлар;

реферат матни;

таянч сўзлар рўйхати.

4.6.2. Ҳисобот ҳақидаги асосий маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

муаллифларнинг исми-шарифи вафамилияси (катта ҳарфлар билан ёзилади). Биринчи бўлиб маъсул ижрочининг фамилияси, сўнгра ушбу йўриқноманинг 4.5.1. бандида кўзда тутилган тартибда, бошқа ижрочиларнинг фамилияси, бироқ учтадан кўп эмас, “ва бошқалар” деб кўрсатилган ҳолда келтирилади;

бажарилган ишларнинг номи, бетлар сони, иллюстрацияларнинг умумий сони, матндаги жадваллар сони, матнли ва графикали иловалар сони, фойдаланилган манбаалар сони, ҳисобот тузган ташкилотнинг номи, унинг тўлиқ манзилгоҳи, ҳисобот тугалланган ой ва йил, ҳисобот тарқатилган ташкилотлар рўйхати (қавслар ичида ёзилади), маъмурий бирлик (вилоят) ва чегараларида ўтказилган ишларнинг ҳудуди жойлашган. 1:1000000 миқёсдаги Давлат геологик хариталарнинг номенклатура варақлари.

Агар ҳисобот бир нечта китобдан иборат бўлса, ҳар бир китобнинг ҳажми алоҳида-алоҳида кўрсатилади.

4.6.3. “Реферат” матни.

Абзацдан бош ҳарфлар билан ёзиладиган “Реферат” сўзидан сўнг ўтказилган ишларнинг предмети, мақсади усуллари ва натижалари хақидаги маълумотлар, қисқача хулосалар, ишнинг самараси, олинган натижалардан фойдаланиши мумкин бўлгансоҳалар баён этилади.

4.6.4. Атоқли отлардан ёки бош келишикдаги сўз бирикмаларидан иборат бўлган ва рефератланувчи ҳисоботнинг асосий мазмунини ифодаловчи таянч сўзлар (сўзларнинг сони 5 тадан 15 тагача). “Таянч сўзлар” абзацдан, сарлавҳадан сўнг, кичик ҳарфлар билан, вергуллардан кейин ёзилади.

4.6.5. “Реферат” матнидан сўнг уни тузувчи ҳақидаги маълумотлар (“Рефератни тузувчи” сўзи, имзо, исми-шарифи ва фамилияси) келтирилади. “Реферат” нинг ҳажми белгиланган форматдаги икки варақдан ошмаслиги керак.

4.7. Геологик топшириқ (техник топшириқ, илмнй-тадқиқот ишлари дастуридан кўчирма ва ҳ.к.)лар.

4.7.1. Тасдиқланган геологлк топшириқ (техник топшириқ, иллмй-тадқиқот ишлари дастуридан кўчирма ва ҳ.к. лар)нинг тасдиқланган кўчирма нусхаси ҳисоботга ишлардан мўлжалланган мақсад, вазифалар ва уларни бажариш ҳақидаги аниқмаълумотларни ҳисоботга киритиш мақсадида жойлаштирилади.

4.7.2. Геологик топшириқ (техник топшириқ, илмий-тадқиқот ишлари дастуридан кўчирма, объектлар бўйича режа)нинг кўчирма нусхаси варақнинг бир томонида ёзилади ва ташкилот девонхонаси томонидан тасдиақланади.

4.8. Мундарижа.

4.8.1. “Мундарижа” ўз ичига ҳисобот бўлимлари, кичик бўлимлари ва бандларининг барча сарлавхаларини кетма-кет санаб ўтишни ва бу сарлавхалар, жумладан “Кириш”, “Ҳулоса”, “Матнли иловалар” рўйхати ва ҳ.к. лар жойлашган варақлар тартиб рақамини кўрсатишни ўз ичига олади.

Ҳисоботни тасдиқлаш, ишларнинг йўналишини кўриш бўйича қайдномалар ва бошқалар “Мундарижа”да кўрсатилиши керак эмас.

4.8.2. Агар ҳисобот икки ёки ундан кўп китоблардан тузилган бўлса, биринчи китобда барча ҳисоботнинг ҳар бир китоб бўйича алоҳида, кейингиларида эса фақат шу китобнинг мазмуни жойлаштирилади.

4.9. Терминлар, таърифлар, шартли белгилар ва қисқартмалар ҳисоботнинг бутун матни учун ягона хилда бўлишикерак. Стандартлаштирилмаган, янги ва кам қўлланиладигантерминлар, таърифлар, шартли белгилар ва қисқартмалар Iкитобда алоҳида рўйхат кўринишида келтирилади. Устун кўринишида жойлашган рўйхатнинг чап томонида (алифболи тартибда) терминлар, таъриф ва х.к. лар, ўнг томонда эса, унинг муфассал маъноси келтирилади.

4.9.1. Агарда ҳисоботда янги ва кам қўлланиладиган терминлар, белгилар ва ҳ.к. лар уч мартадан кам қайтариладиган бўлса, рўйхат тузилмайди, уларнинг муфассал маъноси ҳисобот матнида биринчи марта эслатилганда келтирилади.

4.10. Иллюстрациялар ва жадваллар рўйхати.

4.10.1. Иллюстрациялар ва жадваллар рўйхати ўз ичига барчаиллюстрациялар ва жадвалларнинг тартиб рақамлари, сарлавҳаларини, уларнинг матндаги жойлашиш варақларини кўрсатган ҳолда олади. Аввал иллюстрациялар рўйхати, сўнгра унинг давоми сифатида жадваллар рўйхати келтирилади.

4.10.2. Агар ҳисобот икки ёки ундан ортиқ китобда расмийлаштирилса, уларнинг матнида иллюстрация ва жадвалларнинг рўйхати китобларнинг тартиб рақами кўрсатилган холда, кейинги китобларда эса, фақат шу китобга оид иллюстрациялар ва жадваллар жойлаштирилади.

4.11. Матнли иловалар рўйхати.

4.11.1. Матнли иловалар рўйхатида илованинг тартиб рақами, унинг сарлавхаси (матндаги илованинг сарлавҳасига аниқ мос келадиган) ва у жойлашган варақнинг тартиб рақами кўрсатилади.

4.11.2. Агар ҳисобот хар бирида матнли иловалар бўлган икки ёки ундан кўп китобдан иборат бўлса, биринчи китобда матнли иловаларнинг умумий рўйхати, иккинчи ва кейинги китобларда эса, фақат шу китобга оид матнли иловалар рўйхати жойлаштирилади.

4.11.3. Агар матнли иловалар алоҳида китоб кўринишида расмийлаштирилган бўлса рўйхат ҳам унда, ҳам ҳисоботнинг биринчи китобида улар жойлашган китобнинг тартиб рақамини кўрсатган холда келтирилади.

4.12. Чизма иловалар рўйхати.

4.12.1. Чизма иловалар рўйхати жадвал кўринишида, тартиб рақами, чизманинг номи, миқёси, варақлар сони, хужжат билан танишишга бўлган чеклашнинг грифини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Рўйхатнинг сўнггида иловаларнинг ва хужжат билан танишишга бўлган чеклашнинг грифи келтирилган варақлар сони (агар улар биттадан кўп бўлса, варақларнинг умумий сони) кўрсатилади.

Агар мазкур жилдда жойлаштирилган иловалар ҳужжатлар билан танишишга бўлган чеклашлар грифига эга бўлмаса, жадвалдаги тегишли графа тушириб қолдирилади.

