ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
9093 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 15/10/2019 30/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳакини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-9093

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳакини тўлаш бўйича
компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги
низомга
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

    Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сон ва “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сон қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сон “Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш хақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  қарорига мувофиқ буюраман:

     1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2175, 2010 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

    2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Вазир                                                                                               Д. Кучкаров          

 

 

                 Тошкент ш.,

    2019 йил “___” ________,

                  ______-сон

 

 

                                                                                                                                                                                            Ўзбекистон Республикаси

                                                                                                                                                                                              молия вазирининг

                                                                                                                                                                                              2019 йил “_____” _____________

                                                                                                                                                                                                ______-сон буйруғига

                                                                                                                                                                                                        ИЛОВА

 

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича
компенсация пул тўловларнинг механизми тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

    1. 1-банднинг “е” кичик бандидаги “ногиронлари” деган сўз “ногиронлиги бўлган шахслар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

    2. 3-банддаги “болаликдан ногиронларга” деган сўзлар “ногиронлиги бўлган болаларга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

    3. 11-бандда:

    тўртинчи хатбошиси “(манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

    бешинчи хатбошидаги “руҳий беморлар” сўзлари “руҳий ҳолати бузилган шахслар учун” сўзлари билан алмаштирилсин;

    тўққизинчи хатбошининг биринчи жумласи “(манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Umumiy takliflar

173