ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8709 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 03/10/2019 18/10/2019 0
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 11 июндаги 436-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8709

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қарори

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

2018 йил 11 июндаги 436-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида

 

 

Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 11 июндаги 436-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 145-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ер қаъри участкалари ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги ажратмаларни Инспекцияни ривожлантириш жамғармасига келиб тушишини таъминлаш бўйича Қўшма қарор ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқаров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири                                                               
 А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил __________даги __-сон қарорига

илова

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”
2018 йил 11 июндаги 436-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш
ва қўшимчалар

 

 

1. Қарорга илованинг 23-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“23. Инспекция ходимларининг иш хақи лавозим маоши (оклад), узлуксиз иш стажи учун лавозим маошига устамалар ва қонун хужжатларида белгиланган бошқа кўшимча тўловлардан иборат бўлиб, Давлат бюджети ва Инспекциянинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади”;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Инспекция ходимларининг лавозим маошлари такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини қўллаган ҳолда икки баробар миқдорда белгиланади ва бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Umumiy takliflar

68