ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8193 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 20/09/2019 05/10/2019 2

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш чора–тадбирлари тўғрисида
ID-8193

Чорвачилик соҳасини тубдан ислоҳ қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар натижасида мамлакатимизда, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари таъминланмоқда.

Шу билан бирга, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш билан бир қаторда бугунги кунда мавжуд муаммоларни ечимига қаратилган таклифларни ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.

Чорвачилик маҳсулотларни етиштиришда таннархини арзонлаштиришнинг асосий омили ҳисобланган мавжуд пичанзор ва яйловлардан фойдаланиш талаб даражасида эмас.

Яйловларда чорва молларни боқиш ва ундан маҳсулот олиш юзасидан тизимли чоралар кўрилмаяпти. Яйловлрда чорва молларини ичимлик суви билан таъминлаш учун қудуқлар қазиш ва мавжудларини таъмирлаш ишларига эътибор берилмаяпти.

Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд 327 минг бош қоракўл зотли қўйлардан атиги 16 минг боши Республика “Қоракўл” уюшмасига аъзо бўлган субъектларда боқилмоқда. Бу ўз навбатида қоракўл қўйлар генофондини сақлаш, наслчилик-селекция ишларини юритиш ва наслини яхшилаш ҳамда соҳани жадал ривожлантириш ишларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Чорвачиликда наслчилик ишларини ташкил этиш, жумладан сигирларни сунъий уруғлантириш шахобчалари етарлича асбоб-ускуналар ва керакли жиҳозлар билан таъминланмаган.

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли

ва Мўйноқ туманларида чорвачиликни янада ривожлантириш, соҳада наслчилик ишларини илмий асосланган ҳолда ташкил этиш, замонавий чорвачилик комплексларини ишга тушириш, яйловлардан самарали фойдаланиш ҳисобига аҳоли эҳтиёжини чорвачилик маҳсулотлари, айниқса, гўшт маҳсулоти билан таъминлаш даражасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт

ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қорақалоғистон Ресубликасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида чорвачиликни янада ривожлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

Тахтакўпир туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ердарда – 441,9 минг гектар, ўрмон фонди ерларида – 79,6 минг гектар ва заҳира ерларда – 908,9 минг гектар;

Қўнғирот туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ердарда – 262,6 минг гектар, ўрмон фонди ерларида – 305,7 минг гектар ва заҳира ерларда – 1129,7 минг гектар;

Кегейли туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ердарда – 75,3 минг гектар, ўрмон фонди ерларида – 7,1 минг гектар ва заҳира ерларда – 25 гектар;

Мўйноқ туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ердарда – 88,5 минг гектар, ўрмон фонди ерларида – 98,6 минг гектар пичанзор ва яйловлар мавжудлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли

ва Муйноқ туманларида пичанзор ва яйловларда чорвачиликни ривожлантириш,

шу жумладан, йирик чорвачилик комплексларини ташкил этиш бўйича

2019-2020 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Муйноқ туманларида пичанзор ва яйловларда ўтлатиб боқиш орқали чорвачилик маҳсулотлари етиштириш учун ташкил этиладиган лойиҳаларни амалга ошириш учун:

лойиҳа ташаббускорларига бериладиган ер участкаси ўлчами энг камида бир бошга ҳисобланганда йирик шохли қорамол учун 10 гектар, йилқи ва туя учун

5 гектар ҳамда майда шохли мол учун 3 гектар ажратиш;

қорамолларнинг гўшт йўналишидаги Қозоқ оқбош, Абердин-ангус, Герефорд, Санта-гертруда, майда шоли молларнинг қоракўл, жайдари, дорпер зотларидан фойдаланиш тавсия этилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ушбу қарорнинг

1-иловасига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳа ташаббускорлари томонидан пичанзор ва яйлов ерларини ўзлаштириш учун уларга чорва молларини сақлаш (фермалар), шу жумладан, энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш ҳамда бошқа турдаги инфратузилма объектларини қуриш учун зарур ер участкаларини белгиланган тартибда ажратиб берилишини таъминласин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳаларга ажратилаётган ер участкаларида ер ости сув чиқариш учун суғориш тик қудуқлари бурғулаш жойларини аниқласин ва лойиҳа ташаббускорини хабардор қилсин.

