ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7877 Хокимият Пскентского района 16/09/2019 01/10/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-7877

QAROR

РЕШЕНИЕ

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат        бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган  шахсларни ишга   жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил., 5, 6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда; 2010 й., 35-36-сон, 300-модда; 2013 й, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда) 25 моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида  тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Пискент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш Марказининг ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонининг 7 фоизи миқдорида, бу 234 кишини ташкил этиши, шу жумладан:

14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун 14,1 фоиз ( 30 киши);

умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 70 фоиз (164 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 5,15 фоиз ( 14 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (4 киши);

пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар  учун 0.8 фоиз(2 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган  ёки суд қарорига кўра тиббий тусдаги  ҳарактердаги мажбурлов чоралар қўлланишидан озод қилинган  шахслар учун 6,43 фоиз (18 киши);

 “одам савдоси” қурбонлари учун 0,8 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришни таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ бўлиши керак

4. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган иш ўринлари  ташкил этилишини таъминласинлар, бунда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси бандликка кўмаклашиш давлат жамғармалари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами 3163, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга  ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш”  тартибига риоя этилиши белгилаб қўйилсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман хокими ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

6. Пискент тумани ҳокимининг 2018 йил 25 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисидаги 1869-сонли қарори 2019 йилнинг 31 декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор “Пискент ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимлик расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

8. Қарор ижросини назорат қилиш хокимнинг биринчи ўринбосари И.Иномжонов ва АБКМ директори Я.Жумабоев зиммасига юклатилсин.

 

Тумани ҳокими                                                         Ш.Т.Аҳмедов

 

Umumiy takliflar

116