ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7872 Центральная избирательная комиссия Республики Узбекистан 13/09/2019 28/09/2019 4

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддасини қўллаш ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг қарори лойиҳаси
ID-7872

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САЙЛОВ КОДЕКСИНИНГ
90-МОДДАСИНИ ҚЎЛЛАШ ҲАҚИДА

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига асосан қонун нормаларини тўғри, бир хилда ва аниқ қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддасининг учинчи қисмига асосан ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахслари (бундан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари мустасно) депутат этиб сайланган тақдирда, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисида ариза бериш шарти билан маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинади.

2. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси учинчи қисмини қўллашда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунларига асосан, ижро этувчи ҳокимият органларига қуйидагилар киришига эътибор қаратсинлар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;

вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари девони (аппарати) тузилмасига кирадиган бўлинмалар;

давлат бошқарув органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги № ПФ-3358-сон “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони иловасида санаб ўтилган давлат бошқарув органлари, ушбу органлар тузилмасига кирувчи ҳудудий бўлинмалар;

ўзлари тўғрисидаги низомларда давлат бошқаруви органи сифатида мақоми мустаҳкамланган давлат органлари ва уларнинг тузилмасига кирувчи ҳудудий бўлинмалар.

Давлат бошқаруви органларига ушбу органлар буйсунувидаги давлат корхоналари ва муассасалар ҳокимият ваколатларига эга эмасликлари боис, ҳокимият ижроия органлари таркибига кирмайдилар. Масалан, Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактаблар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш ва даволаш-профилактика муассасалари, Адлия вазирлиги тизимидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва бошқалар.

3. Мансабдор шахслари депутат этиб сайланган тақдирда, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисида ариза бериш шарти билан Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинадиган ижро ҳокимияти органлари Рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси учинчи қисмини кўзда тутилган ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига раҳбарлик, ташкилий, бошқарув, назорат функциялари ёки моддий қимматликлар ҳаракати билан боғлиқ мажбуриятлар юкланган ҳокимият ижроия органлари девони ходимлари киради. Бундай тоифадаги шахсларга Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг бошқарув, хизмат кўрсатиш ва техник ходимлари лавозимлари номенклатурасида (Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 9 декабрда 1288-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган маъмурий-бошқарув ходимлари ва бошқарув ходимлари мутахассислари киради.

Ушбу органларда раҳбарлик, ташкилий-бошқарув ва назорат функцияларига эга бўлмаган ёрдамчи (техник ва хизмат кўрсатиш) лавозимларни эгаллаган ходимлар мансабдор шахслар тоифасига кирмайди.

5. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларига сайлов кампанияси даврида депутатликка номзодларни рўйхатга олишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси учинчи қисмини қўллашда ушбу қарорга амал қилишлари тавсия этилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси иккинчи қисмини қўллаш тўғрисида 2017 йил 11 августдаги 843-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. Мазкур қарор:

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларига, сиёсий партияларга юборилсин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                                   

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг

2019 йил ___ сентябрдаги
_____-сон

қарорига илова

 

Мансабдор шахслари депутат этиб сайланган тақдирда, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисида ариза бериш шарти билан Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинадиган ижро ҳокимияти органлари
РЎЙХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Ҳокимликлар

- вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари девони (аппарати) тузилмасига кирадиган бўлинмалар

Вазирликлар

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бошқармалари;

- туман ва шаҳар иқтисодиёт бўлимлари.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари;

- туман ва шаҳар молия бўлимлари;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилиги бошқармалари;

- туман ва шаҳар ғазначилиги бўлимлари;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармалари;

- туман ва шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари.

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

- марказий аппарат,

- Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари;

- туман ва шаҳар қишлоқ хўжалиги бўлимлари;

- Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари;

- Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси.

