ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7943 Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан 16/09/2019 01/10/2019 2

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
ПАЙВАНДЧИЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
ID-7943

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

ПАЙВАНДЧИЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги
ПФ-5594-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарорини ижро
этиш юзасидан, ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларида пайвандичилар
учун ишларнинг хавфсизлиги тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:

1. Пайвандчиларни аттестациядан ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар
ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси в.б. Б.Гулямов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                       А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

“__”_________ 2019 й.

___сон қарорига илова

 

 

ПАЙВАНДЧИЛАРНИ БИЛИМ СИНОВИДАН ЎТКАЗИШ

ҚОИДАЛАРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларни ишлаб чиқишда, монтаж қилишда ва таъмирлашда пайвандлаш ишларини бажарувчи корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар учун мажбурийдир, уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар.

Пайвандчиларни билим синовидан ўтказиш қоидалари пайвандчи ёшига, унинг дастлабки тайёрловга, пайвандлаш бўйича меҳнат стажига қўйиладиган талабларни, шунингдек Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларни ишлаб чиқишда, монтаж қилишда ва таъмирлашда пайвандлаш ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи, пайвандчиларни билим синовидан ўтказиш тартибини белгилайди.

Қоидалар манфаатдор ташкилотлар ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари таклифларини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилган.

 

  1. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

 

1. Мазкур Қоидалар “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларни ва жиҳозларни ишлаб чиқишда, монтаж қилишда ва таъмирлашда, пайвандлаш ва эритиб қоплаш ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи, пайвандчиларни билим синовидан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Билим синови 18 ёшдан кичик бўлмаган, махсуслаштирилган касб ҳунар-техник билим юртини ёки пайвандлаш бўйича курсларни тугатган, ушбу мутахассислик бўйича камида 6 ой, автоматларда, яримавтоматларда ва контакт машиналарда эса камида 3 ой ишлаган пайвандчиларга рухсат этилади.*.

* Билим юртида ёки курсларда пайвандчини ўқитиш жараёнидаги амалий ишлар вақти стажга кирмайди.

3. Билим синовидан ўтишдан олдин пайвандчилар,бажаришга тайёрланаётган ишларини бажариш спецификасини ҳисобга оладиган махсус назарий ва амалий тайёргарликдан ўтишлари шарт. Тайёргарлик Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган махсус дастурлар бўйича ўтказилиши керак. Дастурда пайвандлаш жиҳозлари бўйича (вазифаси, тузилиши, ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари), асосий ва пайвандлаш материалларининг хоссалари бўйича, пайвандлаш технологияси, пайванд бирикмаларининг сифатини назорат қилиш, нуқсонларни тузатиш усуллари, шунингдек пайвандлаш ишларини бажаришда хавфсизлик қоидалари бўйича бўлимлар бўлиши керак.

4. Пайвандчилар билим синовиси доимий ишлайдиган комиссия томонидан корхоналарда (ташкилотларда) уларнинг назарий билимларини ва амалий кўникмаларини текшириш йўли билан ўтказилади.

5. Пайвандчиларни билим синовидан ўтказиш комиссиялари зарур ишлаб чиқариш базасига эга ва муҳандис-техник ходимлари бўлган корхоналарда (ташкилотларда), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасинингхудудий органи билан келишилган ҳолда тузилади.

6. Комиссия таркибига қуйидагилар кириши керак:

а) бош пайвандчи ёки корхонанинг (ташкилотнинг) пайвандлаш ишлари раҳбари – комиссия раиси;

б) пайванд назоратини идора қиладиган, корхонанинг (ташкилотнинг) техник назорат бўлими вакили (монтаж ташкилоти пайвандлаш лабораторияси вакили);

в) цех (монтаж участкаси) раҳбарияти вакили;

г) пайвандлаш бўйича ўқитган ўқитувчи;

д) корхона (ташкилот) хавфсизлик техникаси бўлими вакили;

е) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакили.

Ундан ташқари, комиссия таркибига пайвандлаш ишлаб чиқариш бўйича бошқа мутахассислар ҳам киритилиши мумкин.

 

II. БИЛИМ СИНОВИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

7. Пайвандчининг назарий билимларини ва амалий кўникмаларини текшириш дастур ҳажмида амалга оширилади. Бунда назарий билимлар тўрт балли тизим бўйича баҳоланади (аъло, яхши, қониқарли, қониқарсиз).

8. Амалий билимларни (кўникмаларни) текширишда пайвандлаш жиҳозларини тайёрлаш ва ишга тушириш, пайвандни белгиланган режимда бажариш, дастаки (ручной) ва яримавтоматик пайвандлашда эса – пайванд ишларини барча фазовий ҳолатларда бажариш кўникмалари аниқланади.Агар ишлаб чиқаришда пайвандчи пайванд бирикмаларини фақат битта фазовий ҳолатда бажарадиган бўлса, амалий кўникмаларни дастаки ва яримавтоматик пайвандлашда ҳудди шу ҳолатда текшириш рухсат этилади. Пайвандчилар шунингдек пайванднинг кўзга ташланадиган нуқсонларини аниқлашни ва бартараф қилишни билишлари керак.

9. Асосий ва пайванд материалларини (электродлар, пайванд сими, флюслар, газлар ва ш.к. ни) доимий ишлайдиган комиссия, пайвандчилар ишлаб чиқаришда пайванд қилиши керак бўлган буюмларга нисбатан танлайди. Назорат бирикмаларини пайвандлаш учун материалларни тайёрлаш ва дастлабки термик ишлов бериш ҳудди буюмларни пайвандлашдаги каби бўлиши ва комиссиянинг кўрсатмаси бўйича бажарилиши керак. Пайвандчиларнинг амалий кўникмаларини текшириш, сифати стандарт талабларига ёки техник шартларга жавоб берадиган ва сертификат ёки бошқа ҳужжат билан тасдиқланган материалларда амалга оширилиши керак.

10. Амалий кўникмаларни текширишда пайвандчи,комиссиянинг камида иккита аъзоси – техник назорат бўлими вакили ва пайвандлаш ишлари бўйича мутахассис иштирокида назорат бирикмаларини пайвандлаши ёки эритиб қоплаш ишларини бажариши керак.

11. Назорат бирикмаларини пайвандлаш ва эритиб қоплаш ишлари ушбу корхонада амалда бўлган буюмни пайвандлаш, эритиб қоплаш ва термик ишлов бериш ишлаб чиқариш йўриқномаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.Пайвандлаш ва эритиб қоплаш соз асбоблардан ва жиҳозлардан фойдаланиб бажарилиши керак.

12. Буюмларни ишлаб чиқишда пайвандчилар чокларни қайси ҳолатда бажарса, назорат бирикмаларини пайвандлаш ҳам ҳудди шу ҳолатда амалга оширилиши керак. Дастаки ва яримавтоматик пайвандлашда барча фазовий ҳолатларда ишларни бажаришга рухсат олиш учун намуналарни иккита энг қийин ҳолатда (шифтда, бурилмайдиган ҳолда ва ш.к.) пайвандлашга рухсат этилади. Ҳар битта фазовий ҳолатда пайвандланадиган назорат бирикмаларининг сони ва ўлчамлари мазкур Қоидаларда кўзда тутилган барча назорат синовлари учун етарли бўлиши керак.

13. Назорат бирикмалари буюмларни ишлаб чиқишда пайвандланадиган намунавийларга хос бўлиши керак. Агар намунавий назорат бирикмалари бурчакли ёки “т” ҳарфи шаклида бўлса, пайвандчи қўшимча уланиш бирикмаларини бажариши керак.

14. Назорат бирикмаларида ва тайёр намуналарда пайвандчининг фамилиясини ва пайвандлашдаги чокнинг ҳолатини аниқлаш учун тамға босилиши керак (рақамли ёки ҳарфли), тамға намунанинг ишчи қисмидан ташқарида жойлашган ва синовдан кейин ҳам сақланиб қолиши керак.

15. Пайвандчилар пайвандланадиган материалларнинг аниқ маркаларига тегишли пайвандлаш усулларидан бири бўйича (дастаки электр ёйли, газ ёрдамида, флюс қатлами остида яримавтоматик
ва автоматик, ҳимоя газлари муҳитида, электрошлакли, контактли, ишқаланиш билан, лазерли, электрон-нурли, плазмали ва б.), шунингдек ишлар турларидан бири бўйича (Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги қозонлар барабанларини ва идишлар корпусларини ҳамда уларнинг элементлари пайвандлаш, юк кўтариш машиналари металлоконструкцияларини пайвандлаш, буғ ва иссиқ сув қувурларини, газ қувурларини, шунингдек бошқа объектларнинг элементларини пайвандлаш) синовдан ўтишлари керак.

Кимёвий таркиби бўйича яқин бўлган ва бир хил технология бўйича пайвандланадиган материалларнинг бир нечта маркаси,битта назорат бирикмасини пайвандлаб, битта гуруҳга бирлаштирилиши мумкин.

Комиссиянинг рухсати билан пайвандчилар бир нечта пайвандлаш усуллари ва ишлар турлари бўйича билимлари текширилиши мумкин, бунда уларнинг тайёргарлиги ва иш стажи ҳар битта пайванд тури бўйича мазкур Қоидаларнинг 2-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

16. Назарий билимлар ва амалий кўникмалар текширувидан мувафффақиятли ўтган пайвандчиларга корхона (ташкилот) маъмурияти 1-иловага мувофиқ шакл бўйича раиснинг ва комиссия аъзоларининг бирининг имзоси қўйилган гувоҳнома берилади.

17. Текширувнинг бирорта тури бўйича (назарий ёки амалий) қониқарсиз баҳо олган пайвандчилар янги билим текширувидан қўшимча ўқувдан ўтгандан кейин, бироқ камида 1 ойдан кейин ўтиши мумкин.

18. Такрорий билимлар текшируви доимий ишлайдиган комиссия томонидан ўтказилади:

а) мунтазам, 12 ойдан кўп бўлмаган муддатда камида бир марта*;

б) ўз мутахассислиги бўйича 6 ойдан ортиқ танаффус бўлганда;

в) технология бузилганлиги ва ишларининг сифатсизлигитуфайли пайвандчи вақтинча ишдан четлаштирилгандан кейин ишлашга рухсат беришдан олдин.

* Ўз мутахассислиги бўйича узлуксиз ишлаётган ва охирги йил давомида бажарган ишларининг назорат натижалари тасдиқлаган юқори сифати билан ўзини кўрсатганпайвандчилар, комиссиянинг қарори билан 1 йил муддатга,бироқ кетма-кет кўпи билан 3 марта, такрорий синовлардан озод қилиниши мумкин.

19. Такрорий текширув ўтказишда, доимий ишлайдиган комиссиянинг қарори бўйича амалий билимларни баҳолаш учун, текширувдан олдинги кўпи билан 3 ойлик даврда пайвандчилар ишлаб чиқариш буюмларини ва конструкцияларини ишлаб чиқиш вақтида бажарган назорат пайванд бирикмаларига рухсат берилади.

20. Пайвандчиларнинг билимлари қуйидаги ҳолатларда қўшимча текширилади:

а) пайвандчи учун янги бўлган пайвандлаш усулларига ёки ишлар турларига ўтганда;

б) янги материаллардан бўлган буюмларни пайвандлашда ёки пайвандлаш, эритиб қоплаш технологияси муҳим жиҳатдан ўзгарганда (иситишни киритиш ёки бекор қилиш, янги жиҳозлар ёки пайванд материалларидан фойдаланганда ва ш.к.);

в) янги жиҳозлардан ёки пайвандлаш материалларидан фойдаланиб буюмларни эритиб қоплашда, шунингдек технологик жараён ўзгарганда (иситишни киритиш ёки бекор қилиш ва ҳ.к.).

Билимларни қўшимча текшириш корхона (ташкилот)нинг бош муҳандиси тасдиқлаган дастурга асосан ўтказилиши керак.

21. Бирламчи, такрорий ва қўшимча билимлар текшируви натижалари, шунингдек комиссиянинг пайвандчиларни такрорий билимлар текширувидан озод қилиш тўғрисидаги қарори 2-иловада келтирилган шакл бўйича, комиссия раиси ва аъзоларининг имзоси билан баённома билан расмийлаштирилади, ва пайвандчининг гувоҳномасига ёзиб қўйилади.

 

III. НАЗОРАТ ПАЙВАНД БИРИКМАЛАРИ СИФАТИНИ
НАЗОРАТ ҚИЛИШ

 

22. Назорат вақтида пайвандланган бирлаштириш бирикмалари:

а) ташқи кўрикдан ва ўлчовлардан;

б) физикавий назорат усулидан (ултратовушли дефектоскопия ёки сингувчан нур билан ёритиб текшириш ва б.);

в) механик синовлардан;

г) металлографик тадқиқотлардан;

д) пайванд бирикмаларининг назорати сифатли ўтишини таъминлайдиган бошқа қўшимча усуллардан (технологик намуна олиш, қаттиқликни ўлчаш, кимёвий ишлов бериш, рангли дефектоскопия и ш.к.) ўтказилади, агар улар технологик жараёнда ёки буюмларни пайвандлаш бўйича ишлаб чиқариш йўриқномасида кўзда тутилган бўлса.

Бошқа пайванд бирикмалари (бурчакли, “Т” ҳарфи шаклли ва б.) ва эритиб қоплашлар ушбу бирикмалар турлари учун технологик жараёнда ёки буюмларни пайвандлаш бўйича ишлаб чиқариш йўриқномасида кўзда тутилган усулларда назоратдан ўтади.

