ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8213 Хокимият города Бекабад 21/09/2019 06/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-8213

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга  жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини иш билан таьминлаш тўғрисида” ги Конуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,                1998 йил, 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами,       2008 й,                 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

          1.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож       ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шахардаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 543 кишини ташкил этадиган 5 фоиз микдорида, шу жумладан:

          -14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота- оналар учун – 105 киши;

          -умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муссасасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун-291 киши;

          -сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-90 киши;

          -ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар учун-16 киши;

          -жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун-40 киши;

-одам савдоси қурбонлари учун-2 киши.

         2. Бекобод шаҳри бўйича ижтимоий муҳофаза муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун энг кам сонини белгилаб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил 20 декабр кунига қадар квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмаган ҳолда иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин;

        4. Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотларлар томонидан  2020 йил 1 апрелга қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15-сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши амалга оширилсин.

         5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил     5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонинг белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар. 

            6.Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонинг белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг 21 -бандига мувофиқ Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича шаҳар ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади”

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича шаҳар ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

             7. Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори в.в.б (О.Б.Шокиров)га;

бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2019 йил 31 майда 3163-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом талабларига асосан хусусий корхоналар томонидан шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланган режадан ортиқ тоифалардан келиб чиқиб, ишга қабул қилинган ҳар бир ходим учун энг ойлик иш ҳаққининг 2 баробари миқдорида 12 ой давомида маблағ ажратилишини назарда тутсин.

8.Бекобод шаҳар ҳокимининг 2018 йил “18” октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги № 875-сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Мирзақулов зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                     З.Файзуллаев

 

 

 

Umumiy takliflar

256