ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7850 Хокимият Куштепинского района 13/09/2019 28/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги 4К859-Қумтепа-Болтакўл-Мехнатобод автомобил йўлида ҳаракат хавфсизлигини тартибга солиш тўғрисида
ID-7850

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2013 й. 15-сон 197-модда), Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллар тўғрисида”ги Қонунинг 7-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 410-модда. 2014 й., 50-сон, 588-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 169-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон 270- модда) асосан

КАРОР КИЛАМАН:

1. Қўштепа туман Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 14 август кунги 40/2751-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи (С.Абдуллаев) ва туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ш.Умурзақов)га:

- 4К859-Қумтепа-Болтакўл-Мехнатобод автомобил йўлининг 1 км. дан 11 км. гача бўлган масофада Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғинидан Бўстон маҳалла йиғинигача бўлган ҳудудга белгиланган тартибда транспорт воситасини ўқига тушадиган оғирлик чекловчи 3.12 йўл белгисини ўрнатиш ва ушбу йўналишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш вазифаси юклатилсин.

3.  Мазкур қарор “Истиқбол йўли” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Қурбонов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                             И.Новиков

Umumiy takliflar

102