ID | Muallif | Muhokamaga chiqarish sanasi | Yakunlanish sanasi | Takliflar soni |
---|---|---|---|---|
8390 | Хокимият города Алмалык | 25/09/2019 | 10/10/2019 | 0 |
Muhokama yakunlandi
ҚАРОР ЛОЙИХАСИ
ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
Қ А Р О Р И
“_____”______2019 йил Олмалиқ шахар
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун
банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси, (1998 йил 5-6-сон, 97 модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжуатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон 277-модда;) 25 моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сонли қарор билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга хамда “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосланиб ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 – декабрдаги 965-сонли қарорининг 2 – боб 6 – пунктида иш ўринларининг белгиланадиган энг кам сонининг жами сони шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ ташкилотнинг рўйхатидаги ходимлари ўртача сони 758 кишини ташкил этадиган 10 фоизгача миқдорда, шу жумладан:
ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 25,0 фоиз (190 киши);
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 67,1 фоиз (511 киши);
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 3,9 фоиз (30 киши);
ногиронлар учун 1,3 фоиз (10 киши);
пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0,6 фоиз (5 киши);
|