ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7786 Хокимият Мирзачульского района 12/09/2019 27/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига худудларни (микроҳудуд) бириктириш тўғрисида
ID-7786

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Мирзачўл туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимининг ўринбосари Х.Ўроқбоев, туман халқ таълими бўлими (К.Мустафоев)ларга тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими (А.Ёдгоров)га фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Мирзачўл овози” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг             2018 йил 27 октябрдаги “Мактаб ёшидага болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида”ги 1026-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари  Х.Ўроқбоев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                       К.Холмуродов

 

Туман ҳокимининг

2019 йил    “___ ” октябрдаги

_____-сонли қарорига

илова

                                                                                                                     

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган худудлар (микроҳудудлар)

ТАВСИФИ

 

Мактаблар

Бириктирилган ҳудудлар

1.

1- мактаб

Гагарин шаҳри ҳудудидан

2.

2- мактаб

Мустақиллик МФЙ Фаровон, Тинчлик, Бинокор кўчалари, Дўстлик МФЙ Улуғбек кўчаси

3.

3- мактаб

Мирзадала ШФЙ Нуробод, Пиллакорлар, Оқбулоқ, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, Чорағон, Дўстлик, Жийдазор, Аҳмад Яссавий, Қўрғон кўчалари

4.

4- мактаб

Ипак йўли ҚФЙ Нурафшон, Янгиҳаёт, Гулистон, Фидокорлар, Темирчилар, Яккачинор, Сирдарё, Маржонбулоқ, Салоҳият, Ғаллакор кўчалари

5.

5-мактаб

Мирзадала ШФЙ Сўғдиёна, Қўрғон, Ойқор, Чеварлар, Абу Мансур Мотрудий, М.Қашғарий, А.Навоий, Теракзор, Мангуберди, Қораобдол, Ҳ.Олимжон, Ўртали кўчалари  

6.

6-мактаб

Тошкент ҚФЙ Бирлик, Дехқонобод, Мингтерак, Олтин дала, Тиниқ булоқ, Тоғаймурод, Учқудуқ кўчалари

7.

7- мактаб

Тошкент ҚФЙ, Олтин водий аҳоли пункти

8.

8-мактаб

Янгидала ҚФЙ Беҳизор, Чинобод, Кўкдала, Ҳамза, Янгиқўрғон, Миробод, Халқобод, М.Турсунзода, Элбек, Гулбоғ кўчалари

9.

9-мактаб

Пахтазор ШФЙ Паҳлавон Маҳмуд, М.Улуғбек, Юсуф Хос Хожиб, Самарқанд, Бухоро, Ғ.Ғулом, Фурқат, Боғишамол, Бахмал кўчалари

10.

10-мактаб

Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди

11.

11-мактаб

Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди

12.

12-мактаб

Ипак йўли ҚФЙ Нурафшон, Маржонбулоқ, Бўстон, Сирдарё, Ғаллакор, Темирчилар, Чорбоғ, Дўстлик, Қадрият, Салоҳият, Улуғбек, Яккачинор, Ёшлар кўчалари

13.

13-мактаб

Тошкент ҚФЙ Гулобод, М.Беҳбудий, Тоғай Мурод, Оқсув, Наврўз, М.Замахшарий, Самарқанд, Сартера, Пахтачилар, Ғаллакор, Чимқўрғон кўчалари

14.

14-мактаб

Боғбон ҚФЙ Қурувчилар, Учтом, Янгиавлод, Мевазор, Қирбирқудуқ, Зиёлилар, Афросиёб, Ухум кўчалари

15.

15-мактаб

Янгидала ҚФЙ Саодат, Ҳуррият, Накурт, Маданият, Янгиобод, Чаманзор, Ибн Сино кўчалари

16.

16-мактаб

Пахтазор ШФЙ Бунёдкор, Ҳамкорлик, Маржон, Чорвадор кўчалари

17.

17-мактаб

Боғбон ҚФЙ Афросиёб, Зардўзлик, Қирбирқудуқ, Ухум, А.Темур, Янги авлод, Қурувчилар, Еттисой, Зиёлилар, Уч том кўчалари

18.

18-мактаб

Ержар маҳалла фуқаролар йиғини ва Мустақиллик МФЙдаги Шойхонтохур ва Фаравон кўчалари 

19.

19-мактаб

Гулзор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди

20

20-мактаб

Гагарин шаҳри ҳудудидан

 

 

 

Umumiy takliflar

114