4.12.2. Чизма иловаларнинг сони кўп бўлмаганда (ДЗК томонидан тасдиқланадиган захираларни ҳисоблашга дойр ҳисоботлар бундан истисно) битта жилдда ҳам грифли, ҳам у сиз иловаларни биргаликда жойлаштиришга рухсат этилади. Бу холда рўйхат ушбу йуриқноманинг 4.12.1. да белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда ҳужжатга “Ҳужжат билан танишишга чекланганлик” графасига эга бўлмаган иловалар учун чизиқча қўйилади, якун эса алохида чиқарилади.

Мисол: 4-илованинг якуни 6 варақда, жумладан, 1-илова 2-варақда - ҳужжат билан танишишга чекланганлик грифи билан (чекланганлик даражасини кўрсатган ҳолда).

4.12.3. Агар ҳисобот икки ёки ундан кўп китобдан таркиб топиб, чизмали иловалар бир нечта жилдда жойлашган бўлса, ҳисоботнинг биринчи китобига иловаларнинг умумпй рўйхати улар турган жилднинг тартиб рақаминикўрсатган ҳолдажойлаштирилади, кейинги китобларда эса, фақат шу китобга тегишли жилд (жилдлар)да турганиловалар рўйхатижойлаштирилади.

4.13 Ҳисобот матни.

4.13.1. Ҳисобот асосий қисмининг матни бўлимларга, кичик бўлимларга, бандларга, кичик бандларга бўлинади. Бўлим ва кичик бўлимлар сарлавҳаларга эга бўлиши керак.

4.13.2. Бўлимлар, шунингдек, “Кириш” ва “Ҳулоса” янги бетдан ёзилади. Сарлавҳалар қаторнинг ўрта қисмида матн чегараларига нисбатан симметрик равишда, катта ҳарфлар билан, охирида нуқтасиз жойлаштирилади.

Кичик бўлимлар сарлавҳалари абзацдан кичик ҳарфлар билан ёзилади (биринчи абзац бундан мустасно). Абзацлар, шу жумладан тартиб рақами абзацлар, матннинг чап чегарасидан (майдондан) 5 та печатланган белги ва чекланиш ҳисобига ҳосил қилинади.

Агар бўлимлар ёки кичик бўлимлар сарлавҳаси 2 таиборадан иборат бўлса, биринчисининг охирига нуқта қуйилади.

Бандлар ва кичик бандлар сарлавҳаси (агар улар бўлса) кичик ҳарфлар билан (биринчи катта ҳарфдан ташқари) абзацдан ёзилади. Сарлавҳаларда тагига чизишларга ва сўзларда бўғин кўчиришларга рухсат этилмайди.

4.13.3. Бўлим сарлавҳаси ва ундан кейин келадиган матн орасидаги масофа қаторлараро уч оралиқни ташкил этиши керак (бирярим оралиқда ёзилган ҳолда).

Кичик бўлим сарлавхаси ва олдинги матннинг охирги қатори орасидаги масофа қаторлараро тўрт оралиқни ташкил этиши керак.

4.13.4. Ҳисобот бўлимлари араб рақамлари билан нуқта қўйилган холда (1., 2., ва ҳ.к.) нўмерланади.

Кичик бўлимлар ҳам араб рақамлари билан нуқта қўйилган ҳолда белгиланади. Нуқталар бўлимни белгиловчи рақамлардан сўнг қўйилади. (1.1., 1.2., 1.3. ва ҳ.к.). Ҳисоботнинг янада кичикрок кисмлари (бандлар, кичик бандлар) ҳам бўлим ёки кичик бўлимни белгиловчи рақамдан кейин кўйилган араб рақамлари билан нуқта қўйилган холда нўмерланади (1.1.1., 1.1, 2., 1.2.1. ва ҳ.к.). “Кириш” ва “Хулоса” нўмерланмайди.

4.13.5. Ҳисоботда жойлаштирлган иловалар, жадваллар ва иллюстрацияларга ҳаволалар тегишли тартиб рақамини доиравий қавсларда кўрсатиш йўли билан берилади. Мисол:(3.2-расм), (4.1-жадвал), (2-матнли илова).

4.13.6. Матнда фойдаланилган манбаларга иловалар рўйхатдаги тегишли тартиб рақамини, зарур ҳолларда эса - бетларни доиравий қавсларда ажратиб кўрсатиш йўли билан берилади. Масалан: (15, т. 1, 80 б.).

Муаллифларнинг фамилиясини ёки сарлавхаларнинг биринчи сўзларини ва нашр йилини кўрсатиш йўли билан ҳавола қилишга рухсат этилади. Масалан: (Абдуллаев, 1956); (Геологик ҳужжат, 1934). Бу ҳолда фойдаланилган манбалар рўйҳатда нўмерланмайди.

4.13.7. Матнда келтирилган барча кўчирмалар қўштирноқ ичига олинади ва фойдаланилган манбага ва оригиналнинг бетига қилинган ҳавола билан берилади.

4.13.8. Ҳисобот матнида келтирилган формулалар агар уларбиттадан кўп бўлса, бўлим чегерасида араб рақами билан нўмерланади. Формуланинг тартиб рақами бўлимнинг тартиб рақами ва формуланинг бўлимдаги тартиб рақамидан ташкил топади. Бу тартиб рақамларининг хар биридан сўнг нуқта қўйилади, формуланинг тартиб рақамини унинг сатҳида варақнинг ўнг томонида доиравий қавслар ичида кўрсатилади,

Масалан:

S(Q) - Q + Е (2.4) (иккинчи бўлимнмнг тўртинчи формуласи).

Матнда формулаларга ҳаволалар доиравий қавсларда унинг тартиб рақамини кўрсатиш йўли билан берилади. Масалан : (2. 4.) формулада.

4.13.9. Ўнли касрни ёзишда бутун сон касрдан вергул билан ажратилиши керак.

4.13.10. Ҳисобот матнидаги санаб чиқишлар доиравий қавслардагига араб рақамлари билан белгиланади: 1); 2) ва ҳ.к. Санаб ўтишларни матн олди дефислари билан ажратишга рухсат этилади.

4.13.11. Матнга ва жадвалларга бериладиган иловаларда фақат маълумотнома ва тушунтириш характеридаги маълумотлар кўрсатилади. Агар фақат битта илова бўлса, уни нўмерланмайди ва “Илова” сўзидан сўнг нуқта қўйилади.

Агар иловалар бир нечта бўлса, Иловалар сўзидан сўнгикки нуқта қўйилади. Иловалар араб рақамларидан кейин нуқта кўйилган ҳолда нўмерланади.

Масалан: Иловалар: 1., 2., ва ҳ.к.

4.13.12. Рақамли, матнли ва аралаш материаллардан иборат жадваллар ҳисоботда ва бетлардаги матнларнинг ўртасида ҳамда, алоҳида варақларда ҳам жойлаштирилади, ва жадвал кўринишидаги шаклга келтирилади.

Бунда жадвал қаторларининг баландлиги 8 мм дан кам бўлмаслиги керак. Жадвалларнинг графалари, агар матнда уларга ҳавола булмаса, нўмерланмайди. Тартиб рақами графаси жадвалга киритилмайди.

4.13.13. Ҳар бир жадвал унинг мазмунини ифодаловчи сарлавҳа билан берилади. Сарлавҳа кичик ҳарфлар (катта ҳарфли биринчисидан ташқари), охирида нуқтасиз ёзилади, унинг тагига чизилмайди ва жадвал тепасининг марказига жойлаштирилади.

4.13.14. Жадвалларга ҳисоботнинг ҳар бир бўлими бўйича алоҳида-алоҳида тартиб рақами берилади. Жадвалнинг тартиб рақами ўзаро нуқта билан ажратилган бўлимнинг тартиб рақамидан ва жадвалнинг тартиб рақамидан таркиб топади.

