ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8794 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 07/10/2019 22/10/2019 2

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-8794

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг

Қарори

 

Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги қарор қилади:

1. Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                                              Б. Мусаев

                    Тошкент ш.,

     2019 йил “___”__________  

                 ________-сон

 

Капитал бозорини ривожлантириш

агентлиги директори                                                                                                А. Назиров

             Тошкент ш.,

     2019 йил “___”__________ 

                ________-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини

ривожлантириш агентлигининг

2019 йил  “___” ___________даги

______, ______-сон қарорига

илова

 

Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида пул айланмаси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ишлаб чиқилиб, онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган чекларни рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Тартибда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

касса чеки - сотувчи ва харидор (истеъмолчи) ўртасидаги товар сотиб олинганлиги ёки хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи, онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса дастурий таъминотини қўллаган ҳолда чоп этиладиган, QR код, фискал белги ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа зарурий маълумотлар акс эттирилган ҳужжат;

ютуқлар (мукофотлар) - тасдиқланган ўйин қоидаларига мувофиқ ютуқларни топшириш учун мўлжалланган пул маблағлари ва буюмлар;

ютуқли ўйин – жисмоний шахслар ўртасида ютуқ ўйинларини ташкил этиш, ўтказиш ва натижаси бўйича ютуқларни ғолибларга бериш жараёнини ўз ичига олган ҳуқуқий, ташкилий ва техник чора-тадбирлар йиғиндиси;

ютуқли ўйин жиҳозлари - ўйинни ўтказишда фойдаланиладиган махсус жиҳозлар (механик, электрон ёки бошқа техника жиҳозлари);

ташкилотчи – қонун ҳужжатларига мувофиқ ютуқли ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирларнинг бутун комплексини ўтказишни ташкил қилувчи юридик шахс- Ўзбекистон Республикаси резиденти;

ютуқли ўйин қатнашчиси – онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан олинган харид чекига эга бўлган жисмоний шахс;

ютуқли ўйинни ташкил этиш комиссияси – Давлат солиқ қўмитасининг буйруғи асосида ташкил этиладиган комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади);

мобиль илова - Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва харидорлар томонидан чеклардаги QR-код ва фискал белгиларни қайд этиш учун мўлжалланган дастурий маҳсулот.

3. Жисмоний шахслар касса чекини олганларидан сўнг мобиль илова ёрдамида ёки Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайти орқали касса чекининг QR-коди ва фискал белгиларини қайд қиладилар.

Бунда, касса чекларини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ўйин иштирокчиси сифатида рўйхатга олинганлиги ҳақида тегишлича уяли телефонига SMS шаклида ёки электрон почта манзилига хабар юборилади. Шу орқали жисмоний шахслар ютуқли ўйин қатнашчисига айланади.

4. Ютуқли ўйин жиҳозлари Капитал бозорини ривожлантириш агентлигидан экспертизадан ўтказилади ва тасдиқлангандан кейин фойдаланишга қўйилади.

5. Касса чеклари айнан олинган ва рўйхатдан ўтказилган давр (чорак, ой) учун ўйналадиган ютуқли ўйинда қатнашиш ҳуқуқини беради.

Касса чекининг ҳар биттасига ютуқларни олишнинг тенг имконияти (тенг эҳтимоллиги) ўйиннинг асосий принципи ҳисобланади. Ютуқли ўйинларнинг ушбу принциплар бузилган ҳолда ўтказилиши тақиқланади.

6. Ютуқли ўйин натижаларига кўра бир нафар қатнашчи ютуқлардан фақат биттасининг эгаси сифатида эътироф этилиши мумкин.

7. Ютуқли ўйинни қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш учун Давлат солиқ қўмитасининг буйруғи билан комиссия тузилади. Комиссиянинг таркиби, иш регламенти ва ўйин қоидалари Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

8. Ютуқли ўйинлар уни ўтказиш қоидаларига мувофиқ ташкилотчи томонидан амалга оширилади.

2-боб. Ютуқли ўйин комиссияси фаолиятини ташкил этиш

9. Ютуқли ўйинни қонунчиликка мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш бўйича комиссия таркиби раис, унинг ўринбосари, комиссиянинг котиби ва аъзоларидан иборат бўлиб, 7 кишидан кам бўлмаслиги керак.

10. Комиссия таркибига келишув асосида ташкилотчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари киритилиши мумкин.