 

Ташқи кўрикдан ўтказиш ва ўлчаш

 

23.Назорат пайванд бирикмаларини қуйидаги нуқсонларни аниқлаш учун хамма вақт давомида  ташқи кўрикдан ўтказиш ва ўлчаш зарур:

а) бириктирилган элементлар ўқларининг синиши ва ноперпендикулярлик ҳолати;

б) пайванд чокининг ўлчамлари ва шакли бўйича стандарт, чизмалар, техник шарт ва махсулотни пайвандлаш бўйича йўриқнома талабларидан четга чиқиш;

в) бириктирилган элементларнинг милклари силжиши;

г) барча турдаги ва йўналишдаги сиртқи ёриқлар;

д) ғуддалар, кесилган жойлар, кратернинг куйиб кетиш ватўлиқ қайнамаслиги, чала пайвандланиш, ғоваклилик ва бошқалар;

24.Пайванд чокларибутун узунлиги бўйича икки тарафдан оддий кўз билан ёки 10 марта катталаштирувчи лупа қўллаган ҳолда кўрикдан ўтказилади. Асосий металлнинг панванд чоклари ва унга ёндош юза назорати олдидан чокнинг икки томони камида 20 мм кенгликда кўрикни қийинлаштирувчи тошқол (шлак) ва бошқа ифлосланишлардан тозаланиши зарур. Аниқланган ёриқларнинг чегаларини топиш учун нуқсонли участкани жилвирли қоғоз билан силлиқлаш ва кимёвий усулда ишлов бериш (травление) усули билан амалга оширилади.

 

Ультратовушли дефектоскопия ёки ёритиб кўриш

 

25. Ултратовушли назорат ва ёритиб кўриш пайванд бирикмаларининг бутун узунлиги  бўйича пайванд бирикмаларнингички томонида бўлиши мумкин бўлган нуқсонларни (ёриқлар, чала пайвандлаш, ковакчалар, тошқол (шлак) аралашмалар ва бошқаларни) аниқлаш учун амалга оширилади.

26. Намунанинг пайванд бирикмаларини ультратовушли назоратдан ўтказиш ГОСТ 14782-86га мувофиқ ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган, махсус ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган йўриқномаларга мувофиқ бўлиши лозим.

27. Пайванд бирикмаларни ёритиш йўли билан назоратдан ўтказиш ГОСТ 7512 га мувофиқ ваСаноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган, махсус ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган рентгено-гаммарафирлаш (рентгено-гаммаграфированию) йўриқномаларига мувофиқ бўлиши шарт.

 

Механик синаш

 

28. Механик синашга йўл қўйиб бўлмайдиган нуқсонларга эга бўлмаган назорат пластиналарипайванд бирикмаларининг чидамлиликва пластик хусусиятари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги жихатидан текширилади.

29. Механик синаш давомида қуйидагилар амалга оширилиши зарур:

а) статик чўзилишга синаш;

б) статик эгилиш ва яссиланишга синаш;

в) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қоидаларида, махсулотни пайвандлаш бўйича техник шартлар ва йўриқномаларда кўзда тутилган вазиятларда зарбий қовушқоқликка синаш.

30. Механик синаш ишлари ГОСТ 6996 талабларига мувофи щтказилиши лозим.

 

Металлографик тадқиқот

 

31. Металлографик тадқиқотлар ЎзР “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” ДИ қоидаларида ва маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги ТШ (техник шарт) да кўзда тутилган ҳолларда намуналарнинг бириктирилган, “Т” ҳарфи шаклли, бурчакли бирикмаларинибўлиши мумкин бўлган ички нуқсонларини (ёриқлар, чала пайвандлаш, ковакчалар, шлак аралашмлар ва металлмас бириктиришлар ва бошқаларни) аниқлаш, шунингдек, эритиш чуқурлигини, чок металлининг тузилишини аниқлаш учун ўтказилади. Пайванд чокини,агар бу махсулотнинг техник шартларида кўзда тутилган бўлса, кўндалангига ёки бошқа йўналишда кесилган шлиф юзасини текшириш йўли билан назорат амалга оширилади.Назоратдан ўтказилаётган юза термик таъсир зонаси билан чок кесимини ва унга ёндош асосий металлнинг участкасини ўз ичига олган бўлиши керак.

32. Шлифлар учун заготовкаларқирқиш ёки жилвир асбоблари билан қирқилади.

      Агар тадқиқот олиб борилаётган кесимда металлнинг структуравий ўзгариши рўй бермаса газ ёки плазма ёрдамида кесишга рухсат берилади.

 

IV. ПАЙВАНД БИРИКМАЛАРИНИНГ СИФАТИНИ

БАҲОЛАШНАЗОРАТИ

33. Агар ҳар қандай назорат вақтида мазкур Қоидаларда, тегишли стандартларда, махсулотни тайёрлаш техник шартларида ва пайванд бирикмаларни пайвандлаш ва назорат қилиш йўриқномаларида белгиланган норма меъёрларидан чиқувчи ички ва ташқи нуқсонлар аниқланса, назорат пайванд бирикмалар ва суюлтириб қоплаш сифати қониқарсиз ҳисобланади.

34. Назорат пайванд бирикмаларида қуйидаги нуқсонларга йўл қўйилмайди:

а) берилган ўлчамлардан четга чиқиш;

б) чок металлида ва асосий металлнинг чок олди зонасида жойлашган барча турдаги ва йўналишдаги ёриқлар, шунингдек микротадқиқотларда аниқланадиган майда ёриқлар;

в) пайванд бирикманинг юзасида ва кесимибўйича (алоҳида валиклар ва чок қатламлари орасида ва асосий металл ва чок металли орасида) жойлашган чала пайвандлар (чала эритишлар);

г) чокига ишлов бермай бажарилган бурчакли ва “т” ҳарфи шаклли пайванд бирикмаларнинг учида (таг-тубида), шунингдек тагликда бажарилган бириктирилган пайванд бирикмаларнинг чала пайвандлари;

д) яхлит тўр кўринишидаги ковакчалар;

е) ғуддалар (оқмалар);

ж) пайвандлаб тўлдирилмаган кратерлар;

з) тешиклар;

и) (трубаларни ёндош контактли пайвандлашда)асосий металлнинг кесилган жойлари, куйиб кетиши ва оқмалар;

к) 1-жадвалда кўрсатилган бошқа нуқсоклар.

 

1 - Жадвал

Яроқсизлик кўрсаткичлари жадвали

 

Номланиши

Яроқсизлик кўрсаткичлари

А. Ҳар қандай турдаги назорат билан аниқланадиган ички нуқсонлар:

ковакчалар, шлак аралашмалар ва бошқа аралашмалар

 

пайванд чоки бир томонлама тагликсизишлов бериб бажарилган бириктирилганпайванд бирикмаларининг чоклари илдизидаги чала пайвандлаш, шунингдек чокгаишлов бериб бурчакли ва “Т” ҳарфи шаклли пайванд бирикмалар

Б. Механик синаш

Статик чўзилишда намуналарни синаш вақтида ёрилишга муваққат қаршилик қилиш

Пўлат учун статик эгилиш бурчаги:

Углеродли

Девор қалинлиги қуйидагича бўлганда паст легирланган (марганецли ва кремнемаганецли)

20 мм гача

20 мм дан юқори

Девор қалинлиги қуйидагича бўлганда паст легирланган, шунингдек юқори легирланган хромли  (хроммолибденли ва хроммобилденванадийли)

20 мм гача

20 мм дан юқори

Аустенитли синф

Япалоқлаш

 

 

 

 

Зарбий қовушқоқлик

 

 

 

 

 

 

 

В. Ўзгача усуллар билан пайвандлангандаюзага келадиган юқорида кўрсатилмаган нуқсонлар

 

 

Махсулотни ишлаб чиқаришга ТШ да белгиланган нормалар

Махсулотни ишлаб чиқаришга ТШ да белгиланган нормадан 75%  юқори

 

 

 

 

 

Асосий металлнинг ёрилишига муваққат қаршилик қуйи чегарасидан паст

 

120 градусдан кам

 

 

80 градусдан кам

60 градусдан кам

 

 

 

 

 

 

60 градусдан кам

50 градусдан кам

100 градусдан кам

Н қувурнинг япалоқланадиган юзалари орасидаги масофа формула бўйича аниқлангандан кам бўлгандаёриқлар ҳосил бўлиши

200С синов температурасида чок металлининнг зарбий қовушқоқлигининг минимал қиймати қуйидагича бўлиши керак: аустенитли синфдан ташқари барча пўлатлар учун 5 кгс-м/см2ва аустенитли синф пўлатлар учун 7 кгс-м/см2

Махсулотни ишлаб чиқаришга ТШ да белгиланган нормалар

 

1Намуналарни бошқа материаллардан ишлаб чиқаришда статик эгилиш бурчаги кўрсаткичлари ушбу материаллардан махсулотни ишлаб чиқаришга ТШда белгиланган нормалардан паст бўлмаслиги керак.

2Н ни аниқлаш формуласи:

H=1+asa+aDh

 

бу ерда, s – деворнинг номинал қалинлиги, мм; Dh –қувурнинг номинал ташқи диаметри, мм; а –узунлик бирлиги деформацияси (углеродли ва легирланган пўлатлар учун а=0.08, пўлат учун 1Х18Н12Т  а=0,09).

 

35. Агар биргина синов тури бўйича бўлса ҳам кўрсаткичлар нормага мос келмаса, амалий текширув натижалари қониқарсиз ҳисобланади.

 

V. ҚОИДАЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

 

36. Мазкур Қоидаларга риоя қилишни назорат қилишСаноат хавфсизлиги давлат қўмитаси маҳаллий органлари томонидан доимий ишлайдиган комиссия ишини йилига камида бир марта текшириш йўли билан амалга оширилади.

 

VI. ҚОИДАЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

 

37. Мазкур Қоидаларнинг бузилишида айбдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-илова

 

Титул варағи

Пайвандчи гувоҳномаси

1-бет

Гувоҳнома №_____

 

Берилган

фуқаро_______________________________________________________

_________йилда туғилган, пайванд иши бўйича ___ йил стажга эга, шу ҳақдаким, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган пайвандчиларни билим синовидан ўтказиш Қоидаларига мувофиқ у________йилда _______________________________________

(корхона (ташкилот) номи) _____________________________________________________________

________________________________________________________бўйича

                                                                     (пайвандлаш тури кўрсатилади)

доимий ишлайдиган комиссия томониданбилим синовидан утди. Текшириш пайтида пайвандланди: _________ мм қалинликдаги  пластиналар, деворинингқалинлиги __________ мм бўлган диаметрли трубалар, __________________________________асосий металлдан маркали, _____________________ҳолатдагичокларни бажарган ҳолда,

                             (бириктирилган, “Т” харфи шаклли)

______________________ пайвандлаш материалларидан фойдаланган ҳолда _______________________________________________________

Амалий ва назарий билимларни текширишда пайвандчи _____________________________________________________________ қуйидаги баҳоларни олди:

 

2-бет

Назарий билимлар____________________________________________

                                                                           (аъло, яхши, қониқарли)

Амалий тайергарлик___________________________________________

                                                                           (аъло, яхши, қониқарли)

ва__________________________________________________________

                                                                          (пайвандлаш услуби ва ҳолати, иш тури ва металл тури)

_____________________________________________ га рухсат этилади.

Гувоҳнома доимий ишлайдиган комиссиянинг “__” _____________ 2019 йилдаги ___________сонли баённомасига асосан берилган.

 

Гувохноманинг амал қилиш муддати “__” _____________ 20     йил

 

Комиссия раиси_______________________     

                                                                           (имзо)

Комиссия аъзоси ______________________

                                                                           (имзо)

 

Корхона мухри

 

 

Пайвандчининг шахсий имзоси______________________

                                                                                                                        (имзо)

 

ТАКРОРИЙ ЁКИ ҚЎШИМЧА ТЕКШИРУВЛАР

3-6 бетлар

“__” _____________ 2019 йилда __________________________________

                                                                            (корхона (ташкилот) номи)    ____________________________________________________________дагидоимий ишлайдиган комиссиятомонидан пайвандчи _____________________________________________________________

 

билимларини такрорий ёки қўшимча текришувдан ўтказилди.

Текширув пайтида__________________________маркалипайвандланди

пулатдан _________________________________________чокларни бажарган ҳолда ________________________ қўшилма материаллардан фойдаланиб текширувгача намуналарни термик ишлаш тури _____________________________________________________________

 

Билимларнинг назарий ва амалий текширувлар асосида пайвандчи қуйидаги баҳоларни олди:

 

Назарий билимлар___________________________________________

                                                                           (аъло, яхши, қониқарли)

Амалий тайергарлик__________________________________________

                                                                           (аъло, яхши, қониқарли)

ва __________________________________________________________

                                                                          (пайвандлаш услуби ва ҳолати, иш тури ва металл тури)

_________________________________________________________________________________________________________________________га рухсат этилади.

“__” _____________ 2019 йилдаги ___________сонли баённомага асосан берилган.

 

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати “__” _____________ 20     йилгача

 

Комиссия раиси_______________________     

                                                                           (имзо)

 

Комиссия аъзоси ______________________

                                                                           (имзо)

 

Корхона мухри

 

7-8 бетлар

 

“__” _____________ 20     йилгачамуддати узайтирилди.

 

Комиссия раиси_______________________     

                                                                           (имзо)

 

Комиссия аъзоси ______________________

                                                                           (имзо)

 

Корхона мухри

 

“__” _____________ 20     йилгача муддати узайтирилди.

 

Комиссия раиси_______________________     

                                                                           (имзо)

 

Комиссия аъзоси ______________________

                                                                           (имзо)

 

Корхона мухри

 

“__” _____________ 20     йилгача муддати узайтирилди.

 

 

Комиссия раиси_______________________     

                                                                           (имзо)

 

Комиссия аъзоси ______________________

                                                                           (имзо)

 

Корхона мухри

 

85х120 форматдаги муқовали китоб кўринишида бўлиши лозим.

