ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8986 Агентство информации и массовых коммуникаций при Администрации Президенте Республики Узбекистан 11/10/2019 26/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаларининг фондларидан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида ЙЎРИҚНОМА
ID-8986

Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаларининг фондларидан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

 

Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаларининг фондларидан (кейинги ўринларда − фонд деб юритилади) чиқаришнинг умумий қоидаларини белгилайди.

Ушбу йўриқнома ахборот-кутубхона муассасасининг мақомидан, унинг фонди тузилмасидан, ташкилий-технологик хусусиятларидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасининг барча ахборот-кутубхона муассасаларида қўлланилиши мажбурийдир.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

фонднинг баланс қиймати ахборот-кутубхона фондининг бухгалтерлик ҳисоби ҳужжатларида акс эттириладиган қиймати;

ахборот-кутубхона фондидан чиқариш – ахборот-кутубхона муассасаси фондидаги ахборот-кутубхона ресурсларини унинг таркиби ва ҳисобидан чиқариш (балансдан чиқариб ташлаш) билан боғлиқ ҳаракат жараёнларидан бири;

депозитар фонд – ахборот-кутубхона муассасаларида кам фойдаланиладиган, доимий сақлаш ва фойдаланиш учун мўлжалланган махсус фонд;

фонд инвентаризацияси фондни якка тартибда ҳисобдан ўтказиш тури. Ахборот-кутубхона муассасасига етказилган ҳар қандай ахборот ресурси нусхаси анъанавий ёки электрон технологиялар асосида ҳисобот ҳужжатларида (инвентарь китоб, далолатнома-рўйхат, ҳисоб каталоглари ва бошқаларда) ҳисобга олиниб, инвентар рақами берилади;

ахборот-кутубхона ресурси – моддий объектда матн, овозли ёзув ёки тасвир шаклида қайд этилган ва уни идентификациялаш, сақлаш ҳамда ундан фойдаланиш учун реквизитларга эга бўлган ахборот;

ахборот-кутубхона фонди – тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурслари мажмуи;

ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан чиқариш – ихтисосланмаган, нуқсонли, эскирган (жисмонан, маънан ва мазмунан), ортиқча нусхадаги, тўзиган, йўқолган, яроқсиз ҳолга келган ахборот-кутубхона ресурсларни танлаб олиш ва уларни ҳисобдан чиқариш;

алмашинув фонди – ҳужжатларни айирбошлаш, ахборот-кутубхона муассасаларига беғараз  топшириш учун мўлжалланган фонд.

қайта баҳолаш индекси – ахборот-кутубхона ресурслари қийматларини қайта баҳолашда қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган рақамли кўпайтиргич;

кутубхона фондини текшириш – ҳужжатларнинг ахборот-кутубхона муассасаларида мавжудлигини тасдиқлаш ва ҳисобга олиш ҳужжатларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида муддатли қайта ҳисобдан ўтказиш;

бозор баҳоси – муайян маҳсулотнинг (ахборот-кутубхона ресурси) иқтисодий вазият, талаб ва таклиф тенденциялари, рақобат, бозорлардаги нархлардан келиб чиққан ҳолда баҳолаш;

фонд эгаси – фондга фойдаланувчиларни қизиқтирадиган ҳужжатларни жалб этувчи ҳамда ахборот ҳужжатларини бошқа муассасаларга бериш ҳуқуқига эга ахборот-кутубхона муассасаси.

тўзиган ахборот-кутубхона ресурси – фойдаланиш учун жисмонан яроқсиз ҳолга келган, таъмирлаб бўлмайдиган ёки иқтисодий жиҳатдан номувофиқ бўлган ахборот-кутубхона ресурслари;

нуқсонли ахборот-кутубхона ресурси − саҳифалари, иллюстрация (расм, жадвал, чизма)лари тўлиқ бўлмаган, нотўғри саҳифаланган, фойдаланувчилар томонидан шикастланган, фойдаланишга яроқсиз ахборот-кутубхона ресурслар;

ихтисосланмаган ахборот-кутубхона ресурслар − мазмуни бўйича, китобхонлар контингенти талабларига номутаносиблиги, шунингдек фонднинг қайта ихтисослаштирилиши, ахборот-кутубхона муассасасининг мақоми ўзгариши муносабати билан ушбу ахборот-кутубхона муассасасини бутлаш ихтисослигига мувофиқ келмайдиган ахборот-кутубхона ресурслар;

ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурслар − вақт ўтиши давомида фойдаланувчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондирмай қолган ҳамда сўнгги 10 йил мобайнида фойдаланувчилар томонидан сўралмаган катта миқдордаги нусхаларга эга (5 дан ортиқ) бир номдаги нашрларнинг (кўп нусхали, ортиқча нусхалар) нусхалар;

мазмунан эскирган нашрлар – мазмунан ўз долзарблигини ва муҳимлигини йўқотган, матн мазмуни илмий билимларнинг ва амалий фаолиятнинг замонавий даражасига жавоб бермайдиган нашрлар;

яроқсиз нашрлар – бирор талабга жавоб бермайдиган, фойдаланиб бўлмайдиган нашрлар дейилади.

Махсус комиссия ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаларининг фондларидан ҳисобдан тўғри чиқарилиши амалга оширилишига жавобгар ахборот-кутубхона муассасаларининг раҳбарлари, вазирликлар (бошқармалар), ташкилот ва муассасалар, илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасаларидан жалб этилган мутахассислар гуруҳи.

2. Ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарлари ушбу Йўриқноманинг асосий қоидаларига мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан чиқариш, зарур ҳолатда ихтисосликка мувофиқ илмий-тадқиқот ишлари учун зарур бўлган фактик, тарихий ва бошқа маълумотларга эга эскирган нашрларнинг бир ёки бир неча нусхасини фондда қолдириш ҳуқуқига эгадирлар.

3. Ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарлари ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан тўғри ва ўз вақтида чиқариш учун шахсан жавобгардирлар.

4. Ўз тузилмасида ахборот-кутубхона муассасаларига эга бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жамоат ташкилотлари мазкур Йўриқномага мувофиқ, ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан ахборот-кутубхона ресурсларининг тўғри чиқарилишини назорат қиладилар.

Ахборот-кутубхона марказлари депозитар ва алмашинув фондини шакллантирувчи ҳамда тегишли ҳудуддаги барча ахборот-кутубхона муассасалари учун методик марказ ҳисобланади. Ахборот-кутубхона муассасаларининг фондларини сақлаш мақсадида ҳудудлардаги ахборот-кутубхона муассасаларининг раҳбар ва мутахассисларидан иборат Эксперт комиссиясини ташкил этилади.

5. Ахборот-кутубхона муассасаларининг раҳбарлари мазкур Йўриқномага асосан ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан чиқариш ва тасдиқланган далолатнома ( 2-3-4-илова) асосида уларнинг ҳисобга олиш ҳужжатларидан чиқарилишини амалга оширадилар.

6. Ахборот-кутубхона муассасаси директорининг ёки ушбу ахборот-кутубхона муассасаси таркибий бўлинмаси ҳисобланадиган муассаса раҳбарининг буйруғига мувофиқ ташкил этилган ахборот-кутубхона ресурсларини чиқариш бўйича комиссиянинг (кейинги ўринларда – комиссия деб юритилади) барча аъзолари томонидан имзолангандан кейингина ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш далолатномаси тасдиқланиши мумкин (2-3-4 иловалар).

Республика, вилоят, шаҳар, туман ахборот-кутубхона муассасаси раҳбарининг ўринбосари ёки бирор-бир муассасанинг таркибий бўлинмаси ҳисобланган ахборот-кутубхона муассасаси раҳбари юқори ташкилотнинг рухсати билан ишларнинг барча босқичларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш жараёнининг назоратини амалга оширадиган, доимий ишлайдиган комиссиянинг раиси ҳисобланади. Комиссия таркибига ахборот-кутубхона муассасаси ходимлари билан биргаликда билимларнинг турли тармоқларининг малакали мутахассислари ҳам киритилади.

2-боб. Ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган ахборот-кутубхона ресурсларини танлаш тартиби

7. Барча ахборот-кутубхона муассасалари бир йилда камида бир марта фонддан қуйидаги сабабларга кўра: мазмунан эскирган, тўзиган, нуқсонли, ортиқча нусхадаги, ихтисосланмаган, кам фойдаланиладиган, йўқолганлиги ва бошқа сабабларга кўра ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобдан чиқарилади.

8.  Барча соҳадаги фанлар бўйича ўз сиёсий ва мафкуравий долзарблигини, илмий, амалий ва тарихий қийматини йўқотган: илмий, илмий-оммабоп, ишлаб чиқариш, ўқув, ёрдамчи техник адабиётлар, илмий ва ишлаб чиқариш муносабатлари учун эскирган, илмий ва амалий фойдаланишга яроқсиз, эскирган услубий ишланмалар, ёдномалар, дастурлар, дарсликлар, бекор қилинган меъёрий ҳужжатлар, техник тасарруфнинг эскирган қоидалари, прейскурантлар, ишлаб чиқариш йўриқномалари, нархномалар, ҳар хил техник ҳужжатлар мазмунан эскирган (нодир, ноёб ва алоҳида қимматли ресурслардан бошқалари, истисно тарзда, эксперт комиссиясининг хулосасига кўра белгиланади.

9. Ахборот-кутубхона муассасасининг бутлаш ихтисослигига мувофиқ келмайдиган ва мазмунан эскирган нашрга эга бўлган ахборот-кутубхона муассасаси ушбу нашрларни фонддан фақат ахборот-кутубхона марказлари билан келишгандан кейин чиқариши лозим.

10. Ахборот-кутубхона соҳасига, жумладан, ихтисослик бўйича нашрларнинг сўнгги назорат нусхаларини, 500 нусхадан кам ададдаги, ўлкашуносликка оид нусхалар, фундаментал ишлар ва маълумотнома нашрлар, шунингдек алоҳида илмий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик ахборот-кутубхона ресурсларини фондлардан чиқариб ташлаш тақиқланади.

11. Эксперт комиссияси нашрларни фонддан чиқариш бўйича хулосани тўзиган,  нуқсонли, ихтисосланмаган, ортиқча нусхадаги, мазмунан эскирганлиги, яроқсизлиги сабаблари асосида беради.

12. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан чиқариш ахборот-кутубхона муассасаларининг иш режасига киритилади ва фонднинг барча бўлимларида амалга оширилади.