Суғориш тик қудуқларини бурғулаш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мазкур қудуқларни бурғулаш лойиҳаларига экологик экспертиза хулосалари ҳамда Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси гидрогеологик хулосалар берилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография

ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, ўрмон фонди ва заҳира ерлардаги мавжуд пичанзор ва яйловларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказсин ва натижаси бўйича таклиф киритсин.

8. Республика “Қоракўл” уюшмаси Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги қоракўлчилик наслчилик хўжаликларида етиштирилган қоракўл зотли қўйларни танлаш ва Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларига кўпайтириш учун етказиб берилишида амалий ёрдам кўрсатсин.

9. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли, Тахтакўпир, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида қоракўлчилик субъектлари томонидан сув чиқариш иншоотларини барпо этиш ҳамда мавжудларини таъмирлаш

ва модернизация қилиш, уларни ҳар бирида озуқа цехларини ташкил этиш, шунингдек, хар бир қоракўлчилик субъектларида чўл-яйлов озуқабоп экинларининг бирламчи уруғлик майдонларини барпо этиш учун харид қилиниши зарур бўлган моддий-техника воситалари учун кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон қарорига Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси ҳузурида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари хисобидан ажратилади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида:

фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 2-иловага мувофиқ;

суғориш каналларини тозалаш ҳисобига қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш бўйича 3-иловага мувофиқ амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

11. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли

ва Мўйноқ туманларида суғориш тармоқларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш бўйича:

буюртмачи этиб – “Қорақалпоқсувқурилишинвест” ДУК;

бош лойиҳачи этиб – “ЎзГИП” масъулияти чекланган жамияти;

бош пудратчи этиб – “Кегейлидавсувмахсуспудрат” ДУК ва “Хўжайлидавсув-махсуспудрат” ДУК лар белгилансин.

12. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда тегишли тижорат банклари билан биргаликда замонавий чорвачилик комплексларини қуриш, шунингдек, чорва моллари, қишлоқ хўжалик техникалари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини сотиб олиш лойиҳаларини молиялаштириш учун тўғридан-тўғри хорижий банклар ва халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит линияларини жалб этиш чораларини кўрсин.

13. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида” 2019 йил 13 августдаги ПФ–5780-сон Фармонида белгиланган тартибда ушбу қарорнинг 1-иловасидаги лойиҳаларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафилликлар берилади.

14. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли

ва Мўйноқ туманларида чорвачиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

икки ой муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасида белгиланган лойиҳаларни ташаббускорларни аниқлаган ҳолда молиялаштириш, қурилиш ва озуқа майдони учун ер майдони ажратиш, уларни ўз муддатида ишга тушириш тадбирларни амалга оширишни таъминлашга қаратилган тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин

ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-иловаларига мувофиқ лойиҳалар бўйича тармоқ жадваллари ижросини тизимли равишда муҳокама қилиб борсин ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўрсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган лойиҳа ташаббускорларнинг ер майдонининг белгиланган ҳажмидан ошмаган ҳолда ушбу ташаббускорларни бошқасига ўзгартириши мумкин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р.Сариев зиммасига юклансин.

              Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил "____" ____________ даги _____-cон қарорига
1-илова
                           
Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Муйноқ туманларида пичанзор ва яйловларда чорвачиликни ривожлантириш бўйича 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган
ЛОЙИҲАЛАР
                           
Т/р Туманлар номи Жами лойиҳалар шу жумладан, йўналишлари бўйича лойиҳалар
қорамолчилик қўйчилик ва эчкичилик йилқичилик ва туячилик
сони чорва моллари бош сони, бош пичанзор ва яйлов майдони, минг га сони чорва моллари бош сони,
 бош
майдони, минг га сони чорва моллари бош сони,
бош
майдони, минг га сони чорва моллари бош сони,
 бош
майдони, минг га
1 Тахтакўпир 388 149 867 471 15 3 000 30,0 367 146 667 440 7 200 1,0
2 Қўнғирот  307 115 200 491 25 5 000 50,0 275 110 000 440 7 200 1,0
3 Кегейли  5 820 4 1 120 1,2 2 600 2,4 3 100 0,5
4 Мўйноқ  24 7 900 34 2 300 3,0 19 7 500 30 3 100 0,5
жами 724 273 787 1 000 42 8 420 84,2 662 264 767 912,4 20 600,0 3,0
        Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил  "___" ___________даги _______ сон
қарорига 2-илова
             
Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида
фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган
таъмирлаш ва тиклаш тадбирлари
             
Т/р Ҳудудлар
номи
Ер майдони, га Узунлиги, км Қиймати жами млн.сум шу жумладан:
2020 йил 2021 йил
Тахтакўпир тумани
1 "Тахтакўпир" ОФЙ 194,2 3 75,0 33,8 41,3
2 "Жапаков 1" ОФЙ 178,6 1,9 47,5 21,4 26,1
3 "Махпалқўл" ОФЙ 50,3 1,6 40,0 18,0 22,0
4 "Даукара" ОФЙ 37,4 1,1 27,5 12,4 15,1
5 "Боршитау" ОФЙ 2520,5 19 475,0 213,8 261,3
6 "Жанадарья" ОФЙ 865,4 6 150,0 67,5 82,5
7 "Коныраткўл" ОФЙ 1115,4 7 400,0 180,0 220
8 "Мулик" ОФЙ 985,0 6 380,0 171,0 209
9 "Маржанкўл" ОФЙ 153,4 4 100,0 45,0 55
10 "Ўзбекистон" ОФЙ 64,2 1,8 45,0 20,3 24,8
11 "Жапаков 1" ОФЙ 96,5 2,6 65,0 29,3 35,8
Жами 6260,9 54,0 1805,0 812,3 992,8
Қўнғирот тумани
1 "Тазабирлик" ОФЙ 805,5 20,0 300,0   300
2 "Хоразм" ОФЙ 1 534,6 125,0 1875,0   1875
3 "Агрохизмат" ОФЙ 1 242,6 20,0 300,0   300
4 "Ажинияз" ОФЙ 1 410,9 70,0 1050,0   1050
5 "Устюрт" ОФЙ 608,0   2640,0   2640
6 "Равшан" ОФЙ 1 530,7 176,0 4,084,0   4,084,0
7 "Кок-дарья" ОФЙ 555,9 149,0 2235,0   2235
8  "Жана талап" ОФЙ 672,0 17,0 255,0   255
9 "Жанаталап" ОФЙ 1 034,8 9,0 135,0   135
Жами 9 395,0 586,0 8790,0   8790
Кегейли тумани
1 К.Абибуллаев ОФЙ 457,9        
2 М.Жуманазаров ОФЙ 1034 25,4 762,0 342,9 419,1
3 "Кегейли" ОФЙ 290,9 10 300,0 135,0 165,0
4 "Халқобод" ОФЙ 461,8 2,4 408,0 183,6 224,4
5 Б.Каримбердиев ОФЙ 1182,9 5,3 159,0 71,6 87,4
6 "Даруаза қум" ОФЙ 712,1 1,06 31,8 14,3 17,5
7 "Кууаниш жарма" ОФЙ 35,9 1,2 36,0 16,2 19,8
8 "Кокшиэл" ОФЙ 1174,9 5 850,0 382,5 467,5
9 "Тўрткўл" ОФЙ 1171,4 8 1200,0 540,0 660,0
10 "Казанкеткен" ОФЙ 242,5 18,0 1380,0 621,0 759,0
11 "Порлытау" ОФЙ 767,7 45,5 2205,0 992,3 1212,7
12 "Эркиндарё" ОФЙ 678,4 8 1850 832,5 1017,5
13 "Аспантай" ОФЙ 1139,3 31,8 1950 877,5 1072,5
Жами 9349,7 161,66 11131,8 5009,4 6122,4
Мўйноқ тумани
1 "Казак-дарё" ОФЙ 1297,4 30 950,0 950,0  
Жами 1297,4 30,0 950,0 950,0  
ҲАММАСИ 26 303,0 831,7 22 676,8 6 771,7 15 905,2
        Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил  "___" ___________даги _______ сон
қарорига 3-илова
  Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида
суғориш каналларини тозалаш ҳисобига қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш тадбирлари
             