2-илова

 

Пайвандчиларни билим синовидан ўтказиш Қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган билим синови бўйича

______________________________________даги

(корхона (ташкилот) номи)   

доимий ишлайдиган комиссия йиғилиши

БАЁННОМАСИ

«_______»  _______________

 

Пайвандчининг фамилияси исми ва отасининг исми

Туғилган йили

Маълумоти

Пайвандлаш бўйича стажи

Текшириш пайтида пайвандчига берилган белги

Пайвандлаш услуби

Намуна материаллари

Пластина

Қувур ва бошқалар

Металл маркаси

Қалинлигидиаметри
(мм)

ТШ ёки ГОСТ бўйича мустаҳкамлиги

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Пайвандлаш материаллари

Пайвандлашда чокнинг ўрни

Дастлабки ва ҳамроҳ иситиш режими

Термик ишлаш режими

Синов натижалари

Электрод ёки қўшилма сим, маркаси ва тури

Флюс маркаси

Ҳимоя гази

Ташқи кўрик ва ўлчаш

Назоратнинг физикавий методлари

Металлографик текширув

12

13

14

15

16

17

18

19

20

 

Пайвандлаш намуналарининг

Синовнинг бошқа методлари

Амалий текширувнинг баҳоси (аъло, яхши, қониқарли)

Назарий билимларнинг баҳоси (аъло, яхши, қониқарли)

Комиссия хулосаси (пайвандчига рухсат этилган ишларни кўрсатиш)

Мустаҳкамлик чегараси кгс/мм2 (ёрилиш жойи)

Эгилиш бурчаги (градус)

Зарбий қовушқоқлик кгс/мм2

21

22

23

24

25

26

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия раиси_______________________     

                                                                           (имзо)

Комиссия аъзолари   1. ______________________

( лавозим , имзо)

                                     2. ______________________

  (имзо)

                                     3. ______________________

  (имзо)

 

 

 

 

3-илова

(Маълумотнома материаллари)

 

ПАЙВАНД БИРИКМАЛАРИ МЕТАЛЛИНИНГ МЕХАНИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШ МЕТОДЛАРИ (ГОСТ 6996бўйича)

 

Пайванд бирикмалари ва унинг алоҳида қисмлари, шунингдек эритиб қопланган металлнинг механик хусусиятларини аниқлаш методлари металлни ва унинг эритмаларини пайвандлаш барча турларида ГОСТ-6996 бщйича аниқланади.

Стандарт қуйидаги синов турларида механий хусусиятларини аниқлаш методларини белгилаб беради:

а) пайванд бирикманинг ва эритиб қопланган металлнинг турли қисмлари металларини статик чўзилишга (қисқа муддатли) синаш;

б) пайванд бирикманинг ва эритиб қопланган металлнинг турли қисмлари металларини зарбий эгилишга (кесилган намуналарда) синаш;

в) пайванд бирикманинг турли қисмлари металларини механик эскиришга қарши чидамлилигини синаш;

г) пайванд бирикманинг ва эритиб қопланган металлнинг турли қисмлари металларинимустаҳкамлигини ўлчаш;

д) пайванд бирикмани статик чўзилишга синаш;

е) пайванд бирикмани статик эгилишга синаш;

ж) пайванд бирикмани зарбий ёрилишга синаш.

Маҳсулот вапайванд материалларинингсифатини,пайвандчиларнинг малакасини ва металл ва эритмаларларнинг пайвандланувчанлигини белгилашда пайвандлаш усуллари ва режимларининг яроқлилигини аниқлашда, ўтазиладиган синовлар стандарт талабларига мувофиқ бўлиши шарт. Синов шакли, намуна тури ва қўллаш методини танлаш махсулотга стандарт ва техник шартларда кўзда тутилади.

 

Намуна олиш

 

Намуна олиш бевосита назорат ўтказилаётган конструкциядан кесиб олинган намунадан (пробадан) ёки синовдан ўтказиш учун пайвандланган махсус назорат бирикмаларидан олинади.

Агар мазкур пайванд бирикма шаклида намуна ясаш имкони бўлмаса (мураккаб шаклли, трубалар ва бошқалар), у ҳолда намуна махсус пайвандланган  япалоқ назорат бирикмаларидан олинади.

Назорат бирикмаларни бажаришда пайвандлашга тайёрлаш хусусиятлари, асосий металлнинг маркаси ва қалинлиги, пайванд материалларининг маркаси, чокнинг фазовий ҳолати, асосий металлнинг бошланғич ҳарорати, пайвандлаш ва термик ишлов бериш режими назорат ўтказлаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш шартларига ёки синовнинг алоҳида топшириқларига тўлиқ жавоб бериши керак.

Агар махсус талаблар бўлмаса пайванд материалларини (электродлар, пайванд симлар, қўшилма сим чивиқлар, флюслар ва бошқаларни) синаш учун мўлжалланган назорат бирикмаларни пайвандлаш алоҳида қатламлар орасини совутиб қоплаш йўли билан амалга оширилади. Металл совуши керак бўлган ҳарорат стандарт ёки бошқа техник ҳужжатларда белгиланади.

Назорат бирикмаларни тайёрлаш учун пластиналар ўлчови қуйида кўрсатилган талаблар бўйича аниқланади.

Агар стандарт ва бошқа техник ҳужжатларда бошқача кўрсатмалар бўлмаса, ясси элементлардан электр ёйи ёрдамида пайвандлаш, электршлакли ва газ билан пайвандлаш назорат бирикмалар учунҳар бир пайвандланадиган пластиналаркенглиги қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:

50 мм – металлнинг қалинлиги 4 мм гача бўлганда;

70 мм – металлнинг қалинлиги 4 мм дан юқори 10 мм гача бўлганда;

100 мм – металлнинг қалинлиги 10 мм дан юқори 20 мм гача бўлганда;

150 мм – металлнинг қалинлиги 20 мм дан юқори 50 мм гача бўлганда;

200 мм – металлнингқалинлиги 50 мм дан юқори 100 мм гача бўлганда;

250 мм - металлнинг қалинлиги 100 мм дан юқори бўлганда;

Айлана ёки шаклдор прокатдан қилинган назорат бирикмалар кенглигиикки диаметрдан ёки элементнинг икки баробар кенглигидан кам бўлмаслиги керак.

Пластинанинг пайвандланадиган чоки узунлиги такрорий синовларни,кесиш учун қолдирилган қўшимча жойни ва кейинги синовларни ҳисобга олиб намуналарни ишлаб чиқариш ва чокнинг ишлатилмайдиган қисмлари узунлигини қўшиб ўлчовлари ва сони бўйича аниқланади.  Ишлатилмайдиган қисмлар ўлчовлари қуйидагиларга тенг:

электрод билан қопланган электр ёйи ёрдамида қўлда пайвандлашда ва газ билан пайвандлашда – чокнингбоши 20 ммдан кам ва охири 30 мм дан кам бўлмаслиги керак;

флюсдан ташқари ҳар қандай ҳимоя тури билан автоматик ва яримавтоматик пайвандлашда металл қалинлиги 10 мм гачабўлса – чокнинг боши 15 мм дан кам ва охири 30 мм дан кам бўлмаслиги керак, металл қалинлиги 10 мм дан кўп бўлса – чокнинг боши 30 мм дан кам ва охири 50 мм дан кам бўлмаслиги керак;

мажбурий шакллантириб электршлакли ва электр ёйи ёрдамида пайвандлашда флюс остида 1000 А гача ток билан электр ёйи ёрдамида автоматик ва яримавтоматик пайвандлашда – чокнинг боши 40 мм дан кам ва охири 70 мм дан кам бўлмаслиги керак;

флюс остида 1000 А гача ток билан автоматик пайвандлашда – чокнинг боши 60 мм дан кам бўлмаслиги керак.

Чокнинг охиридаги ишлатилмайдиган қисм узунлиги ушбу ҳолатда чоккратери узунлигига тенг олинади.

Юқорида кўрсатилмаган усулларда пайвандланган назорат бирикмалари учун пластиналар ўлчови техник шартларга мувофиқ белгиланади.

Қўшимча планка қўллаб пластиналарни пайвандлаш ҳолатларида чокнинг бошини ва охирини чиқариш учун назорат бирикмасининг бутун узунлиги бўйича намуна олинади. Пластина қандай материалдан тайёрланган бўлса  қўшилма планка ҳам шу материалдан тайёрланади.

Қўшилма планканинг узунлиги чокнинг ишлатилмайдиган қисмлари ўлчовидан кам бўлмаслиги керак.

Назорат ўтказиладиган конструкциялардан кесиб олинган пробалар ўлчови намуна сони ва ўлчовига кўра аниқланади.

Пробаларни кислородли кесишда уларнинг ўлчовлари намуналарнинг ишчи қисмларини кесишда термик таъсирга учрайдиган металл йўқлигини таъминловчи, кейинчалик механик ишлов беришга қолдирилган қўшимча жойни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Пробалардан ва назорат бирикмалардан намуна учун заготовка кесиб олишни металл кесувчи станок ёрдамида бажариш тавсия этилади. Заготовкаларни кесиш қайчи, қолип, кислородли, плазмали, анод-механикли ва бошқа кесиш усуллари билан рухсат этилади.

Кесиш натижасида хусусиятларининг ўзгариши билан ишчи қисмларидан металл намуналарининг йўқлигини таъминлайдиган заготовканинг катталиги учун қолдирилган жойикесиш методига кўра белгиланади. Қолдирилган жойнинг минимал қиймати қуйидагича бўлиши керак:

Металл қалинлиги 10 мм гача бўлганда: кислородли ва плазмали кесиш – 3 мм, механик, шу жумладан анод-механик кесиш – 2 мм;

Металл қалинлиги 10-30 ммдан кўп бўлса: кислородли кесиш – 4 мм, плазмали кесиш – 5мм, механик, шу жумладан анод-механик кесиш – 3 мм;

Металл қалинлиги 30-50 мм дан кўп бўлса: кислородли кесиш – 5 мм, плазмали кесиш – 7мм, механик, шу жумладан анод-механик кесиш – 3 мм;

Металл қалинлиги 50 мм дан кўп бўлса: кислородли кесиш – 6 мм, плазмали кесиш – 10 мм, механик, шу жумладан анод-механик кесиш – 3 мм;

Намунанинг ишчи қисмларидаги хусусиятлар кесиш таъсири остида ўзгармаса металлдан намуна учун заготовка кесишда юқорида кўрсатилган қолдирилган қўшимча жой икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда кичрайтиришга рухсат этилади.

Юқорида келтирилмаган кесиш усуллари учун қолдириладиган қўшимча жой катталиги мазкур маҳсулот тури учун норматив-техник ҳужжатларда ёки проба олиш методларида кўрсатилган бўлиши керак.

Намуналарни тайёрлашда механик ишлов бериш пайтида вужудга келадиган иситиш ва пухталаш натижасида металлнинг хусусиятлари ўзгариши имкониятларини истисно этадиган чоралар кўриш.

Япроқсимон прокат ва трубалардан пробалар, назорат бирикмалар ва заготовкаларда асосий металлни чокка нисбатан чиғирлаш йўналиши кўрсатилиши керак.

Назорат контрукцияларидан олинадиган назорат бирикмалар ёки пробаларни тузатиш йўл қўйилмайди. Тайёр намуналарни ишчи қисмлардан ташқари тузатишга рухсат этилади. Трубалардан пайванд бирикмаларни синашда намуналарни тузатиш стандартлар ёки бошқа техник ҳужжатларда кўрсатилиши бўйича рухсат этилади.

Агар стандарт ва техник ҳужжатларда бошқа кўрсаткичлар бўлмаса, эгилиш стрелкаси f  200 мм (1-чизма) узунликда металл қалинлигининг 10 % дан ошмаслиги керак, лекин 4 мм дан кўп бўлмаслиги керак.

Бириктирилган бирикмаларда листларнинг япалоқлиги h бир-бирига тўғри келмаслиги лист қалинлигининг 15 % дан ошмаслиги, лекин 1 мм дан кўп бўлмаслиги керак.

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x004.jpg

1-чизма

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x006.gif

2-чизма

 

Термик ишлов бериш, агар у норматив-техник ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган бўлса, намуналарнинг сўнгги ишлов берилишигача ўтказилади. Термик ишлов беришга пробалар, назорат бирикмалар ёки намуна учун улардан кесиб олинган заготовкалар йўлиқтирилади.

Намуналар учун загатовкаларни нормалаштириш ёки тоблаш ҳолатларида термик ишлов беришга йўл қўйилмайди.

Назорат бирикмаларни ёки намуналар учун тайёрлаб қўйилган хом-ашё (заготовка) ларни термик ишлов берилиши кўпинча назорат ўтказилаётган маҳсулотнинг термик ишлов берилиши билан бирга олиб борилади. 1000 МПа дан юқори σвбўлган материаллардан намуна тайёрлашда термик ишлов беришни ўтказиш тартиби норматив-техник ҳужжатларда белгиланади.

Синов (проба) учунтайёрлаб қўйилган хом-ашё (заготовка) ларнининг назорат бирикмалари ва тайёр намуналарни тамғалаши намунанинг ишчи қисмларидан ташқарида ва синовдан кейин ҳам сақланишини ҳисобга олиб амалга оширилади.

 

Синов ўтказиш шартлари ва унинг натижаларининг баҳоланиши

 

Тозалаб ишлов беришда нуқсонга эгачизма ўлчовлари талабига жавоб бермайдиган, шунингдек ишчи қисмларнинг механик шикастланишлари бўлган намуналарни+

 синовдан ўтказиш рухсат этилмайди ва ҳудди шундай синов (проба) ёки назорат бирикмасидан тайёрланган шу миқдордаги янги намуна билан алмашитирилади. Агар синовлар ёки назорат бирикмалар ўлчовлари янги намуналар тайёрлаш имконини истисно қилса, янги синов (проба) учунтайёрлаб қўйилган хом-ашё кесиб олинади ёки назорат бирикмани пайвандланади.

Механик синов натижаларининг стандарт ёки бошқа техник ҳужжатлар талабларига мос келиши арбитраж синовларидан ташқари барча ҳолатларда юзасининг ғадир-будурлик синфи пастроқ намуналардан фойдаланишга рухсат этилади.