13. Ахборот-кутубхона муассасаларининг масъул мутахассис ходимлари раҳбарнинг буйруғи асосида ахборот-кутубхона ресурсларини ўрганиш, танлаш ва уларни фонддан чиқаришга тайёрлайди ҳамда махсус комиссиясига хулоса учун тақдим этади, ахборот-кутубхона ресурсларининг таркибига қараб зарур ҳолларда эксперт комиссиясининг хулосаси олинади.

14. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан ҳисобдан чиқаришда режа асосида унинг таркибини ўрганиш натижаларига кўра амалга оширилади. Фонднинг ҳар бир бўлими кетма-кет, ўтказиб юборилмасдан қараб чиқилади. Жавонлардан олинган эски нашрлар тўзиган ҳамда айирбошлаш фондига ёки бошқа ахборот-кутубхона муассасаларига топшириш учун ажратилган ахборот-кутубхона ресурсларидан алоҳида сақланади.

15. Вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурслари (даврий нашрлар: газеталар, журналлар ва шу кабилар) сақлаш муддатлари тугагандан сўнг фондлардан чиқарилади ва улар бутлаш ихтисослиги, фойдаланувчиларнинг талаблари ва ушбу Йўриқномага 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ “Вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан чиқариш тўғрисида”ги далолатнома асосида сақлаш учун шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир ахборот-кутубхона муассасаси учун якка тартибда белгиланади.

Ҳар бир ахборот-кутубхона муассасаси юқорида санаб ўтилган шартларни ҳисобга олган ҳолда, ички “Вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларини чиқариш тўғрисида”ги йўриқнома асосида даврий нашрларни чиқаради.

16. Даврий нашрларга ихтисослаштирилган фондга эга республика, вилоят даражасидаги ахборот-кутубхона муассасалари ўз фондларидан республика ва маҳаллий аҳамиятдаги нашрларнинг ягона нусхасини ҳисобдан чиқариб ташлаш тақиқланади.

3-боб. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан ҳисобдан чиқариш тартиби

17. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан ҳисобдан чиқариш ушбу Йўриқномага 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатномага ҳисобдан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслар рўйхати илова қилинади.

Ҳисобдан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари санаб ўтилган сабабларнинг фақат бири бўйича ҳисобдан чиқариш учун расмийлаштирилади.

18.  Ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома уч нусхада тузилади.

19. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома иловасидаги адабиётлар рўйхатининг сони 500 нусхадан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Мазкур рўйхатни тайёрлашда китоб формулярлари (адабиёт паспорти) чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари билан солиштирилади. Шифр, муаллиф, сарлавҳа, инвентарь рақами ва баҳоси текширилади. Рўйхат инвентарь рақамлари ошиб бориши тартибида тузилади.

Нуқсонли ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш далолатномасида мазкур ахборот-кутубхона ресурсининг мавжуд нуқсонлари кўрсатилади ва рўйхатлари илова қилинади.

20. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан  ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатномада чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурсларининг умумий сони кўрсатилади, шунингдек ахборот-кутубхона муассасаси балансидан ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган нашрларнинг қиймати алоҳида ёзилади.

21. Ахборот-кутубхона муассасаси балансида бўлмаган ва инвентар рақамлари қўйилмаган ахборот-кутубхона ресурсларини (инвентарь рақамларисиз) фонддан ҳисобдан чиқаришда рўйхат китоб формуляри ёки титул варақларидаги маълумотлар асосида тузилади. Балансда бўлмаган ахборот-кутубхона ресурслари турли сабабларга кўра фонддан ҳисобдан чиқариш далолатномасида нархи кўрсатилмайди, умумий сони кўрсатилади ва мазкур далолатнома бухгалтерияга топширмасдан, бутлаш бўлимида уч йил мобайнида сақланади, сўнгра йўқ қилинади.

22. Ахборот-кутубхона муассасалари ҳисобида турган ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ҳужжатларида қўйилган нархлар қайта баҳолаш индексларини қўллаган ҳолда қиймати қайта баҳоланиб, ҳисобдан чиқарилади. Агар ахборот-кутубхона ресурсида формулярда ёки алифбо каталогининг асосий карточкасида (бош каталогда) баҳоси кўрсатилмаган бўлса, ахборот-кутубхона муассасасининг комплектлаш бўлимига ёки ҳисоб-китоб бўлимига мурожаат қилинади.

23. “Ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги далолатномалар ва ҳисобдан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати эксперт комиссияси мажлисида кўриб чиқилиб, комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Сўнгра тасдиқлаш учун ахборот-кутубхона муассасаси раҳбарига ёки таълим муассасаси таркибий бўлинмаси ҳисобланган муасссаса раҳбарига берилади.

24. “Ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги бир хил юридик кучга эга уч нусха далолатномалар тузилади ва ҳисобдан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати тасдиқлангандан кейин ахборот-кутубхона муассасаси ёки ҳисобдан чиқаришни амалга оширадиган бўлинма (бўлим) ахборот-кутубхона ресурсларини раҳбарнинг жавобгарлиги остида макулатурага топширади. Далолатноманинг 1-нусхаси ва унга илова қилинган рўйхат амалдаги молиявий йўриқномаларга мувофиқ ушбу сумма ва рўйхатда кўрсатилган ресурслар миқдорини ахборот-кутубхона муассасаси балансидан чиқариш учун ҳисоб-китоб бўлимига топширилади. Далолатноманинг 2-нусхаси – бутлаш бўлимига, 3-нусхаси чиқаришни амалга оширган бўлинмада қолади. Макулатурага топширилгани тўғрисидаги тўловни тасдиқловчи ҳужжат ҳисоб-китоб бўлимига топширилади. Тўловни тасдиқловчи ҳужжат рақами далолатноманинг 1- ва 2-нусхаларида кўрсатилади. Ахборот-кутубхона ҳисоби маълумотлари ҳисоб-китоб бўлимининг бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади.