11. Комиссиянинг ваколатлари:

комиссия аъзолари таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлаш;

ютуқли ўйинни ўтказиш вақтини келишиш;

ютуқли ўйин ўтказилишидан аввал ғолибларга бериладиган ютуқларни миқдори ва тақсимлашини белгилаш;

ютуқли ўйинни ўтказиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш чораларини кўриш;

ютуқли ўйин ўтказиш билан боғлиқ низоли ҳолатларни кўриб чиқиш;

ютуқли ўйин натижалари бўйича якуний қарор қабул қилиш.

12. Комиссия қарорлари оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва баённома шаклида расмийлаштирилади.

3-боб. Ютуқли ўйинни ташкил этиш тартиби

13. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ комиссиянинг баённомаси билан ютуқли ўйин ташкилотчиси сифатида юридик шахс танланади. Баённомага асосан беш кун муддатда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ютуқли ўйин ташкилотчиси билан шартнома тузилади.

14. Ютуқли ўйин ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўйинни ўтказиш бўйича тузиладиган шартномада кўрсатилади.

15. Ютуқли ўйинни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, бошқа ташкилий масалаларни амалга ошириш Давлат солиқ қўмитаси ва ташкилотчи ўртасида тузиладиган шартнома шартлари ҳамда харажатлар режаси асосида ютуқ фонди ҳисобидан амалга оширилади.

16. Ютуқли ўйинни ўтказиш муддатлари ва жойи комиссия билан келишилган ҳолда ташкилотчи томонидан белгиланади.

17. Ютуқли ўйинлар тўлақонли ўтказилиши учун томоша зали, саҳна ва зарур миқдорда алоҳида хоналарга эга бўлган биноларда ўтказилади. Ютуқли ўйинларни ўтказишда замонавий, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари ва кузатув тизимларидан фойдаланилади.

18. Ютуқли ўйинларни кузатиш учун, хоҳловчиларга ўйин залида чекланган ўриндиқлар сони доирасида ўйин жараёнига тўсиқсиз кириш имконияти яратилади ва хавфсизлик талабларига риоя қилиниши шарти билан киритилади.

Ютуқли ўйин қатнашчилари комиссияга ўйинга доир масалалар бўйича ўзларини қизиқтираётган саволлар беришга ҳақли.

19. Ютуқ фондини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:

Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари;

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” ва “Солиқ сервис” давлат унитар корхоналари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилган маблағлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар.

20. Ютуқли ўйин учун ажратилган маблағлар уларни ўтказиш бўйича оммавий ахборот воситалари орқали эълонлар бериш, ютуқларни харид қилиш, ютуқли ўйин жараёнини намойиш этиш ва ютуқли ўйинни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларга сарфланади.

21. Қуйидагилар ўйинлар бўйича ютуқлар бўлиши мумкин:

пул маблағлари;

буюм ютуқлари, бунда ютуқ эгаси унинг қийматини нақд пул билан олиш ҳуқуқига эга. Битта буюм ютуғини унинг эгаси розилигисиз бошқаси билан алмаштиришга йўл қўйилмайди;

номоддий тусдаги ютуқларнинг бошқа турлари, айрим товарлар ва хизматлар, санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар сотиб олиш бўйича имтиёзлар.

22. Ютуқли ўйин учун пул маблағлари ташкилотчининг тегишли ҳисобрақамига ўтказилгандан сўнг ўн кун муддатда, бироқ ютуқли ўйин бошланишидан камида ўн беш кун олдин ташкилотчи келгуси давр (чорак, ой) учун ютуқли ўйин ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан, “Солиқ плюс” газетасида эълон беради.

23. Ютуқли ўйинни ўтказиш тўғрисидаги эълонда ютуқли ўйинни ўтказиш вақти, ютуқлар миқдори, умумий суммаси, ўйинда иштирок этадиган касса чеклари учун давр оралиғи (чорак, ой) баён этилади.

24. Ташкилотчи томонидан ютуқли ўйинда иштирок этадиган касса чеклари учун давр оралиғи (чорак, ой) якунлангандан кейин уч кун муддатда касса чекларининг тўлов уникал рақамлари кўрсатилган маълумотларни олиш юзасидан Давлат солиқ қўмитасига қоғоз ёки электрон шаклда мурожаат юборилади.

