ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8469 Хокимият Навоийской области 27/09/2019 12/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Автомобиль йўлида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгисини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-8469

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 370-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 78-бандига асосланиб, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2019 йил 18 сентябрдаги хатини кўриб чиқиб, Конимех тумани “Шўртепа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 20-21 кмлар оралиғида барпо этилган экотуризм маркази атрофидаги йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ушбу ҳудудда йўл-транспорт ҳодисалари юзага келиши сабабларининг олдини олиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2019 йил
18 сентябрдаги хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларга:

Конимех тумани “Шўртепа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 20-21 км. оралиғига “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3.24. “Юқори тезлик чекланган” (70 км/соат) йўл белгиси ўрнатишга;

Конимех тумани “Шўртепа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи
А-379 автомобиль йўлининг 20-21 км.лар оралиғида экотуризм маркази қаршисида 5.16.1, 5.16.2 “Пиёдалар ўтиш жойи” йўл белгиларини ўрнатишга ва 1.14.1 ётиқ йўл чизиқларини чизишга;

Конимех тумани “Шўртепа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи
А-379 автомобиль йўлининг 20-21 км.лар оралиғида  экотуризм маркази  қаршисида ҳар иккала томонидан 3.27. “Тўхташ тақиқланган” йўл белгисини ўрнатишга рухсат берилсин.

3. Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, Конимех тумани ҳокимлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг
2-бандида назарда тутилган йўл белгиларини белгиланган жойларга  ўрнатилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов ва Конимех тумани ҳокими М.Эгамқулов зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                                    К.Турсунов

Umumiy takliflar

182