25. Фонддан ҳисобдан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари “Ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги далолатнома ва тўловни тасдиқловчи ҳужжат  олинганидан кейин ахборот-кутубхона муассасаларининг ҳисобга олиш ҳужжатларидан чиқарилади.

26. Ахборот-кутубхона муассасаларининг фондларидан ҳисобдан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисидаги маълумотлар “Ахборот-кутубхона фондини жамлаб ҳисобга олиш дафтарлари”нинг иккинчи қисми тегишли устунларида рўйхатдан чиқарилади. Ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳисобдан чиқарилиши барча ҳисобга олиш ҳужжатлари ва каталогларда: асосий каталог ва китобхонларнинг алифбо каталоги, тизимлаштирилган каталог, шу жумладан, электрон  рўйхатга олиш картотекалари ва давомли нашрларда акс этади.

4-боб. Ихтисосланмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш тартиби

27. Ахборот-кутубхона муассасаси ҳисобидан чиқариладиган ихтисосланмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурслари бир ахборот-кутубхона муассасасидан қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида иккинчи ахборот-кутубхона муассасасига беғараз тақдим этилади.

28. Ахборот-кутубхона ресурсларини бошқа ахборот-кутубхона муассасалари ва ўзга ташкилотларга тақдим этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ихтисосланмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисидаги ахборотни фонд эгаси ҳудудий Ахборот-кутубхона маркази веб-сайтига (портал) жойлаштириш учун йўриқномага 5-иловада келтирилган шаклга асосан тақдим этади, тақдим этилган ахборотни Ахборот-кутубхона маркази уч иш куни ичида ўз веб-сайти (портали) га жойлаштиради;

ихтисосланмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисидаги ахборот ҳудудий Ахборот-кутубхона маркази веб-сайт (портал)ига 1 йил муддатга жойлаштирилади;

ихтисосланмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурсларини фондига қабул қилиш учун талабномани фонд эгасига ёзма равишда беради.

29. Ресурсларни тақдим этиш Ахборот-кутубхона ресурсларини китоб айирбошлаш тартибида бир ахборот-кутубхона муассасасидан бошқасига беришнинг қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва унга илова қилинадиган рўйхат билан расмийлаштирилади. Мазкур далолатномалар комиссия аъзолари томонидан уч нусхада имзоланади ва ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарлари ёки ушбу ахборот-кутубхона муассасалари таркибий бўлинмаси ҳисобланадиган муассасалар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

30. Ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этишда кутубхона штампи ва инвентарь рақами қизил сиёҳ билан ўчирилади ёки “чиқарилган” деган штамп босилади.

5-боб. Фойдаланувчилар томонидан ёки бошқа сабабларга кўра йўқотилган ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш тартиби

31. Фойдаланувчилар томонидан йўқотилган ёки бошқа сабабларга кўра ҳисобдан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари қуйидаги ҳолларда йўқотилган ҳисобланади:

текширишдан кейин йўқолганлиги аниқланган ахборот-кутубхона ресурслари;

кўргазмадан йўқолганлиги ҳақида тузилган далолатнома асосида аниқланган ахборот-кутубхона ресурслари;

ҳалокатли вазиятлар, ахборот-кутубхона ресурсларининг бир жойдан бошқа жойга кўчиши, табиий офатлар (сув тошқини, вайронкор зилзилалар, ёнғинлар ва бошқ.) ва бошқа фавқулодда ҳолатлар оқибатида йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган ахборот-кутубхона ресурслари;

фойдаланувчи вафот этганлиги сабабли қайтарилмаган ахборот-кутубхона ресурслари;

фойдаланувчиларнинг минтақа, шаҳар, республика ташқарисига чиқиб кетиши сабабли қайтарилмаган ахборот-кутубхона ресурслари;

бошқа ташкилот, корхона ва муассасаларга турли тадбирлар ўтказиш учун берилганида йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари.

32. Фойдаланувчилар томонидан қайтарилмаган ахборот-кутубхона ресурслари уларга тенг қийматли нусха билан алмаштирилганда ёки йўқотилган ахборот-кутубхона ресурслари қиймати баробарида қоплангандан кейин ҳисобдан чиқарилади.

Фойдаланувчиларнинг айби билан йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари тенг қийматли бошқа ахборот-кутубхона ресурси билан алмаштирилган тақдирда, ушбу ахборот-кутубхона муассасасининг комиссияси томонидан алмаштиришнинг тенг қиймати даражаси аниқланади, бунда алмаштириш учун таклиф этилаётган ахборот-кутубхона ресурслари қиймати йўқолган ресурслар қийматидан кам бўлмаслиги керак.