Агар стандарт ва бошқа техник ҳужжатларда бошқа кўрсатмалар бўлмаса, статик чўзилиш ва статик эгилиш синовлари иккитадан кам бўлмаган намуналарда ўтказилади; зарбий эгилишга, механик эскиришга қарши барқарорликка ва зарбий ёрилишга синовлар – учтадан кам бўлмаган намуналарда; мустаҳкамлигини ўлчаш – ҳар бир пайванд бирикма учун камида тўртта нуқтада.Агар пайванд бирикманинг ўлчамлари тўртта нуқтани жойлаштириш имконини истисно қилса, уларнинг сони мавжуд имкониятларга мувофиқ камайтирилади.

Барча турдаги синовлар бўйича натижалар барча намуналар синовларида олинган ўртача арифметик натижалар каби аниқланади. Агар тегишли стандартлар ва бошқа техник ҳужжатларда кўрсатмалар бўлмаса, статик эгилиш ва мустаҳкамлигини ўлчашдан ташқари барча турдаги синовлар учун,агар ўртача арифметик натижалар норматив талабларга жавоб берса,норматив талаблардан 10 % пастга бир намуна учун синов натижаларини пасайтириш рухсат этилади. Статик эгилишга ва мустаҳкамлигини ўлчашга намуналар синовлари натижаларини пасайтириш тегишли стандарт ва техник ҳужжатларда кўрсатиб ўтилгандай бўлиши керак. Зарбий эгилишга синаш пайтида норматив талаблардан пасайтириш 5 Дж/см2 (0.5 кгс.м/см2) дан ошмаслиги керак.

Статик эгилиш ва чўзилишга, шунингдек зарбий ёрилиш ва мустаҳкамликка ўлчаш пайванд бирикмаларни синаш 20±100С га тенг нормал ҳароратда ўтказилади. Намунанинг ҳарорати синов ўтказилаётган хона ҳароратига тенг қабул қилинади. Пайванд бирикма ва эритиб қопланган металлнинг турли участкалари металларини статик (қисқа муддатли) чўзилиш, зарбий эгилишга(кесилган намуналарда) синовдан ўтказиш, шунингдек механик эскиришга қарши барқарорлигини синовдан ўтказиш нормал ҳароратда ёки стандарт ва бошқа техник ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган талаблар бўйича баланд ёки паст ҳароратда ўтказилади. Баланд ёки паст ҳароратда синов ўтказиш пайтида намуна ҳарорати қиздириш ёки совутиш ўтказилаётган муҳит ҳароратига тенг равишда олинади. Бунда ҳароратни намуна-гувоҳларда аниқлаш мумкин.

Синов натижалари қониқарсиз ҳисобланади, агар улар юқорида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаса, ёки намуна синганда, ёки унинг юзасида кристалл ёки совуқ ёриқлар аниқланса (норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ ёриқлар бўлишига рухсат этилган ҳолатлардан ташқари). Натижалар қониқарсиз бўлса, намуналарнинг икки марта кўп миқдорида синовлар такрорланади. Агар синов натижалари қониқарсиз деб ҳисобланадиган намуна синишида асосий металлниг ёки пайванд бирикманинг (ёриқлардан ташқари) нуқсонлари аниқланса, у баҳолашдан истисно қилинади ва янги намуна билан алмаштирилади.

Синовларнинг умумий натижалар такрорий синовдан олинган кўрсаткичлар бўйича аниқланади. Такрорий синов натижалари қатъий ҳисобланади.

Намуна ўлчовларини аниқлаш методикаси, синов учун жиҳозларга қўйиладиган талаблар, синов ўтказиш шартлари ва натижалар ҳисоби қуйидаги ГОСТларга мувофиқ бўлиши керак:

хона ҳароратида статик чўзиш синови – ГОСТ 1497, паст ҳароратда – ГОСТ 11150, юқори ҳароратда – ГОСТ 9651;

паст, хона ва юқори ҳароратларда зарбий эгилишга синовлар – ГОСТ 9454 бўйича;,

қаттиқлигини ўлчашГОСТ 2999, ГОСТ 9013 ва ГОСТ 9012бўйича.

Синов ўтказиш шартларига, намуна ўлчовларини аниқлашга, синаш учун жиҳозларга ва натижаларни ҳисоблашга бошқа талабларстандарт бўйича ёки бошқа техник ҳужжатларда кўрсатилган бўлиши керак.

Барча турдаги синов баённомалари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: мазкур стандарт белгилари, асосий металл қалинлиги ва маркаси, пайвандлаш усули, бирикма тури, термик ишлов бериш (агар у бажарилса) тури, намуна индекси (тамға бўйича), намуна тури, уни олиниш ўрни, намунанингушбу тури бўйича барча синовларининг натижалари, намунада синишида нуқсон бўлиши, пайванд бирикмаларни синашда – емирилиш ўрни (чок металли бўйича, термик таъсир зонаси металли бўйича, асосий металл бўйича).

Металлни статик (қисқа муддатли) чўзилишга, зарбий эгилишга синаш ва механик эскиришга қарши турғунликка синашучун синов ҳарорати қўшимча равишда кўрсатилади; зарбий эгилишга синаш учун –копёрнинг  (лабораторияларда материалларнинг зарбга чидамлилигини аниқлайдиган мослама) максимал энергиясини, қаттиқлигини ўлчаш учун – қаттиқликни ўлчаш нуқталарининг жойлашув схемаси.

 

Пайванд бирикманингтурли қисмлари металларини
ва эритиб қопланган металлни статик (қисқа муддатли)
чўзилишга синаш

 

Металлни статик (қисқа мудатли) чўзилишга синашда қуйидаги механик хусусиятлар тавсифи аниқланади:

физик оқувчанлик чегараси σТ, МПа (кгс/мм2) ёки шартли оқувчанлик чегараси σ0.2, МПа (кгс/мм2);

муваққат (временное) қаршилик σв, МПа (кгс/мм2);

ёрилишдан сўнг нисбий чўзилиш (беш карра намуналарда) σ5, %;

ёрилишдан сўнг нисбий торайиш φ,%.

Чок металли, пайвандлашнинг барча турларида эритиб қопланган металлни термик таъсир зонасининг турли қисмлари металлариучун синов эритиш йўли билан ўтказилади.

Синов учун қўлланиладиган намуна шакли ва ўлчовлари 3 ва 4 чизмага ва 1-жадвалга мувофиқ бўлиши керак.

I,II,III типлар

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x008.jpg

3-чизма

 

 

 

 

VI,Vтиплар

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x010.jpg

4-чизма

 

Намуна диаметри ва унинг баландлиги ўлчовларини оширилиши мумкин.

 

1-жадвал

Намуна тури

d0

d

k

D

h

h1

R

l0

l

L

I

II

III

IV

V

3±0.1

6±0.1

10±0.2

6±0.1

10±0.2

-

-

-

10

12

0.03

0.03

0.04

0.03

0.04

6

12

16

М12

М16

4

10

10

15

15

2

2,5

3

5

5

1

1,5

3

5

5

15

30

50

30

50

18

36

60

36

60

30±1

61±1

86±1

86±1

110±1

 

Изоҳ.

К–намунанинг ишчи қисмлари узунлигида энг катта ва энг кичик диаметрларининг йўл қўйиладиган ҳар хиллиги

 

Нормал ва паст ҳароратда ўтказиладиган синовлар учун барча турдаги намуналар қўлланилади. Юқори ҳароратда синов ўтказишда IV ва V турдаги намуналар қўлланилади.

Пропорционал қисқа цилиндрсимон намуналарни бошқа диаметр ва турда ГОСТ _______ бўйича қўллаш мумкин.

Стандарт ёки бошқа техник ҳужжатларда кўзда тутилган талаблар бўйича юқори ҳароратда синовлар ўтказишда 2 ва 3-сонли пропорционал узун цилиндрсимон намуналарни ГОСТ _______ бўйича  қўллаш мумкин.

Мувофиқ мосламалар бўлганда I, II ва III турдаги намуналарни юқори ҳароратда синаш учун қўллаш мумкин.

Намуналарнинг барча турдаги ишчи кесимлари тўлиқ синалаётган қисмметалларидан ташкил топган бўлиши керак. Намуна каллагида пайванд бирикманинг бошқа қисмлари металлари мавжудлигига йўл қўйилади. Каллак юзасида бир ёки икки (параллел) ариқча бўлиши мумкин, шунингдек чокнинг ёки асосий металлнинг ишлов берилмаган юзаси бўлиши мумкин.

Ариқчалар ўрнида каллаклар ўлчовлари қуйидагича бўлиши керак: I, II ва III турдаги намуналар учун d0 +2 дан кам бўлмаслиги, IV ва V турдаги намуналар учун d дан кам бўлмаслиги керак.

Намуналарни кесиб олиш ўрнини белгилаш 2 ва 3–жадвалга мувофиқ заготовкалар ёнюзасида тайёрланган макрошлифлар бўйича амалга оширилади.

 Чокметаллини ва эритиб қопланган металлни намуна каллаги кесимини ошириб кесим билансинашда намунанинг кесилган жойини белгилашга заготовкага кимёвий ишлов бермасдан чокнинг ташқи кўриниши бўйича 2 ва 3-жадвал талабларига риоя қилган ҳолда рухсат этилади.

Чок металларининг ёки чок олди зонаси металларининг бошқа қисмларини синашда намунанинг жойлашув схемаси стандарт ёки бошқа техник ҳужжатлар билан белгиланади.

2-жадвал

 

Ўрни (позиция)

Металл тури

Асосий металлнинг  қалинлиги мм

Намунанинг жойлашув схемаси

Намунани кесиш бўйича кўрсатмалар

1

Эритиб қопланган металл

Камида 12

Ёпиқ электродлар билан пайвандлаш, ҳимоя газида ва газ билан пайвандлаш

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x012.gif

q- камида беш қават. Намуна штрихпунктир линиядан баланд жойлашган бўлиши керак.

2

Эритиб қопланган металл. Эритиб қоплаш пластина қовурғасига 20 мм қалинликда амалга оширилади. Пластина узунлиги 80 мм дан кам бўлмаслиги керак. Металлни ушлаб туриш учун мис планкалар А ўрнатилади 

20

Ёпиқ электродлар билан пайвандлаш, ҳимоя газида ва газ билан пайвандлаш

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x014.jpg

q- камида беш қават, лекин 10 мм дан кам бўлмаслиги керак. Намуна штрихпунктир линиядан баланд жойлашган бўлиши керак.

3

Эритиб қопланган металл. Эритиб қоплаш мис қолипда олиб борилади. Қолип элементлари сув билан совутилди.

 

Ёпиқ электродлар билан пайвандлаш, ҳимоя газида ва газ билан пайвандлаш

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x016.jpg

Қаватлар сони олтитадан кам бўлмаслиги керак. Намуна пайванд йўналиши бўйлаб жойлашади.

4

Элементларнинг биттасини тўлиқ пайванд қилмасдан бир қаватли ва кўп қаватли бурчакли чокларнинг металлари

 

Электр ёйи ёрдамида ва электр шлак билан пайвандлаш

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x018.jpg

Чок қалинлиги Н 6 мм дан кам бўлмаслиги керак.

5

Учма-уч пайвандланган кўп қаватли чок металли

Камида 12

Ёпиқ электродлар билан пайвандлаш, ҳимоя газида ва газ билан пайвандлаш

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x019.gif

 

6

Учма-уч пайвандланган кўп қаватли чок металли. Пайвандлашдан олдин синалатаётган материалларни қўллаган ҳолда милк камида уч қават эритиб қопланади.

Камида 12

Ёпиқ электродлар билан пайвандлаш, ҳимоя газида ва газ билан пайвандлаш

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x021.jpg

Намунанинг иш кесимига пластина чокига эритиб қопланган металл тушмаслиги керак

7

Камида уч қават эритиб қопланган милк ва таглик билан учма-уч пайвандланган кўп қаватли чок металли. Эритиб қоплаш учун синалаётган материаллар қўлланилади. Таглик  кенглиги 30м

Камида 20

Учма-уч уланадиган милклар орасидаги тирқиш 16 мм

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x023.jpg

 

 

Ёпиқ электродлар билан пайвандлаш, ҳимоя газида ва газ билан пайвандлаш

Намунанинг иш кесимига пластина чокига ва тагликка эритиб қопланган металл тушмаслиги керак

8

Учма-уч пайвандланган бир томонлама ва икки томонлама ва симметрияли ва симметриясиз ва бир қават ва кўп қават металл

 

Мажбурий шакл бериб электр ёhttp://base1.gostedu.ru/2/2988/x025.jpg йи ёрдамида пайвандлаш

 

9

Деворларини тўлиқ пайвандлаб икки томонли ва бир томонли бурчакли чокларнинг металли

 

Электр ёйли ва электр шлакли пайванд

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x027.jpg

 

Чок қалинлиги камида Hкамида    6 мм. Чокнинг етарли қалинлигида намуналарнинг жойлашуви 2-жадвалнинг 12-позициягсиа  ёки 3-жадвалнинг 2-позициясига мувофиқ бўлиши керак.