Масалан: 1.6-жадвал (биринчи бўлимга тегишли 6-жадвал).

Агар ҳисоботда битта жадвал бўлса, унга тартиб рақами берилмайди ва Жадвалсўзи ёзилмайди.

Жадвалнинг тартиб рақами ўнг томонда сарлавҳадан икки оралиқ юқорида жойлаштирилади.

4.13.15. Жадвални матнда у ҳақда биринчи марта эслатилгандан сўнг шундай жойлаштириладики, китобни тескарисига очмасдан ёки соат стрелкаси бўйича очиб ўқиш мумкин бўлсин.

4.13.16. Кўп сонли қаторлардан иборат жадвалларни бошқа варақга ўтказишга рухсат этилади, бунда ҳар бир варақда жадвал графаларининг тартиб рақами кўрсатилиши керак.

Сарлавҳа ва тартиб рақами жадвалнинг фақат биринчи қисми устида кўрсатилади, унинг кейинги қисмлариустида “Давоми” сўзи ёзилади, агар ҳисоботда жадвал биттадан кўп бўлса, жадвалнинг тартиб рақами кўрсатилади. Масалан:”2.4- жадвалнинг давоми”.

Кўп сонли графалардан иборат жадвални қисмларгаажратиш ва битта бет чегарасида унинг бир қисмини бошқа қисми тагида жойлаштиришга рухсат этилади. Бу ҳолда жадвалнинг ҳар бир қисмида қаторлар сарлавҳаси қайтарилади.

4.13.17. Жадвалларни икки марта катта форматли (А-3) варақларда ёзишга рухсат этилади.

4.13.18. Агар жадвалнинг берилган графасидаги матн битта сўздан иборат бўлса, кейинги қаторда уни қўштирноқлар билан алмаштиришга рухсат этилади, агар иккита ёки ундан кўп сўздан иборат бўлса, матн биринчи марта қайтарилганда “Ўшанинг ўзи”, ундан кейин эса қўштирноқлар билан алмаштирилади.

Қайтариладиган рақамлар белгилар, математик, кимёвий ва бошқа символларни қўштирноқлар билан алмаштиришга рухсат этилмайди.

4.13.19. Агарда жадвалнинг у ёки бу графасида рақамли ва бошқа хил матьлумотлар келтирилмаса (улар бўлмаса) бу жойга чизиқча қўйилади.

4.14. Иллюстрация ва чизмалар.

4.14.1. Иллюстрациялар, уларнинг таркибий қисмлари ва ёзувлари (миқёси ва аниқлиги) сифатли репродукциялаш имконини таъминлайдиган қилиб тайёрланади.

Иллюстрациялар ва чизма материаллар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

Ҳисоботда келтирилган иллюстрация ва чизма иловалардаги чизиқларнинг минимал қалинлиги 0,2 мм, чизиқлар орасидаги масофа 0,8 мм дан кам бўлмаслиги керак;

Ёзувлардаги шрифтнинг минимал ўлчами - 2 мм;

Шартли белгилар сифатида фойдаланиладиган геометрик шакллар томонлари (диаметрлари)нинг ўлчамлари - 2,5мм;

Иллюстрацияларнинг шартли белгилари ва бошқа элементларини кўк ва ҳаворангдан бошқа барча ранглардатасвирлашга рухсат этилади.

4.14.2. Матндаги барча иллюстрациялар (фотографиялар,расмлар, схемалар ва ҳ.к. лар) расм деб номланади, “Расм” сўзи билан белгиланади ва бўлим чегарасида араб рақамлари билан нўмерланади. Иллюстрациянинг тартиб рақами ўзаро нуқта билан ажратилган бўлимнинг тартиб рақамидан ва унинг тартиб рақамидан таркиб топади. Масалан: “1.2-расм” (биринчи бўлимнинг иккинчи расми).

ШЭҲМ принтерида (ёзув машинкасида) бажарилган тушунтириш матни бевосита Қоғоз варағига жойлаштирилиши мумкин, унга иллюстрация клейланади.

Агар ҳисоботда ҳаммаси бўлиб битта иллюстрация бўлса, у нўмерланмайди ва “Расм” сўзи ёзилмайди.

4.14.3. Ҳисоботдаги иллюстрацияларни матндаги уларга ҳаволаларга имкони борича яқин жойлаштириш лозим, токи уларни китобни тескарига очмасдан ёки соат стрелкаси бўйича очиб биргаликда кўриш мумкин бўлсин.

А4 форматидан кичик ўлчамдаги иллюстрациялар А4 форматдаги Қоғозга клейланиши керак.

4.14.4. Иллюстрациялар номга (ва зарурият бўлганда) тушунтириш маълумотлари (расм ости матни)га эга бўлишлари керак. Номлар иллюстрация устида, тушунтирши маълумотлари уларнинг тагида жойлаштирилади. Номлар катта ҳарфлар билан расм ости матн кичик ҳарфлар билан (катта харфли биринчисидан ташқари) ёзилади.

Иллюстрациянинг тартиб рақами тушунтириш маълумотлари тагига ва агар улар бўлмаса, бевосита иллюстрация тагига жойлаштирилади.

4.14.5. Ҳисоботнинг Давлат геологик фондига тақдим этиладиган биринчи нусхасида фотографиялардан ташқари барчаиллюстрациялар штрихли, фотография ёки полиграфия усуллари билан кўпайтирилган ёки туш билан бажарилган бўлиши керак.

Фотографиялар оқ-қора рангларда ҳам рангли ҳам бўлипш мумкин.

4.14.6. Ҳисобот матнига жойлаштирилган иллюстрациялар сони унинг мазмуни билан аниқланади ва ҳаддан ташқари кўп бўлмаслиги, фақат ҳисоботга аниқлик ва муайянлик бериш учун етарли бўлиши керак.

4.15. Ҳисобот бетларини нўмерлаш.

4.15.1. Ҳисобот бетларини нўмерлаш бошидан охиригача ва ҳар бир китоб учун мустақил бўлиши керак. Биринчи китоб учун биринчи бет титул варағи, иккинчи бет - ижрочилар рўйхати, учинчи бет –“Реферат” ва ҳ.к. дир. Титул варағига бетнинг тартиб рақами қўйилмайди.

Бетларнинг тартиб рақами варақларнинг ўнг юқори қисмида араб рақамлари билан босилади ёки қора сиёх ёки паста билан қўйиб чиқилади.

4.15.2. Алоҳида бетларда жойлашган, матн билан бирга муқоваланадиган жадваллар ва иллюстрациялар умумий нўмерацияга киритилади.

Ҳисобот форматидан катта, бироқ АЗ форматидан катта бўлмаган варақларда бажарилган жадваллар ва иллюстрациялар тахланиб битта варақ сифатида нўмерланади.

4.15.3. Матнли иловалар, агар улар ҳисобот матни билан, унинг давоми сифатида муқоваланган бўлса, умумий нўмерацияга киритилади.

4.16. Фойдаланилган манбалар рўйхати.

4.16.1. Фойдаланган манбалар рўйхатига ҳисоботни тузишда фойдаланилган барча фонд ва нашр этилган материалларкиритилади.

4.16.2. Манбалар рўйхати алифболи тартибда, нашр этилган ва фондли ишлар учун алоҳида-алоҳида тузилади(алифболи тартибда давлат, рус ва ҳорижий тилларда).

Манбага ҳавола бутун рўйхат учун ушбу йўриқноманинг 4.13.6. бандида белгиланган тартибда келтирилади.

