ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7910 Хокимият Кушкупирского района 16/09/2019 02/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Қўшкўпир тумани Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги 4Р158 автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-7910

 

ЛОЙИҲА

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 

 

Қўшкўпир тумани Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги 4Р158 автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида.

 

Қўшкўпир тумани Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги 4Р158 автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 03.09.2019 йилдаги туман ҳокими номига Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги                        4Р-158 рақамли давлат ахамиятидаги йўлнинг 8,5-10 километиридаги (SHixmashxad) аҳоли яшаш жойини белгиловчи 5.22 ва 5.23 йўл белгиларини 8,5-12 километрларига кўчириб ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан” юборилган 3968-сон таклифини кўриб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 169-сонли Қарорига асосан Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги 4Р-158 рақамли давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

 

1. Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги 4Р-158 рақамли давлат ахамиятидаги йўлнинг 8,5-10 километиридаги (SHixmashxad) аҳоли яшаш жойини белгиловчи 5.22 ва 5.23 йўл белгиларини 8,5-12 километрларига кўчириб ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўзгартириш юзасидан ёзган таклифи қаноатлантирилсин.

2. Қўшкўпир тумани Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги 4Р-158 рақамли давлат ахамиятидаги йўлнинг 9-10 километиридаги (SHixmashxad) аҳоли яшаш жойини белгиловчи 5.22 ва 5.23 йўл белгиларини, ушбу ҳудудда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун 8,5-12 километрларига кўчиришга рухсат берилсин.

3. Қўшкупир туман Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

4. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий Веб-сайти ва Хаёт кўзгуси” газета сида эълон қилинсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари  Р.Матёқубов зиммасига юклатилсин.

 

Қўшкўпир тумани ҳокими                                                                   Ж.Рахимов

Umumiy takliflar

205