Т/р Ҳудудлар номи Суғориш каналларини тозалаш, км Қўшимча ўзлаштириладиган майдон, га Қиймати жами млн.сум шу жумладан:
2020 йил 2021 йил
Тахтакўпир тумани
1 "Тахтакўпир" ОФЙ 14,6 194,15 121,1 11,6 109,5
2 "Жапаков 1" ОФЙ 10,2 178,6 84,6 10,8 73,8
3 "Макпалкўл" ОФЙ 8,1 50,3 67,2 8,3 58,9
4 "Даукара" ОФЙ 27,8 37,4 230,6 69,7 160,9
5 "Боршитау" ОФЙ 70,7 2520,5 586,4 232,2 354,1
6 "Жанадарья" ОФЙ 40,6 865,4 336,7 72,2 264,6
7 "Коныраткўл" ОФЙ 31,2 1115,4 258,8 92,9 165,9
8 "Мулик" ОФЙ 42,2 985,0 350,0 82,1 267,9
9 "Марженкол" ОФЙ 11,5 153,4 95,4 53,9 41,5
10 "Ўзбекистон" ОФЙ 3,8 64,2 31,5 5,0 26,5
11 "Жапаков 1" ОФЙ 3,8 96,5 31,5 8,3 23,2
Жами  264,5 6260,9 2193,7 646,9 1546,8
Қўнғирот тумани
1 "Тазабирлик" ОФЙ 13,1 1000 568,0 14,7 553,3
2 "Ажинияз" ОФЙ 32,5 500 338,8 118,7 220,1
3  "Равшан" ОФЙ 35,8 1020 364,8 40,3 324,5
4 "Хоразм" ОФЙ 26,8 1200 636,7 41,2 595,5
5 "Агрохизмат" ОФЙ 15,7 1250 663,5 71,5 592,1
6 "Кок-дарья" ОФЙ 38,5 1500 541,9 70,4 471,5
7  "Кокликол" ОФЙ 7,9 1100 344,4 8,9 335,5
8  "Жана талап" ОФЙ 8,2 500 125,8 9,2 116,6
9 "Уст урт" ОФЙ 2,5 500 104,6 2,8 101,8
Жами  181,0 8570 3688,7 377,8 3310,9
Кегейли тумани
1 К.Абибуллаев ОФЙ 8 457,9 68,0 54,4 13,6
2 М.Жуманазаров ОФЙ 9,3 1034 79,1 63,3 15,8
3 "Мийуазар" ОФЙ 1,6 179,1 13,6 10,9 2,7
4 "Кегейли" ОФЙ 8,7 290,9 74,0 59,2 14,8
5 "Халқобод" ОФЙ 10,8 461,8 91,8 73,4 18,4
6 Б.Каримбердиев ОФЙ 16,3 1182,9 138,6 110,9 27,7
7 "Даруаза қум" ОФЙ 9,5 712,1 80,8 64,6 16,2
8 "Кууаниш жарма" ОФЙ 1,2 35,9 10,2 8,2 2,0
9 "Кокшиэл" ОФЙ 11,2 1174,9 95,2 76,2 19,0
10 "Тўрткўл" ОФЙ 9,5 1171,4 80,8 64,6 16,2
11 "Казанкеткен" ОФЙ 15,7 242,5 133,5 106,8 26,7
12 "Порлытау" ОФЙ 12,8 767,7 108,8 87,0 21,8
13 "Эркиндарё" ОФЙ 31,1 678,4 264,4 211,5 52,9
14 "Аспантай" ОФЙ 18,3 1139,9 155,6 124,5 31,1
Жами  164 9529,4 1394,4 1115,52 278,88
Мўйноқ тумани
2 "Бузатов" ОФЙ 2 800 150,0 150,0  
3 Хаким ота ОФЙ 25 850 7450,0 7450,0  
Жами  27 1650 7600 7600  
ҲАММАСИ 636,5 26010,3 14876,7 9740,2 5136,5

