ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8034 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 12/11/2019 03/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-8034

I-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур низом қоракўлчилик хўжаликларида етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва ҳар бир дона қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.

2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

субсидия – экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб экспортга йўналтирувчи қоракўлчилик субъектларига Давлат бюджетидан бериладиган молиявий ёрдам.

қоракўлчилик субъектлари – Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига аъзо бўлган қоракўл қўйларини парвариш қилувчи ва улардан қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш билан шуғулланувчи юридик шахслар;

қоракўл тери – қоракўл зотига мансуб она (совлиқ) қўйлардан туғилган қўзилардан олинадиган хом-ашё;

қоракўлча тери – асосий подага яроқсиз она (совлиқ) қўйларни бўрдоқига боқиб, уруғлантириб бўғозликнинг 130-135 кунлигида сўйилиши натижасида олинадиган хом-ашё;

3. Қоракўл тери ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга сотган қоракўлчилик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қуйидаги миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

а) қоракўлчилик субъектларида етиштириб, экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун 50 минг сўмдан.

б) қоракўлчилик субъектларида етиштириб,экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан.

Қоракўл тери ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга сотган қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартиби мазкур низомнинг иловасида кўрсатилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Субсидия экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш учун сарфланган харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.

5. Субсидия ажратиш экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга сотган Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига аъзо юридик шахсларга татбиқ этилади.

2-боб. Субсидия маблағларини шакллантириш тартиби

6. Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси ҳар йили 1 майга қадар келгуси йилда қоракўлчилик субъектлари томонидан экспортга сотиш учун етиштириладиган қоракўл ва қоракўлча тери сони тўғрисидаги прогноз кўрсатгичлар рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлаб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет параметрларини шакллантиришда Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида қоракўлчилик субъектларига субсидия ажратишни ҳисобга олади.

3-боб. Давлат бюджетидан субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириш тартиби

8. Қоракўлчилик субъектлари субсидия олиш учун Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига ҳужжатларни тақдим этади.

9. Қоракўлчилик субъектлари субсидия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этади:

қоракўлчилик масхусотлари ишлаб чиқариш фаолиятини билан шуғулланувчи субъект эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

хўжаликдаги мавжуд жами қоракўл қўйлари бош сонлари тўғрисида статистика бўлимлари томонидан тасдиқланган маълумот;

хўжаликда етиштирилган қоракўл ва қоракўлча териларнинг хўжаликда етиштирилганлигини асословчи хужжатлар нусхаси;

қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилганлиги тўғрисида Божхона юк декларацияси ва олди сотди шартнома нусхаси;

10. Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси беш кун муддатда:

экспортга сотиш учун қоракўл ва қоракўлча тери етиштирувчи қоракўлчилик субъектлар мазкур низом 6-бандига мувофиқ шакллантириладиган рўйхатда бор ёки йўқлигини аниқлайди;

экспортга сотиш учун қоракўл ва қоракўлча тери етиштирувчи қоракўлчилик субъектлар мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда бор бўлган тақдирда, улар томонидан тақдим қилинган барча ҳужжатларни бирма-бир кўриб чиқиб қабул қилиб олади

ва алоҳида дафтарда қайд қилади;

тақдим қилинган ҳужжатлар тўпламида тегишли маълумотлар етишмаган тақдирда хужжатлар зарурий хужжатларни талаб қилиб олади.

11. Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси қоракўлчилик субъектлар тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва қоракўлчилик субъектига субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани Молия вазирлигига етти иш куни давомида тақдим этади.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч иш куни давомида Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси тақдим этган қоракўлчилик субъектларига давлат бюджетидан субсидия ажратиш юзасидан хулоса қилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб экспортга сотган қоракўлчилик субъектларининг тижорат банкларидаги ҳисоб варақларига давлат бюджетидан ажратилган субсидияларни ўтказиб беради.

14. Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси экспортга қоракўл

ва қоракўлча тери етиштирувчи қоракўлчилик субъектларига Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатга йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига таклиф бериши мумкин.

15. Қоракўл ва қоракўлча тери етиштирувчи қоракўлчилик субъектлар мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатдаги миқдордан ортиқ қоракўл ва қоракўлча тери экспортга сотган ҳолларда келгуси йилда Давлат бюджетидан субсидия ажратиш учун белгиланган тартибда Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига мурожаат қилиши лозим.

3-боб. Якунловчи қоидалар

16. Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга сотган қоракўлчилик субъектларига ажратилган субсидиялар назорати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Қоракўл ва қоракўлча териларни етиштириб, экспортга сотган қоракўлчилик субъектларини субсидиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси,

Қоракўлчилик субъектлари томонидан экспортга сотиш учун етиштириладиган қоракўл ва қоракўлча тери сони тўғрисидаги прогноз кўрсатгичлар рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлаб, Молия вазирлигига тақдим этади.

Келгуси йил учун жорий йил 1 майга қадар

2-босқич

Молия вазирлиги

Келгуси йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет параметрларини шакллантиришда Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида қоракўлчилик субъектларига субсидия ажратишни ҳисобга олади.

25 декабрга қадар

3-босқич

Уюшмага аъзо қоракўлчилик субъектлари

1. Субсидия олишда талаб этиладиган барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди

2. Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига ҳужжатларни тақдим қилади

Йил давомида

5-босқич

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси

Ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва қоракўлчилик субъектига субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани Молия вазирлигига тақдим этади.

7 иш кунида

6-босқич

Молия вазирлиги

1. Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси тақдим этган қоракўлчилик субъектларига давлат бюджетидан субсидия ажратиш юзасидан хулоса қилади.

2. Қоракўл тери ва қоракўлча тери етиштиб экспортга сотган қоракўлчилик субъектларининг тижорат банкларидаги ҳисоб варақларига ўтказиб беради.

3 иш кунида

 

 

3 иш кунида

 

 

Umumiy takliflar

57