ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8919 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 11/10/2019 24/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 августдаги ПФ–5787-сон Фармони)
ID-8919

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш
ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2019  йил 26  августдаги ПФ–5787-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А.Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х.Набиев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

           Бош вазири                                                                        А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ ___________даги

_____ - сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибида:

15-банди учинчи хатбошидаги “(халқ таълими муассасаларидан ташқари)” сўзлари “(халқ таълими муассасалари ва спорт мактабларидан ташқари)” сўзлари билан алмаштирилсин;

29-бандининг бешинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасаларига” сўзларидан кейин “, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган идоравий мансуб ташкилотларга” сўзлари қўшилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 4 ноябрдаги 484-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 205-модда)
9-
бандининг биринчи хатбошидаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига” сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида” 2013 йил14 декабрдаги 329-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 664-модда) 1-иловаси 40-бандидаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари.” сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт объектларини қуриш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 20 майдаги 130-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 20-сон, 258-модда):

а) 5-банди учинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

14-бандда:

учинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий филиали раҳбари” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг раҳбари ўринбосарлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий филиали мутахассиси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси мутахассиси” сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг тегишли ҳудудий бўлинмаси” сўзлари “туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Спорт объектларидан фойдаланишни янада

такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб

чиқиш бўйича эксперт гуруҳнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

   

Эксперт гуруҳи раиси

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Раис ўринбосари

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг раҳбари ўринбосарлари

Раис ўринбосари

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ҳудудий вакили

Эксперт гуруҳ аъзолари

-

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, спорт тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спортнинг бошқа мутахассислари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари

Эксперт гуруҳ котиби

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси мутахассиси.

 

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 7-модда) 4-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари” сўзлари “бюджет маблағлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 18 ноябрдаги 388-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 46-сон, 532-модда) иловасида:

а) I бўлимнинг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

6.

Спортчиларни – болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг спорт маҳоратини такомиллаштириш ва олий спорт маҳорати гуруҳларида шуғулланаётган ўқувчиларини Халқаро гимнастика федерацияси томонидан сертификатланган спорт кийим-боши, спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш.

Доимий

равишда

Молия вазирлиги

Молия вазирлиги

 

 

 

 

 

 

 

”;

 

б) II бўлимнинг 4-позицияси “Масъул бажарувчилар устунидаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси,сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида 2017 йил 17 январдаги 15-сон қарори 2-банди бешинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;” сўзлари чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
5 январдаги 8-сон қарори 3-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари” сўзлари “бюджет маблағлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 апрелдаги 274-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 86-модда):

а) 2-банди учинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 1-илованинг 5-банди учинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг “Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 майдаги 333-сон қарори 5-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари” сўзлари “бюджет маблағлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-банди бешинчи хатбошидаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;” сўзлари чиқариб ташлансин;

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги спортчиларнинг олимпия тайёргарлиги марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 27 июндаги 485-сон қарори 7-банди иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 мартдаги ПФ–5368-сон Фармони
ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил
5 мартдаги ПҚ–3583-сон қарори)” 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарори
1-иловасида:

5-бандининг учинчи хатбошидаги “, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига” ҳамда “, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига” сўзлари, 26-бандининг тўртинчи-бешинчи хатбошилари,
28-банди, 33-банднинг тўртинчи, саккизинчи хатбошилари, 35-банднинг иккинчи хатбоши, 46-банди учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

38-бандда:

бешинчи хатбошидаги “Молиялаштириш манбаи” ва “Масъул бажарувчилар” устуни I бўлимининг 6-позициясидаги “Жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш жамғармаси” ва “Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари тегишли равишда “Молия вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“II бўлимнинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

"

4.

Ихтисослаштирилган Республика олимпия захиралари мактаб-интернатининг;

Наманган ва Фарғона Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг;

Бухоро шаҳридаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг;

Тошкент шаҳридаги гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактабининг спорт залларини тегишли халқаро стандартлар талабларига мувофиқ бўлган замонавий гимнастика ускуналари билан жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш.

  

2016-2019 йиллар

Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Республика давлат бюджети, Гимнастика федерацияси маблағлари

Наманган, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Молия вазирлиги

 

 

 

 

 

 

 

 

 

";

 

.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 852-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият
ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш чора-тадбирлари “Молиялаштириш манбаи” устуни
III бўлимнинг 17-позициясидаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари” сўзлари “бюджет маблағлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 851-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият
ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш чора-тадбирлари “Молиялаштириш манбаи” устуни
IV бўлимнинг 5, 7-позициясидаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари” сўзлари “Бюджет маблағлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 881-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати Спорт мажмуалари бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Спорт мажмуалари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

”.

