ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8606 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 02/10/2019 17/10/2019 0
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган қишлоқ хўжалик техникалари, ўқув-лаборатория жиҳозлари, автотранспорт воситаларини божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилиш тўғрисида
ID-8606

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4421-сонли қарор ижросини таъминлаш, шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида таълим сифатини ошириш ва моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси  қарор қилади:

1. Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалик техникалари, агрегатлари, механизмлари, эҳтиёт қисмлари, ўқув-лаборатория жиҳозлари, автотранспорт воситалари 2023 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А. Вахабов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

 

 

А.Арипов

Umumiy takliflar

89