ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
863 АО "Узпахтасаноат" 06/10/2018 21/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Пахта тозалаш саноати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
ID-863

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

Фармойиши

             Пахта тозалаш саноати фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

        1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 апрелдаги 116-ф-сон фармойишига асосан, “Ўздавпахтасаноатсотиш” давлат акционерлик уюшмаси томонидан 1997 йилда Андижон вилояти, Марҳамат тумани Ўқчи посёлкасида ўз маблағлари ҳисобидан замонавий техника ва технологиялар асосида пахта тозалаш корхонаси қурилиши амалга оширилганлиги;

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 декабрдаги “Иқтисодиётнинг реал сектори акциядорлик жамиятларининг молиявий барқарорлигини янада оширишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 316-сон ва 2015 йил  октябрдаги  “Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 289-сон қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Боёвут пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан давлатга жойлаштириш учун 1 136 387 500 сўм миқдорида акцияларни қўшимча чиқариш тўғрисида қарори қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

      2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ва “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг қуйидагилар ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин:

        “Ўқчи пахта тозалаш” корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини 100 фоиз таъсисчиси Давлат рақобат қўмитаси бўлган масъулияти чекланган жамияти шаклида, устав фондини 468 869,0 минг сўм миқдорида белгилаш;

         Давлат улушини ошириш ҳисобига “Ўқчи пахта тозалаш” МЧЖ устав жамғармасидаги давлат улушини ва “Боёвут пахта тозалаш” АЖ устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетини номинал қийматларда “Ўзпахтасаноат” АЖнинг устав капиталига бериш.

       3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С.Отажонов ва “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси А.И.Мақсудов зиммасига юклансин.

          Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                                                                                                                                        А. Арипов

Umumiy takliflar

863