1.

Деҳқонобод тумани бўйича жами

5000

 

5000

 

 

1.

2019 йил

5000

 

5000

 

 

1.

Янги қурилиш

5000

 

5000

 

 

1.

Деҳқонобод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби таркибида ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш.

5000

 

5000

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

 

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 882-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати Спорт мажмуалари бўлимнинг 20-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

20.

Янги Миришкор шаҳарчаси ҳудудида 25х11 ҳажмли ёпиқ турдаги спорт сув ҳавзаси қуриш.

5 100

 

5 100

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

 

 

 

 

 

”.

 

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 927-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият
ва спорт объектлари ҳамда бошқа йўналишдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар
III бўлимнинг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

15.

Ўртачирчиқ туманида спорт ва гимнастика залларини қуриш.

 

2019 й.

3 500

 

3 500

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги

 

 

”.

19. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 январдаги 6-сон қарорида:

а) 3-банди учинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари” сўзлари “бюджет маблағлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) илованинг 17-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари” сўзлари “бюджет маблағлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 37-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини жадал комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури III бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

III. Спорт иншоотлари

 

22.

Туман марказида 18х36 ўлчамдаги спорт зали қуриш, уни баскетбол, волейбол, қўл тўпи, спорт жиҳозлари билан таъминлаш.

2019 йил

3-чорак

6020

6020

 

 

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

”.

23.

Туман марказида ёпиқ сузиш сув ҳавзаси қуриш.

2019 йил

3-чорак

5300

5300

 

 

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

24.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини реконструкция қилиш.

2019 йил

3-чорак

1000

1000

 

 

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

25.

Туман марказидаги футбол ўйингоҳини (стадионни) реконструкция қилиш.

2019 йил

3-чорак

3500

3500

 

 

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

 

21Вазирлар МаҳкамасинингЎзбекистонда Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида” 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2019 й., 5-сон, 89-модда):

а) 4-бандидагиЎзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидансўзларибюджет маблағлари ҳисобидансўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг 32-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан” сўзлари “бюджет маблағлари ҳисобидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-иловада:

I бўлимнинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

2.

Ҳар бир туман (шаҳар) бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг ўйин турларини кенг тарғиб қилиш, қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, улар ўртасида спортнинг ўйин турлари бўйича мусобақаларини тўрт босқичда (мактаб, туман, вилоят, республика) юқори савияда, тизимли равишда узлуксиз ўтказиш орқали иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) ишларини ташкил этиш.

2019-2020

йилларда

Республика бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари

 

Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

 

 

 

 

 

 

 

”.

 

II ва III бўлимлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

 

II. Спортнинг ўйин турлари бўйича спортчиларни босқичма-босқич тайёргарлик тизимини янада

ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш

 

 

7.

Жойларда спортнинг ўйин турларини ривожлантириш учун вилоят, шаҳар (туман) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига ҳар бир спорт тури учун ҳар йили зарур маблағлар ажратиш.

2019 йилдан

бошлаб

ҳар йили

 

Республика бюджети маблағлари

 

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

 

 

8.

Ёш иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция) ишларини ташкил этиш ва оммавийликдан – профессионалликка ўтиш тизимини яратиш.

Спортнинг ўйин турлари бўйича спортчиларни босқичма-босқич тайёргарлик тизимини қуйидаги тартибда амалга ошириш:

мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларидаги спорт

тўгараклари;

болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (БЎСМ);

спортнинг ўйин турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (ИБЎСМ);

ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-

интернатлари;

спортнинг ўйин турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби (СЎРОСММ);

юқорида белгиланган ҳар бир спорт муассасасида тарбияланган спортчилардан миллий терма жамоалар таркибига номзодлар етиштириб бериш.

2019-2020

йилларда

Республика бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари, Ижрочилар маблағлари, Календарь режада назарда тутилган маблағлар,

Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

 

9.

Спортнинг ўйин турлари бўйича бошланғич тайёргарликдан профессионал даражагача бўлган босқичлар учун ўқув-қўлланма дастурларини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.

2019 йилдан

бошлаб

 

Республика бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари, Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

 

 

 

 

 

 

 

”.