- Қорақалпоғистон Республикаси Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияси;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекциялари;

- “Ўздавтехназорат” машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси;

- Қорақалпоғистон Республикаси машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат инспекцияси;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат инспекциялари;

- туман ва шаҳар қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспекторлари;

- Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш маркази;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш марказлари;

- туманлар ва туманлараро қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сифатини назорат қилиш инспекциялари.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

- марказий аппарат,

- Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар Сув хўжалиги бошқармалари;

- туман ва шаҳар сув хўжалиги бўлимлари;

- Қорақалпоғистон Республикаси“Ўзсувназорат” сув инспекцияси;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар“Ўзсувназорат” инспекциялари;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

- марказий аппарат

- Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари;

- туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказлари.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

- марказий аппарат.

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги;

- вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси;

- Халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман ва шаҳар бўлимлари.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари;

- вилоят, шаҳар ва туман давлат санитар эпидемиологик назорат марказлари;

- туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

- Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ИИВ ходимлари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

- Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ Мудофаа вазирлиги ходимлари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

- Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бошқармалари;

- Қурилишда стандартлаштириш республика маркази.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

- марказий аппарат

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;

- туман ва шаҳар бўлимлари.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари;

- туман ва шаҳар бўлимлари.

Ўзбекистон Республикаси
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари;

- туман ва шаҳар бўлимлари.

Ўзбекистон Республикаси
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бошқармалари;

- туман ва шаҳар бўлимлари.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

- марказий аппарат

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

- марказий аппарат

Давлат қўмиталари

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари.

 

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;

- туман ва шаҳар статистика бўлимлари.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси;

- туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси ходимлари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш бошқармалари;

- туман ва шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекциялари.

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал
ресурслар давлат қўмитаси

- марказий аппарат

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича бошқармалари;

- туман ва шаҳар Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича бўлимлари.

Ўзбекистон Республикаси
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш бош бошқармалари.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

- марказий аппарат

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Саноат хавфсизлиги бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси

- - марказий аппарат

Давлат инспекциялари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси

- марказий аппарат.

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясин

- марказий аппарат;

- минтақавий инспекциялари.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий инспекцияси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий инспекциялари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармалари;

- туман ва шаҳар филиаллари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

- марказий аппарат;

- Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш Давлат инспекцияси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги ҳудудий инспекторлар.

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси

- марказий аппарат;

- минтақавий филиаллари

Ўзбекистон Республикаси
Электр энергетикада назорат бўйича Давлат инспекцияси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги ҳудудий бўлимлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги ҳудудий бўлимлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги ҳудудий бўлимлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Йўл- қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги ҳудудий инспекторлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги ҳудудий бўлимлар.

Давлат агентликлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиАдминистрацияси
ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Ўзархив” агентлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши бошқармалари.

Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармалари.

Ўзбекистон Республикаси
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги
Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги

- марказий аппарат.

“Ўзбеккино” агентлиги

- марказий аппарат;

- “Қорақалпоқкино” агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари.

Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат активларини бошқариш бошқармалари.

"Коммунхизмат" агентлиги

- марказий аппарат.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

- марказий аппарат

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

- марказий аппарат;

- худудий булинмалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Миллий антидопинг агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

- марказий аппарат.

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

- марказий аппарат.

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги инвесторларга кўмаклашиш бўйича ҳудудий вакиллар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги

- марказий аппарат.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Интеллектуал мулк агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги
Қимматбаҳо металлар агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Фуқаро авиацияси агентлиги

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Давлат хизматлари агентлиги

- марказий аппарат;

Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чорванасл марказлари;

- туманлар вакилликлари.

Қўмиталар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Дин ишлари бўйича қўмитаси

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан
дўстлик алоқалари қўмитаси

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Автомобиль йўллари қўмитаси

- марказий аппарат;

- қўмита ҳудудий бошқармалари.

Марказлар

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар гидрометреология бўйича бошқармалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази

- марказий аппарат.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат Тест Маркази

- марказий аппарат,

- Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Давлат Тест Маркази вакиллари.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим Вазирлиги ҳузуридаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

- марказий аппарат;

- Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази

- марказий аппарат.

 

Umumiy takliflar

442