ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7854 Хокимият города Гулистан 13/09/2019 28/09/2019 3

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Гулистон шаҳар кўчаларига йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
ID-7854

Гулистон шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2019 йил  27 июлдаги 30/4874-сонли хати ҳамда Ўзбекистон          Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосланиб:

1. Гулистон шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 27 июлдаги 30/4874-сонли хати ижро учун қабул қилинсин.

2. Гулистон шаҳар Ички ишлар бўлими (З.Қаюмов)га, Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ (Ғ.Абдуллаев)га ва Сирдарё вилоят ҳокимлиги қошидаги “Махсус эксплуатация” бўлими (Ф.Эгамбердиев)ларга:

-Гулистон шаҳрининг марказий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тартибга солиш, транспорт воситалари оқимини бир маромда тақсимлаш, юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида:

-Навоий шох кўчасининг (Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди биноси қаршиси) ҳар иккала томонига жами 2 (икки) дона
3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-Навоий шох кўчасининг (Гулистон шаҳар прокуратураси биноси қаршиси) ҳар иккала томонига жами 2 (икки) дона
3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-Навоий шох кўчасининг (“Миллий банк” биноси қаршиси) ҳар иккала томонига жами 2 (икки) дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-И.Каримов кўчаси (Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси  биноси қаршиси) 1 (бир) дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-Сайхун кўчаси (Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси биноси ён томонида) 1 (бир) дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-Сайхун кўчаси (Сирдарё вилояти прокуратураси биноси қаршиси) ҳар иккала томонига жами 2 (икки) дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-Сайхун кўчаси (“Марказий юрт байроғи” майдони қаршиси) жами
1
(бир) дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-Ўзбекистон шох кўчаси (“Учрашув” кафеси биноси қаршиси) жами
1
(бир) дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-Ўзбекистон шох ва А.Навоий кўчалари кесишмасига жами 1 (бир) дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-Ўзбекистон шох кўчаси (Сирдарё вилояти “Марказий банк” ва “Ucell” мобил алоқа компанияси бинолари қаршиси) жами 2 (икки) дона
3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-Шифокорлар кўчаси (Бунёдкор кўчасидан кириш жойида) жами
1
(бир) дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-И.Каримов ва Хондамир кўчалари кесишмасида жами 1 (бир) дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси;

-“Улуғобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Юлдузли ниҳол” мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида муассаса биносига яқинлашишда
4Л-653 автомобил йўлида 4 та 3.24 (50,30) “юқори тезлик чекланган”,
1.21 “Болалар”, 5.16.1, 5.16.2 “пиёдалар ўтиш жойи” йўл белгиларини ўрнатиш
вазифалари юклатилсин.

3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари  Ж.Яриев зиммасига юклатилсин.

 

Шаҳар ҳокими                                                             Т.Дадабаев

Umumiy takliflar

150