ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8948 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 10/10/2019 25/10/2019 2

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8948

Лойиҳа

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ҳамда юқори меҳнат самарадорлигига эришаётган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/392/3121-сон) билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

        Бош вазири                                                                              А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ____ ____________ даги ____-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар

 

1. 16-банднинг иккинчи хатбошига “ёзма, ижодий” сўзларидан кейин
“, жисмоний тарбия ўқитувчилари учун назарий ва амалий” сўзлари қўшилсин;

2. Қуйидаги мазмундаги 591-банд қўшилсин:

“591. Таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).”.

3. 60-банднинг “в” кичик бандига “ёзма ёки ижодий иш” сўзларидан кейин “(жисмоний тарбия ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар)” сўзлари қўшилсин.

4. 63-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун амалий синовлар нормативлари Давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади.”.

5. 64-бандга “ёзма ва ижодий иш” сўзларидан кейин “(жисмоний тарбия ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар)” сўзлари қўшилсин.

Umumiy takliflar

365