ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8052 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 14/10/2019 03/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
ID-8052

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси қошидаги Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Республика қоракўлчилик соҳасида бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, қоракўлчиликни ривожлантириш, наслчилик селекция ишларини такомиллаштириш, жаҳон бозори талабларига мос бўлган рақобатбардош қоракўл тери, қоракўл-қоракўлча терларини ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш, озуқа цехларини ташкил этиш, узоқ чўл ҳудудларида сув чиқариш иншоотларини барпо этиш, соҳага янги замонавий технологиялар, инновацион ғоялар, ишланмаларни олиб келиш ва жорий этишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга мутахассисларни халқаро кўргазмалар, ярмаркалар ва ҳалқаро мўйна бозорларида иштирок этиши, мутахасиссларни хорижда стажировка ўташи, малакасини ошириш, шунингдек, хорижий мутахассис ва маслаҳатчиларни жалб қилиш билан боғлиқ ҳаражатларини қоплаш, уюшманинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ишчи ходимларни моддий

ва ижтимоий рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.

3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) тегишли тижорат банкида миллий валютада очилган махсус банк

ҳисоб-рақамида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.

4. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш мақсадида 7 нафар аъзодан иборат Жамғарма кенгаши тузилади.

Жамғарма кенгаши таркиби Уюшма раиси томонидан тасдиқланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

5. Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ушбу Низомнинг иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан фоиз тўловларисиз

7 йил муддатга қайтариш шарти билан 2019-2020 йилларда ажратиладиган

50 млрд сўм;

Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига аъзо ташкилотларнинг

ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ҳамда кредитлари;

жамғарма маблағларини қоракўлчилик субъектларига кредитга беришдан олинган фоиз кўринишидаги даромадлар;

жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

7. Жамғарманинг маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

жамғарма маблағларининг 70 фоизи АТБ “Халқ банки” орқали қоракўлчилик субъектларига 3 йил муддатга йиллик 5 фоизлик кредит сифатида ажратиш;

наслчилик-селекция ишларини илмий асосда ташкил этиш ва уни такомиллаштиришда молиявий ёрдам кўрсатиш;

қоракўлчилик соҳасида экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш;

қоракўлчилик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи корхоналарни ташкил этиш;

соҳада ресурстежамкор ускуналар сотиб олиш ва озуқа цехлари (гранулятор)ни ташкил этиш ҳамда қоракўлчилик субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини сотиб олишни молиялаштириш;

узоқ чўл ҳудудларида сув чиқариш иншоотларини барпо этиш

ҳамда мавжудларини таъмирлаш ва модернизация қилиш;

соҳага янги замонавий технологиялар, инновацион ғоялар

ва ишланмаларни олиб келиш ҳамда жорий этиш;

мутахассисларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши, соҳадаги кадрлар малакасини ошириш, шу жумладан ёш мутахассисларнинг (кадрларнинг) хорижда ўқиши, стажировка ўташи, хорижий мутахассис ва маслаҳатчиларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ишчи ходимларни моддий ва ижтимоий рағбатлантириш;

Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига юклатилган бошқа вазифалар ижросини таъминлаш.

8.  Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ишларни амалга ошириш учун Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига аъзо бўлган қоракўлчилик субъектлари ўзларига зарур бўлган кредит маблағларини олиш учун белгиланган шаклдаги буюртманомаларни Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига тақдим этиши лозим.

9. Буюртманомаларни қабул қилиш ва умумлаштириш ишларини ташкил этиш, Жамғарма кенгашининг қарорига асосан даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш Жамғарма маблағларини бошқариш бўйича мутахассиси томонидан амалга оширилади.

10. Жамғарма маблағларидан қоракўлчилик субъектларига қуйидаги тартибда кредитлар ажратилади:

қоракўлчилик субъектлари томонидан Уюшма раиси номига кредит ажратиш бўйича буюртма беради;

жамғарма маблағларини бошқариш бўйича мутахассис бюртмачининг кредит ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, жамғарма кенгашга киритади;

жамғарма кенгаши бюртмачига жамғармадан маблағ ажратиш

ёки ажратмаслик тўғрисида асосланган хулосани АТБ “Халқ банки”га юборади;

АТБ “Халқ банки” жамғарма кенгашининг ижобий хулосасига асосан бюртмачига кредит ажратади.

11. Жамғарма кенгаши:

ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши юзасидан буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади

ва умумлаштиради;

қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг устуворлари

ва асосланганларини танлаб олади ҳамда маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилади;

ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;

Жамғарма фаолиятига оид бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.

12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳар йили Уюшма раиси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади. Даромадлар ва харажатлар сметаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.

13. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар келиб тушишининг кутилаётган прогнози ва амалга оширилиши белгиланган тадбирларни ўтказишдан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Буюртманомалар келгуси молия йили учун жорий йилнинг

1 октябригача уюшмага тақдим этилади.

Буюртманома ёзма шаклда, электрон почта ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ташкилотнинг тўлиқ номи ва аниқ реквизитлари;

мавжуд муаммолар ва уларнинг (тўлиқ ёки қисман ва белгиланган муддатларда) ҳал қилиш имконияти, маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, шунингдек кутилаётган натижалар кўрсатилган тушунтириш хати;

сўралаётган маблағларнинг ҳисоб-китоби.

Зарурат бўлганда буюртманомага уни асословчи тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинади.

14. Тақдим этилган буюртманомалар ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва маблағлардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгиланади ҳамда унинг асосида маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

15. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари (қолдиқ маблағлар) кейинги ҳисобот йилига ўтади ва мазкур Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.

4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботлар тақдим этиш, назорат ва жавобгарлик

17. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.

18. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

19. Уюшма, Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисоботларни хар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.

20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қоракўлчиликни ривожлантириш  жамғармаси
маблағларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш
тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА

 

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси қошидаги  “Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси” даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Қоракўлчиликка ихтисослашган субъектлар

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига буюртма беради.

Эҳтиёжга қараб,

келгуси йил учун жорий йилнинг
 1 октиябригача

2-босқич

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси

Мазкур Низомда назарда тутилган манбалар ва тегишли йўналишлар, шунингдек қоракўлчилик субъектларининг буюртмаларига асосан смета лойиҳасини тузади ва Жамғарма кенгашига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритади.

1 декабрга қадар

3-босқич

Жамғарма кенгаши

Смета лойиҳасини кўриб чиқади.

Смета лойиҳаси киритилганидан сўнг ўн иш куни мобайнида

4-босқич

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси бошқаруви раиси

Жамғарма кенгашидан таклиф ва эътирозлар бўлмаганида сметани тасдиқлайди.

25 декабрга қадар

5-босқич

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси ва қоракўлчилик субъектлар

Жамғармадан маблағлар ажратиш бўйича ўзаро шартнома тузади.

Эҳтиёжга қараб молия йили мобайнида

6-босқич

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси

1. Мазкур Низомда белгиланган йўналишларда харажатларни амалга оширади.

2. Соҳа ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ жамғармадан маблағлар ажратади.

 

Эҳтиёжга қараб, шартнома шартларига мувофиқ

 

7-босқич

Қоракўлчиликка ихтисослашган субъектлар

1. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланади.
2.
 Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида Уюшмага ҳисобот тақдим этади.

3. Жамғарма маблағларини қайтаради.

1. Шартнома шартларига мувофиқ.

2. Ҳар чоракда

3.Шартномада кўрсатилган муддатлар бўйича

8-босқич

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси

Жамғарма маблағларидан фойдаланиши тўғрисида ҳисоботни Жамғарма кенгашига тақдим этади.

Ҳар чоракда

Umumiy takliflar

153