ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7939 Хокимият Шараф Рашидского района 16/09/2019 01/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Шароф Рашидов туманида 2020 йил учун Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-7939

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг            2017 йил 5-декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш                     чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2020 йил давомида ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (кейинги ўринларда-ташкилот деб номланади)     учун 3 фоиздан 7 фоизгача миқдорида жами 472 та иш ўринлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шу жумладан:                                                           

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун - 11 фоиз (52 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун 22 фоиз (115 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун – 9 фоиз (42 киши);

ногиронлар учун - 9 фоиз (54 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – 13 фоиз         (56 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун – 8 фоиз            (36 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилган шахслар учун- 6 фоиз
(28 киши);

кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун - 9 фоиз               (38 киши);

атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун - 7 фоиз (24 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун – 6 фоиз (31 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси банд қилинсин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари хусусан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян         касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган            санитария – гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

3. Тумандаги ташкилотларда белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни ўрганиш бўйича махсус комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.   

4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолганда бу ҳақда ташкилот 10 кун муддатда туман Бандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида хабардор этиши белгилансин.

5. Ташкилот раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож  иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини белгиланган сони ҳисобида йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай 25 (йигирма беш) фоиз, қолган қисмини банд қилиб қўйишни календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин.

Ташкилотлар томонидан ҳар ойда туман Бандликка кўмаклашиш марказига шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот тақдим этиб борилсин.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган тақдирда сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Г.Хайдаров) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни олиб борсин.

Мазкур қарор талаблари бажарилмаганлик учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўрсин.

 

8. “Жиззах овози” газетаси (А.Иномов) ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар юзасидан тарғибот ишларини кенг ёритиш тавсия этилсин.

9. Ушбу қарор ҳокимликнинг www.jizzaxtuman.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10.Мазкур қарор “Шароф Рашидов туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2019 йил учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 2762-сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи М.Эргашев зиммасига юклатилсин.

12. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                  З.Мирзаев          

                                     
                             Ш.Рашидов туман хокимининг
                            2019йил                         даги
                            _____-сонли қарорига
                            ИЛОВА
                                     
 
Шароф Рашидов тумани худудида жойлашган корхона ташкилот ва муассасаларда мехнат бозорида ракобатлашишга кодир булмаган ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун 2020йилда белгиланган квота иш уринлари Р У Й Х А Т И.
 
