ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8554 Государственный комитет Республики Узбекистан по развитию туризма 30/09/2019 15/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
“Туризм фидойиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-8554

Лойиҳа

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари, жамоат ташкилотлари, хусусий сектор, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармони билан Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Туризм фидойиси” кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тегишлича 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига асосан Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.

4. “Туризм фидойиси” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Туризм фидойиси” кўкрак нишонини Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшгани учун давлат органлари, жамоат ташкилотлари, хусусий сектор, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошларга “Бутунжаҳон туризм куни” – 27 сентябрда бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                          А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”_______даги ____-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

 

 

 

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Туризм фидойиси” кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, хусусий сектор, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни
тақдим этиш ва кўриб чиқиш

4. Маҳаллий даражадаги давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва хусусий сектор корхоналари ҳар йили 1 августга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари деб аталади) тақдим этади.

Республика даражасидаги давлат органлари, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва ташкилотлар ҳар йили 1 августга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) тақдим этади.

Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзоднинг объективка-маълумотномаси, сўнгги уч йил давомида у томонидан туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар тақдим этилади.

5. Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари томонидан номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва номзодлар юзасидан хулосалар ҳар йили 20 августга қадар Қўмитага тақдим этилади.

Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари мазкур Низомнинг 4-банди биринчи хатбошисида белгиланган ҳолатларни истисно қилган ҳолда ўз ташаббусига кўра ҳам номзодлар тўғрисида ҳар йили 20 августга қадар Қўмитага таклиф киритиши мумкин.

6. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.

7. Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:

хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва кенг аудитория ўртасида мамлакатимиз туризм салоҳиятини тарғиб этишдаги фаоллиги;

замонавий туризм маҳсулотлари ва инновацион ечимга эга хизматларни яратиш бўйича самарали фаолиятни амалга оширганлиги;

Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган хорижий инвестицияларни жалб этишдаги самарали фаолияти;

етакчи хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда мамлакатда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг оммага етказишга қаратилган материаллар сони ва оммалашганлиги;

туризм соҳасидаги давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фаол иштирок этганлиги;

туризмнинг алоҳида турларини ривожлантириш ва туризм йўналишлари жозибадорлигини оширишдаги фаоллиги;

туристларга кўрсатиладиган хизмат турларини кўпайтириш ҳамда хизматлар сифатини яхшилаш бўйича саъйи ҳаракатлари;

туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали фаолияти;

туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширганлиги;

маданий мерос объектларини сақлаш, ривожлантириш ва тарғиб қилишда фаол иштирок этганлиги;

туризм ва сервис соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлашда кўп йиллик тажрибага эгалиги, устоз-шогирд анъаналарини жорий этганлиги, маҳаллий ва халқаро халқаро грант лойиҳаларида фаол қатнашганлиги;

туризм соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва мавжуд муаммоларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган таклиф, янгилик ва ишланмаларининг долзарблиги ва амалиётга жорий этилганлиги;

туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш ва янги туризм йўналишларини ташкил этиш борасидаги самарали фаолияти;

туризм инфратузилмаси объектларида санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш ишларига катта ҳисса қўшганлиги;

туризм ва унга ёндош соҳаларда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини олиб бориб, самарали давлат-хусусий сектор шериклиги лойиҳаларини амалга оширганлиги;

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш йўналишидаги ҳиссаси;

туризм соҳасида Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича самарали фаолияти ва бошқалар.

8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (кейинги ўринларда Қўмита раиси деб аталади) ўз ташаббуси билан ҳам кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.

 

3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш

9. Комиссия хулосаси асосида Қўмитанинг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 20 сентябрга қадар чиқарилади.

10. Кўкрак нишони “Бутунжаҳон туризм куни” – 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ёки унинг номидан ва унинг топшириғига кўра бошқа масъул шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

11. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг Интернет тармоғидаги расмий ва соҳавий веб-сайтларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

12. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади. Бирйўла тўланадиган пул мукофоти Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан берилади.

13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

 

4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Қўмита ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА

 

 

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Масъуллар

 

Чора-тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлар

 

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига тақдим этади.  

 

 

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этади.

 

Ҳар йили

1 августга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика даражасидаги

давлат органлари ва ташкилотлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари

 

Номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ва номзодлар юзасидан хулосаларни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этади.

 

Ҳар йили

20 августга
қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси

 

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва якуний хулосани чиқаради.

 

Ҳар йили

15 сентябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

 

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буйруғини чиқаради.

 

Ҳар йили

20 сентябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

 

“Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлайди.

 

Ҳар йили

27 сентябрь арафасида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

472