ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
78 Республиканский совет по координации деятельности органов самоуправления граждан 01/08/2018 16/08/2018 1

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари қошидаги яраштириш комиссияси тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-78

Маҳаллаларда ўзаро ҳамжиҳатликни ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясига кўмаклашиш орқали улар фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳаллаларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари қошидаги яраштириш комиссияси тўғрисида намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда тасдиқланган намунавий низом асосида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари низоми тасдиқланишига ва фаолиятини ушбу низом асосида ташкил этишига кўмаклашсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Жавлонов ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари қошидаги

яраштириш комиссияси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари қошидаги яраштириш комиссияси (кейинги ўринларда Яраштириш комиссияси деб аталади) асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Яраштириш комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

3. Яраштириш комиссияси ўз фаолиятини давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари шу жумладан, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари (кейинги ўринларда Ҳудудий кенгаш деб аталади) билан ҳамкорликда амалга оширади.

4. Яраштириш комиссияси ўз фаолиятини ҳудудий кенгаш биносида олиб боради.

5. Яраштириш комиссияси фаолиятини ҳудудий кенгаш раиси мувофиқлаштиради.

6. Яраштириш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

II. Яраштириш комиссиясининг фаолияти

7. Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва ҳал этилмаган ҳамда ваколатига кирмайдиган ва имконияти етмайдиган оилавий низолар бўйича ёзма мурожаатига кўра, Яраштириш комиссияси ўз ваколати доирасида фаолиятини амалга оширади.

III. Яраштириш комиссиясининг мақсади ва асосий вазифалари

8. Яраштириш комиссиясининг мақсади – Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси томонидан фуқароларнинг оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта, ҳамжиҳатликда яшашига кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини миллий ва маънавий қадриятларимизга таянган ҳолда кенг тарғиб этиш орқали маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда олиб борилаётган фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашиш.

9. Қуйидагилар Яраштириш комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

оилавий низоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ёшлар тарбиясига, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши оқибатида келиб чиқиши ва содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларга эътиборсизлик билан қараётган ота-оналар ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;

ёшларнинг оила қуришга руҳий ва маънавий жиҳатдан тайёрлиги ҳамда эрта никоҳнинг оқибатлари бўйича ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш;

оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини ёшлар онгига сингдириш ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш;

эр-хотин, қайнона ва келин, яқин қариндошлар, қўни-қўшнилар ўртасида келиб чиққан низоларни бартараф этиш ҳамда бузилган муносабатларни тиклашга доир тушунтириш ишлари ва амалий чоралар кўриш;

оилавий низоларни ижобий ҳал этиш, оилаларнинг ажралишларига йўл қўймаслик, вояга етмаганларнинг ҳаёти ва келажаги учун оилаларни сақлаб қолиш бўйича ёш оилалар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш;

ичкиликбозликка ружу қуйган, гиёҳвандлик иллатларига берилган, нотинч ва ноқобил оилалар томонидан келиб чиққан низоларни ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органлар билан биргаликта бартараф этиш;

оилавий низоларга оид бўлган бошқа масалалар юзасидан ишларни кўриб чиқади.

IV. Яраштириш комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

10. Яраштириш комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясининг ёзма мурожаатини ҳал этиш мақсадида белгиланган тартибда тегишли ташкилотлардан маълумотлар олиш ва зарур ҳолларда мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиш;

оилавий низоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан белгиланган тартибда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича ҳудудий кенгашга таклифлар киритиш;

оилавий низолар оқибатида келиб чиқаётган оилавий ажралишларнинг олдини олиш, вояга етмаганларнинг ҳаёти ва келажаги учун оилаларни сақлаб қолиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган оилаларда болаларнинг ота-онасининг қайси бири билан яшаши, болаларнинг фарзандликка олиниши ёки махсус муассасаларга, шу жумладан «Меҳрибонлик» ва «Мурувват» уйларига жойлаштирилишини белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича ҳудудий кенгашга таклифлар киритиш;

низолашаётган эр-хотин ва яқин қариндошлар ўртасидаги мол-мулк, мероснинг бўлинишини тинч йўл билан ҳал этишда ўз ваколати доирасида иштирок этиш;

зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида зарур ахборот ва тушунтиришлар олиш учун ўз мажлисларига мутасадди ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларини ҳамда мутахассисларни таклиф этиш бўйича ҳудудий кенгашига таклифлар киритиш;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳамда фаолиятига оид масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини ҳудудий кенгашда кўриб чиқиш учун тақдим этиш.

