ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
8031 Хокимият Зафарабадского района 17/09/2019 02/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-8031

@@@1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сон қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

@@@2. Қуйидагилар:

а)         Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, ахоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соха объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б)         0,5 км ичимлик сув қувури ва 41,81 км электр тармоқларини, шунингдек,                   9 дона трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий мухандислик коммуникациялари ва технолигик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в)         0,2 км ичимлик сув қувури, 333,7 км электр тармоқлари, шунингдек, 105 дона трансформатор подстациясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г)         2 та болалар боғчаси, 1 та соғлиқни сақлаш муассасалари ва амбулатория-поликлиника муассасалари, ўз ичига оладиган ижтимоий соха объектларини                             2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д)         8 та кўп квартирали уйларда 6,2 минг кв.м том қисмини, 24 дона кириш жойларни, шунингдек 18 дона темир эшиклар ўрнатиш, 8 та уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш, 86 та ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, 10 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 0,8 минг кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е)         иқтисодиёт тармоқлари учун 1,2 минг. тонна хажмида, шу жумладан ахоли учун 0,7 минг тонна, бюджет сохаси ташкилотлари учун 0,5 минг тонна кўмир махсулотлари ғамлашни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир махсулотлари ғамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж)        ахолига 341.8 тонна хажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з)         туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича ўз ичига оладиган                2019-2020 йиллар куз-қиш даврига туман комиссияси (кейинги ўринларда - туман комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ;

@@@3. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

а)         бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини тахлил қилиш асосида коммунал соха ташкилотлари, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соха объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг холати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б)         ўрганиш натижалари бўйича:

ҳудудлар бўйича корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда туман ҳокимлиги томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, вилоят иқтисодиёти ва ижтимоий сохани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

@@@4. туман ҳокимлиги:

туман ҳокимлиги рахбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани                  2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

туман ҳокимлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар рахбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани                       2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

@@@5. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари:

ҳудудларда ижтимоий соха объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, махаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг махаллалар ҳудудларининг санитария холати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир махсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун маъсул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни хал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли туман корхона ва ташкилотлар рахбарларининг шахсий масъулятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

@@@6. Зафаробод туман электр таъминоти корхонаси (А.Абдувалиев), Жиззах вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали, 2-сонли туманлар аро участкаси Зафаробод туман бўлими (Ш.Сайфуллаев) куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида хал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, ахоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

@@@7. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Зафаробод туман электр таъминоти корхонаси (А.Абдувалиев), Жиззах вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали, 2-сонли туманлар аро участкаси Зафаробод туман бўлими (Ш.Сайфуллаев), асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир махсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тўғрисида огохлантирилсин.

@@@8. Туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б (М.Абирқулов) жойларга чиқиб ижтимоий соха объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

@@@9. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Усмонов), Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Л.Хосилбеков)лар туман ҳокимлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача:

2018-2019 қиш-бахор даврида қишлоқ ҳўжалиги махсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий тахлил қилиш асосида ахолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб, ҳудудлар бўйича 2019-2020 қиш-бахор даври учун қишлоқ хўжалиги махсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал хажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар махсулотларини ғамлашга алохида эътибор қаратсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва махсулотларни зарур тарзда сақланиши учун маъсул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

@@@10. Туман Молия бўлими (О.Нурматов) туман комиссиясининг ҳулосасига кўра зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни топиш чораларини кўрсин.

@@@11. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши хар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсии.

@@@12. “Зафар йўлидан” тахририяти (Н.Қудратова):

мазкур қарор ҳокимликнинг расмий веб-сайтига ҳамда махаллий матбуотда чоп этилсии ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсии.

@@@13. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 5 сентябрдаги 1185-сонли ва 2018 йил 31 июлдаги 598-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

@@@14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Б.Усмонов, М.Абирқуловлар зиммасига юклансин.