25. Давлат солиқ қўмитаси томонидан мурожаат қабул қилингандан кейин икки иш куни муддатда тегишли давр учун касса чекларининг тўлов уникал рақамлари кўрсатилган маълумотлар ташкилотчига юборилади.

4-боб. Ютуқли ўйинни ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш тартиби

26. Ютуқли ўйин ўтказиладиган кундан бир кун аввал комиссиянинг ташкилий йиғилиши ўтказилади ва йиғилишда иштирок этаётган комиссия аъзолари 1-иловага мувофиқ алоҳида қайдномада қайд этилиб, комиссия аъзолари таркиби, ўйин шартлари ва ютуқли ўйинни ўтказиш тартиби, иш регламенти ва мажбуриятлар билан таништирилади.

27. Ютуқли ўйин ўтказиладиган кун ташкилотчининг вакили комиссия аъзолари иштирокида ютуқли ўйинда қатнашчиларини тўлиқ ҳисобга олинганлигини тасдиқловчи маълумотни комиссия раисига расман топширади.

Шундан сўнг комиссия касса чекларини текшириш ва ютуқларни махсус таблога жойлаштириш жараёнига киришади.

28. Касса чеклари қуйидаги тартибда текширилади:

комиссияси аъзолари тайёрланган касса чекларини ютуқлар учун бир хил имкониятга эгалиги;

ютуқли чекларни аниқлаш учун махсус дастурий таъминотнинг ташқи таъсирлардан ҳимояланганлиги.

29. Комиссия томонидан баённомада акс эттирилган буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари текширилади.

30. Ютуқли касса чекларини аниқлаш QR-код ва фискал белгилардаги тўлов уникал рақамларини тасодифий танлаш йўли билан амалга оширилади.

31. Ютуқли ўйинларни ўтказиш фақат ютуқли чекларни тасодифий танлаб олиш жараёнига инсон омилининг аралашувини тўлиқ истисно қилувчи технологиялар ва жиҳозларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Жиҳозларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш ташкилотчи зиммасига юклатилади.

32. Ютуқли ўйин комиссиясининг ишида ўйин давомида танаффус қилинишига йўл қўйилмайди. Комиссия аъзолари ўйин давомида ўз иш жойларини фақатгина комиссия раисининг рухсати билан тарк этишлари мумкин.

33. Ютуқли ўйин марказий телевидение каналларидан бирида жонли эфирда намойиш этиш орқали ютуқли ўйинга қўйилган барча ютуқлар ва ғолибларнинг телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда эълон қилинади.

34. Ютуқли ўйин натижалари бўйича комиссиянинг баённомаси ва 2-иловага мувофиқ қайднома расмийлаштирилади. Баённомада ва қайдномада ғолибнинг фамилияси, исми, чек уникал рақами, уларга бериладиган ютуқлар кўрсатилади. Комиссиянинг баённомаси ва қайднома ютуқларни ғолибларга бериш учун асос ҳисобланади.

35. Комиссиянинг баённомаси қабул қилинган санадан бошлаб, икки кун муддатда ютуқли ўйин натижалари ва ютуқларни олиш муддати ва жойи даврий нашрларда, шу жумладан, “Солиқ плюс” газетасида чоп этилади.

5-боб. Ютуқларни ғолибларга бериш тартиби

36. Ютуқли ўйин ғолиблари аниқлангандан кейин бир иш кунидан кечиктирмасдан, ташкилотчи ютуқларни олиш учун ўйин ғолибларини ютуқ топшириладиган манзил ва вақтини кўрсатган ҳолда ёзма ёки телефон орқали хабардор қилади.

37. Ютуқли ўйин ғолиблари ушбу ҳақидаги маълумот эълон қилинган кундан бошлаб, бир ой муддатда ташкилотчи томонидан кўрсатилган манзилга шахсан ўзи, шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва касса чеки билан ташриф буюрган ҳолда ютуқларни олиши мумкин.

38. Ўн тўрт ёшга етмаган ва муомалага лаёқатсиз жисмоний шахслар эгалигидаги ютуқлар уларнинг ота-оналари, васийлик ёки хомийликка олувчилар, вояга етган, муомалага лаёқатли яқин қариндошлари ва бошқа вакиллари томонидан вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда олиниши мумкин.