4.16.3. Битта муаллифнинг бир нечта иши мавжуд бўлган ҳолда ишлар нашр қилиниш йиллари бўйича, йиллар мостушганда (бир хил бўлганда) -улар номларининг алифболитартибидагикетма-кетликда            келтирилади.Сўнгхаммуалифликдаги ишлар, ҳаммуаллифлар фамилияларининг алифболи тартибида, муаллифлик жамоалари тўла мос тушганда эса, нашрларнинг хронологик тартибида келтирилади.

4.16.4. Муаллифларнинг (учтагача) фамилияси ва исм- шарифлари вергуллар билан ажратилади, муаллифлар рўйхатидан сўнг нуқта қўйилади.

Агар муаллифлар сони тўрт ёки ундан кўп бўлган ҳолларда аввал манба кўрсатилади (мақоланинг ёки китобнинг номи), сўнгра эса, муаллифлар рўйхати (тўртта фамилия ёки “ва бошк.” сўзи қўшилган учта фамилия) берилади.

4.16.5. Китоб (монография)нинг библиографик тавсифи қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

муаллиф (муаллифлар)нинг фамилияси, исми-шарифи;

китобнинг сарлавҳаси;

нашр килиш жойи (шахар ва нашриёт) ва йили;

бетлар сони.

4.16.6. Даврий нашрга оид мақоланинг библиографик тавсифи қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

муаллиф (муаллифлар)нинг фамилияси ва исми-шарифлари;

мақоланинг сарлавхаси;

нашр (журнал)нинг номи;

дефис орқали сериянинг номи, нашрнинг чиқиш йили, томи, тартиб рақами, иш бетларининг тартиб рақами.

4.16.7. Тўпламга кирган мақоланинг библиографик тавсифи қуйидагиларниўз ичига олиши керак:

муаллиф (муаллифлар)нинг фамилияси ва исми-шарифи; мақоланинг сарлавхаси; тўпламнинг тўлиқ номи;

шаҳар, нашриётнинг номи, нашр қилинган йили;

мақола бетларининг тартиб рақами;

4.16.8. Ҳисоботнинг библиографик тавсифи қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

муаллиф (муаллифлар)нинг фамилияси ва исми-шарифи;

ҳисоботнинг сарлавхаси, ундан кейин, ”ҳисобот” сўзи келтирилади.

чиқиш шаҳри, йили;

бетлар сони;

фойдаланилган манбаларнинг библиографик тавсифлари намуналари 9-иловада келтирилган.

4.17. Матнли иловалар.

4.17.1. Матнли иловаларга ихтиерий шаклда ёки жадвал кўринишида расмийлаштирилган, ҳисоботнинг тўлиқлиги ва ҳулосаларни тушунтириш учун зарур бўлган ёки улар учун бирламчи материал бўлган ёрдамчи материаллар (кесимлар ва бурғи қудуқлар тавсифи, захираларни ҳисоблашга оид жадваллар, лабораторияли аниқлашларнинг натижалари ва уларнинг математик ишлови ва ҳ.к. лар) киритилади.

Иловалар айрим варақларининг ўлчамлари АЗ форматидан (қўш варақ) ошмаслиги керак. У тахланган кўринишда тақдим этилади.

4.17.2. Мажбурий матнли иловаларнинг рўйхати ишларнинг ушбу хили бўйича ҳисоботларнинг мазмунига тегишли меъерий- техник ҳужжатлар томонидан белгиланган талаблар билан аниқланади.

4.17.3. Ҳар бир матнли иловага сарлавҳа берилади, у янги бетдан ёзилади ва мазкур матнли илованинг муаллифи-тузувчиси томонидан имзоланади.

4.17.4. Матнли иловали варақнинг ўнг юқори бурчагида катта ҳарфлар билан “Илова” сўзи ёзилади. Агар матнли иловалар сони икки ёки ундан кўп бўлса, уларни араб рақамлари билан белгисисиз нўмерланади.

4.17.5. Матнли иловаларнинг ҳажми катта бўлганида улар битта ёки бир нечта китобга жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳолда ҳар бир китобнинг ушбу йўриқноманинг талабларига мувофиқ расмийлаштирилган этикеткаси ва титул варағида катта ҳарфлар билан “иловалар” сарлавҳаси ёзилади ва китобнинг тартиб рақами қўйилади.

4.17.6. Матнли иловалар ҳисоботнинг бевосита давоми бўлиб, ўшандай Қоғозда ёзилади ва уларнинг бетлари, агар иловалар алоҳида китоб кўринишида ажратилган бўлмасалар, 4.14.2. ва 4.14.3. бандларга мувофиқ матн билан қаторасига нўмерланади.

Агар матнли иловалар битта ёки бир нечта китоб кўринишида расмийлаштирилса, улардаги бетлар ҳар бир китоб чегарасида нўмерланади.

4.18. Ҳисобот формуляри.

4.18.1. Хисоботнннг формулярида ҳисобот мауллифлик вариантини тузиш, матнни ёзиш, чизмаларни расмийлаштириш, ҳисоботни ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишларни ўтказган бўлинманинг тегишли хизматлари томонидан кўрилиш муддатлари,ҳисоботнинг кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, бирламчи материалларини доимий сақлаш учун бериш муддатлари ҳақидаги маълумотлар ифодаланади.

Ҳисобот формулярининг шакли ва муайян мазмуни ер ости бойликларини геологпк ўрганиш бўйича ишларни амалга оширувчи корхона (ташкилот) томонидан белгиланади.

4.19. Ҳисоботга рецензия (ҳисобот ҳақидаги фикр- мулоҳазалар).

4.19.1. Ёзиб тайёрланган ҳисобот иловалари ва бошка зарурий материаллар билан малакали мутахассис (мутахассислар)га меҳнат шартномаси билан аниқланган тартибда ва шартларда фикр-мулохаза билдириш учун берилади.

4.19.2. Рецензия (фикр-мулохазалар) сарлавхасида мавзунинг тўлиқ номи(ҳисобот титул варағига мувофиқ равишда) унинг шифри, маъсул ижрочининг фамилияси кўрсатилиши керак.

4.19.3. Ҳисобот бўйича рецензия (фикр-мулохазалар) ишнинг мақсади ва вазифалари, қўлланилган услубият, ишни айрим босқичларининг қисқача тавсифини, унинг натижаларини баҳолаш ва уларни жорий этиш имкониятларини, шунингдек, бажарилганишнинг лойиҳа (дастур)га ва геологик (техник) топшириққа мувофиқлигини баҳолашни ўз ичига олиши керак.

4.19.4. Агар рецензия (фикр-мулохазалар) муаллифи ҳисобот тузилган ташкилотнинг ходими бўлмаса, унинг имзоси иш жойида тасдиқланади.

Агар рецензияда муҳим фикр-мулохазалар бўлса, ҳисоботга ҳар бир фикр-мулохаза бўйича ўзгартишлар киритиш ёки уларни рад этишни асослаш бўйича унинг муаллифи томонидан имзоланган маълумотнома жойлаштирилиши мумкин.

4.19.5. Агар ҳисобот икки ёки ундан кўп китобдан таркиб топса, рецензия (фикр-мулоҳаза) охирги китобда жойлаштирилади.

4.20. Ҳисоботни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш баёни (баённомалари).

4.20.1. Давлат геологик фондига тақдим этиладиган барча ҳисоботлар уни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича баённомаларга, шунингдек, ҳисоботнинг буюртмачи корхона (ташкилот) томонидан кўриб чиқиш баённомасига (шартномали ишлар ҳолида) эга бўлишлари керак.