33. Йўқолган ресурслар ўрнига фойдаланувчилардан қабул қилинган ахборот-кутубхона ресурслари қонун ҳужжатларига мувофиқ, белгиланган тартибда “Йўқотилган ресурслар ўрнига фойдаланувчилардан қабул қилинган ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш дафтари”да қайд этилади.

Ахборот-кутубхона муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган “Ахборот-кутубхона муассасасидан фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари қиймати қайтарилган тақдирда йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари ўрнига фойдаланувчилардан пул қабул қилинса кирим ордери тузилади ва фойдаланувчига тўловни тасдиқловчи ҳужжат берилади.

34. Низоли ҳолларда йўқотилган ахборот-кутубхона ресурслари қиймати тўғрисидаги масала комиссиянинг муҳокамасига киритилади. Йўқотилган ахборот-кутубхона ресурслари қийматини 10 баравар миқдорида (ёки ушбу миқдор доирасида) қоплаш тўғрисидаги қарор ҳам комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2002 йил 18 январдаги 26-сонли Қарор иловасининг 12 бандига асосан, ахборот-кутубхона муассасаси томонидан тасдиқланган “Фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ барча қайта баҳолаш индекслари ва бозор баҳоларини қўллашга, шунингдек зарарни қоплашнинг бошқа турлари ва миқдорларини белгилашга ҳақлидир.

35. Алоҳида қимматли ва нодир ахборот-кутубхона ресурслари йўқолган ва ўғирланган тақдирда уларнинг реал қийматини аниқлаш учун комиссия ўз ишига тегишли экспертларни жалб этиши, шунингдек илмий-методик марказлар, ярмаркалар ва каталоглар материалларидан фойдаланиши мумкин. Ушбу ҳолларда етказилган зарарни аниқлаш чегараланган (бир марталик) коэффициентлар билан чекланмайди.

36. Фойдаланувчининг вафоти ёки шаҳар, республика ташқарисига чиқиб кетгани сабабли қайтарилмаган ва қайтариш имкони бўлмаган ахборот-кутубхона ресурслари “Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги далолатномага тасдиқловчи ҳужжатлар – манзил-маълумот бериш бюроси маълумотномаси, некролог ёки фойдаланувчининг иш жойидаги кадрлар бўлимидан унинг вафоти ҳақидаги маълумотномалар илова қилинади ва ҳисобдан чиқарилади.

37. Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатномалар йўқолиш сабаби кўрсатилган ва йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати илова қилинган ҳолда икки нусхада тузилади, ахборот-кутубхона муассасаларининг ёрдамчи бўлинмалари фондларидан чиқаришда эса белгиланган шакл бўйича уч нусхада тузилади. Бир вақтнинг ўзида йўқолганлари ўрнига қонун ҳужжатларига мувофиқ фондга қабул қилинган ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисида далолатнома тузилади.

38. Ахборот-кутубхона ресурсларини турли сабабларга кўра ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатномалар фонддан очиқ фойдаланилганда йўқолиши, шикастланиши, ўғирланиши, табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган офатлар натижасида йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари аниқланганда тезкорлик билан тузиладиган йўқолганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (баённома, далолатнома, эксперт комиссиясининг хулосаси) асосида тасдиқланади.

39. Муқовалашдан қайтарилмаган, китоб-расм кўргазмаларида, очиқ фондлардан йўқолган ёки ўғирланган, қайта ишлаш жараёнида йўқолган ёки йўқолиш сабаби аниқланмаган, ахборот-кутубхона ресурси узоқ вақт мобайнида асосий ва ёрдамчи фондда бўлмаган ҳолларда, ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш – йўқолиш ҳолати аниқланган кундан бошлаб бир ой ўтгач расмийлаштирилади.

Ушбу ҳолатда ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатномага мавжуд бўлмаган ахборот-кутубхона ресурсларини қидириш чоралари кўрсатилган ҳолда йўқолган ахборот-кутубхона ресурсларининг рўйхати, ахборот-кутубхона ресурслари йўқотилган ахборот-кутубхона муассасаси раҳбари ёки ахборот-кутубхона муассасаси бўлинмаси раҳбарининг тушунтириш хати ва комиссиянинг қарори илова қилинади.

6-боб. Фонддан ҳисобдан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасасининг ҳисобга олиш ҳужжатларидан чиқариш тартиби

40. Рўйхатлар билан биргаликда тасдиқланган далолатномалар асосида уларни барча ҳисобга олиш ҳужжатларидан: жамлаб ҳисобга олиш дафтари ва инвентарь дафтари, каталоглар карточкалари, картотекалардан чиқариш, электрон каталогдан ёзувларни ўчириш, шунингдек, ахборот-кутубхона муассасаси балансидан ахборот-кутубхона ресурслари сони ва қийматини ҳисобдан чиқариш учун ҳам асос ҳисобланади.

41. Ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги белги инвентарь дафтарининг тегишли бандига қизил сиёҳ билан қўйилади, бунда инвентарь рақами, нархи чизиб ташланади ва далолатноманинг рақами ва далолатнома тасдиқланган сана ёзилади.

42. Бош каталог карточкасида инвентарь рақами чизиб ташланади, ахборот-кутубхона ресурсининг охирги нусхаси ҳисобдан чиқарилганда эса, карточкалар барча каталог ва картотекалардан ҳамда электрон каталогдаги қайдлардан ўчирилади. Агар кўп жилдли ва туркумли нашрнинг карточкасида бошқа жилдлар ҳам кўрсатилган бўлса, у ҳолда муқова томонига “чиқар. жилд”, деган белги қўйилади ва карточкадаги чиқарилган жилднинг инвентар рақами ўчирилади.