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” _____________даги ______-сон қарорига
4-илова

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида чорвачиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури

 

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро

муддати

Молиялаштириш манби

Масъуллар

  1.  

Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, ўрмон фонди ва заҳира ерлардаги мавжуд пичанзор ва яйловларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш ва натижаси бўйича таклиф киритиш.

2019 йил октябрь

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

  1.  

Чорва молларига зооветеринария сервис хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва сигирларни сунъий уруғлантириш ишларини ташкил этиш учун Тахтакўпир туманида 9 та, Қўнғирот туманида 7 та, Кегейли туманида 12 та ва Мўйноқ туманида 7 та зооветеринария шахобчаларини янгидан қуриш учун ер ажратиш.

2019 йил
октябрь

Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  “Ўзбекчорванасл” агентлиги,
туман ҳокимликлари

  1.  

Аҳоли хонадонларида ва фермер хўжаликларида боқиб парваришланаётган сигирларни сунъий уруғлантириш ишларини ташкил этиш учун ҳудудий “Чорванасл” марказига бириктирилган сунъий уруғлантириш техник осеменаторларини ҳар бир овул фуқаролар йиғинига бириктириш.

2019 йил
октябрь

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  “Ўзбекчорванасл” агентлиги,
туман ҳокимликлари

  1.  

Чорва молларига зооветеринария сервис хизматлари кўрсатувчи шаҳобчаларини сунъий уруғлантириш асбоб анжомлари, зарур ускуналар ва жихозлар билан таъминлаш.

2019 йил
октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  “Ўзбекчорванасл” агентлиги,
туман ҳокимликлари

  1.  

Пичанзор ва яйлов ерларини ўзлаштиришни таъминлаш учун сув тежайдиган:

- Тахтакўпир туманида 18 та (900 млн.сўм), Қўнғирот туманида 90 та (4,5 млрд.сўм), Кегейли туманида 37 та
(1,85 млрд.сўм) ва Мўйноқ туманида 74 та (3,7)  тик қудуқларни таъмирлаш;

- Тахтакўпир туманида 14 та (4,2 млрд.сўм), Қўнғирот туманида 62 та (3,1 млрд.сўм), Кегейли туманида 30 та
(1,5 млрд.сўм) ва Мўйноқ туманида 111 та (33,3)  тик қудуқларни янгидан қазиш.

2019-2020 йилларда

Маҳаллий бюджет маблағлари ва Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси,
туман ҳокимликлари

  1.  

Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегайли ва Мўйноқ туманларида мавжуд суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларинининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида:

коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция фармойиш қилиш, таъмирлаш ва тиклаш;

шунингдек, суғориш тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш.

2019-2020 йилларда

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
туман ҳокимликлари

  1.  

Ўзлаштирилган ерлардан самарали фойдаланиш ҳисобига озуқабоп экинларни жойлаштириш ва йилига икки марта ҳосил олишни  йўлга қўйиш орқали чорва моллари учун ҳар бир гектар озуқабоп экин еридан 8-10 тоннадан озуқа бирлиги жамғаришни ташкил этиш.