39. Ютуқли ўйин ғолиби асосли сабабларга кўра ташкилотчи томонидан кўрсатилган манзилга белгиланган муддатда етиб келишининг имкони бўлмаган тақдирда, ютуқлар ўйин ғолибининг қонунчиликка мувофиқ берган ишончномасига асосан уларнинг вакиллари томонидан олинади.

40. Ютуқларни тўлаш (бериш) ташкилотчининг масъул ходими томонидан ўйин ғолиблари ёки уларнинг вакилларига қайдномага (ведомость) имзо қўйиш орқали амалга оширилади.

41. Пул маблағлари шаклидаги ютуқлар ўйин ғолибининг ёзма аризаси асосида, ғолиб томонидан аризада кўрсатилган банк пластик карточкаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши мумкин.

42. Қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида ташкилотчининг хоҳишига кўра ҳақиқийлигига шубҳа туғилган ҳар қандай касса чеки уч кун муддатда қўшимча равишда ўрганиб чиқилиши мумкин.

43. Қўшимча ўрганиш ташкилотчининг ёзма мурожаатига асосан, тегишли QR код ва фискал белгига эга касса чеки тўғрисидаги маълумотлар фискал маълумотлар оператори - “Янги технологиялар” илмий ахборот маркази” давлат унитар корхонаси орқали Давлат солиқ қўмитасига келиб тушганлигини текшириш йўли билан амалга оширилади.

44. Талаб қилиб олинмаган ташкилотчида ютуқни тўлаш муддати тугагунгача сақланади. Ютуқни тўлаш муддати тугагандан кейин талаб қилиб олинмаган ютуқлар комиссиянинг қарорига асосан кейинги ютуқли ўйин маблағларига қўшимча равишда киритилади.

45. Талаб қилиб олинмаган ютуқлар кейинги ютуқли ўйинга қадар сақлаш учун 3-иловага мувофиқ далолатнома асосида ташкилотчи ихтиёрида қолдирилади.

46. Ютуқли касса чеклари ўйин ўтказилган санадан бошлаб 3 йил сақланади. Сақлаш муддати тугагач, ташкилотчи юқоридаги ютуқли касса чекларини йўқ қилинишини таъминлайди.

6-боб. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш тартиби

47. Ютуқли ўйинларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.

48. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу низомнинг ташкилотчи томонидан бузилишига оид шикоят ва аризаларини қабул қилади ҳамда тегишли тартибда кўриб чиқади.

 

7-боб. Якуний қоидалар

49. Ютуқли ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва ютуқларни жисмоний шахсларга бериш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

 

Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган

чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний

шахслар орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

 

Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш бўйича комиссия аъзоларини рўйхатдан ўтказиш учун

    ҚАЙДНОМА

 

Сана _________________                                                                                                                                                                                                            Ўйинни ўтказиш жойи

          (кун,ой, йил)

 

Т/р

Ф.И.О.

Иш жойи

Лавозими

Комиссия аъзосининг имзоси

дастлабки ташкилий йиғилишда

асосий ўйин бошлангунга қадар

 

         

 

         

 

         

 

 

 

Ютуқли ўйинни ўтказиш

бўйича комиссия котиби


__________________                                                                          _______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган

чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар

орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

 

Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар орасида ўйналган ютуқлар ёзуви учун

ҚАЙДНОМА

 

т.р.

Буюм ютуғи номи ёки пул ютуғи миқдори

Ғолибнинг фамилияси, исми

Касса чеки уникал рақами

Касса чеки эгасининг телефон рақами

 

 

 

   

 

 

 

   

 

 

 

   

 

Ёзувни амалга оширган                                                 Ёзувни текширган

комиссия аъзоси                                                              комиссия аъзоси

_________________                                                         ____________________

(Ф.И.О.) (имзо)                                                                                                      (Ф.И.О.) (имзо)

Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган

чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний

шахслар орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

 

Белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган ютуқлар бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

 

           Сана

_________________

      (кун,ой, йил)

т.р.

Буюм ютуғи номи ёки пул ютуғи миқдори

Ғолибнинг фамилияси, исми

Касса чеки уникал рақами

Касса чеки эгасининг телефон рақами

 

 

 

   

 

 

 

   

 

                      

 

 

   

 

Ташкилотчи                                                                         Комиссия раиси

_________________                                                         ____________________

(Ф.И.О.) (имзо)                                                                                                      (Ф.И.О.) (имзо)

Umumiy takliflar

680