ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7945 Хокимият Шараф Рашидского района 16/09/2019 01/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Шароф Рашидов тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудларни бириктириш тўғрисида
ID-7945

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг                      26-, 27-, 28-, 30-моддалари  талаблари ҳамда  Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган 1-илова “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-моддаси талабларига асосан умумий ўрта таълим мактаблари жойлашган худуддаги мактаб ёшидаги болаларни таълим муассасаларига тўлиқ жалб этиш, ушбу масалада умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогик жамоалари масъулиятини ошириш мақсадида                                                                

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Шароф Рашидов  тумани халқ таълими  бўлимининг тумандаги умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудларни бириктиришга оид 2019 йил 17 июндаги 01-266-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги                   140-сонли қарори билан тасдиқланган 1-илова “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-моддаси асос учун қабул қилинсин.

2. Шароф Рашидов тумани ҳудудида яшовчи мактаб ёшидаги болаларни ўқишга тўлиқ жалб этилишини таъминлаш мақсадида туман маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар 1- ва 58-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман халқ таълими бўлими (Д.Носиров)га:

- ушбу қарор асосида буйруқ қабул қилиш, унда туман ҳокимининг мазкур қарори билан тасдиқланган тегишли иловаларга мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган умумий ўрта таълим мактаби томонидан бириктирилган ҳудудда яшовчи мактаб ёшидаги болалар ва усмирларнинг барчасини уйма-уй юриш орқали рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш;

- мактабда рўйхатга олинган ва тасдиқланган ўқувчилар контингентини ўқув йили давомида тўла сақлаш;

- ўқувчилар давоматини қатъий назоратга олиниши ва мактабдан сабабсиз кетиб қолиш холатларини олдини олиш;

- жисмоний ва рухий ривожланишда нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларни тегишли махсус таълим муассасаларида билим олишларига йўналтириш;

- ҳар бир ўқув йили бошида мактаб микроҳудудига қарашли тегишли кўчаларга масъулларни бириктириш, улар томонидан ҳудуддаги                        5-6 ёшдаги болаларни рўйхатга олиш ишларини ва уларни мактабга қамраб олинишини тўлиқ таъминлаш топширилсин.

         4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман  ҳокимининг ўринбосари  О.Мелибоев  юклатилсин.

 

 

               Туман ҳокими                                          З.Т.Мирзаев                                                                                                                                                                                                                                                                                  

Umumiy takliflar

123