@@@15. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокимининг

2019 йил «____»__________        _______ - сонли қарорига                  1-илова

 

 

Туман иқтисодиёт тармоқлари ни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

ЧОРА  –  ТАДБИРЛАР

 

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Ижро учун масъул

I. Иқтисодиёт тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ташкилий тадбирлар

1

Ахоли пунктлари, коммунал хўжалиги корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ижтимоий соха муассасаларини, козонхоналар ва мухандислик тармоқларини таъмирлашни амалга оширган ҳолда 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Ахолини суюлтирилган газ (овқат тайёрлаш учун), кўмир (мазкур қарорнинг                   5-иловаси) ҳамда узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи ахолини муқобил ичимлик суви (ташиб келтириладиган сувни қўшган ҳолда) манбалари билан узлуксиз таъминлаш бўйича (амалга ошириладиган ишлар, бажарилишига масъуллар. бажариш муддатларини аниқлаган ҳолда) чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва ижросини белгиланган муддатда амалга ошириш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимлиги, тегишли туман корхона ва ташкилотлар

2

Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этилишини таъминлаган ҳолда аҳоли ва ижтимоий соха объектларини иссиқлик энергияси, электр энергияси. табиий газ билан кафолатли таъминлаш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимлиги, туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими У.Рахимов). туман электр таъминоти корхонаси”  (А.Абдувалиев), туман газ таъминоти корхонаси (Ш.Сайфуллаев)

3

2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соха объектларини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган суюлтирилган газ, кўмир ва кўмир брикети ва бошқа юкларни узлуксиз ташиб етказиб берилиши бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш.

 

Уч кун муддатда

Туман хокимлиги, туман электр таъминоти корхонаси (А.Абдувалиев), туман газ корхонаси (Ш.Сайфуллаев)

4

Ахоли истеъмолчиларига ойма-ой суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича графиклар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимлиги, туман газ корхонаси (Ш.Сайфуллаев)

5

Ахолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича инфратузилмани ривожлантириш.

6

Табиий газ билан кафолатли таъминланадиган ҳудудлардаги истеъмолчиларни табиий газ таъминотини яхшилаш ва манзилли ишлатиш учун суюлтирилган газ таъминотига ўтказилган ҳудудлардаги газ тармоқлари ва газ тақсимлаш шоҳобчалари (ГТШ)ни кесиб олиш (демонтаж) бўйича туман хокимининг қарорини қабул қилиш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимлиги, туман газ корхонаси (Ш.Сайфуллаев).

7

Маиший газдан фойдаланиш жараёнида фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимлиги, туман газ корхонаси (Ш.Сайфуллаев), туман ички ишлар бўлими (И.Хаджамқулов)

8

Кичик ирригация тармоқларини тиклаш учун ўтказиладиган таъмирлаш ишлари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, бунда мавзелар ичидаги ички тармоқлар ва кучаларни инобатга олиш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимлиги, туман Ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Эшатов)

9

2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумининг кескин совуқ кунлари табиий газ истеъмоли қисқартириладиган улгуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимлиги, туман газ корхонаси (Ш.Сайфуллаев).

10

Куз-қиш мавсумида энергия истеъмолининг максимал кучланишли соатлари бўйича электр энергияси таъминотини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2019 йил               1 сентябрга қадар

Туман ҳокимлиги, туман электр таъминоти корхонаси (А.Абдувалиев)

11

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида электр ва табиий газ тармоғидан учирилмайдиган тоифаланган ва ўта мухим объектлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил               1 сентябрга қадар

Туман ҳокимлиги, туман электр таъминоти корхонаси (А.Абдувалиев), туман газ корхонаси (Ш.Сайфуллаев)

12

Куз-қиш мавсумида ижтимоий соха объектларини кўмир махсулотлари билан таъминлаш.

Ахолини кўмир махсулотлари билан таъминлаш

2019 йил              1 сентябрга қадар

2019 йил             15 ноябрга қадар

Туман ҳокимлиги, тегишли ташкилот ва корхоналар

13

Ичимлик сув ва канализация тармоқларини таъмирлаш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Уч кун муддатда

Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Рахимов), туман “Сувоқова” ДУК (А.Муратов)

II. 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашини таьминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

11

Газ етказиб бериш баланс кўрсаткичларини хисобга олиб улгуржи истеъмолчилар ва туман ахолисига 2019 йил октябрь 2020 йил апрель ойлари бўйича ойма-ой келишилган табиий газ етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2019 йил               1 сентябрга қадар

Туман ҳокимлиги, туман газ корхонаси (Ш.Сайфуллаев)

12

Ҳудудлардаги электр тармоқларини мукаммал таъмирланишини таьминлаш.

