ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8904 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 14/10/2019 29/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Психиатрия касалхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-8904

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Психиатрия касалхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сон “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 203-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами

2180, 2011 йил 12 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Психиатрия касалхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Н.Хусанов

Тошкент ш.,

2019 йил __ _________

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Психиатрия касалхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1 ва 145-бандлардаги “руҳий касалликка чалинган” деган сўзлар “руҳий ҳолати бузилган” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 141-бандаги “руҳий қўзғалишни” деган сўзлар “руҳий ҳолати бузилганда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 147-бандаги “Руҳий” деган сўз “Руҳий ҳолати бузилган” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

125