ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8768 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 04/10/2019 19/10/2019 2

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8768

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 июндаги “Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 464-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 

 

 А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил __ ________

____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори 4-банди:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича экспорт-импорт контрактлари ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши шарт. Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида қайд қилинмаган шартномалар бўйича пул маблағлари келиб тушганда, маълумотлар тўлиқ киритулгунга қадар хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта ҳисобварақлари бўйича операциялар хизмат кўрсатувчи банклар томонидан тўхтатиб турилади.”;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-банди қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“бир хўжалик юритувчининг айнан битта контрагенти билан экспорт-импорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.”

Umumiy takliflar

269