2019 йил               1 октябрга қадар

Туман ҳокимлиги, туман электр таъминоти корхонаси (А.Абдувалиев)

13

Ахолини кўмир брикети билан таьминлаш (мазкур қарорнинг                         6-иловасига асосан).

2019 йил               1 декабрга қадар

Туман ҳокимлиги, тегишли туман корхона ва ташкилотлари

14

Табиий газ танқислиги кутилаётган ҳудудларда, ахоли пунктларининг тасдиқланган рўйхатига асосан мазкур ахоли пунктларидаги истеъмолчиларнинг манзилли рўйхатига кўра ойма-ой суюлтирилган газ ҳажмларини ажратиш ва етказиб бериш.

2019 йил              1 октябрдан 2019 йил             1 апрелга қадар

Туман ҳокимлиги, Туман газ корхонаси (Ш.Сайфуллаев)

15

Ҳудудларда ахолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан таьминлаш масалаларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш ва ахоли ўртасида тушунтириш ишларини фаол олиб бориш.

хар ойнинг   10 санасигача

туман ҳокимлиги, “Зафар йўлидан” тахририяти (Н.Қудратова)

III. 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида кўп ҳонадонли уй-жой фондини барқарор фаолиятини таьминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

18

Ҳудудлардаги ободонлаштириш бошқармаларига қарашли кўча ва йўлларда қиш мавсумида музлик бўлмаслигининг олдини олиш учун зарур бўладиган материал-техник ресурслар ва жихозлар тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Уч кун муддатда

Туман Ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Эшатов)

19

Кўп хонадонли уй-жой фондини техник фойдаланиш меъёрлари ва коидаларига кўра уй-жой фондини техник соз холатда сақлаш;

кўп хонадонли уйлардаги қурилма ва жихозларининг созлиги, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитар-техник қоидаларга риоя қилиниши:

кўп қаватли уй-жойларни мунтазам кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш, носозликларни бартараф этиш ва уй ичидаги жихозлардаги содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш бўйича ташкилий чораларни;

умумий йиғилишларда хар бир ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари рахбарларига бахо бериш, қайта сайлаш ва уларни алмаштиришни амалга оширилиши;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раисларининг хисоботини ахоли ўртасида эшитиш тизимини жорий қилишни таъминлаш мақсадида:

махалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тасдикланган дастурлари ижросини ташкил қилиш ва ишларни амалга оширишда хар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига бириктирилган участка нозирлари, солиқ инспекторлари, санитария эпидемиология маркази, бириктирилган ташкилот ва корхоналар, тижорат банклари масъулларининг иштирокини таъминлаш.

Тасдиқланган

тармоқ

жадвалига

асосан

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Рахимов), бириктирилган корхона ва ташкилотлар, тижорат банклари рахбарлари

20

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал хўжалиги ташкилотларининг авария-тиклаш ва диспетчерлик хизмати моддий техник базасини мустахкамлаш юзасидан зарурий тадбирларни ишлаб чиқиш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Рахимов)

21

Кўп хонадонли уйлар, бино ва иншоатларнинг холатини ёнғин хавфсизлиги техник меъёрлари асосида кўрикдан ўтказиш.

2019 йил            1 сентябрга қадар

Туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими (Ж.Қудратов), туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Рахимов), тегишли туман корхона ва ташкилотлари

22

Иссиқлик энергияси олмайдиган кўп хонадонли уйларни аниқлаш, уларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш чораларини кўриш.

2019 йил          1 сентябрдан 2019 йил               1 ноябрга қадар

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Рахимов)

23

 

Туман ҳудудидаги кўп хонадонли уй-жойларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг мақсадли ва имтиёзли кредит маблағларини ажратиш чораларини кўриш.

Бошқарув компаниялари, сервис хизмати кўрсатиш ташкилотлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда тижорат банклари томонидан ажратилаётган мақсадли имтиёзли кредит маблағлари ҳажмини ўтган йилларга нисбатан кучайтириш.

 

2019 йил              1 октябрга қадар

 Туман ҳокимлиги, туман тижорат банклари, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Рахимов).