2019-2020 йилларда

Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  “Ўзбекчорванасл” агентлиги,
туман ҳокимликлари

  1.  

Қоракўлчилик соҳасини риовжлантириш, қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришни ташкил этиш мақсадида Тахтакўпир туманида “Қоракўлчилик” илмий наслчилик тажриба станцияси” фаолиятини йўлга қўйиш.

2020 йил
1 август

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси, Тахтакўпир 
туман ҳокимлиги

  1.  

Тахтакўпир туманида “Қоракўлчилик” илмий наслчилик тажриба станцияси”ни фаолиятини йўлга қўйиш учун талаб этиладиган 5 млрд.сўм мабалағларни ажратиш.

2019 йил
1 ноябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси, Тахтакўпир 
туман ҳокимлиги

  1.  

Омухта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотларга қайта фойдаланишга топширилган ер майдонларида сув тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда донли озуқабоп экинларни етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларини ташкил этиш.

2020 йил
1 февраль

Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  “Ўзбекчорванасл” агентлиги,
туман ҳокимликлари

  1.  

Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегайли ва Мўйноқ туманларида яйлов ерлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида туманларнинг ҳар бирида камида иккитадан озуқабоп уруғлик етиштирувчи фермер хўжаликларини ташкил этиш.

2020 йил
1 февраль

Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

 “Ўзбекчорванасл” агентлиги,
туман ҳокимликлари

  1.  

Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегайли ва Мўйноқ туманларида аҳолини узлуксиз равишда ва барқарор нархларда гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида аҳоли хонадонлари, дехқон ва фермер хўжаликлари етиштирилган чорва молларини харид қилиш, махсус   қушхоналарда сўйишни ташкил этиш ва гўштни Тошкент шаҳрига тизимли етказиб беришга ихтисослашган корхона ташкил этиш.

 

 

2019 йил
ноябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари ва тадбиркорларни
ўз маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Тошкент шаҳри ҳокимлиги,
туман ҳокимликлари

  1.  

Пичанзор ва яйлов ерларини ўзлаштириш бўйича ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ:

- Тахтакўпир туманида қорамолчилик бўйича 15 та (3000 бош), қўй ва эчкичилик бўйича 367 та (147 минг бош), йилқичилик ва туячилик бўйича 7 та (200 бош);

- Қўнғирот туманида қорамолчилик бўйича 25 та (5000 бош), қўй ва эчкичилик бўйича 275 та (110 минг бош), йилқичилик ва туячилик бўйича 7 та (200 бош);

- Кегейли  туманида қорамолчилик бўйича 1 та
(120 бош), қўй ва эчкичилик бўйича 2 та (600 бош), йилқичилик ва туячилик бўйича 3 та (100 бош);

- Мўйноқ туманида қорамолчилик бўйича 2 та
(300 бош), қўй ва эчкичилик бўйича 19 та (7500 минг бош), йилқичилик ва туячилик бўйича 3 та (100 бош) лойиҳаларни ташаббускорларини аниқланган ҳолда амалга ошириш.

2019-2020 йилларда

Тижорат банк кредити ва тадбиркорларни
ўз маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
 “Ўзбекчорванасл” агентлиги,
туман ҳокимликлари

  1.  

Пичанзор ва яйловлардан фойдаланувчиларга чорачилик йўналишидаги, айниқса, гўшт етиштиришга ихтисослаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш ва маҳсулот етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар бериш.

2019-2020 йилларда

-

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
 “Ўзбекчорванасл” агентлиги,
туман ҳокимликлари

  1.  

Қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик
ва туячилик лойиҳаларни амалга ошириш учун ташаббускорларга банк кредити ажратиш ва четдан зотдор қорамол, қўй, эчки, йилқи ва туя олиб келиш.

2019-2020 йилларда

Тижорат банк кредити ва тадбиркорларни
ўз маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
 “Ўзбекчорванасл” агентлиги,
туман ҳокимликлари

 

Umumiy takliflar

172