ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8697 Хокимият Заминского района 06/10/2019 18/10/2019 0
Hokim qarori
Тумандаги “Катта боғ” маҳалла фуқаролар йиғини номини “Қайирма” номи билан қайта номлаш тўғрисида
ID-8697

Тумандаги “Катта боғ” маҳалла фуқаролар йиғини номини “Қайирма” номи билан қайта номлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон 448-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.,
41-42-сон 483-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Тумандаги “Катта боғ” маҳалла фуқаролар йиғини номини “Қайирма” номи билан қайта номлаш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинининг аризасига асосан билдирилган таклифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

2. Туман статистика бўлими (Қ.Келдибеков), Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Д.Шодмонбеков), Туман давлат архитектура ва қурилиш бўлими (Б.Юлдошев) ҳамда тегишли мутасадди давлат органларига амалдаги тартибда янги ном берилган маҳалла фуқаролар йиғинининг таркибий қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

3. Туман ички ишлар бўлими (Ф.Тўйчиев) янги ном берилган маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.

4. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссиясига янги ном берилган маҳалла фуқаролар йиғинининг таркибий қисмларига унинг номлари ёзилган кўрсатгич ва белгилар, пешлавҳаларни босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.

5. Туман “Шарқ тонги” газетаси (Ў.Бердибеков)га ушбу қарор газета саҳифасида ёритилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссияси (Г.Абдулхакимова) зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 Туман Кенгаши раиси,

                                                               туман ҳокими                                                       А.Абдуғаниев

Umumiy takliflar

42