4.20.2. Ҳисоботни кўриб чиқиш баённомасида қуйидагилар акс этиши керак:

хисоботни кўриб чиққан идоранинг номи;

кўриб чиқиш санаси;

баённоманинг тартиб рақами;

мажлис қатнашчиларининг исми-шарифлари ва фамилиялари;

кун тартиби;

ҳисоботни муҳокама этиш натижалари;

ҳисоботни тўртбалли тизимда баҳолаш;

иш натижаларини жорий этиш бўйича тавсиялар;

ҳисобот кўриб чиқилган мажлиснинг раиси ва котибининг имзолари, исми-шарифлари ва фамилиялари (қавсларсиз).

4.20.3. Илмий-техник кенгашлар ва Илмий-мухаррирлик кенгашларининг баённомаларида ўтказилган ишлар ва ҳисобот сифатини умумий баҳолаш билан бир қаторда, тузилган хариталар кондиционлигининг баҳоси, зарурият бўлган ҳолларда ўтказилган ишларнинг иқтисодий самарадорлигининг баҳоси келтирилиши керак.

4.20.4. Агар хисобот бир неча китобдан иборат бўлса, ҳисоботни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича баённома сўнгги китобга жойлаштирилади.

4.21. Бирламчи материалларни топшириш далолатномаси.

4.21.1. Бирламчи материалларни топшириш далолатномаси мазкур корхона (ташкилот)да белгиланган талабларга мувофиқ ва шаклда расмийлаштирилади.

4.21.2. Агар ҳисобот икки ёки ундан кўп китоблардан иборат бўлса, бирламчи материалларни топшириш далолатномаси сўнгги китобда жойлаштирилади.

4.22. Ишнинг асосий хиллари физик ҳажмларининг бажарилганлиги, ишларнинг лойиҳа бўйича ва фактик қиймати ҳақидаги маълумотнома:

4.22.1. Маълумотномада ўтказилган ишларнинг смета қиймати ва бўлинма томонидан босқичлар бўйича, агар улар бўлмаса (изланишлар, баҳолаш, қидирув ишлари ва ҳ.к. лар) амалдаги сарф-ҳаражатлар кўрсатилади.

4.22.2. Тасвирлаш ишлари учун маълумотномада, уларнинг умумий смета ва амалдаги қийматларидан ташқари, шунингдек бир квадрат километрни тасвирлашнинг смета ва амалдаги қиймати ҳам кўрсатилади.

4.22.3. Маълумотнома ҳисобот тузган корхона (ташкилот) раҳбари ва Бош ҳисобчиси томонидан имзоланади. Имзолар муҳр билан тасқиланади.

4.22.4. Агар ҳисобот икки ёки ундан кўп китобдан иборат бўлса, маълумотнома уларнинг охиргисида жойлаштирилади.

4.23. Чизма иловалар.

4.23.1. Чизма иловалар - ҳисобот варағи форматига сиғмайдиган алоҳида варақларда бажарилган, ишлар натижаларини акс эттирувчи материаллар (турли мазмундаги хариталар, стратиграфик устунлар, кесимлар ва ҳ.к. лар)дир.'

4.23.2. Мажбурий чизма иловалар рўйхати ҳисоботи тақдим этиладиган ишларнинг хилига боғлиқ ва ишларнинг лойиҳаси (дастури) ва амалдаги тармоқ меъёрий ҳужжатларинингталаблари билан аниқланади.

4.23.3. Давлат геологик фондига юбориладиган ҳисоботдаги чизма иловалар калькада туш билан контурли - штрихли бажарилган ҳолда ёки полиграфия усули билан кўпайтирилган ёхуд хариталаш қоғозида ШЭҲМ ёрдамида бажарилган ҳолда тақдим этилиши керак. Иловаларни ва иллюстрацияларни қўшимча сингдириш йўли билан калькаларда бажаришга рухсат этилмайди. Зарурият бўлганида иловалар бўялади. Бўяшни фақат мустаҳкам бўёқлар билан амалга ошириш лозим.

4.23.4. Ҳар бир чизма иловада, жумладан кўпварақли илованинг ҳар бир варағида, варақнинг қуйи ўнг бурчагида 10-иловага мувофик қора туш ёрдамида бажариладиган, бурчак штампи қўйилади.

4.23.5. Зарурият бўлганида шартли белгилар учун ажратилган майдонда, ушбу илова варақларининг жойлашиш схемаси келтирилади.

4.23.6. Ҳужжат билан танишишга чеклашлар грифи (агар у бўлса) чизма иловани ҳар бир варағининг ўнг юқори бурчагига қўйилади.

4.23.7. Зарурият бўлганида бурчак штампи таркибидаги чизма илованинг номи ва унинг тартиб рақами сарлавҳа кўринишида қайтарилиши мумкин.

4.23.8. Хариталардан иборат чизма иловалар бурчакштампида миқёсдан ташқари, мазкур иловани тузишдафойдаланилган картографик асосга кўрсатма бўлиши керак.

4.23.9. Зарурият бўлганида бурчак штампига “Бош мутахассис имзоси” (Корхона (ташкилот)нинг бош геологи, бош мухандиси ва бошқа мутахассислари ёки унинг тузилма бўлинмалари раҳбарларининг имзоси) киритилиши мумкин.

4.23.10. Чизма иловалар 210x300мм. форматли жилдларга 70-80 мм. дан кўп бўлмаган қалинликда жойлаштирилади, майдонларни тасвирлаш ишларининг натижалари бўйича ҳисоботларга эса, 700x700мм. ўлчамли жилдларда халқаро разграфканинг стандарт варақларида берилиши мумкин.

4.23.11. Танишишга чекланганлик грифига эга бўлган ва бундай грифга эга бўлмаган чизма иловалар ҳар хил жилдларга жойланадилар.

Уларни битта жилдга жойлаштиришга иловаларнинг умумий сони унча кўп бўлмаганидагина ва бу фақат амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига зид келмаган холатдагина рухсат этилади.

4.23.12. Чизма иловаларнинг барча варақлари жилд формати бўйича бурчак штампи варақнинг юза томонида турадиган қилиб тахланади.

4.23.13. Жилддаги чизма иловалар муқоваланмайди; бир неча варақларда бажарилган иловаларнинг алохида варақлари елимланмайди.

4.23.14. Чизма иловалар жойлаштирилган жилдга 1-иловага мувофиқ расмийлаштирилган этикетка елимлаб қўйилади, унга “Чизма иловалар” сарлавхаси қўйилади, бироқ китобнинг тартиб рақами кўрсатилмайди.

Агар чизма иловалар жойлашган жилд биттадан кўп бўлса, улар нўмерланади ва тартиб рақами этикеткада кўрсатилади.

4.23.15. Чизма иловалар жилдда агар уларнинг тартиби ишларнинг берилган хили бўйича ҳисобот учун амалдаги раҳбарий хужжатларда кўзда тутилмаган бўлса, ҳисоботдаги аҳамияти даражасига мувофиқ жойлаштирилади.

4.23.16. Жилднинг ички томонига унда турган ушбу йўриқнома талабларига мувофиқ расмийлаштирилган иловалар рўйхати елимлаб қўйилади.

 

 

5. ҲИСОБОТНИНГ РАҚАМЛИ (МАШИНА ЎҚИЙДИГАН) ВЕРСИЯСИ

Давлат геология фондига тақдим этиладиган геологик маълумотни электрон ташувчиси сифатида CD ёки DVD дискларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Ҳар бир диск этикеткали қаттиқ қадоққа эга бўлиши лозим. Ҳисобот билан бирга топширилаётган дискни графиклар ёки китобнинг қаттиқ жилдларида жойлаштириш тавсия этилади.