11. Яраштириш комиссиясининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонунчиликка ва ушбу Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;

оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, фуқаролар қадр-қимматининг камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига, оилавий низоларнинг келиб чиқишига ва вояга етмаганларнинг ҳаёти ва келажаги учун оилавий ажралишларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;

фаолият йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш тўғрисида ҳудудий кенгашга таклифлар киритиш.

12. Яраштириш комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.

13. Яраштириш комиссиясига аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.

14. Яраштириш комиссияси раиси ва унинг аъзолари:

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;

ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.

V. Яраштириш комиссияси таркибини шакллантириш

15. Яраштириш комиссияси ҳудудий кенгаш йиғилиши томонидан 8 – 12 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

16. Яраштириш комиссияси таркибига ҳудудий кенгаш раиси, туман (шаҳар) прокурори, туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) солиқ давлат инспексияси бошлиғи, туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) хотин қизлар қўмитаси раиси, туман (шаҳар) касаба уюшмаси кенгаши раиси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари, туман (шаҳар) имом-хатиби, туман (шаҳар) таълим муассасаси раҳбари, туман (шаҳар) пенсия жамғармаси бўлими раҳбари, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси киритилади.

17. Яраштириш комиссияси раиси ва аъзолари ҳудудий кенгаш йиғилиши томонидан икки ярим йил муддатга сайланади.

Яраштириш комиссиясига раҳбарлик қоида тариқасида ҳудудий кенгаш раиси томонидан амалга оширилади.

Яраштириш комиссияси таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс ҳудудий кенгаш йиғилишида ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берса сайланган ҳисобланади.

Яраштириш комиссияси раиси ёки аъзоси узрли сабабларга кўра муддатидан аввал Яраштириш комиссияси таркибидан чиқарилганда, Яраштириш комиссиясининг янги раиси ёки аъзоси бир ой муддат ичида ҳудудий кенгаш йиғилиши томонидан сайланади.

18. Яраштириш комиссияси раиси:

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

Яраштириш комиссиясининг жорий ишларини ташкил қилади;

давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари мажлисларида Яраштириш комиссияси номидан вакил бўлади;

Яраштириш комиссияси номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

19. Яраштириш комиссияси раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларни Яраштириш комиссияси аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда Яраштириш комиссияси аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.

Яраштириш комиссияси ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Яраштириш комиссияси раисининг ўринбосарини сайлайди.

Яраштириш комиссияси раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.

20. Яраштириш комиссияси раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда ҳудудий кенгаш қарори билан Яраштириш комиссияси таркибидан чиқарилади:

ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;

ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;

Яраштириш комиссияси фаолиятига тааллуқли масалаларга доир ҳудудий кенгаш мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаганда ва унинг топшириқларини бажармаганда;

ҳудудий кенгашнинг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки муомала лаёқати чекланганда;

суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчиб кетганда;

соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;

вафот этган тақдирда.

21. Яраштириш комиссиясининг чораклик ва йиллик иш режалари Яраштириш комиссияси йиғилишида муҳокама қилинади ҳамда ҳудудий кенгаш томонидан тасдиқланади.

Яраштириш комиссияси иш режаси ижроси юзасидан Яраштириш комиссияси аъзолари томонидан амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда Яраштириш комиссияси йиғилишларида эшитилади ва тегишли қарорлар қабул қилади.

Яраштириш комиссияси йиғилишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса ваколатли ҳисобланади. Яраштириш комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.

22. Ҳудудий кенгашнинг Ташкилий-услубий гуруҳ бош мутахассиси Яраштириш комиссиясининг котиби ҳисобланади ва Яраштириш комиссияси йиғилишларининг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.

23. Яраштириш комиссияси ўз фаолияти тўғрисида ҳар чоракда ҳудудий кенгашга ҳисобот беради.

VI. Якунловчи қоидалар

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Umumiy takliflar

1336