10

11

12

13

Бир томонлама ва кўп қаватли учма-уч пайвандланган чокнинг металли

16 дан 35 гача

36 дан 60 гача

Электр ёйли пайванд

Электр шлакли пайванд

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x031.jpg

Электр ёйли пайванд

Электр шлакли пайванд

 

С=0.5D+2мм

С=0.5D+2мм

С=0.5D+2мм

14

15

 

Бир томонлама ва кўп қаватли учма-уч пайвандланган чокнинг металли

61 дан 350 гача

 

Электр ёйли пайванд

Электр шлакли пайванд

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x033.gif

С=0.5D+2мм

С=0.5D + 2мм

 

 

 

3-жадвал

 

Ўрни (позиция)

Металл тури

Иккинчи чокнинг  қалинлигиН мм

Намунанинг жойлашув схемаси

Намунани кесиш бўйича кўрсатмалар

1

Бир томонлама ва кўп қаватли учма-уч пайвандланган чокнинг металли

16 дан 35 гача

36 дан 60 гача

Электр ёйли пайванд

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x035.jpg

С=0.5D+2мм

 

2

 

36 дан 60 гача

 

Электр ёйли пайванд

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x036.gif

С=0.5D+2мм

 

3

Бир томонлама ва кўп қаватли учма-уч пайвандланган чокнинг металли

61 дан 150 гача

 

Электр ёйли пайванд

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x038.jpg

С=0.5D+2мм

 

 

 

  1. ва 3-жадвалларга изоҳлар

 

  1. а – металл қалинлиги мм да; Dнамуна каллакининг диаметри; С –чок юзасидан намуна ўқигача бўлган масофа мм да.
  2. Чокнинг турли қисмларидан кесиб олинган намуналар бир ўтишли чокларда деярли бир хил механик хусусиятларга эга. Кўп ўтишли чокларда чокнинг турли қисмларидаги механик хусусиятларнинг тавсифи турлича. Кўп ўтишли чоклардан намуна кесиб олиш жойи стандартлар ва бошқа техник ҳужжатларда кўзда тутилган. Махсус кўрсатмалар бўлмаса, намуна чок юзасидан кесиб олинади.
  3. Айлана прокатлардан тайёрланган пайванд бирикмалар учун намуна олиш схемаси шундайлигича сақланади.
  4. 2-жадвалнинг 1-3; 5-7 позициялари бўйича заготовкалар пайванд материалларнинг сифатини текшириш учун мўлжалланган.
  5. Агар стандартлар ва бошқа техник ҳужжатларда бошқа кўрсатмалар бўлмаса, икки томонлама пайвандлашда синов учун намуна иккинчи бўлиб бажарилган чокдан кесиб олинади.

 

Пайванд бирикма ва эритиб қопланган металлнинг турли қисмлари металларини зарбий эгилишга (кесилган намуналарда) синаш

 

Зарбий эгилишга синашда зарбий эгилувчанлик ёки зарб иши, ёки чок металли, эритиб қопланган металл, эритма зонаси ва асосий металлнинг қалинлиги 2 мм ва ундан ортиқлигида чок олди зонасининг турли қисмлари учун синиш юзасининг мўрт ва қовушқоқлиги фоиз тарзида аниқланади.

Зарбий эгилувчанлик агар тегишли стандарт ва бошқа норматив-техник ҳужжатларда кўрсатмалар бўлмаса, Дж/см2ларда аниқланади.

Синов учун юза намунаси, шакли, ўлчамлари ва сифати 5 чизмага     (U-симон кесиб олинган намуна билан)  ёки 6-чизмага (V-симон кесиб олинган намуна билан) мувофиқ қўлланилади. V-симон кесиб олинган намуна афзал ҳисобланади.

5-чизма

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x040.jpg

а –асосий металлнинг қалинлиги, мм

6-чизма

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x041.gif

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x042.gif

а – асосий металлнинг қалинлиги, мм

 

Норматив-техник ҳужжатларда кўрсатилган талаблар бўйича 7 ёки 8 чизма бўйича кесиб олинган VI турдаги намуна (5-чизмага қаранг) қўлланилади.

 

7-чизма

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x044.jpg

 

8-чизма

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x044.jpg

 

Зарбий қовушқоқлик ёки зарб ишинингшартли белгиларига қуйидагилар киради: зарбий қовушқоқлик белгиси (КС); ёки зарб иши (К) уст-кесма(концентратор) тури (U, V); синов ҳарорати (ҳарорат +20 0С ёзиб қўйилмайди); маятник зарбининг максимал энергияси (максимал энергия 300 Дж ёзиб қўйилмайди);  намуна тури (VI ва IX намуна турлари ёзиб қўйилмайди); уст-кесма жойлашув ўрни (Ш-чок; ЗС-эритма зонаси; ЗТВ-термик таъсир зонаси; t-эритма чегарасидан уст-кесма ўқигача бўлган масофа). t-белгиси стандартларда ва бошқа техник ҳужжатларда изоҳланади. Уст-кесма чок металли,эритиш зонаси ёки термик таъсир зонаси бўйлаб кўндаланг жойлашганда белги сўнггида П белгиси қўйилади.

Шартли белгилардан мисоллар:

  1. VII туридаги намунада аниқланадиган зарбий қовушқоқлик, +100 0С ҳароратда, маятникнинг максимал энергияси 150 Дж, эритма зонасида жойлашган U туридаги уст-кесма билан: КСU+100 150 УПЗС.
  2. XI туридаги намунада аниқланадиган зарбий қовушқоқлик, минус 40 0С ҳароратда, маятникнинг максимал энергияси 50 Дж, V туридаги уст-кесма биланэритиш чегарасидан уст-кесма ўқигача бўлган масофада (t, мм)  термик таъсир зонаси бўйлаб жойлашган: КСV-40 50 XI ЗТВ t.
  3. VI туридаги намунада аниқланадиган зарбий қовушқоқлик, +20 0С ҳароратда, маятникнинг максимал энергияси 300 Дж, чок металли бўйлаб жойлашган V туридаги уст-кесма билан: КСUШ.
  4. IX туридаги намунада аниқланадиган зарбий қовушқоқлик, +20 0С ҳароратда, маятникнинг максимал энергияси 300 Дж, чок металли бўйлаб кўндаланг жойлашган V туридаги уст-кесма билан: КСUШ П.

Ҳар хил турдаги намуналар ўзаро тенглаштириб бўлмайдиган синов натижаларини беради. Алоҳида ҳолатлар учун хусусий кўчма коэффициентлар ўрнатилиши мумкин.

Зарбий эгилишга синашда асосий металлнинг берилган қалинлиги учун мумкин бўлган максимал кенгликдаги намуналар қўлланилиши керак. Шунга мувофиқ асосий металлнинг қалинлиги 11мм ва ундан ортиқлигида VI ёки IX туридаги намуналар, асосий металлнинг қалинлиги 6-10 мм бўлганда VII ёки X туридаги намуналар, асосий металлнинг қалинлиги 2-5 мм бўлганда VIII ёки XI туридаги намуналар  қўлланилади. VII ва X туридаги намуналарни VI ва IX туридаги намуналар ўрнида ва VIII ва XI туридаги намуналарни VII ва X ёки VI ва IX туридаги намуналар ўрнигақўллаш, қачонки таққослаш объектларидан бири учунасосий металлнинг қалинлиги билан юпқа намунани қўллашга сабаб бўлсагина солиштирма синовларда қўллашга рухсат этилади.

11 мм қалинликдаги асосий металлдан тайёрланган пайванд бирикмалардан VI ва IX туридаги намуналарни, 6 мм қалинликдаги асосий металлдан VII ва X туридаги намуналарни кесиб олишда намунанинг иккала юзаларидаги ишлов берилмаган асосий металли бўлишига рухсат этилади. VIII ва XI туридаги намуналарнинг асосий металл юзаларига ишлов берилмайди.

Барча намуналардаги тикувнинг катталиги асосий металл даражасига туширилади. Агар пайванд чокида қирраларнинг силжиши бўлса (2-расмга қаранг), у меxаник равишда олиб ташланади.

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x046.jpg

электр ёйли пайвандлаш

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x048.jpg

Мажбурий шакл берган ҳолда электр шлакли ва электр ёйли пайвандлаш

9-чизма

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x050.jpg

ёйли пайвандлаш

10-чизма

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x051.gif

ёйли пайвандлаш

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x053.jpg

Мажбурий шакл берган ҳолда электр шлакли ва электр ёйли пайвандлаш

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x054.gif

 

Махсус технология бўйича электр ёйи билан пайвандлаш

11-чизма

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x056.jpg

ёйли пайвандлаш

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x058.jpg

Мажбурий шакл берган ҳолда электр шлакли ва электр ёйли пайвандлаш

12-чизма

 

Синов мақсадига кўра уст-кесма чок металли бўйлаб (9 ва 10 чизмалар) эритиш зонаси бўйлаб (11 чизма) ва чок олди зонасининг металлининг турли участкаларида эритиш чегарасидан t дан масофада (12 ва 13 чизма) жойлаштирилади.

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x060.jpg

ёйли пайвандлаш

13-чизма

Уст-кесма жойлашган ўрни ва эритиш чегарасидан уст-кесма ўқигача t масофа норматив-техник ҳужжатларда кўрсатилади.

Чок олди металлини синашда босим остида пайвандлашда t масофа чок ўқидан ҳисобланади.

Уст-кесмани чизиш учун белгилаш намуна учун намуна ёки заготовка чегарасида жойлашган макрошлиф бўйлаб ўтказилади. Барча намуналар пайванд бирикмаларнинг синалаётган қисмларининг кўндалангига кесилади. VI ва IX туридаги намуналар учун уст-кесма мўлжалини олиш 9,11 ва 12-чизмаларга, VII, VIII, X ва XI туридаги намуналар учун 10 ва 13 чизмаларга мувофиқ бўлиши керак. VIва IX туридаги намуналар учун уст-кесма мўлжалини олиш норматив-техник ҳужжатларда изоҳланади. Намунава улар учун заготовкаларникесиш 4 ва 5-жадвал бўйича олиб борилади.

Учма-уч бирикмалар учун чок олди зонаси металлини синашда ва “т” ҳарфи шаклли пайванд бирикмалар ва устма-уст бирикмаларнинг чок ва чок олди металлини синашда намуна жойлашув схемаси  стандарт ёки бошқа техник ҳужжатларда кўрсатилади.

4-жадвал

 

Ўрни (позиция)

Металл тури

Асосий металлнинг  қалинлиги мм

Намунанинг жойлашув схемаси

Намунани кесиш бўйича кўрсатмалар

1

Эритиб қопланган металл. Эритиб қоплаш амалга ошириладиган пластина кенглиги камида 80 мм бўлиши керек.

Камида 12

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x062.jpg Ёпиқ электродлар билан пайвандлаш, ҳимоя газида ва газ билан пайвандлаш

q- камида беш қават. Намуна пунктир линиядан баланд жойлашган бўлиши керак.

2

Учма-уч кўп ўтишли чокнинг металли

Камида 12

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x064.jpg Ёпиқ электродлар билан пайвандлаш, ҳимоя газида ва газ билан пайвандлаш

С – 1,5мм дан ошмаслиги керак

3

Учма-уч кўп ўтишли чокнинг металли. Пайвандлашдан олдин милкларни камида уч қават эритиб қоплаш амалга оширилади.

Камида 12

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x066.jpg Ёпиқ электродлар билан пайвандлаш, ҳимоя газида ва газ билан пайвандлаш

С – 1,5мм дан ошмаслиги керак

4

Учма-уч кўп ўтишли чокнинг металли. Пайвандлашдан олдин милклар ва тагликларни камида уч қават эритиб қоплаш амалга оширилади. эритиб қоплаш учун синалаётган материаллар қўлланилади.

Камида 20

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x068.jpg Ёпиқ электродлар билан пайвандлаш, ҳимоя газида ва газ билан пайвандлаш

С – 1,5мм дан ошмаслиги керак

5

6

7

8

 

Барча турдаги учма-уч чокнинг металли

2 дан 17 гача

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x070.jpg Учма-уч контактли ва газ-алангасиди пресслаб пайвандлаш

Электр ёйи ва газ ёрдамида пайвандлаш

Электр ёйи ва газ ёрдамида пайвандлаш

Мажбурий шакл бериб электр ёйи ёрдамида пайвандлаш

 

9

10

 

Бир томонлама,бир ўтишли ва кўп ўтишли учма-уч чокнинг металли

18 дан 40гача

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x072.jpg ёйли пайвандлаш

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x074.jpg Электр шлакли пайвандлаш

С – 1 дан 3 мм гача

11

12

 

41 дан 60гача

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x076.jpg ёйли пайвандлаш ва электр шлакли пайвандлаш

С – 1 дан 3 мм гача

С – камида 8 мм

13

14

Бир томонлама,бир ўтишли ва кўп ўтишли учма-уч чокнинг металли

61 дан

350 гача

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x080.jpg ёйи ёрдамида пайвандлаш

Электр шлакли пайвандлаш

С – 1 дан 3 мм гача

С – камида 8 мм

5-жадвал

Ўрни (позиция)

Металл тури

Асосий металлнинг  қалинлиги мм

Намунанинг жойлашув схемаси

Намунани кесиш бўйича кўрсатмалар

1

Икки томонлама,бир қаватли ва кўп қаватли учма-уч чокнинг металли

18 дан 40 гача

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x080.jpg ёйли пайвандлаш

 

С – 1 дан 3 мм гача

2

 

41 дан

60 гача

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x082.jpg ёйли пайвандлаш

 

С – 1 дан 3 мм гача

3

Икки томонлама,бир қаватли ва кўп қаватли учма-уч чокнинг металли

61 дан

350 гача

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x084.jpg ёйли пайвандлаш

 

С – 1 дан 3 мм гача

 

 

4 ва 5-жадваларга илова:

  1. а – асосий металлнинг қалинлиги мм да; С –  металл юзасидан намуна (загатовка) четигача бўлган масофа мм ларда;
  2. Турли қисмлардан кесиб олинган намуналар бир қаватли чокларда деярли бир хил зарбий қовушқоқликка эга. Кўп қаватли чокларда турли қисмлар металларининг зарбий қовушқоқлиги бир биридан фарқ қилади. Намунани кесиб олиш ўрни стандарт ёки бошқа техник ҳужжатларда айтиб ўтилади. Бундай кўрсатмалар бўлмаса намуна чок юзасидан кесиб олинади.
  3. Агар стандарт ёки бошқа техник ҳужжатларда махсус кўрсатмалар бўлмаса, икки томонлама чокларда намуналар иккинчи бўлиб пайвандланган чокдан кесиб олинади. Ўтувларини ўзгарувчан ётқизган ҳолда бажариладиган икки томонлама кўп қаватли чокларда намуна уларнинг сўнгги томонидан кесиб олинади.
  4. Заготовкалар 4-жадвалнинг 1-4 позициялари бўйича пайванд материалларининг сифатини текшириш учун қўлланилади.

