ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8706 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 03/10/2019 18/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-8706

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Республикада ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасида ўтган йиллар давомида қатор ишлар амалга оширилди. 25.01.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3493-сонли Қарори, 22.06.2018 йилда “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3800-сонли Қарори тасдиқланиб ижроси таъминланиб келмоқда. ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлашуви ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг таъминланиши яхшиланиб борилишига қарамасдан, 2030 йилга бориб ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришга эришиш учун “90-90-90” тамойилига мувофиқ тадбирларни амалга ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб, ўз ечимини кутмоқда.

Хусусан, ОИТСга қарши кураш марказларининг туман даражасида тузилмаси мавжуд эмас. Бу ҳолат ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни тўлиқ амалга ошириш ва мувофиқлаштириш имконини бермайди. Бу ўз навбатида қишлоқ (маҳалла) аҳолисига зарурий хизматларни кўрсатилишини қийинлаштирмоқда. Шу туфайли, туманлараро ОИВ диагностик лабораториялари қошида эпидемиолог ва юқумли касалликлар шифокоридан таркиб топган ОИТСга қарши кураш марказларининг туман филиалларини ташкил этиш эҳтиёжи мавжуд.

ОИТСга қарши кураш маркази лабораториялари Халқаро аккредитациядан ўтмаган. Миллий аккредитациядан ўтишни белгиловчи меъёрий ҳужжат қабул қилинмаган. Лабораторияларда ҳар йили ўлчов асбоб-ускуналарини Давлат стандартлаш марказида метрологик кўрикдан ўтказиш зарурати мавжуд бўлиб, вилоятларда бундай курикларни ташкил этиш учун имкониятлар яратилмаган. 19 та туманлараро лабораториялар капитал таъмирлашга муҳтож.

ОИТСга қарши кураш марказлари хизматида бўлган автотранспортларнинг аксарияти 1993 йилда ва 2004-2008 йилларида (84,2%) ишлаб чиқарилган ва техник эксплуатация талабларига жавоб бермайди. Мавжуд автотранспортларни янгисига алмаштириш ва ОИТСга қарши кураш марказлари учун махсус транспортларни харид қилиш орқали автопаркни тўлиқ жиҳозлаш талаб этилади.

            Аҳолининг, айниқса қишлоқ аҳолисининг ОИВ инфекцияси бўйича хабардорлигини ва касаллик юқишини олдини олиш бўйича ҳушёрлигини ошириш мақсадида Интернет тармоғида ОИВ инфекцияси масалалари бўйича махсус ахборот порталини яратиш зарур.

ОИТСга қарши кураш марказлари поликлиникалари ОИВ инфекцияли беморларда кўп учрайдиган ички аъзолар касалликларини аниқлашга мўлжалланган УТТ, эндоскоп, бронхоскоп, данцитометр, ЭКГ диагностик аппаратлари билан таъминланмаган.

Аҳолининг ОИВ инфекция юқиши хавфи юқори гуруҳларда, шунингдек, чет давлатга чиқиб кетаётган ва қайтган меҳнат мигрантлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда ОИВ инфекция билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари самарасини янада ошириш таълаб этилади.

Узоқ хориж ва ҳамдўстлик мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, улар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, мутахассислар салоҳиятини бошқа давлатларда олиб борилаётган дастурлар бўйича мунтазам ошириб бориш учун маблағлар ажратилмаган.

Ушбу Қарорни қабул қилиш ва амалга ошириш орқали кутилаётган натижалар:

  1. ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни самарасини ошириш ва бу тадбирларни туман даражасида доимий мувофиқлаштириш ҳамда қишлоқ (маҳалла) аҳолисига зарурий хизматлар кўрсатилишини яқинлаштириш мақсадида туманлараро ОИВ диагностик лабораториялари қошида эпидемиолог ва юқумли касалликлар шифокоридан таркиб топган ОИТСга қарши кураш марказларининг туман филиалларини ташкил этиш.
  2. Аҳолининг, шу жумладан ОИВ инфекция юқиши хавфи юқори гуруҳларда, чет давлатга чиқиб кетаётган ва қайтган меҳнат мигрантлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда ОИВ инфекция билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари самарасини ошириш мақсадида Интернет тармоғида ОИВ инфекцияси масалалари бўйича махсус ахборот порталини яратиш.
  3. Лабораториялардаги ускуналарни мунтазам метрологик кўригини амалга ошириш учун ҳар бир лаборатория учун маҳаллий бюджетдан етарли маблағ (ҳар бир лабораторияга 3 млн. сўм) ажратиш ва Давлат стандартлаш марказининг замонавий технологияларни метрологик кўрикдан ўтказишни маъмурий ҳудудларда ташкил этиш.
  4. ОИТСга қарши кураш марказларини автотранспортларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ОИТСга қарши кураш марказлари учун махсус транспортлар харид қилиш орқали автопаркни тўлиқ жиҳозлаш (18 та ДАМАС).
  5. ОИВ инфекцияли беморларда кўп учрайдиган ички аъзолар касалликларини аниқлаш учун ОИТСга қарши кураш марказлари поликлиникаларига УЗИ, эндоскоп, бронхоскоп, данцитометр, ЭКГ диагностик аппаратларини харид этишга маблағ ажратиш.
  6. Узоқ хориж ва ҳамдўстлик мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, улар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, мутахассислар салоҳиятини бошқа давлатларда олиб борилаётган дастурлар бўйича мунтазам ошириб бориш учун етарли маблағ ажратиш ва ОИВ инфекцияси профилактикаси, даволаш ва диагностикасини янада самарасини ошириш мақсадида мутахассисларни илғор хорижий тажрибаларга асосланган янги усулларини жорий қилиб, малакасини оширишни кучайтириш.
  7. Жиззах, Наманган, Хоразм, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ОИТСга қарши кураш марказлари учун замонавий талабларга жавоб берадиган янги бинолар қуриш ва 19 туманлараро лабораторияларда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Қарорнинг қабул қилиниши ОИВ инфекцияли шахсларни эрта аниқлаш, касалликни бошқаларга юқишини олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни тез амалга ошириш ва беморларни самарали даволаш ҳамда уларга зарур бошқа тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича янги сифатли босқич бўлиб хизмат қилади ва мамлакатнинг халқаро ҳамжамият олдида ОИВ инфекциясига қарши курашиш бўйича олган мажбуриятларини тўлақонли бажарилишини таъминлайди.

 

 

         Вазир                                                                 А. Шадманов

 

 

 

лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Республика эпидемияга қарши фавқулодда комиссиясининг навбатдан ташқари видеоселектор йиғилишининг 1-баёнига мувофиқ, шунингдек ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича турли фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилган ҳолда
ОИВ инфекциясининг олдини олиш, унга ташхис қўйиш ва уни даволашнинг самарали идоралараро ҳамкорлик механизмлари самардорлигини ошириш мақсадида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикасида 2020-2022 йилларда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ж.Қўчқоров 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Давлат дастурига киритилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни ажратишни кўзда тутсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов):

Давлат дастурида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шунингдек ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари фаолияти ва ҳамкорлигини мувофиқлаштирсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари билан биргаликда Давлат дастурида белгиланган тадбирлар ижроси устидан мониторингни йўлга қўйсин ва ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.

          4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                             А.Арипов  

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “_____” __________ даги                                                          _______-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасида 2020-2022 йилларда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича Давлат дастури

 

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Бажарувчилар

Амалга ошириш механизми

 

1.

2030 йилга бориб ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришга эришиш учун қуйидаги саъй-ҳаракатларни инобатга олган ҳолда ҳудудий чора-тадбирлар режаларини қабул қилиш:

маҳаллий молиявий, моддий ва кадрлар ресурсларини сафарбар қилиш;

ОИВ инфекциясининг ижтимоий, молиявий, юридик, тиббий, маънавий-ахлоқий жиҳатлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш масалаларига комплекс ёндошиш.

2020 йил

-

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Ишчи гуруҳни ташкил этиш.