43. “Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги далолатномалар ва уларга илова қилинган рўйхатлар (китоб формулярлари, титул варақлар, каталог карточкалари) навбатдаги инвентаризация қилиш муддатигача сақланади. Шундан кейин архив муассасаларининг тасдиғисиз ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши, Йўриқноманинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ бошқарув ҳужжатларини йўқ қилиш учун ҳисобдан чиқариш ҳақидаги Далолатнома расмийлаштирилиши лозим. Сақлаш муддати – иш юритиш материаллари тамом бўлган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошланади.

44. Бутун фондни ёки унинг бир қисмини режали текшириш (хатловдан ўтказиш) натижасида аниқланган ҳисобдан чиқарилувчи ахборот-кутубхона ресурслари текшириладиган фонд сонининг бир фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Фонднинг бир фоизидан ортиқ бўлган ахборот-кутубхона ресурслари камомади юқори турувчи ташкилот раҳбарининг ёки тасарруфида ахборот-кутубхона муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг рухсати билан ҳисобдан чиқарилади.

Ҳисобдан чиқаришда айбдор шахслар ҳақиқатда мавжуд эмаслиги пухта аниқлангач ва зарарнинг олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилгандан кейин ҳисобдан чиқарилади.

45. Ахборот-кутубхона ресурслари қийматини қайта баҳолаш йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари учун фойдаланувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш ва ҳисобдан чиқариш пайтларида қайта баҳолаш индекслари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Қийматни қайта баҳолаш қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳар йили оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинадиган қийматни ўзгартириш индекслари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Қайта баҳолаш ахборот-кутубхона ресурсларини сотиб олинган (уларнинг келиб тушиши) йиллари бўйича сумма индексация қилинган ҳолда ахборот-кутубхона ресурсларининг номинал қийматини (сотиб олишдаги, ҳисобга олиш ҳужжатларидаги нархи) қайта ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга оширилади.

Агар йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари ахборот-кутубхона фонди ҳисобига  1992 йил  1 апрелигача олинган бўлса, унинг номинал қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 18 июндаги 293-сонли Қарорига биноан
17,4 маротабагача кўпайтирилади, сўнгра, асосий жамғармалар нархининг оширилиши сабабли, 1992 йилгача олинган нашрларнинг нархи 22,9 бараварга; 1992 йил олинганлари – 13,9 бараварга; 1993 йил I квартали давомида олинганлари – 3,4 га; 1993 йил июлигача олинган ҳамма нашрларнинг нархи – 12 га; 1993 йил июлидан 1994 йил январигача олинганлари – 1,2 га кўпайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2001 йил 10 апрелдаги  69-сонли “Кутубхоналар фондларини қайта баҳолаш хусусида”ги буйруғига биноан

2000 йилгача олинган бадиий адабиётлар 2,4 коэффициент, 2000 йилдан
1,0 коэффициенти билан қайта баҳоланади.

2000 йилгача олинган болалар адабиёти 3,1, 2000 йилдан 1,0 коэффициенти билан баҳоланади.

2000 йилгача бўлган маълумот ва техник адабиётлар 4,3, 2000 йилдан
1,0 коэффициенти бўйича қайта баҳоланади.

Сўм-купонларга сотиб олинган нашрлар қиймати 1000 га бўлиш йўли билан сўмларга айлантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сонли Қарорига мувофиқ кутубхоналарнинг фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлардан улар томонидан қайтарилмаган китоблар, бошқа босма асарлар ва кутубхоналар заҳирасидан олинган бошқа материаллар қиймати қайта баҳоланиб, умумий сумманинг ўн баравар миқдорда ундирилади.

7-боб.Фонддан ташқи ташувчи хотира қурилмаларидаги микроформалар, аудиовизуал ва электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш

46. Микроформаларни (микрофильмлар рулонлари, микрофишлар пластинкалари), ташқи ташувчи хотира қурилмаларидаги аудиовизуал (слайдлар, бобиналар, дисклар, кассеталар), электрон ахборот-кутубхона ресурсларини (компакт-дисклар, флешхотиралар) ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаси фондидан ҳисобдан чиқариш сабаблари асосланиб, “Ахборот-кутубхона ресурсларини турли сабабларга кўра ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги далолатнома билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатномага ҳар хил турдаги, бироқ битта сабаб билан ҳисобдан чиқариладиган аудиовизуал нашрлар киритилиши мумкин.

47. Плёнкадаги маълумотларнинг магнитланиш жараёнларини назорат қилиш учун тегишли журналга ёзув қайд этилади.

48. Плёнкадаги фойдаланиш учун яроқсиз ва таъмирлаб бўлмайдиган аудиовизуал маълумотлар, микроформалар қуйидаги сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилади:

сифатсиз фотографик тасвир;

нуқсонли микроплёнкалар (буралиш ва шу кабилар);

механик шикастланган (ёрилган, синган ва шу кабилар).