 

Пайванд бирикмаларнинг турли қисмларини

механик эскиришга қарши барқарорлигини синаш

 

Механик эскиришга қарши барқарорлик металлнинг дастлабки ҳолатидаги зарбий қавушқоқлиги билан эскиришга йўлиқтирилгандаги унинг зарбий қовушқоқлиги ўзгариши билан таърифланади.  Механик эскиришга қарши барқарорлик тўғрисида эскиришдан сўнгзарбий қовушқоқликнинг ўлчамларига нисбатан ёки абсолуют (норматив) қиймати бўйича фоизларда ифодаланганлиги бўйича ҳисоблайдилар. Синовларни чокнинг металли ва чок олди зонаси металлининг турли қисмлари учун ўтказилади.

Заготовкалар қуйидаги методика бўйича сунъий эскиришга йўлиқтирилади: кернлар ёки чизиқлар билан чегараланган мўлжалланган узунлик l чегарасида қолдиқ узунликнинг (10±0,5)% ни олиш ҳисоб-китобидан чўзилиши ҳисобига шакл ўзгариши. Намунанинг юзасинининг ҳисобланадиган қисми узунлиги бўйича шакл ўзгариши текислигини текшириш учун ҳар 10мм да чизиқлар  чизиш тавсия этилади.

Чўзгандан сўнг заготовкани кейинчалик ҳавода совутиш учун 250 0С (523 К) ҳароратда 1 соат давомида бир текис қизитиб олинади. Заготовкаларнинг ишчи қисмларидан 14; 15 ёки 17-чизма бўйича VI ёки IХ турдаги, 16-чизма бўйича эса VII ёки Х турдаги намуна олинади. Уст-кесма ўқи чокнинг симметрия ўқи билан мос келиши керак. Уст-кесма пайванд бирикманинг бошқа қисмларида жойлашганида намуна олиш схемаси стандарт ёки бошқа техник ҳужжатларда кўзда тутилади.

Мазкур пункт билан кўзда тутилган эскириш методикаси пўлатдан пайванд бирикмалар учун қўлланилади. Бошқа металлар ва эритмалар учун эскириш методикаси, шунингдек қизитиш ҳарорати ёки пўлатдан бирикмалар учун шакл ўзгариши ўлчамлари стандарт ёки бошқа техник ҳужжатларда кўзда тутилган.

Механик эскиришга 14 ёки 15-чизмаларга ва 6-жадвалга мувофиқ учма-уч бирикмалардан олинадиган заготовкалар йўлиқтирилади.

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x086.jpg

14-чизма

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x088.jpg

15-чизма

 

6-жадвал

 

Ўрни (позиция)

Металл тури

Асосий металлнинг  қалинлиги мм

Намунанинг жойлашув схемаси

Намунани кесиш бўйича кўрсатмалар

1

2

3

 

Барча учма-уч чоклар

6 дан

17 гача 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x090.jpg  ёйли пайвандлаш

 

4

5

Бир томонлама, бир ўтишли ва кўп ўтишли учма-уч чоклар

20 дан ортиқ

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x092.jpg ёйли пайвандлаш

С – 1 дан 3 мм гача

6

 

56 дан

350 гача

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x094.jpg

Электр шлакли пайвандлаш

С – камида 8мм. Ушбу схема бўйича заготовкаларни кесиш стандарт ва бошқа техник ҳужжатларда кўрсатилади. Намуна олиш 17-чизма бўйича амалга оширилади.

7

Икки томонлама бир қаватли ва кўп қаватли учма-уч чоклар

17 дан ортиқ

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x096.jpg ёйли пайвандлаш

 

С – 1 дан 3 мм гача

 

Изоҳ.

а – асосий металлнинг қалинлиги мм ларда; С –  металл юзасидан заготовка четигача бўлган масофа мм ларда;

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x098.jpg

16-чизма

 

Заготовка симметриясининг ўқи чокнинг бўйлама ўқи ёки келгуси уст-кесманинг ўқи билан (агар синов чокнинг металли учун ўтказилмаётган бўлса) тўғри келиши керак. 15-чизма бўйича уст-кесмани жойлаштириш электр шлакли пайвандлашда ва юқорида айтиб ўтилган ҳолатларда қўлланилади. Камида 12 мм қалинликдаги металлдан пайванд бирикмаларни синашда заготовкалар 16-чизма бўйича қўлланилади. Электр шлакли пресс билан бажариладиган пайванд бирикмалар учун стандарт ёки бошқа техник ҳужжатларда кўзда тутилган талаблар бўйича заготовкаларни 17-чизма бўйича қўллашга рухсат этилади.

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x100.jpg

17-чизма

 

Заготовкаларнинг қамраш қисми узунлиги h синалаётган машинанинг конструкциясига боғлиқ ҳолда ўрнатилади.

Намунанинг шартли белгисига “ст” индекси қўшилади (масалан, KCVстШ, KCUстШ).

 

Пайванд бирикманинг турли қисмларининг металлар ва эритиб қопланадиган металларнинг қаттиқлигини ўлчаш

 

Қаттиқликни ўлчаш пайванд бирикманинг кўндаланг кесимида 18, 18а ва 19-чизмаларга мувофиқ ўтказилади.

Қаттиқликни Виккерс (HV), Бриннель (HB) ва Роквелл A,B ва C (HRA, HRB HRC)шкалалари бўйича, афзалроғи Виккерс бўйича ўлчаш деб ҳисоблаган ҳолда ўлчанади.

Виккерс бўйича ўлчаш ГОСТ 2999 бўйича олиб борилади. Пайванд бирикмақисмларининг металли мустаҳкамлигига боғлиқ ҳолда инденторга келадиган оғирлик ва термик таъсир зонасининг кенглиги 98Н (HV10) ёки 49Н (HV50) ни ташкил этиши керак. Стандарт ёки бошқа техник ҳужжатларда тегишли кўрсатмалар бўлса, қаттиқликни ўлчаш Виккерс бўйича амалга оширилади. Инденторга тушадиган оғирлик бундай ўлчашларда 0,04 дан 4,9Н гача ўзгариши мумкин.

Бринелль бўйича қаттиқликни ўлчаш 2,5 ёки 5,00 мм диаметрли пўлат шарчани ишлатган ҳолда, ГОСТ 9012 га мувофиқ ўтказилади.

Роквелл бўйича қаттиқликни ўлчаш ГОСТ 9013 га мувофиқ сфероконуссимон олмос инденторда (А ва С шкала) ёки 1,5875 мм диаметрли учлик шарикли пўлатда ўтказилади.

Эритиб ёки босим остидапайвандлаб ҳосил қилинган бирикмалар учун қаттиқликни турли маркали пўлатда ва камида 1,5 ммқалинликдаги бошқа металл конструкцион материалларда аниқланади.

Асосий металлнинг, термик таъсир зонасининг турли қисмларининг ва чок металлининг қаттиқлиги 18-чизмада кўрсатилган бир ёки бир нечта линиялар бўйича ўлчанади. Агар бирикма турли маркали металлардан бажарилган бўлса, у ҳолда уларнинг ҳар бири учун қаттиқлик ўлчанади.

Эритиш зонасига бевосита яқинда бажариладиган ўлчашларда
18а-чизманинг I позициясига мувофиқ 2-3 ўлчаш ёки 18а-чизманинг II позицияси бўйича қўшимча ўлчашлар амалга оширилади.

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x102.jpg

18-чизма

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x104.jpg

 

18а-чизма

 

Изоҳ. VII позициядан ташқари барча ҳолатларда қаттиқликни ўлчаш линиялари пайванд бирикмаларнинг барча қисмлари орқали ўтади: С–2 дан 4 мм гача; С1– 10 дан 15 мм гача; а – асосий металлнинг қалинлиги, мм; Н – бурчакли чокнинг қалинлиги, мм; q–камида беш қаватли қалинликдаги тайёрлаш қисмлари; q1–камида олти қаватли қалинликдаги қаттиқликни ўлчаш қисмлари. Ботиқ ёки қавариқ юзага эга бурчакли чоклар учун катталик Смаксимал ботиқ ёки қавариқ жойдан ҳисобланади.

19-чизмада кўрсатилган пайванд бирикмаларнинг қисмларида ўлчовлар олиб бориш рухсат этилади.

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x106.jpg

19-чизма

 

Агар чокнинг ташқи кўриниши ишлов берилмасдан кўриниб турса, микрошлифларда ёки сайқалланган юзали намуналардақаттиқликни ўлчаш Виккерс бўйича ўтказилади. Юзанинг ғадир-будурлиги бундай намуналарда 0,40 дан 0,63 мкм гача бўлиши керак. Агар чокнинг ташқи кўриниши ишлов берилмасдан кўриниб турса, Бринелль ёки Роквелл бўйича қаттиқликни ўлчаш микрошлифларда ёки сайқалланган юзали намуналарда амалга оширилади. Юзанинг ғадир-будурлиги бундай намуналарда 1,25 дан 2,00 мкм гача бўлиши керак. Намуналарда ишчи ва таянч юзаларнинг параллеллиги кузатилиши керак.

Электр ёйи ёрдамида пайвандланган учма-уч ва бурчакли бирикмаларнинг қаттиқлиги қуйидагича ўлчанади: қалинлиги 1,5 дан 9 мм гача бўлган асосий металл ва бурчакли чок 18-чизманинг VIII позициясига мувофиқ битта пунктир линия бўйича; қалинлиги 9 дан 25 мм гача бўлса, 18-чизманинг Iва III позициясига мувофиқ иккита узлуксиз ва битта пунктир линиялар бўйича; қалинлиги 26 дан 60 мм гача бўлса, 18-чизманинг II ва III позициясига мувофиқ иккита узлуксиз ва битта пунктир линиялар бўйича.

Қалинлиги 60 мм дан ортиқ асосий металл ёки бурчакли чокнинг қаттиқлигини ўлчаш схемаси стандарт ва бошқа техник ҳужжатларда кўзда тутилади.

Электр шлакли пайвандлаш орқали ҳосил қилинган пайванд бирикмалар қаттиқлиги 18-чизманинг IV-позициясига мувофиқ ўлчанади. Термик таъсир зонасидаги ўлчамларнинг нуқталар миқдори  камида 10 мм бўлиши керак.

Эритиб қопланган металлнинг турли қисмлари қаттиқлиги 18-чизманинг V-позициясига мувофиқ ўлчанади.

Босим остида пайвандлаш орқали ҳосил қилинган пайванд бирикмалар қаттиқлиги 18-чизманинг VI-позициясига мувофиқ ўлчанади.

Пайвандлаш материалларининг сифатини назорат қилишда эритиб қопланган металл қалинлиги 18-чизманинг VII-позициясига мувофиқ ўлчанади.

 

Пайванд бирикмаларни статик чўзилишга синаш

Синаш пайтида учма-уч ёки устма-уст бирикмаларнинг энг кучсиз қисмларининг мустаҳкамлиги ёки учма-уч бирикмаларда чокнинг металли мустаҳкамлиги аниқланади.

А. Учма-уч ёки устма-уст бирикмаларнинг энг кучсиз қисмларининг мустаҳкамлигини аниқлаш

Пайванд бирикмани статик чўзилишга синашда энг кучсиз қисмининг муваққат қаршилиги аниқланади. Муваққат қаршиликнинг ҳисоби ГОСТ 1497бўйича олиб борилади. Синаш пайтида намунанинг бузилган жойи (чок металли бўйича, чок олди зонасининг металли бўйича, асосий металл бўйича)  аниқланади.

Қоида бўйича синов қалинлиги ёки диаметри бўйича асосий металлнинг қалинлиги ёки диаметрига тенгнамуналарда ўтказилади. Пайванд бирикмаларни ёки турли қалинликдаги листларни синашда қалинроқ лист механик ишлов бериш йўли билан юпқароқлист қалинлигига етказилиши керак.

Қалинроқ элементга ишлов бергандан сўнг юзанинг ғадир-будурлиги 6,3 мм дан ошмаслиги керак.

Учма-уч бирикмаларни синаш учун ясси намуналар шакли ва ўлчамлари 7-жадвалнинг 20,21 ёки 21а-чизмасига мувофиқ бўлиши керак.

XII тур

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x108.jpg

20-чизма

 

XIII тур

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x110.jpg

21-чизма

 

XIII тур

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x112.jpg

21а-чизма

 

7-жадвал

 

Намуна тури

Асосий металлнинг қалинлиги а

Намуна қалинлиги а1

Намунанинг ишчи қисмлари кенглиги b

Намуна қисмининг қамраш кенглиги b1

Намуна ишчи қисми узунлиги l

Намунанинг умумий узунлиги L

Чизма рақами

XII,

XIII

6 гача

6дан юқори 10гача

10 дан юқори 25 гача 

25 дан юқори 50 гача

50 дан юқори 75 гача

Асосий металл қалинлигига тенг

15±0,5

20±0,5

25±0,5

30±0,5

35±0,5

25

30

35

40

45

50

60

100

160

200

l+2h

20ёки21

XIIIа

20 га тенг ва камроқ

20 дан юқори 40 гача

40 дан юқори

Металл қалинлигига тенг

Металл қалинлигига ёки 20 га тенг

20 ёки 40

1, 2 намуна қалинлигига тенг, лекин камида 10 ва 50 дан ортиқ

b+12

lш+60

200 га тенг ёки ортиқ

21а

Изоҳ.

  1. lш–чокнинг максимал кенглиги.
  2. Намунанинг қамраш қисми узунлиги hсинов машинаси конструкциясига кўра ўрнатилади.
  3. Асосий металлнинг қалинлиги 75 мм дан ортиқлигида XII ва XIII турдаги намуналар ўлчовлари стандарт ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга кўра ўрнатилади.
  4. Агар синов машинасининг конструкцияси кўрсатилган узунликдаги намунани синаш имконини бермаса,намунанинг ишчи қисмлари узунлигини катталаштириш мумкин.

 

I, II, III, IV ва V турдаги цилиндрсимон намуналарни қўллаш рухсат этилади.  Ушбу намуналарда чокнинг металли уларнинг ишчи қисмлари ўртасида жойлашиши керак. Намунани ГОСТ 1497 бўйича қўллаш рухсат этилади.

Юқори чидамли материалларни синашда намунанинг қамраш қисмини ўзгартиришга рухсат этилади.

