ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
819 Кибрайский Центр содействия занятости 04/10/2018 19/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-819

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.

       Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 йил, 29-30-сон 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019  йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

           1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17- моддасига асосан, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 796  кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

  - ногиронлар учун 3 фоиз–10 киши;

- 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота- оналар учун  12 фоиз – 95 киши;

- таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 75 фоиз – 500 киши;

- муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 10 фоиз –82 киши;

- бандликка кўмаклашиш   марказида иш қидирувчи сифатида  ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2 фоиз – 15 киши;

- жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 4.3 фоиз – 34 киши;

- бошқалар учун 5.5 фоиз – 44 киши. Шу жумладан, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 30 киши (4 %) , атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 11 киши (2%),одам савдосидан жабрланганлар учун 3 киши (0,4%) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. 2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб кўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва мазкур қарор ижроси бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш  марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан                2019 йил 1 апрелга қадар банд қилинган иш ўринлари Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши амалга оширилсин.

5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, белгиланган муддатлар ва тартибда яратилишини (ажратилиши ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари шароити санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор талаби бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва  муассасаларнинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  05 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган

 

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ, белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилишлари ҳақида огоҳлантирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2017 йил                              05 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш  маркази жамғармаси маблағи ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази  (О. Зулпанов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9. Қибрай  туман ҳокимининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги №-2570 сонли  қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  11. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б Д. Исломов  зиммасига юклатилсин.

Umumiy takliflar

735