Касалланишнинг ижтимоий-демографик жиҳатларини, эпидемик жараённи ҳаракатлантирувчи кучларни инобатга олган ҳолда ҳудудлардаги эпидемик вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришни кўзда тутувчи “90-90-90” тамойилига мувофиқ тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш.

Ҳудудий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

I. Аҳолини ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қамровини ошириш бўйича тадбирлар

2.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИВ инфекцияси профилактикаси, ташҳис қўйиш ва даволаш бўйича амалдаги буйруқларини қайта кўриб чиқиш
ва Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилотининг замонавий тавсияларига мувофиқ равишда янгилаш.

2020 йил

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Ишчи гуруҳ ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИВ инфекцияси масалалари бўйича буйруқларини халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқиш, янгидан тайёрлаш ва тасдиқлаш.

3.

Тиббиёт мутахассисининг ташаббуси билан даволаш профилактика муассасаларига мурожаат қилган барча шахсларнинг ихтиёрий равишда ОИВ инфекциясига текширувдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Ишчи гуруҳ ташкил этиш.

Меъёрий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

Аҳолини ОИВга текширувлар билан қамраб олиш кўламини ошириш.

4.

Туман ва шаҳарларда  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш марказларининг филиалларини ташкил этиш, кадрлар билан таъминлаш  ва жиҳозлаш;

-жиҳозлаш;

 

- кадрлар билан таъминлаш;

 

 

 

 

 

 

 

2020 йил

 

2020 йил

 

2021 йил

 

2022 йил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6786,1 млн. сўм

3393,8 млн. сўм

7072,6 млн. сўм

4887.2 млн. сўм

 

Давлат бюджети маблағлари

 

 

 

 

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хожаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар хокимликлари

ОИВ инфекцияси билан боғлиқ  масалалар билан туман даражасида шуғулланувчи мутахассислар (врач-инфекционист, врач-эпидемиолог, ҳамшира) учун штат бирликлари ажратиш.

ОИТСга қарши кураш маркази филиаллари фаолияти учун қўшимча хоналар ажратиш.

ОИВ инфекцияси бўйича муаммоларни туман даражасида мувофиқлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш.

ОИВ инфекцияси бўйича тиббий хизматларни қишлоқ (туман) аҳолисига яқинлаштириш.

5.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Давлат стандартлаш маркази филиалларида замонавий лаборатория ўлчов асбоб-ускуналарини метрологик кўрикдан ўтказишни ташкил этиш.

2020 йил  ва доимо

 

Бажарувчилар маблағлари

Давлат стандартлаш маркази

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Давлат стандартлаш марказлари филиаллари учун замонавий лаборатория ўлчов асбоб-ускуналарни метрологик кўрикдан ўтказишни амалга оширадиган мутахассисларни тайёрлаш.

6.

Ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари ва туманлараро ОИВ диагностика лабораторияларида қурилиш, таъмирлаш ишларини ўтказиш:

Самарқанд вилояти ОИТСга қарши кураш маркази, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Шўрчи туманлараро ОИВ диагностика лабораториялари учун янги бино қуриш;

Қорақалпоғистон Республикаси  ОИТСга қарши кураш маркази, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Шаҳрисабз, Сурхондарё вилоятининг Денов, Қумқўрғон, Фарғона вилоятининг Қўқон, Қува, Риштон, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманлараро ОИВ диагностика лабораторияларида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

2020 йил

 

 

 

2021 йил

 

 

2022 йил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3168,5 млн. сум

 

7700,4 млн. сум

4358,9 млн. сум

Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хожаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар хокимликлари,

Лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш ва тасдиклаш.

 

Қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш.

7.

Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари ва туманлараро ОИВ диагностика лабораторияларини моддий техника базасини мустаҳкамлашни давом эттириш.

2020-2022 йй.

598,0 минг АҚШ долл.

Донорлик маблағлари

 

 

 

 

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хожаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар хокимликлари 

Зарур диагностика асбоб-ускуналарини рўйхатини ва техник спецификациясини тузиш.

ОИТСга қарши кураш марказларининг эҳтиёжига асосан асбоб-ускуналар харид қилиш.

8.