Айлана ва кўп қиррали стерженларнинг учма-уч бирикмаларини синаш учун цилиндрсимон намуналарнинг шакли ва ўлчами 22 ва 22а-чизма ва 8-жадвалда кўрсатилганига мувофиқ бўлиши керак. Арматурабоп пўлатдан ишланган учма-уч бирикмаларни синаш учун йўғонлиги йўнилган ишлов берилмаган намуналар қўлланилади.

XIV тур

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x114.jpg

22-чизма

 

XIV тур

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x116.jpg

22а-чизма

 

Чокнинг йўғонлиги асосий металлнинг даражасига механик усулда йўнилиши керак. Йўғонликни олиб ташлашда металл қалинлиги ёки стержень диаметрининг 15 % гача чуқурликда, лекин 4 мм дан ошмасдан намунанинг бутун юзаси бўйлаб асосий металлни йўнишга рухсат этилади. Намуна юзасидан асосий металлни олиб ташлаш фақатгина чок йўғонлиги йўниладиган ёки ўйиқ жойи бўлган томонда (2-чизмага қаранг) амалга оширилади. Чок кўндаланги бўйлаб йўғонликни рандаланади. Ясси намуналарнинг ўткир милклари ишчи қисмининг чегараларида милк бўйламасига эгов билан силлиқлаш йўли билан 1,0 мм дан ошмаган радиусда текисланган бўлиши керак. Чокни кейинчалик чизиқларини йўқ қилиб, йўғонлигини бўйламасига рандалашга рухсат этилади. Юзанинг ғадир-будурлиги Rz йўғонлигини йўқ қилиш жойларида 6,3 мкм дан ошмаслиги керак.

8 –жадвал

 

Намуна тури

Юмалоқ стерженнинг диаметри ёки кўп қиррали стерженьга ички чизилган айлана диаметри, B

Намунанинг қамраш қисми диаметри d1

Намунанинг ишчи қисмлари диаметри d

Намуна ишчи қисми узунлиги l

Намунанинг умумий узунлиги L

Чизма рақами

XIV

10 гача

10 дан юқори 25 гача

25 дан юқори 50 гача 

50 дан юқори 70 гача    

-

DC ёки B

60

100

160

200

L+2h

22

XIVа

Чегараланмаган

DCёкиB , лекин 40 дан ортиқ эмас

0,8 d1

lш+60

≥200

22а

Изоҳ.

  1. lш – чокнинг максимал кенглиги.
  2. Намунанинг қамраш қисми узунлиги hсинов машинаси конструкциясига кўра ўрнатилади.
  3. DC 75 мм дан ортиқлигида XIVтурдаги намуналар ўлчовлари стандарт ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга кўра ўрнатилади.

 

XII, XIII, XIIIa ва XIV турдаги намуналарни синаш йўғонлигини йўнмасдан, агар бу норматив-техник ҳужжатларда кўзда тутилган бўлса, рухсат этилади.

Бу ҳолатда муваққат қаршилик ҳисоби формуласига (ГОСТ 1497) чокдан ташқаридаги майдонча белгиси киритилади. Тортиб узиш машинасининг қуввати етмаганда ясси намуналар (23-чизма) ёки цилиндрсимон намуналарни  (24 ёки 25-чизма) синаш рухсат этилади. Намуналарнинг қамраш қисми катталиги h синов машинасининг конструкциясига кўра ўрнатилади.

 

 

 

XV тур

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x118.jpg

23-чизма

 

 

XVII тур

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x119.gif

24-чизма

 

 

XVII

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x121.jpg

25-чизма

 

XVIва XVII турдаги намуналар учун заготовкалар жойлашув схемаси    9 ва 10-жадвалларда келтирилган.

 

9-жадвал

 

Ўрни (позиция)

Чок тури

Асосий металлнинг  қалинлиги ёки стержень диаметри, мм

Заготовканинг жойлашув схемаси

Заготовкани кесиш бўйича кўрсатмалар

1

2

3

 

Барча учма-уч чоклар

XVIтурдаги намуналар учун

25 дан 50 гача

XVII турдаги намуналар учун

30 дан 70 гача

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x123.jpg Электр шлакли пайвандлаш

Учма-уч контактли билан ва газ алангасида пресслаб пайвандлашда намуналарни кесиш схемаси худди шундай

 

10-жадвал

 

Ўрни (позиция)

Чок тури

Асосий металлнинг  қалинлиги ёки стержень диаметри, мм

Заготовканинг жойлашув схемаси

Заготовкани кесиш бўйича кўрсатмалар

 

1

 

 

 

 

Барча учма-уч чоклар

 

XVIтурдаги намуналар учун

51 дан 75 гача

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x125.jpg

ёйли пайвандлаш

 

 

2

3

 

Барча учма-уч чоклар

XVIIтурдаги намуналар учун

71 дан 100 гача

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x127.jpg Электр шлакли пайвандлаш

С – 1 дан 3 мм гача

Кестириб, алоқа пайтида ва газ босими билан пайвандлашда намунани кесиш сxемаси бир xил

 

4

 

XVIтурдаги намуналар учун

71 дан ортиқ

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x129.jpg

 

5

Худди шундай

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x131.jpg

С – 1 дан 3 мм гача

 

6

 

XVIIтурдаги намуналар учун

100 дан ортиқ

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x133.jpg Электр шлакли пайвандлаш

 

 

9 ва 10 жадвалларгаизоҳ

а – асосий металлнинг қалинлиги мм ларда; С –  металл юзасидан заготовка четигача бўлган масофа мм ларда;

 

Цилиндрсимон намуналарни ГОСТ 1497 га мувофиқ бошқа ишчи диаметрлар ва қамраш қисмининг бошқа тури билан қўллаш рухсат этилади. Синов металлининг механик хусусиятлари барча белгиланган талабларга мувофиқлик шартларида ишлов бериш тозалик синфи пастроқ XII-XVII турдаги намуналарда синов ўтказишмумкин.

Трубаларнинг пайванд бирикмалари чидамлилигини назорати учун 20 ёки 21 ёки 21а- чизмаларда кўрсатилган сегмент намуналар, шунингдек 26 ёки 26а, ёки 27-чизмаларда кўрсатилган труба ўлаги кўринишидаги цилиндрсимон намуналар қўлланилади. XII, XIII, XIIIa турдаги намуналар тўғриланмайди. Кўндаланг кесимдаги уларнинг шаклини трубанинг табиий эгрилиги аниқлайди.

 

XVIIIтури

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x135.jpg

26-чизма

XVIIIатури

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x137.jpg

26а-чизма

 

XIX тури

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x139.jpg

27-чизма

 

28-чизма истисно қилинган*

Сегмент намуналар трубанинг диаметри 20 мм дан ортиқ бўлганда кесилади.    

XVIII ва XVIIIа турдаги цилиндрсимон намуналарни трубанинг диаметри 100 мм гача бўлганда кесилади. Мувофиқ жиҳоз бўлганида ушбу турдаги намуналар катта диаметрли бўлса ҳам кесилади. XIXтурдаги намуналарни синашда унинг максимал диаметри синов машинасининг қуввати билан аниқланади. Муваққат қаршилик ҳисоби формуласига (ГОСТ 1497) ушбу турдаги намуна учун чокдан ташқари трубанинг кесими майдони қиймати киритилади.XII, XIII ва XIIIа турдаги намуналарда чокларнинг қавариқлиги икки томондан олиб ташланади. XVIII ва XIX турдаги намуналарда чокларнинг қавариқлиги олиб ташланмайди, XVIIIа турдаги намуналарда чокларнинг қавариқлиги фақат ташқи томондан олиб ташланади. Норматив-техник ҳужжатларда ифодаланган талаблар бўйича XVIII турдаги намуналарни чокларининг қавариқлиги ташқи томондан олиб ташлаб синашга рухсат этилади. Синов машинасининг қуввати етишмаслигида I-V турлардаги намуналарни қўллаш мумкин. Чок металли намуна ўртасида жойлаштирилади.

XVIII ва XVIIIа турдаги намуналарнинг учлари цилиндрсимон тиқинларданфойдаланиб синовлар ўтказишда (XVIIIа турдаги намуна) ёки япалоқлашда  (XVIII ва XVIIIа турдаги намуналар) тайёрланади.Металл тиқинларнинг ички учлари ораси l+2Dга тенг бўлиши керак. Чок ўқидан япалоқланаётган қисм бошигача бўлган оралиқ трубанинг камида икки баробар диаметрида бўлиши керак.

Нуқтали пайвандлаш ва электр парчин мих билан бажарилган пайванд бирикмалар 29-чизмада келтирилгандай намунани чўзиш йўли билан кесимда ёки 30-чизмада келтирилгандай намунани чўзиб узилишда синалади. Электр парчин михларни синашда намуна кенглиги барча ҳолатларда 50 мм га тенг.

 

XX тури

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x141.jpg

29-чизма

 

а – асосий металлнинг қалинлиги мм ларда; h – қамраш қисмининг узунлиги (синов машинасининг кострукциясига кўра танланади) мм ларда;

l –  намунанинг ишчи қисми узунлиги мм ларда;

 

XXтури

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x143.jpg

30-чизма

 

Намуна ўлчамлари 11-жадвалга мос келиши керак.

 

11-жадвал

Ўлчамлар, мм

Асосий металлнинг қалинлиги а

Намуна кенглиги b,  камида

1 гача

1 дан ортиқ 2 гача

2 дан ортиқ 3 гача

3 дан ортиқ 4 гача

4 дан ортиқ 5 гача

5 дан ортиқ

20

25

30

35

40

45

 

Синов ўтказишда нуқтага вайрон қилувчи юклама ньютонда (килограммларда) аниқланади.

XXI турдаги намуналарнинг эгилишини олдини олиш учун махсус мосламаларга маҳкамланади. Мослама намунанинг қаттиқлигини ва уни портловчи машиналарда синаш имкониятини таъминлаши керак.

Чокли пайвандлаб бажарилган листларнинг пайванд бирикмалари 31 ёки 32-чизмаларда келтирилгандай намуналарни чўзиш йўли билан синалади.

 

XXII тури

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x145.jpg

31-чизма

 

XXIII тури

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x147.jpg

32-чизма

 

Металлнинг қалинлиги 1,0 мм гача бўлганда  XXIII турдаги намуна синалади. Металлнинг қалинлиги 1,0 мм дан ортиқ бўлганда  намунанинг турини танлаш белгиланмайди. Синов ўтказишда намунага вайрон қилувчи юклама килограммларда (ньютонда) аниқланади.

Нуқтали ёки чокли пайванд йўли билан пайвандланган назорат пайванд бирикмалариданXX, XXII ва XXIII турдаги намуналарни кесиш 33-чизмага мувофиқ амалга оширилади. Нуқталар қадами берилган ўлчамдаги намуналарни кесиш имконини таъминлаши керак.

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x149.jpg

33-чизма

Намуналарни 29-чизмага мувофиқ бир нуқта билан пайвандлаш мумкин.

Б. Учма-уч бирикмаларда чок металлининг мустаҳкамлигини аниқлаш

Учма-уч бирикмаларда чок металлининг мустаҳкамлигини синашда унинг муваққат қаршилиги аниқланади. XXIV  турдаги намунанинг қалинлиги асосий металл қалинлигига тенг. XXV  турдаги намунанинг қамраш қисми диаметри асосий металл қалинлигига ёки пайвандланаётган элементларнинг диаметрига тенг.

Ясси намунанинг шакли ва ўлчамлари 34-чизмага ва 12-жадвалга мувофиқ бўлиши керак.

XXIV тур

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x151.jpg

34-чизма

 

12-жадвал

Ўлчамлар, мм

Асосий металлнинг қалинлиги а

Намунанинг қамраш қисми кенглиги b1

Намунанинг ишчи қисми кенглиги b

Юмалоқланганлик радиуси R

Намунанинг ишчи қисми узунлигиl

Намунанинг умумий узунлигиL

6 гача

25

15 ± 0,5

6 ± 1

40

L=l+2h

6 дан ортиқ 10 гача

30

20 ± 0,5

12 ± 1

60

10 дан ортиқ 25 гача

38

25 ± 0,5

20 ± 1

70

25 дан ортиқ 40 гача

45

30 ± 0,5

25 ± 1

90

40 дан ортиқ 50 гача

55

35 ± 0,5

30 ± 1

110

 

Изоҳ.

  1. Намуналарда қамраш қисми узунлиги Lсинов машинасининг конструкциясига кўра белгиланади.
  2. Металалл қалинлиги  50 мм дан ортиқ бўлганда намуна ўлчами тегишли техник шартлар билан белгиланади.

 

Цилиндрсимон намунанинг шакли ва ўлчамлари 35-чизма ва 13-жадвалга мувофиқ бўлиши керак.

 

XXV тури

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x152.gif

35-чизма

 

13-жадвал

 

Намунанинг қамраш қисми диаметри d1

Намунанинг ишчи қисми диаметри d

Юмалоқланганлик радиуси R

Намунанинг ишчи қисми узунлигиl

Намунанинг умумий узунлигиL

5гача

 

d=0,6d1

 

 

R=0,5d1

40

 

 

L=l+2h

5 дан ортиқ 10 гача

60

10 дан ортиқ 15 гача

70

15 дан ортиқ 30 гача

d=0,7d1

90

30 дан ортиқ 50 гача

110

 

Изоҳ.

  1. Намуналарда қамраш қисми узунлиги Lсинов машинасининг конструкциясига кўра белгиланади.
  2. Металалл қалинлиги  50 мм дан ортиқ бўлганда намуна ўлчами тегишли техник шартлар билан белгиланади.

 

XXIV ваXXV турдаги намуналарнинг кўндаланг ўқи чокнинг ўқи билан мос келиши керак. Бир томонлама чоклар учун намунанинг кўндаланг ўқини белгилаш чокнинг тор қисми бўйича (электр ёйли пайвандлаш) ёки грат бўйича (контактли ёки газ алангасида пресслаб пайвандлашда) амалга оширилади. Икки томонлама чоклар учун кўндаланг ўқни белгилаш намунанинг ён юзаларини силлиқлаш ва хурушлашдан кейин макрошлиф бўйича ёки иккинчи томондан пайвандланган чокнинг қавариқ жойи ўртасида амалга оширилади.