24

Кўп хонадонли уй-жой фондининг 6,2 минг.м2 том қисмини мукаммал ва жорий таъмирланишини таъминлаш.

2019 йил             1 октябрга қадар

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Рахимов)

25

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилишини доимий мониторинг қилиб бориш.

2019 йил              1 октябрга қадар

Туман ҳокимлиги, туман тижорат банклари, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Рахимов)

26

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва хомийларга кўп хонадонли уй-жойларни капитал ва жорий таъмирлаш учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари хисобидан молиялаштиришда биноларнинг эксплуатация қилиш муддатлари хозирги меъёр ва қоидаларга мос келишини таъминлаш.

2019 йил              1 октябрга қадар

Ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Рахимов)

27

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари хисобидан 24 минг м2 кириш йўлакларини таъмирлаш, 0.8 минг м2 кўп хонадонли уй-жойларнинг тратуарларини бетон қоплама билан таъмирлаш, 18 дона темир, 8 дона уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш.

2019 йил                1 октябрга қадар

Ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Рахимов), “Таъмирлаш-тиклаш" корхонаси, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари

IV. Ахоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

 

Ўз маблағлари хисобидан 0,05 км Ичимлик сув тармоқларини мукаммал,         0,2 км сув тармоқларини жорий таъмирлаш.

2019 йил          1 октябрга қадар

Туман “Сувоқова” ДУК (А.Муратов)

 

Уз маблаглари хисобидан 113 дона газ тақсимлаш пунктларини тафтишдан ўтказиш

2019 йил             1 октябрга қадар

Туман газ корхонаси (Ш.Сайфуллаев)

 

41,81 км электр тармоқларини мукаммал, 333,7 км тармоқларни жорий, 9 дона трансформатор подстанцияларини мукаммал, 105 дона подстанцияларни жорий таъмирлаш.

2019 йил             1 октябрга қадар

Туман электр таъминоти корхонаси (А.Абдувалиев)

V. Ижтимоий соха объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлаши бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

 

Ижтимоий соха объектларидаги бино ва иншоотларда мухандислик тармоқлари, шу жумладан хожатхоналарнинг санитария-гигиена меъёрлари талабларига жавоб бериши, қишлоқ жойлардаги ижтимоий тармоқларни зарурий қурилиш материаллари (рубероид, битум, шифер, ойна ва бошқа) билан корхоналарнинг смета харажатларида белгиланган маблағлар хисобидан таъмирлаш бўйича зарурий чоралар кўриш.

Тармоқ

жадвалига

асосан

Туман хокимлиги, туман халқ таълими (Ш.Дастанов), туман тиббиёт бирлашмаси (С.Тойжонов), касб-хунар коллежи (Л.Тиллаев), туман мактабгача таълим бўлими (У.Жангиров)

 

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги ижтимоий соха объектларида иситиш қозонларини кўмирга мослаштитриш ёки, янги қозонларга алмаштириш бўйича ойлик графикларни ишлаб чиқиш ва бунда кўмир ёқилғиси билан таъминлашни назарда тутган холда идоралараро манзилли дастурларни ишлаб чиқиш.

2019 йил               1 сентябрга қадар

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими (Ш.Дастанов), касб-хунар коллежи (Л.Тиллаев), туман тиббиёт бирлашмаси (С.Тойжонов), мактабгача таълим бўлими (У.Жангиров), молия бўлими (О.Нурматов)

 

2 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та касалхона ва амбулатор поликлиникаларини жорий таъмирлаш.

2019 йил             1 сентябрга қадар

Туман халқ таълими бўлими (Ш.Дастанов), туман Тиббиёт бирлашмаси (С.Тойжонов), мактабгача таълим бўлими (У.Жангиров), Маданият бўлими (Ж.Тотлибоев)

VI. Тадбирларнинг амалга оширилиши мониторинги

 

Иқтисодиёт сохаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича белгиланган тадбирларни бажарилиши, тайёргарлик ишларининг боришини комиссиялар томонидан мухокама қилиш.

хар ойда

Туманлар комиссиялари

 

Объектларни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқиш ва туман комиссиясига ахборотлар тақдим этиб бориш.