 

III. Спортнинг ўйин турлари бўйича федерациялар ва бошқа спорт ташкилотларининг моддий-техника базасини яхшилаш ва уларни спорт жиҳозлари билан таъминлаш

 

10.

Спортнинг ўйин турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва талабномага мувофиқ уларни спорт инвентарлари ва ускуналари билан жиҳозлаш.

Доимий

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

11.

Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебеллар, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш меъёрлари асосида мактабгача таълим муассасаларини спорт инвентарлари билан жиҳозлаш.

2019-2020

йилларда

 

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

             

22. Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тўғрисида” 2019 йил 13 февралдаги 118-сон қарорида:

а) 1-илованинг 44-бандидаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада:

I бўлимнинг 10-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

10.

Аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинмаган қатламлари ва қулайроқ шарт-шароитлардаги фуқаролар учун жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш учун тенг имкониятлар яратиш, аҳолининг кам таъминланган қатламлари (даромаднинг паст даражаси, тўлиқ бўлмаган оила, шу кабилар) болалари шуғулланадиган спорт муассасалари фаолиятини, шунингдек, чекка туманларда (шу жумладан, тоғлик жойлар ва анклавлар) жойлашган спорт муассасалари фаолиятини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламлари ва фуқаролар учун жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриш.

Шу жумладан аҳолининг кам таъминланган қатламлари сирасига кирадиган болалар шуғулланадиган чекка туманларда жойлашган спорт муассасаларини спорт асбоб-ускуналари ва инвентарь билан жиҳозлаш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш.

Ташкилий

тадбирлар

 

2019 йил

30 сентябрь

 

-

Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Нуроний жамғармаси

 

 

 

 

 

 

 

 

”;

 

II бўлимнинг 14-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

14.

Спортнинг оммавий турлари бўйича ўзбек ва рус тилларида электрон таълим ресурсларида машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик тавсияларнинг очиқ республика маълумотлар базасини ташкил этиш.

Ижрочиларнинг

қарорлари

2019 йил

20 апрель

Республика бюджети маблағлари, Ижрочилар маблағлари

Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши

 

 

 

”;

 

III бўлимнинг 21-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

21.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасига маъмурий кадрлар тайёрлаш жараёнига спортни бошқаришнинг махсус дастурларини жорий этиш, профессионаллар, менежерлар, спорт тиббиёт ходимлари ва психологлар учун семинарлар ўтказиш, Sport Management (спортни бошқариш), Sport Leadership (спортда раҳбарлик қилиш), Sport Administration (спорт маъмуриятчилиги) йўналишлари бўйича етакчи жаҳон спорт марказларида тажриба орттиришларни ташкил этиш.

Комплекс

тадбирлар

 

2019-2020

йиллар

 

Республика бюджети маблағлари, Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари,

Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

 

 

 

 

 

”;

 

VII бўлимнинг 37-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

37.

Долзарб йўналишларда - жамоатчилик фикри мониторинги, ижтимоий сўровлар ўтказишда (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири билан алоқа қилиш линиясини очиш, воқеалар календари, машқлар органайзери, аҳоли фаоллиги мониторинги) iSPORT мобил тармоқлари учун спорт иловаларини ишлаб чиқиш.

Комплекс

тадбирлар

2019-2023

йиллар

 

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги

 

 

 

 

 

 

 

”;

IХ бўлимда:

“Масъул ижрочилар” устуни 46-позициясидаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси,” сўзлари чиқариб ташлансин;

“Молиялаштириш манбалари” устуни 49, 51-позициялариидаги
“, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари” сўзлари чиқариб ташлансин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 31 июлдаги 637-сон қарорининг 4-банди “а” кичик банди иккинчи хатбошидаги “тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси” сўзлари “Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ___________даги

_____ - сон қарорига

2-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида” 2008 йил 20 февралдаги
27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 8-9-сон, 40-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 50-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 664-модда) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий таркиби
40-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”
2014 йил 5 майдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й.,
5-сон, 41-модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўгрисида” 2017 йил 14 мартдаги
ПҚ–2833-сон қарори)” 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 292-модда) илованинг
39-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил
14 сентябрдаги ЎРҚ–446-сон Қонуни)” 2018 йил 22 февралдаги 134-сон қарори 6-банди “а” кичик бандидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий таркибининг 40-банди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 5 июлдаги 507-сон қарори.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни
қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарори
1-иловасининг 6-банди.

 

Umumiy takliflar

209