ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8499 Центральный банк Республики Узбекистан 03/10/2019 12/10/2019 144

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган қиймати, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-8499

Лойиҳа

Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган қиймати, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ–4400-сон “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган қиймати, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2019 йил “__” ________

____-сон

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “__” сентябрдаги

__/__ - сон қарорига

ИЛОВА

Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган қиймати, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисидаги низом

Мазкур низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4400-сонли қарорига мувофиқ қарз олувчи жисмоний шахсларга банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан микроқарзлар ҳамда ломбардлар томонидан кредитлар ажратилаётганда қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган қиймати, қарз юки ўсишини чеклаб туриш, шу жумладан кунлик энг юқори фоиз ставкаларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи – қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати;

кредит ташкилоти - банк, микрокредит ташкилоти, ломбард ва қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилоти деб ҳисобланадиган бошқа ташкилот;

кредит (микроқарз) шартномаси бўйича тўловлар – кредит (микроқарз)нинг асосий қиймати, фоизлар, комиссион ва шартномани тузиш пайтида маълум бўлган бошқа тўловлар, шу жумладан учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса;

ўртача ойлик тўловлар - қарз олувчи томонидан барча кредиторлар билан тузилган барча кредит ва микроқарз шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;

даромадлар - жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, пенсия

ва қонунчиликда назарда тутилган доимий тусдаги бошқа даромадлари;

биргаликда қарз олувчи - қарз олувчи билан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган, шу жумладан кредит ташкилоти олдида кредит (микроқарз)ни қайтариш бўйича солидар жавобгар бўладиган жисмоний шахс.

  1. Кредит ташкилотлари қарз юки кўрсаткичини ҳар бир қарздор бўйича алоҳида банклар ва мирокредит ташкилотлари томонидан микроқарз ва ломбард томонидан кредит ажратиш ҳақида қарор қабул қилаётганда ҳисоблайди.
  2. Кредит ташкилотлари кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқларни сотиб олганда қарз юки кўрсаткичини ҳисобламаслиги мумкин.

2-боб. Қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорини аниқлаш

  1. Барча кредитлар ва микроқарзлар бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини ҳисоблашда қуйидаги ўртача ойлик тўловлар киритилади:

кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисидаги ариза кредит ташкилоти томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган кредит (микроқарз) бўйича;

қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчи ва барча кредиторлар ўртасида тузилган ҳамда амалда бўлган барча кредит ва микроқарз шартномалари бўйича. Aгар мазкур кредит ва микроқарз шартномаларида қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг солидар жавобгарлиги назарда тутилган бўлса, кредит ташкилоти ушбу кредит ва микроқарзларнинг ўртача ойлик тўловини биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларига мутаносиб равишда камайтиришга ҳақлидир;

кредит ташкилоти томонидан кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисидаги кўриб чиқиш учун қабул қилинган ариза бўйича биргаликда қарз олувчи назарда тутилган тақдирда, унинг кредит ташкилоти билан, шу жумладан барча кредиторлар билан тузилган ҳар бир кредит ва микроқарз шартномаси бўйича;

қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган кредитлар ва микроқарзлар бўйича, агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.

  1. Кредит ташкилоти ўртача ойлик тўловларни кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидаги ва кредит ташкилоти бошқа расмий манбалардан олган маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади. Бунда кредит ташкилоти ўртача ойлик тўловларни ҳисоблашда актуал (олинган санаси 7 иш кунидан ошмаган) маълумотлардан фойдаланиши лозим.
  2. Қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш ва кредит (микроқарз) бериш санаси ўртасидаги вақт оралиғи бир календар ойдан ошмаслиги керак.

3-боб. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромади миқдорини аниқлаш

  1. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромади миқдори қарз олувчи томонидан охирги 12 ой ичида олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.
  2. Кредит ташкилоти қарз олувчининг ўртача ойлик даромадини аниқлашда қарз олувчининг даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ва (ёки) кредит бюродан ёки бошқа расмий манбалардан мустақил равишда олинган, қарз олувчининг даромадларини аниқлаш имконини берувчи маълумотлардан фойдаланади.
  3. Ажратилаётган кредит (микроқарз) бўйича мажбуриятларни бажаришда биргаликда қарз олувчи иштирок этиши назарда тутилган бўлса, кредит ташкилоти қарз юкини ҳисоблашда биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадини ҳам ҳисобга олади.
  4. Кредит ташкилоти қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг иш берувчиси томонидан тасдиқланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;

пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотнома;

фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлари;

қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг даромадларини тасдиқловчи бошқа маълумотлар.

4-боб. Қарз юки ўсишини чеклаш меъёри

  1. Банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан микроқарзлар ҳамда ломбардлар томонидан кредитлар ажратилаётганда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 40 фоиздан ошмаслиги керак.
  2. Кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган барча кредит ва микроқарз шартномалари бўйича кунлик энг юқори фоиз ставка 0,3 фоиздан ошмаслиги бироқ фоизлар, воситачилик ҳақи, пеня ва бошқа жавобгарлик чоралари миқдори йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп бўлмаслиги лозим.

5-боб. Якуний қоидалар

  1. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Umumiy takliflar

1179