хар ойда

Тегишли туман ташкилотлари, бўлимлари,

 

Мазкур чора-тадбир бандларида белгилаб берилган хар бир топшириқлар бўйича масъул туман корхона ҳамда ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича тахлилий  маълумот ва ахборотларни туман ҳокимлигига тақдим этилишини таъминлаш

ҳар ойда

ижроси учун масъул туман корхона ва ташкилотлари рахбарлари

Туман ҳокимининг

2019 йил «____»__________        _______ - сонли қарорига                  2-илова

 

 

 Асосий Мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва мукаммал таъмирлаш

ПАРАМЕТРЛАРИ

 

 

Т.р

Ҳудуд номи

Ичимлик суви тармоқлари (км)

Газ тармоқлари (км)

Элект тармоқлари (км)

Трансформатор подстансиялари (дона)

Жами

Шундан мукаммал таъмирлаш

Жами

Шундан мукаммал таъмирлаш

Жами

Шундан мукаммал таъмирлаш

Жами

Шундан мукаммал таъмирлаш

 

Жами

96,4

0,05

217,518

 

416,80

41,81

130

9

1

Зафаробод.т

96,4

0,05

217,518

 

416,80

41,81

130

9

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил «____»__________        _______ - сонли қарорига                  3-илова

 

 

 Асосий Мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш

ПАРАМЕТРЛАРИ

 

 

Т.р

Ҳудуд номи

Ичимлик суви тармоқлари (км)

Газ тармоқлари (км)

Элект тармоқлари (км)

Трансформатор подстансиялари (дона)

Жами

Шундан жорий таъмирлаш

Жами

Шундан газ тақсимлаш пункитларини тафтишдан ўтказиш

Жами

Шундан жорий таъмирлаш

Жами

Шундан жорий таъмирлаш

 

Жами

96,4

0,02

113

113

416,8

333,7

130

105

1

Зафаробод.т

96,4

0,02

113

113

416,8

333,7

130

105

 

 

        Туман ҳокимининг

2019 йил «____»_________               ______ - сонли қарорига                  4-илова

 

 

Ижтимоий соха объектларини худудлар буйича 2019-2021) йиллар куз-киш даврида баркарор ишлашга тайерлаш хамда мукаммал ва жорий гаъмнрлаш буйича

ТОПШИРИК

 

Т.р

Ҳудуд номи

Мукаммал таъмирлаш

Жорий таъмирлаш

Умум таълим мактаблари (дона)

Болалар боғчалари (Дона)

Касалхона ва амбулатор поликлиникалар

Болалар боғчалари

Касалхона ва амбулатор поликлиникалар

Жами

Шундан мукаммал таъмир

Жами

Шундан мукаммал таъмир

Жами

Шундан мукаммал таъмир

 

20

 

12

 

7

 

2

1

1

Зафаробод.т

20

 

12

 

7

 

2

1

 

 

        Туман ҳокимининг

2019 йил «____»_________               ______ - сонли қарорига                         5-илова

 

 

 

Зафаробод туманида 2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида кўп қаватли уй-жойлар ҳамда унга туташ ҳудудларида мукаммал ва жорий таъмирлаш, ободонлаштириш ишларининг

ПАРАМЕТРЛАРИ

 

Т.р

Ҳудуд номи

Таъмирлана диган уйлар сони

Шу жумладан, иш турлари кесимида

Ноқонуний қурилмаларни бузиш

Том қисмини таъмирлаш

Кириш йўлагини таъмирлаш ва жихозлаш

Уйларни фасад қисмини таъмирлаш

Жами қуриладиган ва таъмирланадиган болалар майдончаси сони

Шундан

Тратуарларни бетон қопламаси билан таъмирлаш

Майдони (минг м2)

Йўлаклар сони (дона)

Темир эшикларни ўрнатиш (кўдли қулф билан) (дона)

Уйлар сони (дона)

Қуриш (сони)

Таъмирлаш (сони)

Майдони (минг м2)

Жами

8

6,2

24

18

8

10

10

 

0,8

86

1

Зафаробод.т

8

6,2

24

18

8

10

10

 

0,8

86

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил «____»_________               ______ - сонли қарорига                         6-илова

 

 

2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун кўмир махсулотларини етказиб бериш ҳудудлар бўйича ҳамда ахоли учун суюлтирилган газ етказиб бериш

ПАРАМЕТРЛАРИ

 

 

Т.р

Ҳудуд номи

Кўмир (тонна)

2019 йил октябрь-декабрь ойларидан 2020 йил январь март ойларигача ахолига суюултирилган газ етказиб бериш (тн.)