Битта дискда фақат бир ҳисобот материаллари ёзилиши мумкин. Катта ҳисоботлар бир неча дискларда жой олиши мумкин. Ҳисобот материаллари дискга, одатда қисқартирилмаган ҳолда ёзилади. Агар, ёзилаётган файл ўлчами диск сиғимидан ортиқ бўлса, уни WinRAR ёки WinZIP архиваторларидан фойдаланган ҳолда сиқиб ёзиш тавсия этилади. Агар, сиқилган файл диск ҳажмидан ортиқ бўлса, уни кўп жилдли файл кўринишида ёзиш керак бўлади.

Машина ўқийдиган версия таркибига (doc, xls, jpg ва ҳ.к) машина ўқийдиган алоҳида файлларни тўпланишидан олинган биттта pdf файли кўринишида сақланадиган ҳар бир бирлик (китоб, альбом)нинг босма версиясини қўшиш тавсия этилади.

5.1. Ҳисобот матнли қисмининг рақамли версияси

5.1.1. Ҳисобот матнли қисмининг рақамли версияси қоғозда терилган ҳисоботга тўлиқ мос келиши зарур.

5.1.2. Матн, расмлар ва жадваллар ва рақамли кўринишдаги ҳисоботнинг асосий қисмини бошқа ташкил этувчиларини варақларининг рақамланиши қоғозда босилган ҳисоботнинг матнли қисмининг рақамларига мос келиши зарур.

5.1.3. Матннинг ҳар бир китоби алоҳида жилдда жойлаштирилиши лозим.

5.1.4. Тасдиқланадиган ҳужжатлар имзоланган ва муҳр босилган ҳолда тақдим этилиши зарур.

5.1.5. Расмларни алоҳида файллар кўринишида жойлаштиришга йўл қўйилади.

5.2. Рақамли график иловалар

5.2.1. График иловаларнинг рақамли версияси ҳисобот таркибига киритилган асл босма иловалар нусхаларини қоғозга кўчириш имконини бериши зарур.

5.2.2. График материаллар иш бажарилган дастурий таъминотнинг версияси кўрсатилган ҳолда растр ва вектор кўринишида тақдим этилиши зарур.

5.2.3. Картографик материалларни ифодаловчи график иловалар (хариталар, схемалар, кесимлар ва ҳ.к. лар) учун уларни макон бўйича боғлашни амалга ошириш имконини берувчи маълумотларни: координаталар тизими, проекциялар тури ва параметрлари, акс эттириш масштаби, харитада камида учта нуқтадан иборат координатларни келтириш зарур. Нуқталар координатлари географик ёки тўғри бурчакли координаталар тизимида берилади. Тўғри бурчакли тизимдаги координаталар Гаусс-Крюгер проекциясида (йилини кўрсатган ҳолда) километрлар (ёки метрлар)да зона рақамлари билан бирга ва катта разрядларни сақлаб қолган ҳолда берилади. Географик тизимда координаталар градусларда, дақиқаларда, сонияларда (ёки ўнли градусларда) берилади. Бошқа проекциялар учун  проекцияларнинг параметрлари кўрсатилиши лозим. Координаталар беришнинг барча усуллари учун Ер шакли эллипсиодининг номи берилиши зарур. 

Ҳисобот анъанавий (қоғоздаги) ва электрон версияда камчиликлар мавжуд бўлмаган холда Давлат геология фонд томонидан қабул қилинади. Ҳисобот мазкур йўриқномага асосан Давлат геология фондига қабул қилингандан сўнг, сарф-харажатларни ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланган ягона шаклда хабарнома берилади.

 

 

1-илова

ҲИСОБОТ ЭТИКЕТКАСИ

__________________________________________________________________

(вазирлик, давлат қўмитаси,

__________________________________________________________________

идоранинг тўлиқ номи)

__________________________________________________________________

(корхона (ташкилот)нинг тўлиқ номи)

гриф___________

нусха___________

__________________________________________________________________

(ҳисоботнинг тўлиқ номи ва

__________________________________________________________________

мавзунинг тартиб рақами)

__________________________________________________________________

(китобларнинг умумий сони)

__________________________________________________________________

(китобларнинг тартиб рақами ва

__________________________________________________________________

унинг номи)

__________________________________________________________________

(ҳисоботнинг чиқиш жойи, йил)

 

 

2-илова

 

ҲИСОБОТ ЭТИКЕТКАСИ

(расмийлаштириш намунаси)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ (МРИ)

Нусха
Масъул ижрочи
и.ш. фамилияси

 

КЕЛТИРИЛАДИГАН ХОМ АШЁНИ МАХАЛЛИЙ ХОМ АШЁ
БИЛАН АЛМАШТИРИШ МАҚСАДИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИНРАЛ ХОМ АШЁНИ НЕГИЗИ ҲОЗИРГИ
ЗАМОН ҲОЛАТИНИНГ ТАҲЛИЛИ

№ 165 мавзу бўйича ишлар натижалари ҳақида
2016-2019 й.й. учун ҳисобот

3та китобда

I китоб. Ҳисобот матни

Тошкент 2019

 

 

2-илова (давоми)

 

ҲИСОБОТ ЭТИКЕТКАСИ

(расмийлаштириш намунаси)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИ
МИЛЛИЙ КОРПОРАЦИЯСИ

ЎЗБЕКГЕОФИЗИКА ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ КОРХОНАСИ ФАРҒОНА ГЕОФИЗИКА ЭКСПЕДИЦИЯСИ

Нусха
Масъул ижрочи
и.ш. фамилияси

 

ТОШКЕНТ ОЛДИ ҲУДУДИДА МИНТАҚАВИЙ СЕЙСМИК-
ҚИДИРУВ ИШЛАРИ

Янгийўл МСҚК нинг минтақавий ишлари натижалари бўйича
2016-2019 й.й. учун ҳисоботи
1та китобда


Қўқон 2019

 

 

 

2-илова (давоми)

 

ҲИСОБОТ ЭТИКЕТКАСИ

(расмийлаштириш намунаси)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ

РЕСУРСЛАР ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

«ТОШКЕНТГЕОЛОГИЯ» ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ КОРХОНАСИ


Нусха
Масъул ижрочи
и.ш. фамилияси



КАУЛДИ МАЪДАН МАЙДОНИДАГИ ЮЖНИЙ-I, ЮЖНИЙ-II
ВА ВИСОКОВОЛЬТНИЙ УЧАСТКАЛАРИНИ ДАСТЛАБКИ
БАҲОЛАШ

Оҳангарон ГҚПнинг дастлабки баҳолаш натижалари бўйича
2016-2019 й.й. учун ҳисобот
2та китобда


II китоб. Чизма иловалар



Тошкент 2019

 

 

2-илова (давоми)

 

ҲИСОБОТ ЭТИКЕТКАСИ

(расмийлаштириш намунаси)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

«САМАРҚАНДГЕОЛОГИЯ» ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ КОРХОНАСИ
ЗАРАФШОН ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ЭКСПЕДИЦИЯСИ


Хизматда фойдаланиш учун
Нусха
Масъул ижрочи
и.ш. фамилияси


ҚОРАҚЎТОН МАЪДАН МАЙДОНИДАГИ №5 МАЪДАН
ЖИСМИНИНГ ҚУЙИ ГОРИЗОНТЛАРИНИ ҚИДИРИШ
ИШЛАРИ


Бешқудуқ ГҚПсининг қидирқв ишлари натижалари ҳақида
2016-2019 й.й. учун ҳисобот
3та китобда


II китоб. Матнли иловалар


Самарқанд 2019

 

 

3-илова

 

ҲИСОБОТНИ ТИТУЛ ВАРАҒИ

__________________________________________________________________

(вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг ,

__________________________________________________________________

тўлиқ номи)

__________________________________________________________________

(корхона (ташкилот)нинг тўлиқ номи )

