ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8665 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 03/10/2019 18/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8665

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”
2011 йил
23 августдаги 240-сон қарорига қўшимчалар                                             киритиш тўғрисида

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига иловага мувофиқ  қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А.Арипов

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил “___” _______

                                                                                ____ - сон қарорига

                                                                                ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон
қарорига киритилаётган қўшимчалар

  1. 1-иловада:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2. “Саховат” интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслари ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар (кейинги ўринларда васийликка олинувчилар деб аталади) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади”.

б) 10-банд қуйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Саховат” интернат уйлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин”.

в) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“11. “Саховат” интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслари ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар  қабул қилинади”.

г) 15-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

15. “Саховат” интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг,
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг ҳамда
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексанинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси”.

  1. 5-иловада:

а) 10-банд қуйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Пансионат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин”.

б) 11-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Бўш жойлар мавжуд бўлган тақдирда пансионатга ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийларидан ташқари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшдан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар ҳам қабул қилиниши мумкин”.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига киритилаётган қўшимчалар бўйича таққослама

ЖАДВАЛ

Амалдаги таҳрири

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

1-иловада

2. «Саховат» интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар ҳамда 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслари (кейинги ўринларда васийликка олинувчилар деб аталади) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.

2. “Саховат” интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслари ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар (кейинги ўринларда васийликка олинувчилар деб аталади) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Администрациясининг 17.09.2019 йилдаги
06/1-3340-сонли хати ҳамда Бош вазир
А. Ариповнинг 21.09.2019 йилдаги 14/1-3045-сон топшириғи

10. Қуйидагилар «Саховат» интернат уйларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

васийликка олинганларни таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;

васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;

дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда уларни ҳар йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлинганда уларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;

васийликка олинганларни мунтазам меҳнат қилишга ва ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган санитария-эпидемияга қарши ва маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.

“Саховат” интернат уйлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Администрациясининг 17.09.2019 йилдаги
06/1-3340-сонли хати ҳамда Бош вазир
А. Ариповнинг 21.09.2019 йилдаги 14/1-3045-сон топшириғи

11. «Саховат» интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар ҳамда 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслари қабул қилинади.

11. “Саховат” интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслари ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар  қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Администрациясининг 17.09.2019 йилдаги
06/1-3340-сонли хати ҳамда Бош вазир
А. Ариповнинг 21.09.2019 йилдаги 14/1-3045-сон топшириғи

15. «Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси.

15. “Саховат” интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи
I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексанинг
доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Администрациясининг 17.09.2019 йилдаги
06/1-3340-сонли хати ҳамда Бош вазир
А. Ариповнинг 21.09.2019 йилдаги 14/1-3045-сон топшириғи

5-иловада

10. Қуйидагилар пансионатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

васийликка олинганларни таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;

васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;

дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳар йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлинганда уларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, кресло-аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;

васийликка олинганларни мунтазам меҳнат қилишга ва ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган санитария-эпидемияга қарши ва маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.

10. Қуйидагилар пансионатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

васийликка олинганларни таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;

васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;

дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳар йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлинганда уларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, кресло-аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;

васийликка олинганларни мунтазам меҳнат қилишга ва ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган санитария-эпидемияга қарши ва маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

Пансионат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Администрациясининг 17.09.2019 йилдаги
06/1-3340-сонли хати ҳамда Бош вазир
А. Ариповнинг 21.09.2019 йилдаги 14/1-3045-сон топшириғи

11. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланган ва Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийлари қабул қилинади.

Бўш жойлар мавжуд бўлган тақдирда пансионатга ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийларидан ташқари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар 18 ёшдан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳам қабул қилиниши мумкин.

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

11. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланган ва Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийлари қабул қилинади.

Бўш жойлар мавжуд бўлган тақдирда пансионатга ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийларидан ташқари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар 18 ёшдан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар ҳам қабул қилиниши мумкин.

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Администрациясининг 17.09.2019 йилдаги
06/1-3340-сонли хати ҳамда Бош вазир
А. Ариповнинг 21.09.2019 йилдаги 14/1-3045-сон топшириғи

Umumiy takliflar

158