ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7984 Хокимият города Джизак 19/09/2019 04/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Жиззах шаҳрида 2020 йил учун Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-7984

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси асосида, Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомга асосан Жиззах шаҳридаги корхона ва ташкилотларда 2020 йил мобайнида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига, “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомга асосан, 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоиз миқдоригача, (шу жумладан, ногиронлар учун 3 фоиз) жами 531 та квота иш ўринлари белгилаш иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандига мувофиқ, корхона ва ташкилотларда жорий йилда ишга жойлаштириб бўлинган шахслар иш ўринлари 2020 йил учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилашда ҳисобга олинсин.

Шу жумладан:

- ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 10 фоиз (60 киши);

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 10 фоиз ( 318 киши);

-сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 10 фоиз (42 киши);

- ногиронлиги бор шахслар учун 3 фоиз (20 киши);

-пенсияолди ёшидаги шахслар учун 10 фоиз (29 киши);

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 10 фоиз (33 киши);

-одам савдоси қурбонлари учун 10 фоиз (29 киши)

3. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ бўлиши керак.

4. Иш ўринлари захирага қўйиладиган ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда касблар ва лавозимлар рўйхати келтириб ўтилсин.

5. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.

5,1. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин. Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этилсин.

7. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жарима солинсин.

8. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

9. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган тақдирда сарфланган маблағларнинг бир қисмини шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.

10. Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бир хафта муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Алишеров зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими А.Шукуров

Umumiy takliflar

226