УЎТ_______________

Хужжат билан танишишнинг чекланганлик грифи

Давлат
рўйхати №
Инв. №

Нусха ________

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

 

______________________________

 

(лавозим, корхона, ташкилотнинг

 

______________________________

 

номи)

 

___________     _________________

 

имзо                                 и.ш. фамилияси

 

20    й. «_____»____________

_________________________________________________________________

(ҳисоботнинг тўлиқ номи)

_________________________________________________________________

(мавзунинг тартиб рақами, ишни бажарган ва ҳисоботни

_________________________________________________________________

тузган тузилма бирлигининг номи, варақлар номенклатураси,

_________________________________________________________________

тасвирлаш миқёси, иш бажарилган йиллар)

_________________________________________________________________

(китоблар умумий сони)

_________________________________________________________________

(китобнинг тартиб рақами ва унинг номи)

Корхона (ташкилот)нинг
Бош геологи


(имзо) и.ш. фамилияси


Ҳисобот тузган бўлимнинг бошлиғи


(имзо) и.ш. фамилияси

Ҳисоботни чиқиш жойи, йил

 

4-илова

 

ҲИСОБОТ БИРИНЧИ КИТОБИНИНГ ТИТУЛ ВАРАҒИ

(расмийлаштириш намунаси)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ (МРИ)

УЎТ 555.6.04.003.1(047)(0575.1)

1-нусха

Давлат томонидан рўйхатга олиш
№ 16-33/30
Инв. №

 
   

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

   

МРИДиректори
________________и.ш. фамилияси

(имзо)

«25» ноября 2019 й.

 

КЕЛТИРИЛАДИГАН ХОМ АШЁНИ МАХАЛЛИЙ ХОМ АШЁ
БИЛАН АЛМАШТИРИШ МАҚСАДИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИНРАЛ ХОМ АШЁНИ НЕГИЗИ ҲОЗИРГИ
ЗАМОН ҲОЛАТИНИНГ ТАҲЛИЛИ

№ 165 мавзу бўйича ишлар натижалари ҳақида
2016-2019 й.й. учун ҳисобот

 

3та китобда

 

I китоб. Ҳисоботнинг матни

Директорнинг илмий
ишлар бўйича ўринбосари


(имзо)


и.ш. фамилияси


Минерал хом ашё иқтисоди сектори мудири



(имзо)



и.ш. фамилияси


 

Тошкент 2019

       

 

 

4-илова(давоми)

 

ҲИСОБОТ БИРИНЧИ КИТОБИНИНГ ТИТУЛ ВАРАҒИ

(расмийлаштириш намунаси)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИ
МИЛЛИЙ КОРПОРАЦИЯСИ

ЎЗБЕКГЕОФИЗИКА ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ КОРХОНАСИ ФАРҒОНА ГЕОФИЗИКА ЭКСПЕДИЦИЯСИ


УЎТ 550.834.58:553.98(575.11+575.18).

 

1-нусха


Давлат томонидан рўйхатга олиш
№ 16-23/12
Инв. №

 
   

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«Ўзбекгеофизика» ДГКси

бош директори
_______________и.ш. фамилия

         (имзо)

«19» июн 2019 й.


ТОШКЕНТ ОЛДИ ҲУДУДИДА МИНТАҚАВИЙ СЕЙСМИК-
ҚИДИРУВ ИШЛАРИ

 

Янгийўл МСҚК нинг минтақавий ишлари натижалари бўйича
2016-2019 й.й. учун ҳисоботи
3та китобда

К-42-ХХП, XXVII, ХХVIII

I китоб. Ҳисобоитнинг матни


«Ўзбекгеофизика»
ДГКси бош геологи



(имзо)



и.ш. фамилияси


Фагғона геофизика экспедиция бошлиғи



(имзо)



и.ш. фамилияси


 

Қўқон 2019

       

 

 

 

 

4-илова(давоми)

 

ҲИСОБОТ БИРИНЧИ КИТОБИНИНГ ТИТУЛ ВАРАҒИ

(расмийлаштириш намунаси)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ»

АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ

КОМПЛЕКСНАЯ ГОРНО-ГЕОЛОГИЧЕСКАЯ ЭКСПЕДИЦИЯ


Уўт 553.41:550.612(575.14)


1-нусха


Давлат томонидан рўйхатга олиш
№ 16-151/172
Инв. №

 
 


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Раиснинг биринчи
ўринбосари
_________________и.ш. фамилияси

                    (имзо)

«25» сентябр 2019 й.


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ УРГАНЧ ТУМАНИДАГИ ҚОРАҚУМ
ЭОЛЛИ ҚУМЛАРИ КОНИДАГИ ҚЎШИМЧА ҚИДИРУВ
ИШЛАРИ

Ғарбий-Ўзбекистонпартиясининг 2016-2019 йиллардаги қидирув ишлар натижалари ҳақида ҳисоботи
3та китобда

I китоб. Ҳисобот матни



Экспедициябошлиғи



(имзо)



и.ш. фамилияси


Бош геолог


(имзо)


и.ш. фамилияси



Тошкент 2019

 

 

4-илова(давоми)

 

ҲИСОБОТ БИРИНЧИ КИТОБИНИНГ ТИТУЛ ВАРАҒИ

(расмийлаштириш намунаси)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

«САМАРҚАНДГЕОЛОГИЯ» ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ КОРХОНАСИ

ЗАРАФШОН ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ЭКСПЕДИЦИЯСИ


УЎТ 554.8.04.003.1(047х0575.1)


1-нусха


Давлат томонидан рўйхатга олиш
№ 16-104/25
Инв. №

 
 


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«Самарқандгеология» ДГК
бош директори
 _________________и.ш. фамилияси

                 (имзо)

«25» сентябр 2019 й.


ҚОРАТОВ ТОҒЛАРИНИНГ ҒАРБИЙ ҚИСМИДАГИ ЧЕТТИҚ МАЙДОНИДА ОЛТИН ИЗЛАШ

Четтик ДИПсининг 2016-2019 йиллардаги қидирув ишлари
натижалари ҳақида ҳисобот

3та китобда

I китоб. Ҳисобот матни


«Самарқандгеология»
ДГК бош директори



(имзо)



и.ш. фамилияси


Зарафшон ГИЭ бошлиғи


(имзо)


и.ш. фамилияси


Самарқанд 2019

         

 

5-илова

ҲИСОБОТНИНГ ИККИНЧИ ВА КЕЙИНГИ КИТОБЛАРИ

ТИТУЛ ВАРАҒИ

_________________________________________________________________

(вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг

_________________________________________________________________

тўлиқ номи)

_________________________________________________________________

(корхона (ташкилот)нинг тўлиқ номи)

 

УЎТ_________________

Хужжат билан танишишнинг
чекланганлик грифи

 

Давлат томонидан рўйхатга олиш №
Инв. №

 

Нусха ________




_________________________________________________________________

(ҳисоботнинг тўлиқ номи)

_________________________________________________________________

(мавзунинг тартиб рақами, ишнинг бажарилган ва ҳисоботни 

_________________________________________________________________

тузган партиянинг номи, варақлар номенклатураси тасвирлаш

_________________________________________________________________

миқёси, иш бажарилган йиллар китобнинг тартиб рақами ва

_________________________________________________________________

унинг номи)






Ҳисоботнинг чиқиш жойи, йил

 

 

6-илова

ҲИСОБОТНИНГ ТИТУЛ ВАРАҒИ

(шартномали ишлар бўйича)

_________________________________________________________________

(вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг тўлиқ номи)

_________________________________________________________________

(ишлар ижрочиси ғ корхона (ташкилот)нинг – тўлиқ номи)


УЎТ____________


Хужжат билан танишишнинг
чекланганлик грифи

Давлат томонидан
рўйхатга олиш №
Инв. №

 

Нусха ________


КЕЛИШИЛГАН:
Лавозими, буюртмачи
корхона(ташкилот)нингноми

 


ТАСДИҚЛАЙМАН:
Лавозими, ижрочи корхона (ташкилот)нингноми


(имзо) и.ш. фамилияси

 


(имзо) и.ш. фамилияси

«____ »___________20   г.

