ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8249 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 22/09/2019 07/10/2019 21

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш ҳамда ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
ID-8249

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларининг уй-жой шароитини яхшилаш учун қулай шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли Фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда
уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш ҳамда ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига хонадонлар ажратиш уй-жой қуриш бўйича давлат дастурлари доирасида қуриладиган кўп квартирали уйлардан амалга оширилади;

меҳнат мигрантларига уй-жойлар ҳарид қилиш учун ипотека кредитлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5715-сонли Фармон шартларига мувофиқ ажратилади;

меҳнат мигрантлари томонидан уй-жойлар ҳарид қилинишида бошланғич бадал миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПҚ-3863-сонли қарори асосида белгиланган шартлар татбиқ этилади;

туман (шаҳар)ларда кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга белгиланган тақсимотга, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилади.

4. 2020 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сонли ҳамда 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сонли қарор билан тасдиқланган уй-жой қурилиши бўйича тасдиқланган йиғма кўрсаткичлар ҳажмидан ошмаган ҳолда 3462 та хонадонлар қурилиши ва ажратилиши амалга оширилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 июнь кунига қадар келгуси йил учун уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига талаб этиладиган уй-жойларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.

6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уй-жой шариотларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини уй-жой билан таъминланиши оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                                                           А.Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил _____даги _____-сон
қарорига
Илова

Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига
кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш ҳамда ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом уй-жой қуриш бўйича давлат дастурлари доирасида қуриладиган уй-жой шариотларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиб бериш ҳамда ипотека кредитлари олиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Дастур ---  уй-жой қуриш бўйича давлат дастурлари

уй-жойлар — Дастур доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли уйлар;

ариза берувчи — “labor migration” дастурий мажмуасида рўйҳатдан ўтган, уй-жой шароитларини яхшилашга эхтиёжманд меҳнат мигранти ёки унинг номидан оила аъзоcи;

Комиссия — талабгорларни танлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 9 февралдаги 103-сон ҳамда «Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарорлари билан тузилган ҳудудий комиссиялар;

ёзма тавсия — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида ариза берувчига Комиссия томонидан хонадон ҳарид қилиш учун бериладиган ёзма тавсия;

ижтимоий мезонлар — Комиссия томонидан талабгорларни танлаш ва хонадон ажратиш мақсадида ариза берувчиларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий ва уй-жой шароитларининг асосий кўрсаткичлари;

иштирок этувчи тижорат банклари — Дастурлари доирасида уй-жойлар қуришни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари;

талабгор — арзон уй-жой бериш учун Комиссиянинг рўйхатига киритилган уй-жойга муҳтож хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаро;

рўйхат — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида ариза берувчилар ичидан Комиссия томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож талабгорлар рўйхати;

уй-жой шариотларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари — уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

уй-жой қурувчи корхоналар — Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда буюртмани расмийлаштирган, унга нисбатан иштирок этувчи тижорат банкининг Дастурлар доирасида арзон уй-жой қуриш учун ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган шахс.

3. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун Дастур доирасида қурилаётган арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида туман (шаҳар)лардан, ҳар йили белгиланган тартибда ажратилади:

1. Комиссиянинг тавсиялари асосида уй-жой қурувчиларнинг Дастурларда иштироки ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Уй-жой бериш учун аризаларни қабул қилиш, талабгорларни танлаб олиш

ва уларга ёзма тавсиялар бериш тартиби

5. Ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун Комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича сўровнома-ариза ва ҳужжатларни (кейинги ўринларда ариза деб аталади) тақдим этади.

6. Ариза берувчи Комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.

7. Ариза туман (шаҳар) комиссияси раисининг қарори билан тайинланадиган ваколатли шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, қабул қилинган аризанинг нусхасига  қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда тилхат билан ариза берувчига топширилади.

8. Аризалар ҳисоби ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) юритилади. Журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва Комиссиянинг ваколатли шахси томонидан муҳрланган бўлиши керак. Ҳар бир аризага журналда такрорланмайдиган рўйхатдан ўтказиш рақами берилади. Аризалар журналга кетма-кетликда, улар олинишига қараб киритилиши талаб этилади.

Аризани журналда дастлаб рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Комиссия аризаларни уларнинг журналда қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқиши шарт.

