ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8736 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 04/10/2019 19/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-8736

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги

ПФ–5814-сон “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 63-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2046, 2009 йил

24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 515-модда) билан тасдиқланган Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Н.Хусанов

Тошкент ш.,

2019 йил __ _________

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

а). 84 – банддаги “Давлат санитар назорати органлари” деган сўзлар “Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг ҳудудий бошқармалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б). 94 – банддаги “давлат санитария-эпидемиология назоратининг марказлари” деган сўзлар “ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

166