                                     
т/р Корхона, ташкилот ва муассасалар номи Манзили 01.08.2019йил.холатига. Жами ишловчилар сони. 70 тадан ортиқ ишловчилар бор корхоналар сони Вазирлар Махкамасининг 2017йил 05.12.даги 965-сонли Карорига асосан 01.08.2019йил.холатига Жами белгиланган квота иш  уринлари Шу жумладан,
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали
ота-оналар учун 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат
грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун  ногиронлар учун туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи
сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб
қолган шахслар учун 
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун  сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учун  кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун  одам савдосидан жабрланган шахслар учун атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 
7% 3%
А Б 1 2 3 4 5 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
1 26-сон умумий урта таълим мактаби Ёйилма 25   1 0   1   1           0    
2 Ободонлаштириш  Бошкармаси Кушбармок 146 0 7 3   10 1 1 1 1 1 1 1 2 1  
3 Жиззах Санаторияси Зиёкор 108 1 5 2   7 1 3   1     1     1
4 Туман Силга карши кураш диспанцери Хайрабод 30   1 0   1   1                
5 Вилоят Тери-таносил касалликлар шифохонаси токчилик 64   3 0   3     1   1   1      
6 Туман Тиббиёт бирлашмаси Уч тепа 1079 1 60 10   70 10 24 4 10 12 3 2 1 2 2
7 Туман Давлат С.Э.С Уч тепа 42   2 0   2   2         1 1    
8 Компютер технологиялари К.Х.Коллежи Куябош 72 1 3 1   4 1 1 1         1    
9 Уч-тепа кишлок хужалик К.Х.Коллежи Уч тепа 83 1 3 1   4 1   1   1     1    
10 Маиший  хизмат К.Х.Коллежи Зиёкор 93 1 4 1   5   2       1 1 1    
11 Маиший хизматва иктисодиёт  К.Х.Коллежи Оқ олтин 82 1 3 1   4   1   1       1   1
12    Саноат ва Сервис К.Х.Коллежи Кулама. 120 1 5 1   6 1   1   1   1 1   1
13 Транспорт ва саноат касб-ҳунар коллежи Халкаобод 64   3 0   3   1         1 1    
14 Саноат касб-хунар коллежи токчилик 97 1 4 1   5   2 1   1     1    
15 Ижтимоий-иқтисодиёт ва банк коллежи Кангли 54   3 0   3 1         1   1    
16 Қишлоқ хўжалик ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи Роват 87 1 4 1   5 1     2       1   1
17 Шароф   Рашидов туман Молия булими. Уч тепа 22   1 0   1               1    
18 6-сон умумий ўрта таълим мактаби Пахтаобод 90 1 4 1   5   2   1       1 1  
19 57-сон умумий ўрта таълим мактаби Роват 29   1 0   1     1              
20 30-сон умумий ўрта таълим мактаби Оқ олтин 77 1 3 0   3   1         1 1    
21 32-сон умумий ўрта таълим мактаби Уч тепа 81 1 3 1   4 1   1     1   1    
22 23-сон умумий ўрта таълим мактаби Тоқчилик 78 1 4 0   4   2     1     1    
23 34-сон умумий ўрта таълим мактаби Пахтаобод 63   3 0   3     1       1   1  
24 46-сон умумий ўрта таълим мактаби Роват 42   2 0   2   1         1      
25 5-сон умумий урта таълим мактаби Куёвбоши 96 1 4 1   5 1   1     2       1
26 10-сон умумий урта таълим мактаби Қулама 87 1 4 0   4   2   1         1  
27 11-сон умумий урта таълим мактаби Зиёкор 95 1 4 1   5 2     1   1   1    
28 4-сон умумий урта таълим мактаби Зиёкор 81 1 4 0   4   1 1   1         1
29 25-сон умумий ўрта таълим мактаби Хайробод 55   2 0   2 1         1        
30 14-сон умумий урта таълим мактаби Кангли 98 1 4 1   5 1   1   1   1     1
31 16-сон умумий урта таълим мактаби Кулама 87 1 4 0   4   1   1   1     1  
32 41-сон умумий ўрта таълим мактаби Роват 34   1 0   1               1    
33 45-сон умумий ўрта таълим мактаби Роват 34   1 0   1                   1
34 39-сон умумий ўрта таълим мактаби Роват 45   2 0   2 1   1              
35 43-сон умумий урта таълим мактаби  Роват 40   2 0   2   1     1          
36 55-сон умумий ўрта таълим мактаби Оқ олтин 65   3 0   3     1     1     1  
37 22-сон умумий ўрта таълим мактаби Куёвбоши 75 1 3 0   3       1     1     1
38 40-сон умумий ўрта таълим мактаби Роват 57   3 0   3     1     1   1    
39 53-сон умумий ўрта таълим мактаби Роват 44   2 0   2         1       1  
40 2-сон умумий урта таълим мактаби Куёвбоши 50   2 0   2 1         1        
41 18-сон умумий ўрта таълим мактаби Хайробод 60   3 0   3   1   1           1
42 8-сон умумий урта таълим мактаби Оқ олтин 45   2 0   2     1       1      
43 29-сон умумий урта таълим мактаби Кулама 83   3 1   4 1 1   1 1          
44 12-сон умумий урта таълим мактаби токчилик 125 1 5 1   6     2     1   1 1 1
45 56-сон умумий ўрта таълим мактаби Роват 35   1 0   1             1      
46 9-сон умумий урта таълим мактаби Гозгонтепа 50   3 0   3   1   1 1          
47 35-сон умумий ўрта таълим мактаби Оқ олтин 65   3 0   3 1       1         1
48 7-сон умумий ўрта таълим мактаби Оқ олтин 29   1 0   1           1        
49 42-сон умумий ўрта таълим мактаби Роват 52   2 0   2   1               1
50 28-сон умумий ўрта таълим мактаби Пахтаобод 80 1 3 1   4 1 1         1   1  