9. Ариза ва тақдим қилинган ҳужжатлар ариза берувчиларнинг уй-жойга муҳтож хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар тоифаси эканлигини аниқлаш мақсадида Комиссия томонидан ушбу Низомнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугаган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ижтимоий устуворлик мезонлари асосида танлов натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим қилинган аризалар қабул қилинмайди.

10. Комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жой шариотларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини аниқлаш қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида амалга оширилади:

а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги ва турар-жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;

б) бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;

в) кўп болалилик (уч ва ундан ортиқ);

г) ариза берувчи оиласининг даромади;

д) ижтимоий хусусиятига кўра алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор оила аъзолар (туман тиббиёт бирлашмасининг хулосаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси асосида);

е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

ж) ариза берувчи уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв. метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв. метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;

з) ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётганлар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси асосида).

11. Комиссия ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддат ичида ариза берувчининг уй-жой шароитларини ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ижтимоий

мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганади ва ушбу Низомнинг 5-иловасида назарда тутилган ижтимоий мезонлардан келиб чиқиб, ариза берувчининг ижтимоий устуворлигини белгилайди.

Бунда ариза берувчиларнинг уй-жойга муҳтожлиги даражаси Комиссия томонидан қўйиладиган баллардан келиб чиқиб аниқланади ва ёзма тавсия биринчи навбатда энг юқори балл тўплаган ариза берувчиларга берилади.

Ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганиш ва ижтимоий устуворлигини белгилаш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ижтимоий устуворликни белгилаш якунлари бўйича олинган балларни кўрсатган ҳолда текшириш далолатномаси Комиссия томонидан ушбу Низомга 6-иловада белгиланган шаклда тузилади. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси имзо қўйдирилган ҳолда ариза берувчига берилади.

12. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича Комиссия ариза кўриб чиқилгандан сўнг бир иш куни мобайнида ариза берувчига кейинчалик уй-жой қурилишида иштирок этувчи қурилиш корхонасига тақдим этиш учун ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма тавсия беради.

Агар ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Комиссия рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига бир иш куни мобайнида ёзма шаклда хабарнома юборади (топширади).

Бунда, ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

13. Ёзма тавсия Комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.

Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компаниясининг филиалига тақдим этилади. Иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига бериладиган ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.

14. Комиссия ёзма тавсиянинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек, уни беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун жавоб беради.

15. Комиссия томонидан ариза берувчига ёзма тавсия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

а) ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши;

б) ҳужжатларнинг Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;

в) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;

г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан, унинг ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.

16. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.

17. Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари ушбу Низомнинг 14-банди асосида кўриб чиқилмаган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ёзма тавсия бериш тўғрисидаги такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.

3-боб. Талабгорларнииг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга ипотека кредити бериш тартиби

18. Комиссиялар Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган талабгорлар рўйхатини ҳар бир туман (шаҳар)да ҳар йили амалга оширилаётган Дастурлар доирасида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган уй-жойлар билан таъминлаш тартибига мувофиқ шакллантиради ва Комиссиянинг баённомаси билан тасдиқлайди. Рўйхатда талабгорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, паспортига оид маълумотлар, оила аъзолари сони ва бериладиган уй-жойларнинг тури (қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли уйлар аниқ кўрсатилади.

19. Комиссиянинг баённомаси ва тасдиқланган рўйхат тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят хокимликларига уч иш куни ичида тақдим этилади.

20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган уй-жой шариотларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари рўйхатларини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштиради ва уларни уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этади.

21. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги талабгорлар рўйхатни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари билан биргаликда республика бўйича шакллантирилган талабгорлар рўйхатлари асосида уй-жой қўрилишининг давлат дастурларида инобатга оладди.

23. Уй-жой қурувчи корхоналар Дастурлар доирасида уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади.

Уй-жой қурувчи корхоналар билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қиладилар.

24. Уй-жой шариотларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш тартиби:

а) Ипотека кредитлари бўйича имтиёзли даври 1 йил этиб белгиланади;

б) Ипотека кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади;

ипотека кредитлари фоизларини аннуитет тўловлари формуласи бўйича ҳисоблаш тартибини татбиқ этилади (ойлик тўлов асосий қарз қолдиғига ҳисобланган фоизлар бўйича тўлиқ тўловни ҳамда кредитнинг бир қисмини ўз ичига олади, бу шундай ҳисоблашни назарда тутадики, ҳар ойлик барча тўловлар кредит тўлашнинг бутун даврида бир хил бўлади);

25. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ёзма тавсия;

б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;

в) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг паспорти нусхаси;

г) яшаш жойидан оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома;

д) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

е) Уй-жой қурувчи корхона билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.

26. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари амалдаги тартиб асосида талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.

27. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали Комиссия томонидан белгиланган ижтимоий устуворликни ва ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.

28. Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда Комиссия томонидан ёзма тавсия олганидан сўнг белгиланган тартибда ипотека кредити бериш тўғрисида такроран ариза беришга ҳақлидир.

29. меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредит тўловларини "Азия инвест банк" акциядорлик жамияти ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизмини жорий қилинади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

30. Аризани кўриб чиқиш жараёнида келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.

31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

                        Низомга

1-ИЛОВА

 

Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг тавсиялари асосида шаҳар ҳамда қишлоқларда уй-жойлар қуриш дастурида уй қурувчиларнинг иштирок этиши

СХЕМАСИ

босқичлар

 

Субъектлар

 

тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ариза Берувчи

        Ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича тешгишли комиссияга ариза берувчининг белгиланган ижтимой мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда сўровнома-ариза беради

Белгиланган қабул кунларида

 

 

 

 

 

 

2-босқич

Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комисия

         Ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича комиссия аризани ушбу низомнинг талабларига мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади.

         Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрагниш натижалари бўйича тегишли Комиссия ариза берувчига ёзма тавсияни беради ва ариза берувчини рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма тавсия бериш рад этилишидан хабардор қилади. 

         Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг рўйхатини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликларига тақдим этади.

10 иш куни

 ичида

 

 

3 иш куни

 ичида

 

 

 

 

 

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари,

         Комиссиялар томонидан тақдим қилинган рўйхатлар асосида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг рўйхатларини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштирда ва уларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим қилади

3 ин куни

 ичида

 

 

 

 

 

 

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, уй-жой қурувчи корхоналар

         Ҳудудларда шакиллантирилган уй-жойга ўта муҳтож ёки уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг рўйхатлари асосида арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган маблағлар аниқланади.

         Уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган дастлабки бадал талабгорларнинг жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилишини таъминлайди

Бир ой

 муддатда

 

 

 

 

5-босқич

Уй-жой қурувчи корхоналар филиаллари

         Уй-жой қурувчи корхоналарнинг филиали Дастурлар доирасида уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади. 

Белгиланган

 муддатларда

 

 

 

 

6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки филиали

         Уй-жой қурувчи корхонанинг филиали билан дастлабки шартномани тузган талабгор ипотека кредити бериш тўғрисида ариза (тегиўли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсияси илова қилинган ҳолда) билан иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига мурожаат қилади.

         Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланган талаблар ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқади.

Белгиланган

 муддатларда

 

 

 

                                                                       Низомга 2-ИЛОВА

 

 

Аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг _______-сон
(аризанинг рўйхатга олиш рақами кўрсатилади)

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳужжат тури

Ижтимоий мезонлар учун

Бор

Йўқ

1.

Ариза

Барча мезонлар

2.

Паспорт нусхаси

Барча мезонлар

3.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР)

Барча мезонлар

4.

Оила аъзолари паспортлари ва никоҳқайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари

Барча мезонлар

5.

Яшаш жойидан оила таркиби тўғрисида маълумотнома

Барча мезонлар

6.

Мигрант томонидан охирги 3 ой давомида унинг оила аъзолари номига юборилган пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумотнома (бунга чет давлатдан валюта кириб келганлигини тасдиқловчи хужжат декларация, халқаро пул ўтказмалари орқали келган маблағнинг банк томонидан берилган тасдиқловчи хужжатлар асос бўлади).

Барча мезонлар

7.

Доимий прописка жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса)

Низомнинг 10-банди «а» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган мезонлар

8.

Доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса)

Барча мезонлар

9.

Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда)

Низомнинг 10-банди «а» кичик бандида кўрсатилган мезон

10.

Ногиронлик гуруҳи кўрсатилган ҳолда пенсия гувоҳномаси, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясидаги туманлараро (туман) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) маълумотнома нусхаси (оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжуд бўлган ҳолатда)

Низомнинг 10-банди «е» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган мезонлар

11.

Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларига чалинган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида — туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси

Низомнинг 10-банди «д» кичик бандида кўрсатилган мезон

 

Ҳужжатларни қабул қилди:

Сана: 20___ йил «___» _________

(имзо)

(Ф.И.О.)

             

 Низомга

3-ИЛОВА

 

 

СЎРОВНОМА-АРИЗА

 

Ариза № ------------------------------------------
Қабул қилиш санаси --------------------------
Аризани қабул қилган шахс ----------------

1. ______________________________

________________________________

________________________________

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

2. Манзил: _______________________________


________________________________


________________________________

аҳоли пункти

тумани

вилояти

3. Туғилган санаси
______ / _______ / ____________

4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)
_________________________________________________________________

5. Оилавий аҳволи
________оила қурган
________оила қурмаган
________ажрашган
________
бева

6. Асосий фаолият тури (бандлик): ________________________________

7. Ҳар ойлик даромад миқдори: ________________________________

8. Оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:
1. _____________, ёш: _____
2. _____________, ёш: _____
3. _____________, ёш: _____
4. _____________, ёш: _____
5. _____________, ёш: _____
6. _____________, ёш: _____

9. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:
1.Биринчи гуруҳ ногирони|__________ киши
2.Сурункали касалликларнинг оғир турларига чалинганлар_____________ киши
3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар_____ киши

10. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони:
____________ кв.м.

11. Сизнинг ҳозирги турар-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:
_______мулк
_______ижара
_______мулкдор рухсати билан бепул яшаш

12. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз?
____________________

13. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?
эл.почта_______________
уй тел:_________________
иш тел:_________________
уяли тел:________________

Мен 2017 — 2021 йилларда қишлоқда/шаҳарда арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жой олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.

 

_____________________имзо

   

__________кун

__________ ой

__________
йил

 
               

 

 

 

 

 

 

 

 Низомга

4-ИЛОВА

 

Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзоларидан аризаларни рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ
Бошланиши: 201__ йил ________
АРИЗАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ

Рўй-хатга олиш рақами

Ариза қабул қилинган сана

Ариза берувчининг

Ф.И.О.

Ариза берувчининг манзили

Алоқа қилиш учун маълумотлар

Ижтимоий мезонлар

Ҳақиқатда тўпланган баллар

Тавсия / Рад этиш тартиб рақами

Тавсия / Рад этиш санаси

Ваколатли шахснинг имзоси

Ариза берувчининг имзоси
(ёки почта хабарномасининг рақами ва санаси)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

                     
                     
                     
                     

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                 Низомга

5-ИЛОВА

 

 

Уй-жойлар қуриш дастури доирасида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ижтимоий устуворлигини белгилашнинг

ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Омиллар

Балл

Тасдиқ

1.

Ариза берувчи оиласининг бир аъзосига тўғри келадиган жами ҳар ойлик даромад (энг кам ойлик иш ҳақида ҳисобланган — ЭКОИҲ)

Иш жойидан маълумотнома
ёки солиқ декларацияси

ЭКОИҲнинг 1,5 бараваридан кам

10

ЭКОИҲнинг 1,5дан 2,5 бараваригача

5

ЭКОИҲнинг 2,5дан 3 бараваригача

3

ЭКОИҲнинг 3 бараваридан кўп

0

2.

Ариза берувчи яшаётган уй хўжалигида бир кишига тўғри келадиган турар жойнинг умумий майдони

Кадастр ишининг нусхаси ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг далолатнома асосидаги текширув натижалари

16 кв.метрдан кам

10

16 — 20 кв.метр

6

20 кв.метрдан кўп

2

4.

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, оилада ёлғиз ўзи вояга етмаган фарзандларни тарбия қилаётган эркак ёки аёл

10

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хулосалари

5.

Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги:

Паспорт ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги
Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши

биринчи гуруҳ ногирони

10

сурункали касалликнинг оғир турларига чалинганлар

10

оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар

10

6.

Ариза берувчи ёлғиз боқувчига эга оила вакили ёки оила боши — эркак/аёл

10

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хулосалари

7.

Ҳозирги турар жой мақоми:

Қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши

Ижара

10

Эгасининг рухсати билан текин турар жой

6

Тўлиқ ўз мулкида

2

Энг юқори балл

90

 

 

Низомга

6-ИЛОВА

 

Ариза берувчининг уй-жой шароитларини текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

________________                                                                          20____йил “____” ________

 

____________________туман (шаҳар) ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия қўйидаги таркибда ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(Комиссия аъзоларининг Ф.И.О.)

