ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7974 Хокимият Навоийской области 17/09/2019 02/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Навоий ва Зарафшон шаҳарларида йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида
ID-7974

Ўзбекистон Республикасининг “Шахар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5 сон, 124-модда), Вазирлар Махкамасининг
2019 йил 30 июлдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарори хамда Молия вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги 04/15-03-32/2608-сонли хатига ва “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Навоий ва Зарафшон шаҳарлари автобус йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 1000 (бир минг) сўм миқдорида белгилансин.

2. Навоий шаҳар ҳокимлиги (Бозоров), Зарафшон шаҳар ҳокимлиги (Ражабов), вилоят транспорт бошқармаси (Шаропов), вилоят молия бош бошқармаси (Очилов), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Бозоров) га юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.

3. Вилоят телерадиокомпанияси (Қарчиғаев), “Дўстлик байроғи” ва “Знамя Дружбы” газеталари тахририяти (Пирнафасов)ларга вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора - тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят хокимининг ўринбосари К.Расулов зиммасига юклансин.

 

Вилоят хокими                                                К.Турсунов

Umumiy takliflar

143