ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8806 Хокимият Сырдарьинского района 08/10/2019 22/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида.
ID-8806

Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил                 26 августдаги “Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил    30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар   куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-4407-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳукукий хужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

          1. Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар (бундан буён - Комплекс тадбирлар)
1 -иловага;

асосий муҳандислик коммуникацияларини ва технологик               асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик                   асбоб-ускуналарни 2019/2020 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

ижтимоий соха объектларини 2019/2020 йиллар куз-киш даврларида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳудудлар бўйича 2019/2020 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш параметрлари 6-иловага;

туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (бундан             буён - туман комиссияси) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман комиссияси (Н.Мирзаев):

ўн беш кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, козонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

ўрганиш натижалари бўйича туман ташкилотлари, туман ҳокимлиги томонидан Комплекс тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

        3. Туман ҳокимлиги ўз раҳбарлигида худудлардаги иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

Туман ҳокимлиги, туман корхона ва ташкилот раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шаҳсан масъулдир.

        4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари Н.Мирзаев ва А.Сагатов ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва бошқа умумий фойдаланадиган жойлар, маҳаллий козонхоналар, иссиқлик, сув қувурлари ва канализация тармоқларини тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратни таъминласин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, корхона ва ташкилот раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқсин.

        5. 3-сонли туманлараро газ таъминоти Сирдарё филиали (Ғ.Қурбонов), туман электр таъминоти корхонаси (Ғ.Нишонов) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосари (Н.Мирзаев) “Сирдарё кўмир етказувчи” унитар корхонаси (З.Абудуғаффоров) билан биргаликда асосий ёнилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида, узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Темиров:

   а)      Туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (С.Игамов), билан биргаликда:

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида туман бўйича аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун аҳоли истеъмолига ва ижтимоий соҳалар таъминотига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар каби маҳсулотларни ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

   б)       Туман молия бўлими (Ш.Хакимов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда Комплекс тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча заҳираларни аниқлаш чораларини кўрсин.

         8. Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Мирзаев Комплекс тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида вилоят ҳокимлигига тизимли ахборот берилишини таъминласин.

         9. Туман ҳокимининг 2018 йил 7 декабрдаги “Сирдарё туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида’ги 3968-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

          10. Туман ҳокимлиги девонхонаси (А.Йўлдашев) мазкур          норматив-хуқуқий хужжат “Сирдарё” газетасида чоп этилишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочиларга етказилишини ташкиллаштирсин.

          11. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё туман кенгаши (Б.Тавбаев) мазкур карорни конун хужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз вақтида етказсин.

          12. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Д.Темиров, Н.Мирзаев ва А.Сагатовлар зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                  А.Мухамадиев

Umumiy takliflar

215