 

Муваққат қаршилик қуйидаги формула бўйича аниқланади:

 

σв= kPF

 

σв– муваққат қаршилик. МПа (кгс/мм2); k–тузатиш коэффициети; Р – максимал кучланиш, Н (кгс); F –синовгача энг кам кесимда намунанинг кўндаланг кесими майдони, мм22).

Углеродли ва паст легирланган конструкцион пўлат учун коэффициент k 0,9 га тенг қабул қилинади. Бошқа металлар учун коэффициент k белгиси техник ҳужжатларга кўра белгиланади.

XXIV турдаги намуналар учун чоклар қавариқлиги олиб ташланиши керак (аввалгисига қаранг).

 

Пайванд бирикмани статик эгилишга синаш

 

Синов учма-уч пайвандлар учун ўтказилади. Синов ўтказишда бирикманинг берилган ўлчам ва шакл бўйича эгилишни қабул қилиш қобилияти аниқланади. Бу қобилияти ривожланиб бораётган синов жараёнида намунанинг чўзилган зонасида биринчи ёриқ пайдо бўлганда эгилиш бурчагига кўра баҳоланади. Агар намунанинг чўзилган зонасида синов жараёнида пайдо бўлган ёриқ узунлиги унинг кенглигининг 20 % идан ортиқ бўлса, лекин 5 мм ортиқ бўлмаса, у ҳолда улар брак аломати ҳисобланмайди. Шунингдек ёриқ ёки емирилиш пайдо бўлиши жойи аниқланади (чок металли, чок олди зонаси металли ёки асосий металл  бўйича).

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x156.jpg

36-чизма

 

Тегишли норматив-техник ҳужжатларда ўрнатилган талабларга кўра брак аломати ҳисобланган биринчи ёриқни ҳосил қиладиган эгилишнинг нормал бурчагига етганча ёки эгилиш бурчагигача, параллелликкача ёки намуна томонлари бир бирига текканча синов ўтказилади. Биринчи ёриқ ҳосил бўлгунича синов ўтказишда эгилиш бурчагини нуқсонлари билан 20 гача кучланмаган ҳолатда ўлчанади.

 

XXVI, XXVIа турлари

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x158.jpg

37-чизма

 

XXVII, XXVIIа, XXVIII турлари

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x159.gif

38-чизма

 

XXVIIIа тури

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x160.gif

38а-чизма

 

Ясси намуналарнинг шакли ва ўлчамлари 37,38,38а-чизмага ва 14-жадвалда кўрсатмаларга мувофиқ бўлиши керак.

 

 

14-жадвал

Ўлчамлари, мм

Намуна тури

Асосий металл ва намуна қалинлиги а

Намуна кенглиги b

Намунанинг умумий узунлиги L

Намунанинг ишчи қисми узунлигиl

Чизма рақами

XXVI

5

а + 15

2,5 D + 80

0,33 L

37

5 дан юқори 50 гача

а + 20

XXVIa

25 гача

lш+10, лекин камида 20

250 дан ортиқ эмас

Белгиланмайди

 

XXVII

50 гача

1,5а, лекин камида 10

2,5 D + 80

0,33 L

 

XXVIIa

25 гача

Камида 1,5а, лекин камида 20 ва 50 дан ортиқ эмас

250 дан ортиқ эмас

Белгиланмайди

 

38

XXVIII

10 гача

20

3,0 D + 80

0,33 L

10 дан юқори 45 гача

30

XXVIIIa

40 гача

0,7а, лекин 50 дан ортиқ эмас

250 дан ортиқ эмас

Белгиланмайди

38а

Изоҳ.

  1. D– Оправка диаметри; lш – чокнинг максимал кенглиги.
  2. XXVI, XXVII ва XXVIII турдаги намуналарнинг умумий узунлиги камида кўрсатилган қийматга тенг қабул қилинган.
  3. Намунанинг кўндаланг кесими шакли доимий бутун узунлиги бўйича бўлиши керак.

 

Асосий металлнинг қалинлиги 50 мм бўлса, XXVI, XXVII ва XXVIII турдаги намуналар қалинлиги асосий металл қалинлигига тенг бўлиши керак. Металл қалинлиги 50 мм дан ортиқ бўлса, намуна қалинлиги норматив-техник ҳужжатлар бўйича белгиланади. Қалинлиги асосий металл қалинлигидан кам бўлган XXVIa, XXVIIa ва XXVIIIa турдаги намуналар пайванд бирикманинг кўндаланг кесими турли қисмларида кесиш мумкин. Турли намуналарнинг синов натижаларига турли норматив талаблар белгиланади.

Намунанинг иккала томонлари бўйича чок қавариқлиги механик усул билан 6,3 мкм гача ғадир-будурлигиасосий металл сатҳигача олиб ташланади. Йўғонликларни олиб ташлаш жараёнида, агар норматив-техник ҳужжатларда ҳеч қандай кўрсатмалар бўлмаса, асосий металлнинг кесиклари ҳам олиб ташланади. XXVI ва XXVIa турдаги намуналар йўғонликларини рандалаш узунасига, XXVII ва XXVIIa,  XXVIII ва XXVIIIa турдаги намуналарда эса – чок кўндалангига амалга оширилади. Йўғонликларни кейинчалик чизиқларни ҳам олиб ташлаган ҳолда ҳар қандай йўналишда рандалаш рухсат этилади. Намуналардан ташқари уларнинг ишчи қисмлари чегарасида намуна қалинлиги 0,1 радиусда лекин 2 мм дан ошмаган ҳолда қирралари милклари бўйламасига эгов билан силлиқаш йўли билан олиниши керак .

XXVI ва XXVIa турдаги намуналар 39-чизмада, XXVII ва XXVIIa турдагилар 40-чизмада, XXVIIIa турдаги намуна 40а– чизмада кўрсатилгандай синовдан ўтказилади. Тиргаклар орасидаги масофа K (40-чизма) қуйидагига тенг бўлиши керак: XXVII турдаги намуна учун – 2,5 D, XXVIIa турдаги намуна учун D + 3а, XXVIII турдаги намуналар учун 3D. XXVI ва XXVIa турдаги намуналар учун оралиқ масофа 39а-чизмада, XXIIIа турдаги эса 40а-чизмада кўрсатилган.

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x162.jpg

39-чизма

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x163.gif

40-чизма

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x164.gif

40а-чизма

 

Синов ўтказишнинг асосий шарти намунага юкламанинг равонлик билан ошириш ҳисобланади. Синовларни 15 мм/мин дан ошмаган тезликда синов машиналарида ёки тиргак роликлардан фойдаланиб прессларда ўтказилади.

Оправка диаметри D пўлат маркасига, лист қалинлигига, термик ишлов бериш усулига кўра ўзгариши мумкин ва норматив-техник ҳужжатларда айтиб ўтилиши керак. Махсус кўрсатмалар бўлмаганда оправка диаметри асосий металлнинг икки баробар қалинлигига тенг олинади. XXVI, XXVIa,  XXVII ва XXVIIa турдаги намуналар учун тиргакни юмалоқлаш радиуси r15-жадвал бўйича танланади. XXVIIIa турдаги намуналар учун радиус белгиланмаган.

 

15-жадвал

а, мм

r, мм

2 гача

2 дан ортиқ 5 гача

4 дан ортиқ 8 гача

8 дан ортиқ 10 гача

10 дан ортиқ 26 гача

26 дан ортиқ

2

4

8

10

20

25

 

Агар берилган бурчак 1500 дан ортиқ бўлса, у ҳолда 39, 40, 40а-чизмаларда келтирилган схема бўйича эгилишдан сўнг, эгилишни икки параллел босувчи плиталар оралиғида давом эттириш мумкин. Намуна учлари орасида (41-чизма) оправка диаметрига тенг dқалинликда прокладка ўрнатилади. Прокладка олиб ташлангандан сўнг томонлари бир-бирига теккунига қадар синов ўтказилади.

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x166.jpg

41-чизма

 

    Стандарт ёки бошқа техник ҳужжатларда айтиб ўтилган талаблар бўйича бир томонлама учма-уч чоклар учун чўзилган зонада юзаки энг кенг ёки чокнинг туб қисми жойлаштирилади. Махсус кўрсатмалар бўлмаганда чўзилган зонада чокнинг юзаси жойлашиши керак.

    Агар стандартлар ёки бошқа техник ҳужжатларда кўрсатмалар бўлмаса, у ҳолда икки томонлама учма-уч чокларнинг чўзилган зонасида XXVIIIa турдагидан ташқари барча намуналаручун иккинчи бўлиб бажарилган чок жойлаштирилади. XXVIIIa турдаги намуналар учун чўзилган зонага чокнинг барча кесими тўғри келади. Ўтишлари кўндаланг ётқизилган кўп қаватли икки томонлама учма-уч пайвандларда чўзилган зонага охирги ўтиш бажарилган томони жойлаштирилади.

    Бир оз пайвандланган чокли бирикмалар бир томонли ҳисобланади. Чоки кўндаланг (айлана шаклида) жойлашган трубаларнингучма-уч бирикмаларини эгилишга синашташқари томонидан йўғонлиги олиб ташланиб ўтказилади.

    Трубанинг диаметри ≤20мм бўлганда труба кесмаси кўринишидаги намуналар қўлланилади.

    Трубанинг диаметри 20 дан ортиқ 45 мм гача бўлганда труба кесмаси кўринишидаги ёки ясси (сегмент) намуналар қўлланилади.

    Трубанинг диаметри 45 мм дан ортиқ бўлганда XXVII, XXVIIа ва XXVIII турдаги ясси (сегмент) намуналар қўлланилади, уларнинг ўлчамлари 14-жадвалда кўрсатилган. Намуналар тўғирланмайди. Кўндаланг кесимда уларнинг шаклини трубанинг табиий эгрилиги аниқлайди.

    60 мм диаметрли трубалар ва кўндалангроқ (айланароқ) ва бўйламароқ чокли трубаларни 42 ёки 43-чизмада келтирилган намуналар синовдан ўтказиш мумкин. Трубанинг ташқи томонидан чок йўғонлиги механик йўл билан асосий металл сатҳигача олиб ташланади.

 

 

 

 

XXIXтури

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x168.jpg

42-чизма

 

XXXтури

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x170.jpg

43-чизма

 

Учма-уч контактли пайвандлаб бажарилган трубадан кесиб олинган намуналарда грат трубанинг ташқи ва ички томонидан асосий металл сатҳигача олинган бўлиши керак.

XXIX ва XXX турдаги намуналарни синов натижалари намуна юзасида ёриқлар пайдо бўлганда катталиги b бўйича аниқланади. Ёриқ хусусиятлари юқорида кўрсатилганларга мувофиқ бўлиши керак.

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x172.jpg

44-чизма

 

Агар ёриқ пайдо бўлмаса синов бир-бирига теккунига қадар амалга оширилади.

Қисувчи оғирлик биланпресс остида намунани деформациялаш йўли билан синов амалга оширилади.

Синов ўтказишнинг албатта бажарилиши керак бўлган шарти намунага зўр бериш ошиб бориши равонлиги ҳисобланади. Синов тезлиги юқорида кўрсатилганларга мувофиқ бўлиши керак.

Айлана чокли намуналарда синов ўтказишда охиргисини қисувчи оғирлик ўқи бўйлаб жойлаштирилади (45-чизма), бўйлама чокли намуналарни синашда эса чокниқисувчи оғирлик ҳаракатига перпендикуляр бўлган диаметрал текисликда жойлаштирилади (44-чизмага қаранг).

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x173.gif

45-чизма

 

    Агар айлана чокни синаш учун мўлжалланган намунада бўйлама чок бўлса, у чўзиладиган зонадан ташқарида жойлашган бўлиши керак.

Норматив-техник ҳужжатлар ва бошқа талаблар бўлмаганда айлана ёки кўпёқлик кесимнинг стерженлари бирикмаларини синаш қуйидаги намуналарда ўтказилади:

кўпёқлик кесим ўз ичига олган стержен диаметри ёки айлана диаметри≤ 0 мм бўлганда табиий бирикмалар кесими йўғонлиги олиб ташланиб синалади;

стержень ёки ўз ичига олган айлана диаметри 20 дан ортиқ 50 мм гача бўлса –йўғонлиги олинган табиий бирикманинг кесими ёки айлана стержени ёки кўпёқлик стержень кесимининг ичига чизилган айлана диаметри ярмига тенг қабул қилинадиган қалинликдаги XXVIIа турдаги ясси намуна;

стержень ёки кўпёқликкесим ичига чизилган айлана диаметри 50 мм дан ортиқ бўлса - айлана стержени ёки кўпёқлик стержень кесимининг ичига чизилган айлана диаметри ярмига тенг қабул қилинадиган қалинликдаги XXVIIа турдаги ясси намуналар;

Барча ҳолларда намунанинг ишчи узунлиги ≥ 250 мм бўлиши керак, кўпёқлик қирраларинингюмалоқланганлик радиуси эса намунанинг  01, лекин камида 2 ммқалинликда бўлиши керак.

 

Пайванд бирикмаларни зарбий ёрилишга синаш

 

Зарбий ёрилишга қаршиликка синаш 2 мм гача қалинликдаги листларнинг учма-уч пайванд бирикмалари учун амалга оширилади.

Намунанинг шакли ва ўлчамлари 46-чизмага мувофиқ бўлиши керак. Мустаҳкамлиги юқори бўлган материалларни синашда намунанинг қамраш қисмининг конструкциясини ўзгартириш рухсат этилади.

 

http://base1.gostedu.ru/2/2988/x175.jpg

46-чизма

 

Ясси намуналарни мустаҳкамлаш учун мосламалар  билан тебрангичли копёрларда синов ўтказилади.

 

αy=AV

 

бу ерда Ay – намуна ёрилишига сарфланган зарб иши, Дж (кгс/м); V –намунанинг ҳисоблаш қисми асосий металл қалинлигиҳосил қилиш ҳажмига тенг, см33)

Umumiy takliflar

188