 

«____ »___________20   г.

_________________________________________________________________

(ҳисоботнинг тўлиқ номи)

_________________________________________________________________

(мавзунинг тартиб рақами, тузилма бўлинмасининг номи, варақлар

_________________________________________________________________

номенклатураси, тасвирлаш миқёси, иш бажарилган йиллар)

_________________________________________________________________

(китобларнинг умумий сони)

_________________________________________________________________

(китобнинг тартиб рақами ва унинг номи)

Илмий рахбар
(лавозими, илмий даражаси,
илмий унвони)



(имзо)



и.ш. фамилияси


Бўлим рахбари
( лавозими, илмий даражаси,
илмий унвони )




(имзо)




и.ш. фамилияси


Ҳисоботнинг чиқарилиш жойи, йил

       

 

7-илова

ҲИСОБОТНИНГ ТИТУЛ ВАРАҒИ

 (иккита корхона (ташкилот)нинг биргаликдаги иши бўйича)

_________________________________________________________________

(вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг тўлиқ номи)

_________________________________________________________________

(ишларнинг 1-ижрочиси корхона(ташкилот)нинг тўлиқ номи)

_________________________________________________________________

(вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг тўлиқ номи)

_________________________________________________________________

(ишларнинг 2-ижрочиси корхона(ташкилот)нинг тўлиқ номи)

УЎТ_______________________

Хужжат билан танишишнинг
чекланганлик грифи

 

Нусха ________

Давлат томонидан
рўйхатга олиш

Инв. №

 

ТАСДИҚЛАЙМАН:
Лавозими, 1-ижрочи корхона (ташкилот)нинг номи

ТАСДИҚЛАЙМАН:
Лавозими, 2-ижрочи корхона (ташкилот)нинг номи

(имзо) и.ш. фамилияси

(имзо) и.ш. фамилияси

«_____ »___________20    г.

«_____ »___________20    г.

_________________________________________________________________

(ҳисоботнинг тўлиқ номи)

_________________________________________________________________

(мавзунинг тартиб рақами, тузилма бўлинмасининг номи, варақлар

_________________________________________________________________

номенклатураси, тасвирлаш миқёси, иш бажарилган йиллар)

_________________________________________________________________

(китобларнинг умумий сони)

_________________________________________________________________

(китобларнинг тартиб рақами ва унинг номи)

1-ижрочи ишларининг илмий рахбари (лавозими, илмий даражаси, унвони)

(имзо)                 И.ш. фамилияси

2-ижрочи ишларининг илмий рахбари (лавозими, илмий даражаси, унвони)

(имзо)                 И.ш. фамилияси

Ишларнинг 1-ижрочиси бўлими рахбари (лавозими, илмий даражаси, илмий унвони)
(имзо)                 И.ш. фамилияси

Ишларнинг 2-ижрочиси бўлими рахбари (лавозими, илмий даражаси, илмий унвони)
(имзо)                 И.ш. фамилияси

Ҳисобот чиқиш жойи, йил

     

 

8-илова

БАЖАРУВЧИЛАР РЎЙХАТИ

(расмийлаштириш нусхаси)

 

Масъул ижрочи
бош геолог
(имзо)               и.ш. фамилияси

(I китоб: Кириш, 1, 2, 3, 4, 5, 6 бўлимлар, Ҳулоса, II Китоб;
III китоб)


Отряд бошлиғи
(имзо)               и.ш. фамилияси


(I китоб: 3,8,9 бўлимлар;
II Китоб; III китоб)


I тоифали геолог
(имзо)               и.ш. фамилияси



(I китоб: 3 бўлим)


I тоифали геолог
(имзо)               и.ш. фамилияси


I китоб: 7, 10 бўлимлар; II Китоб; III китоб)


Ҳисоботни бажаришда қатнашганлар:


Муҳандис-картограф
(имзо)               и.ш. фамилияси


чизма иловаларни техник расмийлаштириш, ҳисобот корректураси

 

 

9-илова

МАНБАЛАРНИНГ БИБЛИОГРАФИК ТАВСИФИ

(расмийлаштириш нусхаси)

Нашр тури

Библиографик тафсив мисоллари

Монографиялар

1. Долимов Т.Н.,Рафиқов Я.М. Қурама зонаси перм Континентал рифтларининг вулканизми. - Т., Фан, 1986, 115 б.
2. Рахматуллаев Х.Р. Герцинидлар ривожланишининг кечки ороген босқичи маъданлашишининг маъданли формациялари ва чуқур яруслари (Жанубий Тян-Шан мисолида) - Т., Фан, 1992, 232 б.
3. Туляганов Х.Т., Палей Л.З. Ўзбекистоннинг тўртламчи сочилмалари. - Т., Фан, 1981,140 б,

Таржима
қилинган адабиётлар

Милло Ж. Гиллар геологияси (нураш, седимен- тология, геохимия). Французчадан таржима, Недра, 1968, 350 б.

Китоб тўпламларидан мақолалар

Ўзбекистон Республикаси номаъдан минерал хом ашёларининг геологик-иктисодий мониторинги (А.М.Зргашев, Л.Иимушкин. - Ўзбекистон Республикаси минерал хом-аше базасини ривожланиши ва геологиясининг асосий муаммолари. Тошкеит.1997).

Журнал мақолалари

Эгамбердиев М.Э., Хикматуллаев Б.С. Жануби-ғарбий Хисордаги юқори юра карбонатли формация кесимининг литова ритмостратиграфик тақсимланиши, Ўзб. геол. журнали, 1980, N2, 81-89 б.

Конференция ва кенгаш материаллари

Эндоген фойдали қазилма конларинннг генетик таснифи (Бабаев К.Л. Ўзбекистон олтин конлари геологияси ва саноат турлари номли конференция материаллари - Т., ИMP, 1998, 26- 28 б.).

Ҳисоботлар

Гончаренко A.И(масъул ижрочи) Ангрен бирламчи каолинлариконини биринчинавбатда ишлаб чиқаришга топширилувчи участкасида қидирув ишларини охирига етказиш хақидаги 1996-1997 й.й. учун ҳисобот I китоб. Хисобот матни Кўмир АЖ., 1997, 196 б.

Геологик хариталар

Чотқол-Қурама регионинннг кечки палеозой палеовулқоник харитаси. 1:100000 миқёсда. К-42- 94, 106. Бош муҳаррир Шоёқубов Т.Ш., 1993.

 

 

10-илова

ҲСОБОТНИНГ ЧИЗМА ИЛОВАЛАРИ УЧУН БУРЧАК ШТАМПИ

Ҳисобот тузган корхона

 (ташкилот) номи

Ҳисобот, тузилма бўлимининг номи мавзунинг

 тартиб рақами ва ҳ. к.

 

Масъул ижрочи (лавозими)

имзо          и.ш. фамилияси

Ҳисобот

тузилган йил

Илова

Варақ

Илованинг номи

Илова миқёси

Фойдаланилган хариталарнинг асоолари (миқёси,

нашриёт, нашр этилган йили)

Тузди:

Чизди:

Лавозими (имзо) И. Ш. Фамилияси

Лавозими (имзо) И. Ш. Фамилияси

 

 

Umumiy takliflar

131