49. Ташқи ташувчи хотира қурилмаларидаги ахборот-кутубхона ресурслари ва дисклардаги аудиовизуал ресурсларни ҳисобдан чиқариш учун қуйидагилар сабаб бўлади:

ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида дастурий-аппарат муҳитига номуносиблик;

ахборотнинг бошқа ташқи ташувчи хотира қурилмаларига ўтказилиши;

ташқи ташувчи хотира қурилмаларининг яроқсиз ҳолга келиши ёки шикастланиши;

лицензия битими муддатининг тугаши;

кумуляция ҳодисаси (янгиланган версияда);

тўлиқроқ маълумот олингани боис, нашрлар парчаларини алмаштириш;

қулайроқ форматдаги ва матн сифати яхши бўлган дисклар олинганда нашрларни алмаштириш;

мазмунан эскиргани (маълумотлар базалари ҳисоботлари);

нуқсонли (қўпорилган) ташқи ташувчи хотира қурилмаси (санаб бўлмайдиган ахборот);

нусхаси ноширдан олинганда, хусусий шахслардан олинган нашрларни алмаштириш;

вирус ёки хакер ҳужуми натижасида маълумотларнинг йўқолиши.

8-боб. Локал тармоқ электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан  чиқариш

50. Ахборот-кутубхона муассасасининг рақамли кутубхонаси ёки рақамли коллекциясини ҳосил қиладиган, ахборот-телекоммуникация тармоқлари орқали фойдаланувчилари учун очиқ, ахборот-кутубхона муассасасининг серверида жойлаштириладиган ҳар хил турдаги электрон файллар – локал тармоқдаги электрон ахборот-кутубхона ресурсларига тааллуқлидир.

51. Локал тармоқ электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш – жисмонан йўқолиши (серверда мавжуд эмаслик) ёки истеъмол хоссалари қисман ёхуд тўлиқ йўқолиши – нуқсонлилик (маълумотларни узатишда ёки сақлашда уларнинг яхлитлиги бузилиши) муносабати билан амалга оширилади.

52. Локал тармоқ электрон ахборот-кутубхона ресурсларини электрон кутубхонадан ҳисобдан чиқариш сабаблари кўрсатилган ҳолда “Ахборот-кутубхона ресурсларини турли сабабларга кўра ахборот-кутубхона муассасасидан ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади. Далолатноманинг номи, тартиб рақами ва санаси электрон кутубхонанинг маълумотлар базасига тегишли файлга метаахборот сифатида киритилади.

9-боб. Якуний қоидалар

53. Ушбу Йўриқноманинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

54. Ушбу Йўриқнома Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори

 

2019 йил ____ ___________

 

 

 

У. Тешабоева

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

 

2019 йил   “____” ___________

 

Б. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

 

2019 йил   ____ ___________

 

И. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

 

2019 йил   “____” ___________

 

А. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти

 

2019 йил    “____” ___________

 

Б. Юлдашев

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири

 

2019 йил   “____” ___________

 

 

 

Ш. Шерматов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

 

2019 йил   ____ ___________

 

Қ. Рафиков

 

Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА

 

Ахборот-кутубхона ресурслари китоб айирбошлаш тартибида бир ахборот-кутубхона муассасасидан бошқасига қабул қилиш-топшириш далолатномасининг шакли

 

 

ТАСДИҚЛАЙМАН

________________________________

(тасдиқловчи шахснинг имзоси)

20 ___ й.«____» __________

 

_____-сон Далолатнома

 

20___ й.«_____» _____________

 

Ушбу далолатнома ахборот-кутубхона муассасасининг вакили ___________________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

 

томонидан танлаб олинган

 20____ й. «______» ______________даги ___-сон шартнома асосидаги

 

сони __________нусха умумий қиймати____________ сўм_______ тийин ___________________________________________________________________________

(сумма ёзув билан)

шу жумладан бухгалтерия ҳисобида турган ахборот-кутубхона ресурслари,

сони __________нусхаси умумий қиймати____________ сўм_______ тийин ___________________________________________________________________________

(сумма ёзув билан)

бўлган ахборот-кутубхона ресурслари

 

 __________________________________________________________________ томонидан

(берувчи ахборот-кутубхона муассасасининг номи)

___________________________________________________________________га                   (олувчи ахборот-кутубхона муассасасининг номи)

 

берилганлиги ҳақида тузилди

 

Илова қилинган рўйхатга мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини топширдим _________________________________________________ _____________________

                                                   (Ф.И.Ш, лавозими) (имзо)

қабул қилиб олдим______________________________________________________

                                                                             (Ф.И.Ш., лавозими)(имзо)

 

 

 

 

 

 

 

________-сон далолатномага ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати

 

Т/р

Инвентарь рақами

 

Муаллиф, номи (сарлавҳаси)

Нашр этилган йили

Нашр этилган жойи

Сотиб олинган нархи

Янги баҳоси

сўм

тийин

1

2

3

4

5

6

7

8

 

Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА

 

Вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан  чиқариш тўғрисидаги далолатнома шакли

 

 

ТАСДИҚЛАЙМАН

________________________________

(тасдиқловчи шахснинг имзоси)

20 ___ й.«____» __________

 

_____-сон Далолатнома

 

20___ й.«_____» _____________

Ушбу далолатнома ____________________________________________________

(комиссия аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

 

томонидан вақтинча сақлаш мудддати тамом бўлганлиги муносабати билан

 

_______________________________________________ сўм ____________ тийин

____________________________________________________________________________

(сумма ёзув билан)

 

суммалик сони________________ та _____________________нусха

 

вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисида тузилди_____________________________________________

(вақтича сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларининг тури кўрсатилсин: газеталар, журналлар ва шу кабилар)

 

Имзолар:

 

Комиссия раиси:

______________________

_______________________

 

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

Комиссия аъзолари:

 

 

 

_____________________

_______________________

 

(Ф.И.Ш.)