_______________(даҳа,массив)______________кўчаси, _________-уй, ________-корпус, ____ квартирада яшаётган фуқаро _______________________________________________________

(Ф.И.О.)

турар жой шароитларини текширувдан ўтказди ва қўйидагиларни аниқлади:

1.__________________________________________________уйда эгаллаб турилган турар жойнинг ___________умумий майдони _______кв.м яшаш майдони _______кв.м ________хоналардан иборат.

Ҳар бир хонанинг ўлчами___________________________________кв. м

                                            ___________________________________кв. м

                                             ___________________________________кв. м

_________қаватли уйнинг _____________қаватида ______________хоналар.

Уй _____________________________________________________________

(ғишт, панель, ёғоч, эски, авария ҳолатида)

Хоналар ________________________________________________________

                                                (қуруқ, зах, ёруғ, қоронғи)

Квартира _______________________________________________________

                                                (алоҳида, коммунал)

2. Уй-жойнинг (турар жойнинг) ободонлаштирилиши:_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(сув таъминоти, канализация, иситиш (марказий, печь билан), пардоз берилган, иссиқ сув, ванна, телефон)

 

3. _____________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

(турар жойни ижарага олувчи, уй эгаси (кераклисининг тагига чизилсин))

 

 

 

4. Ушбу турар жой майдонида яшовчилар:

 

т/р

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Қариндошлик муносабатлари

Бандлиги (фаолият тури)

Ногиронлик гуруҳи/ сурункали касаллигининг даражаси

1.

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

4.

 

 

 

 

 

5.

 

 

 

 

 

6.

 

 

 

 

 

7.

 

 

 

 

 

8.

 

 

 

 

 

 

5. Оила моддий ҳолатининг даражаси (паст, ўрта, юқори) ва бундай баҳоланишининг сабаблари:

___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

6. Турар жойнинг яшаш учун яроқсизлиги сабаблари:

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

7. Комиссия хулосаси:

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Комиссия аъзоларининг имзолари:

1._____________________________     _______________(имзо) _______________________(лавозими)

                        (Ф.И.О.)

2._____________________________     _______________(имзо) _______________________(лавозими)

                        (Ф.И.О.)

3._____________________________     _______________(имзо) _______________________(лавозими)

                        (Ф.И.О.)

4._____________________________     _______________(имзо) _______________________(лавозими)

                        (Ф.И.О.)

5._____________________________     _______________(имзо) _______________________(лавозими)

                        (Ф.И.О.)

6._____________________________     _______________(имзо) _______________________(лавозими)

                        (Ф.И.О.)

7._____________________________     _______________(имзо) _______________________(лавозими)

                        (Ф.И.О.)

8._____________________________     _______________(имзо) _______________________(лавозими)

                        (Ф.И.О.)

9._____________________________     _______________(имзо) _______________________(лавозими)

                        (Ф.И.О.)

 

Ариза берувчи: ________________(имзо)                                         ____________________

                                                                                                                      (Ф.И.О)

                                                                                                          20___йил “____”_______

                                                                                                                     

Низомга

7-ИЛОВА

 

 

Уй-жой қурувчи корхоналар ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига
уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи мавжудлиги тўғрисида ________________ тумани (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг
ЁЗМА ТАВСИЯСИ

         

№ _________

Дастур доирасида уй-жой қуриш учун қурувчи корхоналар филиали билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалида ипотека кредити олиш учун
_________________________________________________________________________________________________

(доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади)

Манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор)
________________________________________________________________________________________________га

(Ф.И.О.)

берилди.

         

Ушбу тавсия ______________ туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан тузилган 20___ йил «___»__________ даги _____-сон Ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди.

Бунда, ____________________________________________________________________________________________

(талабгорнинг Ф.И.О.)

Қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган:
1)_______________________________________________________________________________________________;
2)_______________________________________________________________________________________________;
3)_______________________________________________________________________________________________.

(Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш ҳамда ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 10-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади)

Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” ги ПФ-5785 сонли фармони ва Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш ҳамда ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ берилди.

Комиссия раиси

___________________________

___________________________

   

(имзо / муҳр)

(Ф.И.О)

Комиссия котиби

___________________________

___________________________

   

(имзо / муҳр)

(Ф.И.О)

20______ йил «_______» ______________

     

(берилган сана)

         

 

Umumiy takliflar

729