Жами

Бюджет ташкилотлари

Шу жумладан;

Шу жумладан;

Ахоли жами

Шу жумладан;

Мактабгача таълим

Халқ таълими

Соғлиқни сақлаш

Касб- хунар

Кўмир

Кўмир брикети

Кўмир

Кўмир брикети

Кўмир

Кўмир брикети

Кўмир

Кўмир брикети

Кўмир

Кўмир брикети

Кўмир

Кўмир брикети

Жами

1209

509

120

389

19

82

80

230

8

40

13

37

700

500

200

341,8

1

Зафаробод.т

1209

509

120

389

19

82

80

230

8

40

13

37

700

500

200

341,8

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил «____»_________               ______ - сонли қарорига                         7-илова

 

 

2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолига мазут ёқилғиси ва техник туз жамғариш ҳамда суюлтирилган

газ етказиб бериш

ПАРАМЕТРИ

 

Т.р

Ҳудуд номи

2019 йил октябр-декабр ойларидан 2020 йил январ март ойларигача ахолига суюлтирилган газ етказиб бериш (тн.)

Иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун печ ёқилғиси

Иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун мазут ёқилғиси

Техник туз

ИОМС

Жами

341,8

 

 

 

 

1

Зафаробод т.

341,8

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил «____»__________        _______ - сонли қарорига                  8-илова

 

Туман иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш

бўйича туман комиссияси

ТАРКИБИ

 

 

 

1.  И.Қаршибоев                                     туман ҳокими, комиссия раиси

 

2.  Қ.Ризаев                                    туман ҳокимининг биринчи                                                                         ўринбосари, комиссия раисининг                                                                ўринбосари.

 

3.  А.Абдувалиев                           туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б,                                                          комиссия  раисининг ўринбосари

 

4.  Б.Усмонов                                 туман ҳокимининг ўринбосари,                                                                   комиссия раисининг ўринбосари

 

5.  М.Абирқулов                                     туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б,                                                         комиссия  раисининг ўринбосари

 

6.  Вакант                                       туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва                                                                           тадбиркорликни ривожлантириш                                                              масалалари бўйича бош мутахассиси

 

7.  Ў.Норалиев                              туман ҳокимлиги саноатни                                                                                    ривожлантириш, капитал қурилиш,                                                          коммуникациялар ва коммунал                                                                           хўжалик масалалари бўйича                                                                       бош мутахассиси

 

8.  М.Абирқулов                                     туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати,                                                                         ижтимоий ривожлантириш ва                                                                     маънавий-марифий масалалар                                                                    бўйича бош мутахассиси

 

9.  У.Рахимов                                туман уй-жой ва коммунал хизмат                                                              кўрсатиш бўлими бошлиғи

 

10. Ш.Дастанов                             туман халқ таълими бўлими мудири

 

11. С.Тойжонов                            туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи

 

12. Л.Тиллаев                                туман маиший хизмат касб-хунар                                                               коллежи директори 

 

13. У.Жангиров                                      туман мактабгача таълим муассасалари                                                   бўлими мудири

 

14. О.Нурматов                             туман молия бўлими мудири

 

15. Л.Хосилбеков                          туман иқтисодиёт ва саноат бўлими                                                            бошлиғи

 

16. И.Хаджамқулов                      туман ички ишлар бўлими бошлиғи

 

17. Х.Бўтаев                                   туман давлат санитария эпедемиолгия                                                                назорати маркази бош врачи

 

18. Ж.Саттаров                             2-туманлар аро газ таъминоти участкаси                                                  Зафаробод туман бўлими устаси

 

19. А.Муратов                                туман “Сувоқова” ДУК директори

 

20. А.Абдувалиев                          туман электр таъминоти корхонаси                                                            рахбари

 

 

Изох: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига янги тайинланган ёки вазифасини бажарувчи шахслар комиссия аъзоси хисобланади

 

Umumiy takliflar

187