(имзо‎)

 

 

 

 

_____________________

_______________________

 

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

 

 

 

 

_____________________

_______________________

 

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

 

 

 

 

_____________________

_______________________

 

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

3-ИЛОВА

 

Ахборот-кутубхона ресурсларини турли сабабларга кўра ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатноманинг шакли

 

 

ТАСДИҚЛАЙМАН

________________________________

(тасдиқловчи шахснинг имзоси)

20 ___ й.«____» __________

 

 

_____-сон Далолатнома

 

20___ й.«_____» _____________

 

Ушбу далолатнома қуйидаги таркибда комиссия томонидан: _____________________________________________________________________________

(комиссия аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

1. _______________              ___________      ________       ________

(Ҳисобдан чиқариш сабаби)                 (нусха)                   (номда)               (нархи)

2. _______________              ___________      ________       ________

(Ҳисобдан чиқариш сабаби)                 (нусха)                   (номда)               (нархи)

3. _______________              ___________      ________       ________

(Ҳисобдан чиқариш сабаби)                 (нусха)                   (номда)               (нархи)

 

                                         

Жами ________нусха,  ________номдаги, умумий баҳоси ______сўм ________тийин______________ ахборот-кутубхона  ресурслари

________________________________________________________________________нинг

(ахборот-кутубхона муассасаси ёки унинг таркибий бўлинмаси номи)

ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисида тузилди

 

Чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати илова қилинади.

Имзолар:

 

Комиссия раиси:

______________________

_______________________

 

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

Комиссия аъзолари:

 

 

 

_____________________

_______________________

 

(Ф.И.Ш.)

(имзо‎)

 

 

 

 

_____________________

_______________________

 

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

 

 

 

 

_____________________

_______________________

 

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

 

 

 

_______-сон далолатнома бўйича  ҳисобдан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати

 

 

Т/р

Инвентарь рақами

 

Муаллиф, номи (сарлавҳаси)

Нашр этилган йили

Нашр этилган жойи

Сотиб олинган нархи

Янги баҳоси

сўм

тийин

1

2

3

4

5

6

7

8

 

Изоҳ:

1. Ҳар хил инвентар рақамларига эга бўлган бир неча нусхаларни (айни бир китобнинг дубликатлари) кетма-кет ёзишда 3,4,5-устунларига қавс қўйилади.

2. Дубликаталар ёзувлари кейинги саҳифага кўчирилганда нашр тўғрисидаги маълумотлар барча устунларда такрорланади.

 

 

 

 

Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

4-ИЛОВА

 

Амалий аҳамиятини йўқотган бошқарув хужжатларини йўқ қилиш

учун ажратиш тўғрисидаги далолатноманинг шакли

 

 

 

ТАСДИҚЛАЙМАН

________________________________

(тасдиқловчи шахснинг имзоси)

 

20 ___ й.«____» __________

 

 

_____-сон Далолатнома

 

Амалий аҳамиятини йўқотган бошқарув хужжатларини

йўқ қилиш учун ажратиш

_____________________________________________________________________________

(узоқ муддатга сақланиши зарур бўлмаган хужжатларни ажратган муассасанинг номи)

 

Тузилди «_____» _____________ 20_____ й.

Эксперт комиссияси ______________________________________________________

                                                                                   (муассасанинг номи)

комиссия раиси _____________________________________________________

                                    (комиссия раисининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

 

комиссия аъзолари _________________________________________________

                         (комиссия аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

_________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________

Раҳбарият буйруғига асосан № ____________________ 20_____ й.

                                                                                   (сана)

“Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида тузиладиган бошқарув ҳужжатларининг сақлаш муддатлари кўрсатилган намунавий рўйхати”га асосан илмий-тарихий аҳамиятга эга бўлмаган ва амалда аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни йўқ қилиниши бўйича қуйидаги иловада келтирилади:

№ т/р

Хужжатлар санаси

Хужжатлар номи (жамланган ёки алоҳида), номенклатура бўйича уларнинг№№, архив рўйхати ёки инвентар китоблар

изоҳ

Хужжат сони (жилдлар)

рўйхат бўйича модда №№

1

2

3

4

5

6

 

Жами (сон ва ёзув билан) хужжат ___________________________________________

_________________________________________________________________________

Эксперт комиссияси раиси_________________________________________

                                                                                               (имзо)

Эксперт комиссияси аъзолари ______________________________________

                                                                                                   (имзо)

Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

5-ИЛОВА

 

 

 

Ихтисосланмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурслар тўғрисидаги ахборотни ҳудудий Ахборот-кутубхона маркази веб-сайти (портал)га жойлаштириш шакли

 

 

т/р

Ахборот-кутубхона муассасасининг тўлиқ номи

Манзили

Телефон рақами

Ахборот-кутубхона ресурслар муаллифи

Ахборот-кутубхона ресурслар номи

Сони

Нашр йили

Нашриёт номи

Аннотацияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

200