ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7796 Хокимият города Самарканд 12/09/2019 27/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
қарор
ID-7796

Қ А Р О Р     Л О Й И Х А С И

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 616-1-сонли «Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Самарқанд шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йил 13 августдаги 20/01-01/06-1278 сонли хатини кўриб чиқиб, шаҳар ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2020 йил учун иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25 моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаши ва захирага қўйиши лозим бўлган мулкчилик шаклидан қатъий назар шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қайд қилинган корхоналар, ташкилот ва муассасалар қуйидаги ижтимоий  химояга мухтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тоифалари учун иш ўринларини банд қилиб қўйишни таъминласин;

        - 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 16.8 % -741 киши,

       - умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 62.0 % -2728 киши,

- сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 5.3 % -234 киши,

       - ногиронлиги бўлган шахслар учун 3.7 % -164 киши,

       - пенсияолди ёшидаги шахслар учун 6.3 % -279 киши,

       - жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суд қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 3.3 % -145 киши,

       - одам савдоси қурбонлари учун 2.5 % -110 киши.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага  муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорининг 2020 йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай 25 (йигирма беш) фоизини захира қилганлиги  тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаши ва йил бошлангунга қадар шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.

Мухтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади ва бу ҳақда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини биринчи чорак тўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилиниши лозим.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда  яратилишини (сонини белгилаш, захирага қўйиш) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

       5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминламаган корхона, ташкилот ва муассасалар мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 50-моддаси асосида маъмурий жавобгарлик белгиланган.

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорига мувофиқ шаҳарни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари шаҳар ҳокими қарорлари бажарилмаганлиги учун шахсан жавоб беришлари белгилансин.

      6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Марказ билан тузилган шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б сонли буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 май  3163 сон билан рўйхатга олинган)га асосан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармалари маблағлари ҳисобидан (ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида) субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

      7. Марказ директори в.в.б (А.Хафизов) бир хафта муддатда мазкур карорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

         8. Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 20 сентябрдаги 1704-Қ-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

       9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

      10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамов зиммасига юклансин.

       

Шаҳар ҳокими                                                 Б. Облакулов

Umumiy takliflar

134