ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8940 Хокимият Янгиюльского района 11/10/2019 26/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ 2020 ЙИЛ УЧУН БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА
ID-8940

Қ А Р О Р Л О Й И Х А С И

QAROR

“___”_______ 2019 йил ____-сон Янгийўл туман

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-со 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиқиб 620 кишини ташкил этадиган 10 фойиз миқдоригача шу жумладан ногиронлар учун 2,2 фоиз -18 ;

14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун 10,3 фоиз – 137 киши,

Олий таълим муассасалар ва ўрта махсусс касб-хунар коллежларини тугатган ёшлар учун 60,7 фоиз –280 киши;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар ҳамда сафарбарлик чақируви захирасига киритилганлар учун 15,5 фоиз – 72 киши;

Янгийўл тумани хокимлиги Аҳоли Бандлигига кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,3 фоиз – 78 киши;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 9,6 фоиз – 30 киши;

бошқалар шу жумладан: одам савдоси жабрдийдалари учун 0,3 фоиз – 2 киши,

2. 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин:

3. Корхона ва ташкилот рахбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил 15 декабр кунига қадар квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмаган холда иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) барпо этиш ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор ижроси бўйича чиқарилган бўйруқ нусхаларини туман Аҳоли Бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4.Корхона ташкилот ҳамда муассасалар рахбарлари томонидан 2020 йил 1 апрель санасига қадар,банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 6-бандига мувофиқ белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишини амалга оширсинлар.

5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган, “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

6.Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот

ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган, “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 21-бандида белгиланган тартибда кўра белгиланган талабларни бажармаган тақдирда маъмурий жарима солишга сабаб бўлишини ва жаримани тўлаган ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилинмаслиги ҳақида эслатиб ўтилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар мазкур низомнинг 22-бандида назарда тутилган тартибда иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Янгийўл туман ҳокимининг 2018 йил 29 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1215-сон қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Туман Ахоли Бандлигига кўмаклашиш маркази директори в.в.б (Ш.Хайдарқулов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказиш ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назорати таъминласин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари К. Уканбоев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А. А.Тухтабаев

Umumiy takliflar

149