51 21-сон урта умумий таълим мактаби Пахтаобод 87 1 3 1   4     1   1 1   1    
52 49-сон умумий ўрта таълим мактаби Пахтаобод 25   1 0   1       1            
53 Туман Халк таълими булими Уч тепа 61   3 0   3 1               1 1
54 36-сон умумий урта таълим мактаби Кангли 97 1 4 1   5   2     1   1     1
55 13-с он умумий урта таълим мактаби  Уч тепа 100 1 4 1   5 1   1 1   1       1
56 Баркамол авлод болалар маркази Уч тепа 49   2 0   2   2                
57 33-сон умумий урта таълим мактаби Кангли 36   1 0   1               1    
58 15-сон умумий урта таълим мактаби Нурафшон 58   3 0   3 1       1       1  
59 1-сон умумий урта таълим мактаби Куёвбоши 60   3 0   3           1 1     1
60 3-сон умумий урта таълим мактаби Оқ олтин 70 1 3 1   4   1 1 1           1
61 17-сон умумий урта таълим мактаби Хайробод 90 1 4 1   5 1       1 1   1 1  
62 37-сон умумий урта таълим мактаби Сам.кудук 55   3 0   3   1         1     1
63 44-сон умумий урта таълим мактаби Роват 46   2 0   2 1     1            
64 47-сон умумий урта таълим мактаби Роват 40   2 0   2   1     1          
65 19-сон умумий урта таълим мактаби Халкобод 110 1 5 1   6 1   1   1 1   1   1
66 20-сон умумий урта таълим мактаби Олмачи 107 1 5 1   6   2   1   1   1 1  
67 24-сон умумий урта таълим мактаби Кангли 50   2 0   2 1   1              
68 27-сон умумий урта таълим мактаби Кушбармок 62   3 0   3   1     1   1      
69 31-сон умумий урта таълим мактаби Уч тепа 80 1 3 1   4       1   2   1    
70 38-сон умумий урта таълим мактаби Оқ олтин 64   3 0   3 1   1         1    
71 50-сон умумий урта таълим мактаби Сулокли 50   3 0   3   1     1         1
72 51-сон умумий ўрта таълим мактаби Кургонтепа 24   1 0   1                 1  
73 58-сон умумий урта таълим мактаби Ок олтин 32   1 0   1       1            
74 8-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби Уч тепа 45   2 0   2 1       1          
75 54-сон умумий урта таълим мактаби Кангли 60   3 0   3   1     1   1      
76 52-сон умумий урта таълим мактаби Роват 25   1 0   1     1              
77 8-сонли мактабгача таълим муассасаси Кахрамон 28   1 0   1       1            
78 23-сонли мактабгача таълим муассасаси Хайрообод 23   1 0   1   1                
79 17-сонли мактабгача таълим муассасаси Ок олтин 24   1 0   1         1          
80 18-сонли мактабгача таълим муассасаси Уч тепа 23   1 0   1           1   1    
81 24-сонли мактабгача таълим муассасаси Хайрообод 24   1 0   1                   1
82 1-сонли мактабгача таълим муассасаси Пахтаобод 44   2 0   2 1   1              
83 3-сонли мактабгача таълим муассасаси Кулама 40   2 0   2   1   1            
84 9-сон мактабгача таълим муассасаси Гандумтош 65   3 0   3     1   1       1  
85 11-сонли мактабгача таълим муассасаси Халкобод 36   1 0   1       1            
86 14-сонли мактабгача таълим муассасаси Зиёкор 35   1 0   1               1    
87 27-сонли мактабгача таълим муассасаси Зиёкор 46   2 0   2   1           1    
88 13-сонли мактабгача таълим муассасаси Кулама 35   1 0   1           1        
89 20-сонли мактабгача таълим муассасаси Токчилик 26   1 0   1           1        
90 19-сонли мактабгача таълим муассасаси Пахтаобод 25   1 0   1 1                  
91 6-сонли мактабгача таълим муассасаси Кулама 35   1 0   1         1          
92 4-сонли мактабгача таълим мауссасаси  Уч тепа 27   1 0   1                   1
93 22-сонли мактабгача таълим муассасаси токчилик 26   1 0   1             1      
94 2-сонли мактабгача таълим муассасаси Уч тепа 27   1 0   1   1                
95 5-сонли мактабгача таълим муассасаси Кангли 31   1 0   1     1              
96 Вилоят рухий-асаб касалликлар диспанцери Кангли 338 1 18 5   23 3 9 3 5   3        
97 Туман Болалар ва Усмирлар спорт мактаби Уч тепа 50   2 0   2         1     1    
98 Туман маданият ва спорт ишлари булими Уч тепа 30   1 0   1   1                
99 Вилоят насос станциялари энергитика алока бошкармаси Ок олтин 502 1 30 5   35 3 10   2 10 2 2 2 2 2
100 Жиззах Мелиоратив Экспедицияси Ок олтин 374 1 21 5   26 2 8 5 2 5 1 1 1 1  
101 Ирригация булими  Уч тепа 35   1 0   1                 1  
102 Туман Ветеринария булими Уч тепа 22   1 0   2           1       1
103 Туман Давлат  Солик инспекцияси. Уч тепа 69   3 1   4 1   1 1 1       1  
104 Д.Т.Халк банки туман филиали. Жиззах ш. 35   1 0   1                   1
105 Туман хокимлиги Уч тепа 42   2 0   2       1         1  
106 Вилоят сув омборларидан фойдаланиш бошкармаси Уч тепа 191 1 13 6   19 3 10   6         0 0
107 Туман мактабгача таълим булими Уч тепа 30   1 0   1   0               1
108 Кишлокхужаликкимё  худудий А.Ж. Жиззах ш. 34   1 0   1             1      
109 Туман Сувокова Д.У.К. Кахрамон 108 1 4 1   5   1 1   1 1   1    
110 Вазирлар махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат килиш инспекцияси Жиззах вилоят  бошкармаси Янгиобод махалласи 150 1 10 4   14 1 5   4     1 1 1 1
  Жами:   8583 0 406 65 0 472 52 115 42 54 56 36 28 38 24 31

Umumiy takliflar

120