ОИТСга қарши кураш марказларига 2 тадан автотранспорт воситаларини    харид қилиш.

2020-2021 йиллар

 

 

 

 

 

 

1592,0 млн. сўм

 

Маҳаллий бюджет маблағлари

 

 Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хожаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар хокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Автотраспорт воситаларини сотиб олиш бўйича ҳисоб китобларни тайёрлаш.

Йиллик ёқилғи энергияси  бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш ва талабномани ўрнатилган тартибда киритиш.

9.

Қишлоқ аҳолисини ОИВ инфекцияси бўйича хабардорлик даражасини ошириш.

2020 йил

 

 

2021 йил

 

 

2022 йил

 

2 147,6 млн. сўм

 

2 147,6 млн. сўм

 

2 147,6 млн. сўм

Давлат бюджет маблағлари

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А.Шадманов),

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хожаев),

ЎзННТМА,

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

(Ш.Жавлонов), Ўзбекистон Хотин- қизлар қўмитаси (Э.Баситхонова),

Дин ишлари бўйича Қўмита

 (А.Юсупов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев)

Тармоқлараро режа тузиш.

Маҳалла фаоллари, турли дин вакиллари, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси вакилларини ОИВ инфекцияси масалалари бўйича ўқитиб тайёрлаш.

Қишлоқ аҳолиси орасида ОИВ профилактикаси бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ва ОИВ инфекциясига текширувдан ўтишида маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ёшлар иттифоқининг фаоллари, диний уламолар ҳамда ННТлар билан ҳамкорликни таъминлаш.

10.

ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш тадбирларига нодавлат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини кенг жалб этиш.

2020-2022 йиллар

 

Давлат бюджети маблағлари

 

Маҳаллий бюджет маблағлари

 

Донорлик маблағлари

ЎзННТМА,

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

(Ш.Жавлонов), Ўзбекистон Хотин- қизлар қўмитаси (Э.Баситханова),

Дин ишлари бўйича Қўмита

 (А.Юсупов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев),

Олий мажлис қошидаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш Фонди,

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хожаев)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар хокимликлари

ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан ОИВ инфекцияси муаммолари бўйича турли йўналишдаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш.

ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳлар, жумладан меҳнат мигрантлари саломатлигини қўллаб-қувватлаш борасида олиб бориладиган тадбирларни ўтказиш.

Оммавий тадбирлар вақтида акциялар ўтказиш орқали аҳолини ОИВ инфекциясига экспресс усулида текширишни амалга ошириш.

11.

ОИВ инфекцияси масалалари бўйича хорижий нодавлат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш.

2020-2022 йиллар

 

Донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хожаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

Халқаро ва нодавлат ташкилотлар

ОИВ инфекцияси масалалари бўйича халқаро ташкилотлар грантларини жалб қилиш учун лойиҳа буюртмаларини тайёрлаш ва амалга ошириш.

Илмий-амалий ҳамкорлик шартномаларини имзолаш ва лойиҳаларни амалга ошириш.

Аҳоли, жумладан ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳлар ўртасида касалликни тарқалишини олдини олиш тадбирлари самарадорлигини ошириш, беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида ушбу тадбирларга ОИВ инфекцияли шахсларни жалб этиш, “тенг-тенгига” усули бўйича иш олиб бориш.

12.

Аҳолининг ОИВ инфекцияси бўйича хабардорлигини ва касаллик юқишини олдини олиш бўйича ҳушёрлигини ошириш мақсадида интернет тармоғида ОИВ инфекцияси масалалари бўйича яратилган сайт фаолиятини такомиллаштириш.

2020-2022 йиллар

 

Давлат бюджети маблағлари

Маҳаллий бюджет маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хожаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Ишчи гуруҳ тузиш.

Сайтнинг техник кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

Мавжуд ахборот сайтини такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш.

13.

Халқ таълими, ўрта махсус таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар орасида ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича кўникмаларни шакллантирувчи ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи тадбирларни амалга ошириш.

