ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8538 Министерство юстиции Республики Узбекистан 29/09/2019 14/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-8538

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил _________даги

ПФ–______-сон Фармонига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартишлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш

ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 25 сентябрдаги ПФ–5545-сон Фармонида:

а) 10-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи-ўн учинчи хатбошилар тегишинча бешинчи-ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 2-илованинг 14-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-саккизинчи хатбошилар тегишинча учинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ–3389-сон қарорининг

4-банди учинчи хатбошисидан “ҳамда олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда)” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ–4007-сон қарорининг 5-бандида:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПҚ–4319-сон қарорининг

3-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча учинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Umumiy takliflar

268