2020-2022 йиллар

 

Бажарувчилар маблағлари,

Маҳаллий бюджет маблағлари,

Донорлик маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар хокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Умумтаълим муассасаларида   ОИВ инфекцияси, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликни олдини олиш тадбирларини ташкил этувчи гуруҳлар тузиш.

Ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича турли шаклдаги тушунтириш тарғибот тадбирларини (савол-жавоб кечалари, спорт-маданий тадбирлар саҳна намойиши ва ҳ.о.) ўтказиш.

14.

Аҳоли орасида ОИВ билан касалланганларни эрта аниқлаш мақсадида текширувлар қамровини ошириш.

2020 йил

 

 

2021 йил

 

 

 

2022 йил

 

 

12,8 млдр. сўм

 

15,1 млдр. сўм

 

 

24,9 млдр. сўм

Давлат бюджети

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хожаев),

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Тест тўпламларига эҳтиёжни аниқлаш ва буюртма тайёрлаш.

Тест тўпламларини сотиб олиш.

Мобил бригадалар ташкил этиш орқали узоқ ҳудудлардаги аҳолига ОИВ инфекцияси бўйича тиббий хизмат кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш.

Ўз ўзини ОИВ инфекциясига тестдан ўтказиш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

Маълум бир ҳудудларда синов тариқасида ўз-ўзини ОИВ инфекциясига тестдан ўтказиш усули самарадорлигини ўрганиш ва натижаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

II. ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларни махсус даволаш тадбирлари билан қамраб олиш кўламини ошириш

15.

ОИВ инфекцияли беморларни махсус ретровирусга қарши даволаш  қамровини кенгайтириш учун  қўшимча маблағ ажратиш.

2020 йил

 

 

 

2021 йил

 

 

 

2022 йил

1,7 млн АҚШ доллари

 

3,3 млн  АҚШ доллари

 

4,3  млн АҚШ доллари

Давлат бюджети

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),  Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хожаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Ретровирусга қарши препаратларга эҳтиёжни аниқлаш.

Тегишли ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва буюртма тайёрлаш.

16.

ОИВ инфекцияли шахсларда ретровирусга қарши терапиянинг ножўя таъсирини эрта аниқлаш мақсадида ОИТСга қарши кураш марказларини данситометр тиббий аппарати билан таъминлаш.

2021-2022 йиллар

14,2 минг АҚШ доллари

 

Давлат бюджети маблағлари

 

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Данситометр тиббий аппаратига буюртма тайёрлаш ва сотиб олиш.

Данситометр тиббий аппарати билан ишловчи мутахассисларни ўқитиб тайёрлаш.

17.

Республика ОИТСга қарши кураш марказида диспансер назоратида турган ОИВ инфекцияли беморларда вирусли, бактериал ва замбуруғли ёндош инфекциялар профилактикасини ўтказиш ва даволаш ишларини амалга ошириш.

  2020 йил

 

      

  2021 йил

 

 

   2022 йил

13,1 млн  сўм

 

 

15,2 млн сўм

 

 

18,2 млн сўм

Давлат бюджети

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев),  Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Керакли дори воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва буюртма тайёрлаш.

Миллий баённомаларга мувофиқ равишда ёндош касалликларни даволаш ва уларни профилактикасини ўтказиш учун дори воситаларини сотиб олиш.

18.

Республика ОИТСга қарши кураш марказининг “Дўстона хонаси”ни жинсий алоқа йўли билан юқувчи касалликлар ва ОИВ инфекцияси билан касалланиш  хавфи юқори бўлган шахслар ўртасида профилактик чоралар ва синдромал даво олиб бориш мақсадида узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш.

2020 йил

 

 

2021 йил

 

 

2022 йил

 

 

1415,2  млн  сўм

 

1528,8  млн сўм

 

 

1656,9 млн сўм

 

Давлат бюджети

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Б.Ходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Керакли дори воситалари, тиббий жихозларнинг эҳтиёжни аниқлаш.

Ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва буюртма тайёрлаш.

Зарур тиббий дори воситалари, тиббий жихозларни сотиб олиш.

19.

Республика ОИТСга қарши кураш маркази қошидаги махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонасида ташкил этиладиган ОИВ инфекциясининг оғир кечувчи шакллари билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган жонлантириш бўлимини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

2021 йил

2,6 млрд. сўм.

 

 

Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Керакли тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эҳтиёжни аниқлаш.

Ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва буюртма тайёрлаш.

Тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозларни сотиб олиш.

III.ОИВ инфекцияси профилактикаси, диганостикаси, даволаш ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасидаги тадбирлар

20.

ОИВ инфекцияси тарқалиши жадаллигига таъсир кўрсатувчи сабабларни аниқлаш, уларнинг фаоллигини баҳолаш, ОИВ инфекцияли беморларни даволаш самарасини ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар ўтказиш.

2020-2022 йиллар

 

Бажарувчилар маблағлари,

Маҳаллий бюджет маблағлари

Донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар хокимликлари

Тадқиқот ўтказиш бўйича меъёрий ҳужжат тайёрлаш.

Эпидемиологик, серологик ва ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш.

Олинган маълумотларни таҳлил қилиш.

Ўтказилган тадбирларнинг самара- дорлигини баҳолаш ва амалга ошириладиган даволаш-профилактика ишларини яхшилаш учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.

21.

Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизмати тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт муассасалари тиббий ходимларини ОИВ инфекцияси масалалари бўйича ўқитиш.

2020-2022 йиллар 

 

Бажарувчилар маблағлари

 

Донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар хокимликлари

Ўқув ва календар режаларини тузиш.

Режа асосида тажрибага эга ва салоҳияти юқори мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш ишларини ташкил этиш.

Тиббиёт ходимларини ОИВ инфекцияси масалалари бўйича билимини ошириш.

22.

ОИВ инфекциясига барҳам беришга йўналтирилган тадбирлар ўтказилишини қўллаб қувватлаш ва ушбу масалада жаҳон тажрибасини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш мақсадида халқаро ва миллий экспертлар иштирокида турли ўқув семинарлари ва тренингларни ташкил этиш ва ўтказиш.

2020-2022 йиллар 

 

Бажарувчилар маблағлари

Донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов)

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), халқаро ташкилотлар

Иштирокчилар рўйхатини аниқлаш ва дастурни тасдиқлаш.

ОИВ инфекцияси соҳасида илғор замонавий тажрибани ўрганиш.

23.

Оммавий ахборот воситалари орқали  ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш.

2020-2022 йиллар 

 

Бажарувчилар маблағлари

 

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

 Миллий ахборот

 Агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар хокимликлари

Тарғибот ишлари олиб бориш режасини тузиш.

Телевидение ва радиода мутахассислар иштирокида ОИВ инфекцияси масалалари бўйича кўрсатувлар, давра суҳбатлари ва савол-жавоб кечаларини ташкил этиш.

Газета ва журналларда ОИВ инфекциясини олдини олишга йўналтирилган мақолалар чоп этиш.

24

ОИВ инфекциясига ташҳис қўйиш, даволаш ва олдини олиш борасида жаҳон тажрибасини ўрганиш ва амлиётга тадбиқ этиш мақсадида халқаро экспертлар иштирокида республика конференциясини ташкил этиш ва ўтказиш.

 

2020 йил

 

Бажарувчилар маблағлари, донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

халқаро ва хорижий ташкилотлар

Ташкилий қўмитани тузиш, иштирокчилар рўйхатини аниқлаш.

Тажриба алмашиш, ҳамкорликни ўрнатиш, ОИВ инфекцияси соҳасида илмий изланишларни режалаштириш.

               

 

 

 Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар бажарилиши учун жами харажатлар:
 57,911,290,000 млрд сўм ва 9,912,200 млн АҚШ доллари

   

шундан:

 

 млрд сўм

 

 млн АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Халқаро молия ташкилотлари маблағлари,

56, 319,290,000

                   9,314,200

598,000

бюджетдан ташқари жамғарманинг  маблағлари

 

 

 

 

бажарувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

 

 

 

 

Маҳаллий бюджет маблағлари

1,592,000,000

 

 

 

                                                                                                                                                                

 

                                                                                                                                                           

 

 

Umumiy takliflar

360